Минтақавий ва тармоқ | Қайта тайёрлаш ва малака | Вазирликлар ва | |
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказлари | |||
1. | Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази | Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки; филология ва тилларни ўқитиш (қорақалпоқ тили). | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
2. | Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази | Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
3. | Самарқанд давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази | Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
4. | Фарғона давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази | Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
5. | Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази* | Минтақавий йўналишда: Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки; математика ва табиий-илмий фанлар блоки. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари | |||
1. | Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Энергетика; электр энергетикаси; электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари; металлургия; материалшунослик ва янги материаллар технологияси; ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси; автомобилсозлик ва тракторсозлик; электроника ва асбобсозлик; метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти; технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш; технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари; кончилик иши; ноёб ва радиоактив металлар рудаларини қазиб олиш техника ва технологияси; фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси; гидрогеология ва муҳандислик геологияси; нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш; нефть-газни қайта ишлаш саноати объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш; қайта ишлаш техникаси ва технологияси; машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш; хизматлар кўрсатиш техникаси ва технологияси; технологик машиналар ва жиҳозлар; технология ва жиҳозлар; нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси; нефть-газ кимё саноати технологияси; ташишларни ташкил этиш ва транспорт логистикаси; ҳаводаги ҳаракатни бошқариш; авиасозлик ва ҳаво кемаларидан техник фойдаланиш; ҳаётий фаолият хавфсизлиги. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
2. | Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти; информатика ва ахборот технологиялари; ахборот хавфсизлиги; компьютер графикаси ва дизайн; телекоммуникация технологиялари («Телекоммуникациялар», «Телерадиоэшиттириш», «Мобиль тизимлар»); телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш; телевизион технологиялар («Аудиовизуал технологиялар», «Телестудия тизимлари ва иловалари»), махсус ёритиш технологиялари; почта алоқаси технологияси, ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент; радиоэлектрон қурилмалар ва тизимлар, аудио-видео технологиялар; компьютер технологиялари ва информатика; компьютер инжиниринги («Компьютер инжиниринги», «АТ-сервис», «Ахборот хавфсизлиги», «Мультимедиа технологиялари»); дастурий инжиниринг. | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
3. | Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази* | Математика; амалий математика; табиий фанлар; биология; физика; механика; астрономия; кимё, география; экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш; гидрометеорология; геология; геофизика; тупроқшунослик; гидрология; психология; социология; философия; шарқ фалсафаси ва маданияти; диншунослик; жаҳон сиёсати; журналистика; архившунослик; тарих; археология; филология ва тилларни ўрганиш (тиллар бўйича); ижтимоий ишлар. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
4. | Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Агрономия; агрокимё ва агротупроқшунослик; ўсимликлар ҳимояси ва карантини; қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги; қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси; доривор ўсимликларни етиштириш технологияси; ипакчилик; ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш; мева-сабзавотчилик ва узумчилик; қишлоқ хўжалигида менежмент. | |
5. | Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази* | Кимёвий технология; органик моддалар кимёвий технологияси; ноорганик моддалар кимёвий технологияси; биотехнология; озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги; озиқ-овқат технологияси. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
6. | Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси; математика ўқитиш методикаси; физика ва астрономия ўқитиш методикаси; кимё ўқитиш методикаси; биология ўқитиш методикаси; география ўқитиш методикаси; информатика ўқитиш методикаси; тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси; педагогика ва психология; мусиқа таълими; она тили ва адабиёти (тиллар бўйича); чақириққача ҳарбий таълим; миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими; тарих ўқитиш методикаси; бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш; мактабгача таълим; дефектология; педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
7. | Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази | Филология ва тилларни ўқитиш; хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича); таржима назарияси ва амалиёти. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
8. | Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси; табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси; технологик машиналар ва жиҳозлар; енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси; матбаа ва қадоқлаш жараёнлари технологияси. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
9. | Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Иқтисодиёт; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш;статистика; менежмент; кадрлар менежменти; ижтимоий соҳа ва инсон ресурслари менежменти; маркетинг; молия; баҳолаш иши; банк иши; солиқлар ва солиққа тортиш; бухгалтерия ҳисоби ва аудит; жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар; хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик; божхона иши; суғурта иши; пенсия иши; меҳнат иқтисодиёти ва социологияси; туризм;хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича); меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
10. | Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Архитектура; дизайн (турлари бўйича); бино ва иншоотлар қурилиши; шаҳар қурилиши ва хўжалиги; муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи; гидротехника қурилиши; кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш; қиймат инжиниринги; хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича); қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш; транспорт иншоотларининг эксплуатацияси; автомобиль йўллари ва аэродромлар; қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш; геодезия, картография ва кадастр. | |
11. | Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Даволаш иши, педиатрия иши, тиббий профилактика иши, стоматология, фармация (турлари бўйича), саноат фармацияси, олий ҳамширалик иши, ҳарбий тиббиёт. | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
12. | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази | Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият; спорт фаолияти. | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги |
13. | Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Бастакорлик санъати; санъатшунослик; актёрлик санъати; режиссёрлик; техноген санъат; дирижёрлик; вокал ва чолғу ижрочилиги; рангтасвир; дизайн; графика; амалий санъат; ҳайкалтарошлик; хореография; кино-телеоператорлик; халқ ижодиёти; маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш; ижтимоий-маданий фаолият. | Маданият вазирлиги |
14. | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш; сув хўжалиги ва мелиорация; сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш; гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш ер тузиш ва ер кадастри; қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш; қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
15. | Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази | Юриспруденция; ҳуқуқшунослик. | Адлия вазирлиги |
16. | Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Ўзбек тили филологияси Ўзбек тили ва адабиёти Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
17. | Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази | Зооинженерия, Ветеринария медицинаси | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.09.2012 йилдаги 278-сон
Кучга кириш санаси
26.09.2012
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 24.09.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 20 майдаги ПҚ–1533-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идораларнинг:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказини (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади) ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 5 та минтақавий марказларини (кейинги ўринларда минтақавий марказ деб аталади) ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 17 та тармоқ марказларини (кейинги ўринларда тармоқ маркази деб аталади) ташкил этиш, олий таълим муассасалари ҳузуридаги фаолият кўрсатаётган қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасалари ва факультетларини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)
а) Бош илмий-методик марказ, минтақавий марказлар ва тармоқ марказлари юридик шахс ҳисобланади, ўз уставларига, мустақил балансларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига эга бўлади;
профессор-ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлиги даражасини, уларнинг юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш бўйича иш натижаларини ҳамда илғор халқаро педагогик тажрибани ўрганиш асосида, замонавий методикалардан фойдаланган ҳолда олий таълим муассасалари олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг умумтаълим дастурларини, ўқув-методик ва норматив материалларини ишлаб чиқади;
малака оширишнинг таълим жараёни сифатини ва натижаларини тизимли таҳлил қилади, мониторингини олиб боради, педагогларнинг замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур бўлган касбий кўникмалари ва лаёқатлари ривожланишининг ўзгаришини баҳолайди;
базавий олий таълим муассасалари билан биргаликда, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда чет тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўқитиш бўйича ўқув-методик материаллар тайёрланишини ва самарали методикалар ишлаб чиқилишини таъминлайди, шунингдек мазкур йўналишлар бўйича минтақавий марказларда ва тармоқ марказларида семинар-тренинглар ташкил қилади;
тегишли таълим фанлари бўйича ўқув дастурлари мазмунини такомиллаштиришни, таълимни ишлаб чиқариш билан интеграциялашни таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқлари бўйича мамлакатимизнинг илғор замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналари;
педагогларни замонавий илм-фан ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий экспериментлар, илмий тадқиқотлар ўтказишнинг самарали методлари билан таништириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари (Фанлар академиясининг илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, марказлари, лабораториялари ва шу кабилар) билан ҳамкорлик қилиш ҳамда улардан педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун базавий объектлар сифатида фойдаланиш бўйича дастурлар ишлаб чиқади;
минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини мувофиқлаштиради, олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил қилади ва ўтказади;
таълим соҳалари: гуманитар фанлар, математика, табиий фанлар, социология ва психология, журналистика ва ахборот, шунингдек ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блокларининг бошқа фанлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратадилар;
олий таълимнинг долзарб масалалари, Интернет глобал тармоғидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига замонавий педагогика, ахборот технологияларини жорий этиш, педагогик маҳорат, маънавият асослари ҳамда педагогларнинг таҳлилий ва ижодий фикрлашини рағбатлантиришга йўналтирилган бошқа махсус курслар бўйича малака оширишнинг мақсадли курсларини ташкил қиладилар;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларининг таълим жараёнига олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг касбий ўсишига йўналтирилган илғор педагогик технологиялар, амалий ўқитишнинг интерактив усуллари соҳасидаги илмий ютуқлар натижаларини ўз вақтида жорий этиш механизмларини амалга оширадилар;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълимнинг ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари таълим дастурларининг узлуксизлигини ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқадилар;
олий таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширадилар ҳамда улар бўйича замонавий методик, ахборот-маълумотнома базасини яратадилар;
хорижий мутахассисларни шартнома асосида, шунингдек маҳаллий конструкторлик-технологик муассасалар ва республикадаги йирик корхоналар раҳбарларини таклиф этган ҳолда, энг аввало, юқори ва инновация технологиялари соҳасида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим дастурларини амалга оширадилар;
таълимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ўзаро ҳамкорлигини, олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кўчма машғулотлар, замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналарга ташрифлар жорий этилишини таъминлайдилар;
тармоқ марказларида, шу жумладан ишлаб чиқариш, тадқиқот, лойиҳалаш-қидирув тузилмаларининг моддий-техникавий базасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув ва моддий-техникавий базани яратадилар;
олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг, инновацион илмий ютуқларни, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни, масофадан ўқитишни, мустақил таълим олишни кенгайтиришни назарда тутувчи техника ва технологияларнинг истиқболда ривожланишини ҳисобга олувчи дастурларини ишлаб чиқадилар ва жорий этадилар.
Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг намунавий тузилмалари 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;
Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари ўқитувчилари ва тингловчилари сонининг бир нафар ўқитувчи ҳисобига нисбатининг чекланган нормативлари таълимнинг тегишли йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларида белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
бир ой муддатда — Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
бир ой муддатда — Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни;
минтақавий ва тармоқ марказларини улар ташкил этиладиган олий таълим муассасаларида бепул жойлаштиришни ҳамда таълим жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида марказлар томонидан ўз фаолиятида олий таълим муассасаларининг ўқув ва моддий-техникавий базасидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратишни;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларининг бошқа жойлардан келган тингловчиларига олий таълим муассасалари ётоқхоналарида яшаш жойлари бериш чора-тадбирларини кўришни;
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ йўналишлар бўйича, педагог кадрлар томонидан уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларидан ўтишнинг даврийлигига риоя қилган ҳолда, Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларида олий таълим муассасаларининг педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили аниқлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлашни таъминласин.
5. Қуйидагилар Бош илмий-методик марказнинг, минтақавий ва тармоқ марказларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
марказларни жорий таъминлашга ҳамда белгиланган даврийлигини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ўтказишга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган жадвалига киритилган ҳамда Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан бўшаган ҳолдаги бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказларига асосий ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлашга ва малака оширишга тасдиқланган жадвалга мувофиқ бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган томон ҳисобига қопланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Бош илмий-методик, минтақавий ва тармоқ марказлари таъминоти учун «Таълим» соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида зарур маблағларни белгиланган тартибда назарда тутсин;
Давлат тест маркази билан биргаликда икки ой муддатда олий таълим муассасаларидаги таълим дастурлари фанлари бўйича ўқитиш сифатининг ҳар йилги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда талабалар билимлари даражасини, шу жумладан ўқитувчилар малакасини ошириш натижаларига боғлиқ ҳолда баҳолаш мезонларини, тест вазифаларининг маълумотлар банки яратилишини назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда Бош илмий-методик марказ, минтақавий ва тармоқ марказлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Бош илмий-методик марказни Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уйга ижара ҳақи ундирмасдан жойлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)