13.01.1999 йилдаги ПФ-2176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ҚЎМИТАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлашнинг самарали тизимини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чегара қўшинлари Бош штаби негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил этилсин ва у бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсундирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара қўшинлари Миллий хавфсизлик хизмати таркибидан чиқарилсин ва улар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита таркибига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита давлат бошқарувининг марказий органи ҳисобланиб, чегарага доир сиёсатни амалга оширишни, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлашни ташкил этишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг энг муҳим вазифалари ва фаолият йўналишлари деб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараларини ишончли ҳимоя қилиш ва қўриқлаш, қуролланган душман тузилмаларининг мамлакат ҳудудига ўтишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара қўшинларининг хизмат, жанговор ва тезкор фаолиятлари устидан самарали раҳбарлик ва бошқаришни, уларнинг мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва чегаралари бузилмаслигини ҳимоя қилишга тайёр туришларини ташкил этиш ва таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий таркибни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг таъсирчан тизимини яратиш, уларда ўз олдиларига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун зарур юқори даражадаги жанговор, маънавий-руҳий сифатларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараларини қўриқлаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимият органлари билан ишларнинг аниқ мувофиқлаштирилишини ва баҳамжиҳат ҳаракатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтимол тутилган жанговор ҳаракатлар зоналарида вазиятларнинг характери, хусусиятлари ва улар ривожланишининг эҳтимол тутилган вариантларини чуқур таҳлил этиш ва олдиндан аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бош штаби билан биргаликда чегара қўшинларининг таркиби, тузилмаси, сони ва жойлашувининг, уларни замонавий қурол-яроғ турлари билан, ҳарбий техника ва чегарани қўриқлашнинг махсус воситалари билан таъминлашнинг энг мақбул вариантларини моделлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш манфаатлари йўлида бошқа давлатларнинг тегишли чегара идоралари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида Давлат чегараларининг ишончли тарзда ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара қўшинлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажаришлари учун зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, муассасалардан, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, мансабдор шахслардан талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чегара қонунчилигини бузиш фактлари бўйича давлат органларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ чегара масалалари бўйича белгиланган тартибда халқаро битимлар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этиш учун мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 14 январь Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари куни этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2176-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 35-модда)