Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 08.12.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
4. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ҳокимиятининг жойлардаги вакиллик, ижроия ва бошқарув органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.
5. Судлар, прокуратура органлари ва давлатнинг бошқа органлари ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилингунга қадар чиқарилган қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келмайдиган қисмига асосан амалга оширадилар.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати Ўзбекистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиришга доир ишларни ташкил этиш тартибини белгиласин. Конституцияда назарда тутилган барча қонунлар келгуси икки йилдан кечиктирмай қабул қилиниши керак. Олий Кенгаш Раёсати 1993 йил мобайнида Олий Мажлисга сайловлар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини тайёрласин ва уни умумхалқ муҳокамасига киритсин.
7. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кунни умумхалқ байрами деб эълон қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунлари кодексининг 77-моддаси «1 сентябрь — Мустақиллик куни» деган сўзлардан кейин «8 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази