Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
2000 йил 1 декабрдаги МДҲ доирасида тузилган кўп томонлама шартномаларни бекор қилиш тўғрисидаги Баённома;
2009 йил 9 октабрда имзоланган 1992 йил 13 мартдаги Божхона сиёсати тамойиллари тўғрисидаги Битимнинг амал қилиш муддатини тугатиш ҳақидаги Баённома.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 февраль,
ПҚ-1289-сон