Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида
Дастур
2010-2012 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик
2010 йил 27 сентябрь, Тошкент
(2010 йил 27 сентябрда кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида 2004 йил 23 мартдаги Баённомага амал қилган ҳолда 2010 — 2012 йилларда қуйидаги тадбирларни амалга оширадилар:
1. Икки томонлама маслаҳатлашувлар
Ташқи ишлар вазирлари ва/ёки уларнинг ўринбосарлари даражасидаги маслаҳатлашувлар Тошкентда - 2010 йилнинг I чораги ва Бокуда - 2011 йилнинг III чораги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва экспертлари даражасидаги мавзуга доир маслаҳатлашувлар:
икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш масалалари бўйича (Тошкент, 2010 йилнинг III чораги);
СЕАП, ПРМ ва Европа Иттифоқи доирасида НАТО билан ҳамкорлик бўйича тажриба алмашиш, шунингдек умумевропа мавзуига доир маслаҳатлашувлар (Тошкент, 2010 йилнинг IV чораги);
БМТ муаммолари бўйича, шу жумладан БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш бўйича (Тошкент, 2010 йилнинг IV чораги ва Боку, 2011 йилнинг III чораги);
консуллик масалалари бўйича (Боку, 2011 йилнинг I чораги);
Афғонистондаги вазият тўғрисида (Боку, 2011 йилнинг II чораги);
ЕХҲТ, МДҲ, ИКТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан муносабатлар масалалари бўйича (Тошкент, 2011 йилнинг II чораги ва Боку, 2012 йилнинг II чораги);
минтақавий хавфсизликни таъминлаш, халқаро терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва наркотикларнинг ноқонуний айланиши масалалари бўйича (Боку, 2011 йилнинг III чораги);
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича (Тошкент, 2012 йилнинг IV чораги);
гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича (Тошкент, 2010 йилнинг IV чораги ва Боку, 2011 йилнинг IV чораги ва).
Зарур ҳолларда бошқа маслаҳатлашувлар ва амалий учрашувлар ўтказилиши мумкин.
2. Ахборот алмашиш ва ахборот-маълумот фаолиятини кенгайтиришда ўзаро ёрдам кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги нашр қилинувчи тўпламлар ва ўзаро аҳамиятга эга бўлган очиқ идоравий нашрлар билан алмашинадилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўзаро келишув бўйича ўзларини қизиқтирган ахборот-маълумот материаллари билан алмашинадилар.
Мазкур Дастур имзоланган кундан кучга киради.
Тошкент шаҳрида 2010 йил 27 сентябрда ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга. Ушбу Дастур қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
(имзолар)