Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–II-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 6 декабрдаги СҚ–343–II–сон қарорини ижро этиш юзасидан:
2013 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2013 йилги асосий параметрлари 3 — 6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. 2013 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ республика бюджети маблағларининг 2013 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
*7-илова рус тилидаги матнда берилган.
*8-илова рус тилидаги матнда берилган.
тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга қатъий белгиланган солиқ ставкалари 10-иловага* мувофиқ;
*10-илова рус тилидаги матнда берилган.
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага* мувофиқ;
*11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларда* келтирилган рўйхатга мувофиқ;
*13-илова рус тилидаги матнда берилган.
*14-илова рус тилидаги матнда берилган.
юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 17 ва 18-иловаларга* мувофиқ;
*19-илова рус тилидаги матнда берилган.
*20-илова рус тилидаги матнда берилган.
*21-илова рус тилидаги матнда берилган.
22-иловага* мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;
*22-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 23-иловага* мувофиқ;
*23-илова рус тилидаги матнда берилган.
маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида 24-иловада* келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;
*24-илова рус тилидаги матнда берилган.
фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 6,0 фоиз миқдорида;
турар-жойни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ҳақи ставкаси 25-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*25-илова рус тилидаги матнда берилган.
Юридик шахслар учун кўчмас мулкни ижарага топширишдан тушадиган даромадларни солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин, унга мувофиқ мазкур даромадлар шартнома бўйича ўрнатилган ижара ҳақи суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, аммо давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун тўланадиган ижара ҳақининг энг кам ставкалари бўйича ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлмаслиги керак.
ягона солиқ тўловини тўловчи барча шахслар учун (чакана савдо корхоналари бундан мустасно) ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаш учун ягона база — улар эгаллаб турган ер участкаси майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг уч карра миқдоридаги суммаси белгилансин. Бунда чакана савдо корхоналари учун айнан шу турдаги фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган белгилаб қўйилган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби сақлаб қолинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган «Шаробсавдо» ҳудудий базалари учун чакана ва улгуржи товар айланмаси бўйича ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиз миқдорида белгилансин;
ундиришни солиқ тўловчиларнинг мулкига қаратиш учун солиқ қарздорлигининг энг кам миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;
*26-илова рус тилидаги матнда берилган.
мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи маблағларни 27-иловага* мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 500 сўм миқдорида;
*27-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига (шу жумладан ўз балансида автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари бўлган юридик шахсларга) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўшимча равишда ҳар куб метри учун 200 сўм миқдорда солиққа тортилмайдиган махсус инвестиция устама ҳақи белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, махсус инвестиция устама ҳақи «Ўзтрансгаз» АК томонидан «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг махсус счётига ўтказилади ҳамда инвестиция дастурларига киритилган объектларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, шунингдек ушбу мақсадларга жалб этилган кредитлар ва бюджет қарзларини тўлашда фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.
6. 2013 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан экспорт юк божхона декларациясини мажбурий тақдим этиш тартиби жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар олиб кирилаётган товарларнинг фақат тасдиқланган қийматигагина берилиши назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзнефтмаҳсулот» АК нефть базалари томонидан ажратилган лимитларга мувофиқ автомобиль бензини ва дизель ёнилғисини сотиш бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотларга чакана нархларда, автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эса — чегирмани ҳисобга олган ҳолда чакана нархларда амалга оширилади;
бензин ва дизель ёнилғисининг чакана ҳамда улгуржи нархлари ўртасида нефть базаларининг қўшимча нархлари ва чегирма миқдори чиқариб ташланганда ҳосил бўладиган тафовут бензин ва дизель ёнилғисини автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчаларига сотилганида белгиланган тартибда нефтни қайта ишлаш заводларига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда автомашиналарга ёнилғи қуйиш шохобчаларига сотиладиган автомобиль бензини ва дизель ёнилғисининг чакана нархига чегирма миқдорини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Давлат ҳокимияти ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар:
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркор)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;
давлат божлари, йиғимлар ва жарималар 28-иловага* мувофиқ тўлиқ ҳажмда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилсин.
*28-илова рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 29-иловага* мувофиқ;
*29-илова рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 30-иловага* мувофиқ;
*30-илова рус тилидаги матнда берилган.
республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 31-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*31-илова рус тилидаги матнда берилган.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг тенденциялари ва динамикаси, давлат бюджети даромадларини ошириш захираларини сафарбар қилиш, шунингдек солиқлар барқарор тушишида маҳаллий ҳокимият органлари қизиқишларини орттиришнинг тизимли таҳлилидан келиб чиққан ҳолда ҳар чорак асосида давлат солиқ ва божхона хизматлари органларига бюджет даромадлари прогнозини етказиш амалиёти сақлаб қолинсин.
17. 2013 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 32-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*32-илова рус тилидаги матнда берилган.
18. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013 йилнинг 1 майигача иш ҳақига устамалар ва қўшимчалар унификацияси, иш натижаларига боғлиқ бўлган реал моддий рағбатлантиришни ташкил этишни назарда тутадиган маданият ва архивлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
уйида ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни уларга йўл ҳақи учун компенсация энг кам иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида тўланишини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари ва юристларининг меҳнат ҳақи миқдорларини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
20. 2013 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар мактабгача таълим муассасаларида болаларни жойлаштириш учун олинадиган ота-оналар тўлови миқдори 33-иловага* мувофиқ белгилансин.
*33-илова рус тилидаги матнда берилган.
2013 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда вазирлик тизимига кирувчи сув хўжалиги ташкилотларида электр агрегатларини (насосларни) ёппасига инвентаризация ўтказсин ва аниқ молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда уларни босқичма-босқич замонавий энергия тежовчи ускуналарга алмаштириш Дастурини тайёрласин;
2013 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда сув хўжалиги ташкилотларида электр энергияси таъминотини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этишни таъминлаш бўйича асослаштирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ–1245-сон қарори 24-бандининг амал қилиши 2014 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,1 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 21 093,4 млрд сўм, харажатлари 21 190,0 млрд сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 7785,0 млрд сўм ва харажатлари 7477,8 млрд сўм миқдорида;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 1417,4 млрд сўм ва харажатлари 1375,3 млрд сўм миқдорида.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2013 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2012 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2013 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган тақчиллик доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.
25. 2013 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 34-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2013 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 35-иловаларга мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
27. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 62-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2004 йил 18 августдаги 401-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвесторлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулкка нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида» 2007 йил 6 декабрдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 68-модда).
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари» сўзлари «улар томонидан ушбу функция амалда бажарилганда битта энг кам ойлик иш ҳақи» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорида:
а) 18-банднинг биринчи хатбошидаги «мактабгача тарбия болалар муассасаларида ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 273-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 9-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги «газ экспорти ва транзитини» ҳамда «газ экспорти ва транзитидан» сўзлари тегишли равишда «табиий газ экспорти ва транзитини» ҳамда «табиий газ экспорти ва транзитидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар киради».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «микрофирмалар ва хизмат кўрсатиш соҳасининг кичик корхоналари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорида:
«* «Ўзмелиомашлизинг» Давлат лизинг компаниясига ажратилган қарз маблағлари қайтарилиши ҳисобига 10,1 млрд сўм ҳисобга олинган ҳолда».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «Республика бюджети маблағлари» сўзларидан олдин «2012 йил охиригача — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2013 йил 1 январдан бошлаб эса» сўзлари қўшилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг 7-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда) «ягона ижтимоий тўлов суммасини белгиланган тартибда тақсимлаган ҳолда» сўзлари қўшилсин .
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан «солиқ солиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибида:
«9. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган сметалари ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тегишли молия органлари томонидан молиявий йилнинг 1 апрелигача амалга оширилади.».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «республика» сўзи «тегишли маҳаллий» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг 42-бандида:
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида» 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 3-банднинг учинчи хатбошидаги «5» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги, 1-банддаги, 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «5» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди бешинчи хатбошидаги «республика бюджетига» сўзлари «тегишли маҳаллий бюджетга» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда):
«25. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан шартномалар асосида (ихтиёрий тартибда) ўтказиладиган ажратмалар унинг манбалари ҳисобланадиган Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) белгиланган тартибда ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари Вазирликнинг илмий-тадқиқот, ноширлик ишларига, марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари таъминотига йўналтирилади.
Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазир томонидан тасдиқланади»;
«26. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Жамғарма маблағлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан — иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Жамғарма ҳисобидан эса — бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади»;
б) 6-илованинг 13-банди (Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тўғрисидаги Намунавий низом) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Бюджет маблағлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, сув ресурсларини бошқариш бўйича эса — бюджет маблағлари Бошқармани молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан — иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эса — бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади»;
в) 6а-илованинг (Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими тўғрисидаги Намунавий низомнинг) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Бюджет маблағлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси маблағлари Бўлимни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Бунда бюджет маблағлари ҳисобидан — иш ҳақини ва бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан эса — бир ойлик маош миқдоридаги мукофотни ва бир ойлик маош миқдоридаги моддий ёрдамни тўлаш харажатлари, шунингдек бошқа харажатлар молиялаштирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
«4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз»;
«10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз.
Кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақларни тўлаш ушбу қўшимча ҳақларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаташишлар хизматларини амалга оширишни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 68-модда) 3-бандидаги «давлат» сўзи «тегишли маҳаллий» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «2012 йил учун умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари тўғрисида» 2012 йил 9 апрелдаги 103-сон қарорида:
«Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шу жумладан маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириб бажаришдан тушган маблағлар»;
«* Республика бюджетининг бўш қолдиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириб бажаришдан тушган маблағлар ҳисобидан ажратилади».
20. Вазирлар Маҳкамасининг «2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги 234-сон қарорининг 4-бандидаги «2012 йилда» сўзлари «2012-2013 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.