Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ–2240-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 31-бандидаги «ҳафтасига икки марта» ва «бир кун ичида» сўзлари «ҳар ҳафтада» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 февралдаги ПФ–2812-сонли Фармони 6-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида» 2005 йил 15 июндаги ПҚ–100-сонли қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бухгалтерлик балансидан иборат молиявий ҳисобот — 1-шаклни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот — 2-шаклни — ҳар йили;».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 10-бандининг бешинчи хатбоши, 12-бандининг бешинчи хатбоши ва 13-бандининг тўртинчи хатбошидаги «уч» сўзлари «икки» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «мазкур Низомга 4-иловада кўрсатилган шаклда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома расмийлаштиради» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи орган ўз муҳрини муҳр ва штамп эскизига босиш йўли билан тасдиқлайди ҳамда муҳрлар ва штампларни рўйхатга олиш китобига шу тўғрисидаги тегишли ёзувни қайд этади» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома расмийлаштириши» сўзлари «кейинчалик тасдиқланиши» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 27-бандда «тайёрлашга рухсатнома расмийлаштириш» сўзлари «эскизини тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга — мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган шаклда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, «рўйхатдан ўтказилган» белгиси қўйилган таъсис ҳужжатларини ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини беради;
учинчи хатбошидаги «муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани муҳр ва штамп эскизи билан» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — давлат солиқ хизмати органларига»;
бешинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ички ишлар органларига йўқ қилиш учун расман тақдим этилади» сўзлари «рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 34-банднинг бешинчи хатбошидаги «муҳр ва штампларни тайёрлашга рухсатномаларни расмийлаштириш» сўзлари «муҳр ва штамп эскизини тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ҳаракатлар» устунининг 4-босқичидаги «Тайёрлашга рухсатнома расмийлаштиради» сўзлари «эскизини тасдиқлайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ҳаракатлар» устуни 8-босқичидаги «3. Муҳр ва штампни йўқ қилишни амалга оширади» сўзлари чиқариб ташлансин;
и) 2а-илованинг «Ҳаракат:» устуни 3-босқичидаги «тайёрлашга рухсатномани расмийлаштиради» сўзлари «эскизини тасдиқлайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПҚ–419-сонли қарорининг 8-бандидаги «ҳар чорак» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги ПҚ–605-сонли қарори билан тасдиқланган Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда, мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсат гувоҳномасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ–615-сонли қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг 21-банди ўн еттинчи хатбошидаги «ярим йилда» сўзи «бир йилда» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ–618-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисидаги низомнинг 45-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Суғурта бозорининг суғурталовчиларини ва бошқа профессионал қатнашчиларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Суғурталовчиларни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ–630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг:
«фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъекти — жисмоний шахснинг (мавжуд бўлса) муҳр ва штампларини йўқ қилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги ПҚ–649-сонли қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг:
«21. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия фақат Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилиши мумкин.
Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияни бериш учун шунингдек, фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЗДК деб юритилади) ижобий хулосаси ҳам мавжуд бўлиши зарур»;
«Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечиш такроран келишиб олинишида, мазкур келишувни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан воз кечишнинг келишиб олинишини рад этишга йўл қўйилмайди»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ–843-сонли қарори билан тасдиқланган Баҳоловчи . ташкилотлар ва баҳоловчилар тўғрисидаги низомнинг 25-банди ўн бешинчи хатбошидаги «ярим йилда бир марта» сўзлари «бир йилда бир маротаба» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада вексель муомаласини тартибга солиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги ПФ–1738-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сонли қарори 1-иловасининг 5 ва 6-бандлари ҳамда 2-иловасининг 5 ва 6-бандлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008/2009 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2008 йил 19 майдаги ПҚ–868-сонли қарорининг 5-банди.*
Кейинги таҳрирга қаранг.