08.12.1992 йилдаги 725-XII-сон
Ҳужжат 27.12.1996 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
4. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимиятининг жойлардаги вакиллик, ижроия ва бошқарув органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.
5. Судлар, прокуратура органлари ва давлатнинг бошқа органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиришга доир ишларни ташкил этиш тартибини белгиласин. Конституцияда назарда тутилган барча қонунлар келгуси икки йилдан кечиктирмай қабул қилиниши керак. Олий Кенгаш Раёсати 1993 йил мобайнида Олий Мажлисга сайловлар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини тайёрласин ва уни умумхалқ муҳокамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августдаги 283-I-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 146-модда)