Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМЛАР ТЎҒРИСИДА

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

2-модда. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Маҳсулот тақсимотига оид битим

4-модда. Битимнинг тарафлари

5-модда. Маҳсулот тақсимоти шартлари асосида фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари

6-модда. Ер қаъри участкаларини битим бўйича фойдаланишга бериш шартлари

7-модда. Ваколатли давлат органи ва вакил қилинган компания

8-модда. Бошқарув қўмитаси

9-модда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия

10-модда. Битимни тузиш тартиби

11-модда. Битимнинг амал қилиш муддати

12-модда. Битим бўйича ишларни бажаришнинг асосий шартлари

13-модда. Битим бўйича ишлар бажарилишининг оператори

14-модда. Харажатларни қоплаш

15-модда. Маҳсулот тақсимоти

16-модда. Маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи

17-модда. Мол-мулк ва ахборотга бўлган мулк ҳуқуқи

18-модда. Битимни ижро этиш чоғида фойдали қазилмаларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш

19-модда. Тугатиш жамғармаси

20-модда. Битимни ижро этиш чоғидаги солиқлар ва тўловлар

21-модда. Ҳисобга олиш ва ҳисобот

22-модда. Банк ҳисобварақлари ва валютани тартибга солиш

23-модда. Битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг бошқа шахсга ўтказилиши

24-модда. Битим шартларининг барқарорлиги

25-модда. Инвестор ҳуқуқларининг давлат кафолатлари

26-модда. Битимнинг ижро этилиши устидан давлат назорати

27-модда. Битимнинг амал қилишини бекор қилиш

28-модда. Низоларни ҳал қилиш

29-модда. Тарафларнинг битим бўйича жавобгарлиги

Ҳужжат 05.01.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Битим бўйича ишлар бажарилишини ташкил этиш, шу жумладан ушбу Қонун 21-моддасининг қоидаларига мувофиқ ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисобот беришни инвесторнинг топшириғига биноан оператор амалга оширади. Фаолият соҳаси кўрсатиб ўтилган ишларни ташкил этиш билан чекланадиган бундай оператор сифатида инвестор томонидан ана шу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этиладиган филиаллар ёки юридик шахслар ёхуд ана шу мақсадлар учун инвестор томонидан жалб этиладиган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган чет эллик юридик шахслар иштирок этишлари мумкин. Бунда инвестор операторнинг ҳаракатлари учун худди ўз ҳаракатлари сингари давлат олдида мулкий жавобгар бўлади.
Инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида фойдали қазилма конларини аниқлаш ва қидиришга сарфланган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларни қоплаш инвестор томонидан унга фойдаланиш учун ажратилган ер қаъри участкасида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг бир қисми (бундан буён матнда компенсация маҳсулоти деб юритилади) ҳисобидан, келишилган жадвал бўйича, тижорат мақсадида қазиб олиш бошланган кун тўғри келадиган календарь йилидан бошлаб, тижорат мақсадидаги қазиб олиш бошлангунга қадар қилинган харажатлар тўла қопланганидан кейин эса бу харажатлар қилинган календарь йилида амалга оширилади. Бу ҳолда битимда фойдали қазилмаларни тижорат мақсадида қазиб олиш бошлангандан кейинги давр учун ўрни қопланадиган, йўл қўйиладиган харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.
Ушбу Қонун 5-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ инвесторларга фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларида йўл қўйиладиган даражадаги харажатларни қоплаш шу харажатлар қилинган календарь йилида компенсация маҳсулоти ҳисобидан амалга оширилади. Бу ҳолда битимда ўрни қопланадиган йўл қўйиладиган даражадаги харажатларнинг энг юқори миқдори белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мазкур мол-мулкнинг қиймати тўла қопланган кундан эътиборан ёки битим бекор қилинган кундан ёхуд тарафлар томонидан келишилган бошқа кундан эътиборан битимда назарда тутилган шартлар ва тартибда инвестордан давлат ихтиёрига ўтади. Шу билан бирга битимнинг амал қилиш муддати давомида битим бўйича ишларни бажариш учун инвесторга бундай мол-мулкдан текинга фойдаланиш мутлақ ҳуқуқи берилади ҳамда инвестор фойдаланишида турган мол-мулкни сақлашга доир чиқимлар ва унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан бузилиш эҳтимоли хавфи инвесторнинг зиммасида бўлади.
Инвестор битимда назарда тутилган махфийлик шартларига риоя этган ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган ахборот, маълумотлар ва намуналардан битим бўйича ишларни бажариш мақсадида текин фойдаланиш ҳуқуқига эга. Ахборот, маълумотлар ва намуналардан фойдаланиш тартиби, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ битимда белгилаб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Инвестор битимнинг амал қилиш муддати мобайнида, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ишлар турини истисно этганда, қуйидаги солиқлар ва тўловларни тўлайди:
агар битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставка бўйича олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази