PDF-файлидаги расмий манба
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг 5-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2397-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 363-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон «Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) 5-бандидаги «2013 йил 1 январдан» деган сўзлар «2013 йил 1 декабрдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ҳамда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (А. Мухаммадиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Қ. Тоғаев зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 декабрь,
284-мҳ-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 603-модда)