Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 6 декабрдаги 156-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини фойдаланишининг меъёрларига яроқлиликни баҳолаш услуби» авиация қоидалари»га (ЎзР АҚ-158)иловага мувофиқ* ўзгартиришлар киритилсин.
*илова рус тилидаги матнда берилган.