1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 97-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 3-модданинг еттинчи хатбошисидаги «монополияга қарши қонунлар» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модданинг 1-бандидаги «яккаҳокимликка қарши қонунлар» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг ўзларига кўрсатилган хизматлар, шу жумладан берилган кредитлар юзасидан банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари ҳамда бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ ҳолда бажармаганлиги банклар ва бошқа молия ташкилотлари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди»;
2) 661-модданинг биринчи қисмидаги «1852-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)» деган сўзлар «180-моддасида (сохта банкротлик), 181-моддасида (банкротликни яшириш), 1852-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 189-моддасида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 191-моддасида (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ушбу Кодекснинг 178 — 184, 185 — 1852, 189 — 192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин»;
Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
д) Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган шахс томонидан содир этилган бўлса»;
6) саккизинчи бўлимдаги «анча миқдор», «анча миқдордаги зарар», «жуда кўп зарар», «жуда кўп миқдор», «кўп бўлмаган зарар», «кўп миқдор», «кўп миқдордаги зарар» атамаларининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Анча миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар»;
«Жуда кўп зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар»;
«Кўп бўлмаган зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар»;
«Кўп миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 248-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда) 325-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи қисмидаги «энг кам иш ҳақининг беш бараваридан» деган сўзлар «энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади»;
Ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқариш, —
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган таксиларнинг ҳайдовчилари томонидан мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаслик ёки улар шикастланганлигига қарамай йўловчиларни ташиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
биринчи қисмининг диспозицияси «вақтинча ёки доимий пропискасиз» деган сўзлардан кейин «ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши»;
тўртинчи қисмининг диспозицияси «вақтинча ёки доимий пропискасиз» деган сўзлардан кейин «ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Давлат ёнғин назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳамда транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — саккиз бараваригача миқдорда жарима солишга;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳамда транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача миқдорда жарима солишга;
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасалари ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваригача миқдорда жарима солишга;
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасалари ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваригача миқдорда жарима солишга»;
7) 258-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлар бошқармасининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи ва катта эпидемиолог-врач)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмаса ҳамда унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан ошмаса, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан эса фақат ушбу Кодекс 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди»;
1-бандидаги «1763, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 185, 186, 187, 188, 189, 1891, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 203, 204, 205, 209, 210, 218, 220, 224-моддаларида» деган сўзлар «1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 184, 1841, 1842, 1843, 185, 186, 187, 188, 189, 1891, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 203, 204, 205, 209, 210, 218, 220, 224-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «чегара ва ички қўшинларининг» деган сўзлар «ва чегара қўшинларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «1763, 1861, 198-моддаларида» деган сўзлар «1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 1861, 198-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» бандидаги «126, 131, 135, 1351-моддаларида» деган сўзлар «126-моддасида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 1351-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» бандидаги «чегара қўшинлари ва ички қўшинларнинг» деган сўзлар «ва чегара қўшинларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 3-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар учун иқтисодий нормативларни ҳамда банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун молиявий ва касса операцияларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади»;
«Марказий банк банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, кредит бюролари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.
Банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензия бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги ахборот эълон қилиниши, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак ҳамда танишиб чиқиш учун очиқдир»;
иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, саккизинчи, ўнинчи хатбошиларидаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Марказий банк микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун мажбурий иқтисодий нормативларни белгилайди»;
«Микрокредит ташкилотлари, уларнинг филиаллари, шунингдек ломбардлар томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, Марказий банк:
микрокредит ташкилотидан устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан бир фоизгача жарима ундиришга;
Банкларга, микрокредит ташкилотларига, ломбардларга ва кредит бюроларига, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар) 868-моддасининг иккинчи қисмидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги 600–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 84-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда) 25-моддасининг биринчи қисмидаги «товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин»;
Назорат қилувчи орган режали текширув ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт»;
«Назорат тартибида текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли орган белгилаган тартибда бир иш куни ичида амалга оширилади»;
«Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 10-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатларининг» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «монопол ҳолатни» деган сўзлар «устун мавқени» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 4, 157-модда; 2007 йил, № 9, 414-модда; 2011 йил, № 12/2, 366-модда) 12-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисмидаги «ғирром рақобат ҳолларига барҳам бериш ва монопол фаолиятини чеклаш» деган сўзлар «инсофсиз рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолларига барҳам бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «Ғирром рақобат» деган сўзлар «Инсофсиз рақобат» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222–II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6-7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) 1-иловасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
эллигинчи — етмиш бешинчи хатбошилари тегишинча қирқ тўққизинчи — етмиш тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Кўчмас мулкни, шу жумладан ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектларни, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқларини, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш риэлторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини, интеллектуал фаолият натижаларига ва шахсийлаштириш воситаларига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ушбу қисмда кўрсатилган мол-мулкни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очиқ аукцион савдоларида амалга оширилади»;
тўртинчи қисмидаги «ва биржаларни» деган сўзлар «шунингдек риэлторлик ташкилотларини ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «биржалар томонидан» деган сўзлар «риэлторлик ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «биржа» деган сўз «риэлторлик ташкилоти ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда) 24-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«Товар белгиси эгасининг ҳаракатлари белгиланган тартибда инсофсиз рақобат факти деб топилган тақдирда, товар белгисига доир гувоҳнома унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан уч йил ичида тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин»;
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 14-моддасининг олтинчи қисмидаги «Жамият давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар» деган сўзлар «Жамият фақат кредит ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 167-модда; 2009 йил, № 4, 139-модда) 12-моддасининг иккинчи хатбошисидаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги ЎРҚ–42-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 372-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 56-моддасининг тўртинчи қисмидаги «монополияга қарши қаратилган қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ–50-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 492-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Қарз олувчи олинган микрокредит, микроқарз суммасини муддатидан илгари қайтаришга ёки микролизинг объектининг қийматини муддатидан илгари тўлашга, шунингдек улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни (лизинг берувчининг фоизли даромадини) тўлашга ҳақли».
Кейинги таҳрирга қаранг.
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 сентябрда қабул қилинган «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ЎРҚ–53-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 495-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 4-модданинг иккинчи қисмидаги «ва диний ташкилотлар» деган сўзлар «диний ташкилотлар, бошқа микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-модданинг биринчи қисмидаги «Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 10-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «нотариал тартибда тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, шу жумладан лицензия талаблари ва шартлари бузилганда;
микрокредит ташкилоти томонидан унинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар бажарилмаганда.
микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг, белгиланган иқтисодий нормативларнинг талаблари мунтазам равишда бузилганда ва ҳисобот маълумотлари бузиб кўрсатилганда;
микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш лицензия берилган пайтдан эътиборан олти ойдан ортиқ кечикканда.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор қонунга мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Лицензияни қайта расмийлаштириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда микрокредит ташкилоти қайта тузилган, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган ҳолларда амалга оширилади.
Лицензиянинг сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда, лицензия бекор қилинади.
Лицензиянинг бекор қилиниши микрокредит ташкилотининг илгари амалга оширган операциялари ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келмайди»;
қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шарти билан ёки бундай шартсиз микромолиявий хизматлар кўрсатишга;
микромолиявий хизмат кўрсатиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни буюртма берувчидан сўраб олишга;
мақсадли микрокредит ўз вақтида тўланмаган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолда қарз олувчидан мажбуриятлар муддатидан илгари бажарилишини талаб қилишга;
микрокредит ташкилотининг қарз олувчилари томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун шартномага мувофиқ неустойка (жарима, пеня) миқдорини белгилашга;
буюртма берувчига унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги оқибатлари, микромолиявий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар тўғрисида, шунингдек кўрсатиладиган микромолиявий хизмат бўйича фоиз ставкаси ҳақида тўғри ҳамда тўлиқ ахборотни ёзма шаклда хабар қилиши;
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида қарз олувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
молиявий ва касса операциялари ўтказиш қоидаларига, шунингдек белгиланган иқтисодий нормативларга риоя қилиши;
текшириш ўтказиш учун юборилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакилларига ҳужжатлар ва микрокредит ташкилоти фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
Микрокредит ташкилотининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин»;
қарз мажбуриятларини чиқаришга ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар (депозитлар) қабул қилишга;
жисмоний шахслардан қарз маблағларини жалб қилишга, бундан ўз муассислари (иштирокчилари, мулкдорлари) мустасно;
ўз муассисларининг (иштирокчиларининг, мулкдорларининг) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишга ёки кафолат берувчи бўлишга, шунингдек уларга ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга ҳақли эмас»;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки молиявий тизимнинг барқарорлигини сақлаш, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади.
микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдорини, молиявий ва касса операциялари ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш қоидаларини, шунингдек иқтисодий нормативларни белгилайди;
микрокредит ташкилотларининг фаолиятини текширади ва уларнинг фаолиятида аниқланган микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишларини бартараф этишга оид бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
микрокредит ташкилоти томонидан микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ва белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача жарима ундиради;
микрокредит ташкилоти томонидан айрим молиявий операциялар ўтказишни уч ойгача бўлган муддатга чеклайди;
микрокредит ташкилоти лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туради ёки тугатади ёхуд лицензияни қайта расмийлаштиради ва бекор қилади»;
Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотида микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарори билан ички аудит хизмати ташкил этилади.
Ички аудит хизмати микрокредит ташкилотининг фақат юқори бошқарув органига ҳисобдордир. Ички аудит хизматининг раҳбари ва бошқа ходимлари микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи томонидан тайинланади.
Ички аудит хизмати микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва филиаллари ишини улар томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ҳамда бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларни, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан назорат қилишни ҳамда баҳолашни амалга оширади.
Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади»;
9) 16-модданинг биринчи қисмидаги «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Микрокредит ташкилотлари ўз қарз олувчилари ва кредиторларининг молиявий операциялари ҳамда ҳисобварақлари бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди. Микрокредит ташкилотининг бошқарув органлари аъзолари, ички аудит хизмати ва ижро этувчи органи ходимлари микрокредит ташкилотининг, унинг қарз олувчиларининг операциялари ва ҳисобварақлари бўйича, шунингдек кредиторлар билан операциялар бўйича сирни сақлаши шарт.
Махфий ахборот ўзига ишониб топширилган ёки хизмат вазифасини бажариши муносабати билан бу ахборот ўзига маълум бўлиб қолган шахслар уни ошкор этганлик учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Микрокредит ташкилотларига нисбатан банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар қўлланилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Солиқ қарзини ундириш учун суд ижрочилари томонидан инкассо топшириқномалари қўйилаётганда давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзининг шунга ўхшаш суммасига қўйилган инкассо топшириқномаларининг ижроси бекор қилинади»;
«Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг солиқ текширувлари тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин»;
«Давлат солиқ хизмати органи режали солиқ текшируви ўтказишнинг бошланиши ҳақида текширувни ўтказиш бошланишидан камида ўттиз календарь кун олдин тадбиркорлик субъектини текширувдан ўтказиш муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда, ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин»;
5) 176-модданинг 8-банди «хусусий корхона мулкдори» деган сўзлардан кейин «оилавий корхона иштирокчиси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6-банди «хусусий корхона мулкдори» деган сўзлардан кейин «оилавий корхона иштирокчиси ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
17-бандидаги «банклар ва кредит уюшмаларидаги» деган сўзлар «банклардаги» деган сўз билан алмаштирилсин;
«7) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик, турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун, шунингдек чет давлатлар фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни турар жойга қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик учун»;
8) 335-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошисидаги «(яшаш жойини қайд этганлик)» деган сўзлар «ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олганлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 340-модданинг олтинчи қисми «турар жойга қайд этганлик» деган сўзлардан кейин «ва турган жойи бўйича ҳисобга олганлик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
10) 351-модданинг биринчи қисмидаги «бундан ушбу Кодекснинг 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилганлар мустасно» деган сўзлар «бундан ушбу Кодекснинг 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилганлар ҳамда оилавий корхона мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«янги технологик асбоб-ускуналар олишга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказишга, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олишга, бироқ солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига. Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб беш йил ичида амалга оширилади».
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ–163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда) 39-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно;
эмитентнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа олий бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;
эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт».
1) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги 355–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 65-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 356–II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 66-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–29-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 155-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 32-моддаси.
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи