ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯ АЭРОДРОМЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯГА ЯРОҚЛИЛИК МЕЪЁРЛАРИ» АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИ»ГА (ЎЗР АҚ-153) ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 03.08.2012 йил, 6-24/23-8845/6-сон]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 28 июндаги 70-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини эксплуатацияга яроқлилик меъёрлари» авиация қоидалари»га (ЎзР АҚ-153) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва келишилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 2 август,
8 н-сон