Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 11 июлдаги 122-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) мувофиқ қуймачилик ишлаб чиқариш жараёнида ҳалокат ва жароҳатланишнинг олдини олиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларни ўз маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда ва ҳалокат оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган саноат хавфсизлигига риоя қилиш талабларини белгилаб беради.
1. Мазкур Қоидалар қуймачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
аспирация — чангли ҳаво аралашмаларни сўриб олиб, атмосферага зарарли газлардан тозаланган ҳаво чиқариш тизими;
3. Мазкур Қоидалар қуймачилик ишлаб чиқаришига мўлжалланган бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, кенгайтириш, техник жиҳатдан жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
5. Ишчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитишни ташкил этиш ва янги ишга кирувчилар ва касбини ўзгартираётган ишчиларни тайёрлаш ва ишчилар малакасини ошириш ГОСТ 12.0.004-90 «ССБТ. Меҳнат хавфсизлигига ўқитишни ташкил этиш. Умумий қоидалар» ва Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида намунавий низом (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) талабларига мувофиқ амалга оширилади.
6. Ишга янги қабул қилинганлар, шунингдек бир ишдан бошқа ишга ўтказилган ишчилар Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ хизмат кўрсатиши лозим бўлган маълум иш ўрни учун ташкилот томонидан тасдиқланган дастур асосида техника хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ оладилар.
7. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади.
8. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
9. Ходимлар Кон-металлургия ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1902, 2009 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 75-модда) мувофиқ якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланади.
10. Ишчи ходимлар иш бошлангунига қадар, иш учун зарур бўладиган эҳтиёткорлик қурилмалари, асбоб-ускуналари, механизмлари ва мосламаларининг мавжудлиги ва уларнинг созлигини текшириб кўришлари лозим. Технологик қурилмаларнинг эҳтиёткорлик ускуналари, механизмлар ва мосламаларнинг камчилик ва носозликлари аниқланган тақдирда ишчи ходимлар бу ҳақида бўлинма раҳбарига хабар бериши лозим.
12. Хавфсизлик қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари мавжуд бўлган иш жойларида ишлаш тақиқланади. Ушбу четга чиқишларни бартараф этиш ишларини бажаришга қўшимча хавфсизлик чоралари таъминланган ҳолда рухсат берилади.
13. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича плакатлар, йўриқномалар ва белгилар навбатчилик хоналарида, иш жойларида, агрегатлар ва одамлар ҳаракатланадиган йўлларга илиб қўйилиши лозим.
14. Ташкилотларда ҳар бир участка (объект, бўлинма) учун ёнғин ва портлашдан хавфли тоифа ўрнатилиши ва тегишли хавфсизлик чоралари назарда тутилган бўлиши лозим.
15. Стационар кўчириш-силлиқлаш қурилмаларининг тузилиши эҳтиёт соябонлари ва чангсизлантирувчи ҳимоя ғилоф-паналагичга эга бўлиши керак.
16. Ғилоф-паналагич йирик чангни тутиш учун мўлжалланган фильтрга ва шамоллатиш тизимининг тортиш тизимига бириктириш учун мўлжалланган патрубкаларга эга бўлиши лозим.
17. Ишчи зонадаги (иш ўринларидаги) ҳаво ГОСТ 12.1.005-88 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Ишчи зона ҳавосига бўлган умумий санитария-гигиена талаблари»га мос келиши керак.
18. Техникавий қурилмалардан хавфсиз фойдаланиш, технологик жараёнлар ва ишни олиб бориш тартиблари ва шароитлари мазкур Қоидалар, ГОСТ 12.3.027-04 «Хавфсиз меҳнат стандартлари тизими, қуймачилик ишларида хавфсизлик талаблари» , ГОСТ 12.2.046.0-04 «Қуймачилик ишлаб чиқариши учун технологик ускуналар» , СанҚваМ 0208-06 «Технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш жиҳозларига бўлган гигиеник талаблари»га мос келиши лозим.
ҳаракатланувчи транспорт ва юк кўтариш жиҳозлари, технологик қуйма жиҳозларнинг ҳаракатланувчи қисмлари;
20. Қуймачилик цехлари, участкалари ҳудудларида чуқурчалар, зовурлар ва ўйдим-чуқурлар бўлмаслиги лозим. Таъмирлаш вақтида ўрнатилган вақтинчалик чуқурча ва зовурлар атрофи тўсиқлар билан ўраб қўйилади, тунда эса ёритилиши керак. Тўсиқнинг баландлиги 1 м дан паст бўлмаслиги керак.
21. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви ҚМҚ 2-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабларига мос бўлиши лозим.
22. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилиши ва раҳбар томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
23. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
24. Ташкилот ҳудуди (цехлари, участкалари) металл қолдиқлари, маиший чиқиндилар ва зарарли ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиб турилиши лозим.
26. Йўллар, йўлакчалар, ташқи зиналар, транспорт воситалари ва пиёдалар ўтиш жойлари соз ҳолатда бўлиши ва ўз вақтида таъмирланиши керак, ёзги вақтда у жойларга сув сепиб туриш, қишда эса қор ва муздан тозалаб туриш, музлаб қолган тақдирда эса қум, шлак ёки бошқа сирпанишга қарши материаллар сепиб қўйиш лозим.
27. Тротуарлар ва транспорт воситалари йўлларининг темир йўллар билан кесишадиган жойларида, пиёдалар ва транспорт воситалари учун, ўтиш жойлари ўрнатилиши лозим.
29. Транспорт воситалари, автокарлар, электрокаралар ва бошқа рельссиз транспорт воситалари ҳаракатининг тезлиги ташкилот ҳудуди бўйича ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланади, бироқ ишлаб чиқариш биноларига киришда, бинолар ичида ва у ердан чиқиш пайтида 5 км/соатдан ошмаслиги керак.
30. Вагранкалар, металл эритиш печлари, суюқ металлга печдан ташқари ишлов бериш ва қуйиш майдонларининг поли текис бўлиши керак.
31. Ишлаб чиқариш, санитария ва маиший хоналарда шамоллатиш ва иситиш тизими ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
32. Ташкилотларда қурилиш ва йиғиш ишлари тугаллангандан сўнг шамоллатиш тизимининг лойиҳавий қуввати ростланиши ва самарадорлик синовидан ўтказилиши лозим. Шамоллатиш тизими ишининг самарадорлигини синовдан ўтказиш камида бир йилда бир марта ўтказилади.
33. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
34. Иш ўринларида шовқин ва вибрация даражаси СанҚваМ №0120-01 «Иш ўринларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари» ва СанҚваМ №0122-01 «Иш ўринларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари» талабларига мос келиши лозим.
35. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавода зарарли моддалар миқдори СанҚваМ 0046-95 «Гигиеник нормативлар. Иш ҳудуди ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган энг кўп миқдорлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
36. Ёнғин ёки портлашни юзага келтириш хавфи билан боғлиқ бўлган қуймачилик ишлаб чиқариш объектлари ГОСТ 12.1.004-91 «Хавфсиз меҳнат стандартлари тизими. Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар» талабларига мувофиқ ёнғин ўчириш воситалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
37. Ташкилотнинг барча бино ва иншоотларига эркин кириш таъминланиши лозим. Бино ва ёнғин сув манбаларига киравериш жойлари, шунингдек ёнғин воситалари ва жиҳозларига борадиган йўлаклар доим бўш бўлиши керак. Бинолар оралиғидаги ёнғинга қарши ёриқлардан материаллар, жиҳозлар, таралар ва транспорт воситалари учун тўхташ жойлари мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
38. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилот томонидан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 16 июндаги 124-сон буйруғи билан тасдиқланган «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидалари» га мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йил 16 июлдаги 6-15/12-5550/6-сон хулосасига мувофиқ ушбу ҳужжат техник ҳужжат деб топилган) ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиши лозим.
39. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
40. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
41. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига мос келиши лозим.
42. Ёритқичларнинг конструкцияси ва тузилиши электр тармоқнинг номинал кучланиши ва ташқи муҳитга мос холда бажарилиши керак.
44. Юқори хавфли бўлмаган хоналарда барча стационар ёритқичлар учун 220 В дан юқори бўлмаган кучланишдан фойдаланишга рухсат этилади.
49. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар ( ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
50. Сунъий ёритишда икки тизим ишлатилади: умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
51. Участкалар ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан ҳимояланган ҳолда бажарилиши керак.
52. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кўчма электр ёритқичлардан фойдаланилганда кучланиш 42 В дан юқори бўлмаслиги керак. Ўта хавфли хоналарда, хоналардан ташқари ҳамда ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар) ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
54. Бошланғич материалларни ҳозирлаш ва тайёрлашга бўлган талаблар ГОСТ 12.3.027-04 «Хавфсиз меҳнат стандартлари тизими, қуймачилик ишларида хавфсизлик талаблари» га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
56. Металл чиқиндиларини навларга ажратиш бош муҳандис томонидан тасдиқланган технологик йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
57. Металлни эритиш учун шихта сифатида ишлатиладиган металл (рангли металлар, чўян, пўлат ва бошқалар) қириндилари мойсизлантирилган, қуритилган ва эритиш агрегатларига солинишидан аввал иситилган бўлиши керак.
58. Шихта материалларини эритиш агрегатларига солишдан олдинги ҳозирлаш жараёни (эритиш ва бошқалар) ушбу материалларнинг техник шартларига мувофиқ сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган махсус ажратилган участкаларда амалга оширилиши лозим.
шихтанинг портлаш ва радиацион хавфсизлигини текшириш, белгиланган тартибда металл чиқиндиларини қабул қилиш, ташкилотга келиб тушган пайтда радиацион хавфсизлигини назорат қилиш;
тегишли фракцияларни, нефть маҳсулотлари ва бегона нарсалардан тозаланганлигини ва қуритилганлигини текшириш ва бу ҳақда журналга қайд қилиш.
60. Хавфли ва зарарли моддалар сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган алоҳида хоналарда, зич ёпиладиган идишларда сақланиши лозим.
62. Магний ва унинг қотишмалари ёнғинга қарши тўсиқлар билан жиҳозланган, алоҳида изоляцияланган хоналарда герметик идишларда сақланиши лозим. Магний омборларини эритиш участкалари ва енгил алангаланувчи суюқликлар омборларига яқин жойга жойлаштиришга рухсат этилмайди. Магний омборидан уни эритиш бўлинмасигача (эритиш участкаси) бўлган масофа 20 м дан кам бўлмаслиги лозим. Кичик ҳажмли ишлаб чиқариш учун (йилига 5 т қуйма) эритиш участкаларига яқин жойда сақланадиган магний ва унинг қотишмалари захиралари бир кунлик истеъмолдан ошмаслиги керак.
64. Махсус цех омборларида сақланадиган енгил алангаланувчи суюқлик ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган технологик йўриқнома билан аниқланиши лозим.
65. Зарарли моддалар ажратиб чиқарувчи сочилувчан материалларни сўрувчи шамоллатиш тизимига уланган ёпиқ қутиларда сақлаш керак.
66. Қуймачилик ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқиндихоналарда сақлаш, фақат уларни утилизациялаш ва регенерациялаш имконияти бўлмаган ҳолларда амалга оширилиши лозим. Уларни жойлаштиришдан аввал қора ва рангли металлар ажратиб олиниши лозим.
67. Хавфли ва зарарли моддалар чиқиндиларини утилизациялаш, нейтраллаш, жойлаштириш ёки кўмиш тартиби, шунингдек чиқиндилар рекультивацияси технологик йўриқнома билан аниқланиши лозим.
68. Чиқиндиларни юклаш, ташиш, тушириш ва жойлаштириш билан боғлиқ бўлган барча ишлар механизацияланган бўлиши лозим.
Чиқиндиларни ташиш махсус жиҳозланган транспорт воситасида, йўлда кетаётганда йўқотишларга ва атроф муҳитни ифлосланишига йўл қўймаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
69. Қоришма тайёрлаш бўлинмаларининг механизациялаштирилган ва автоматлаштирилган тизимларини бошқариш марказлаштирилган ҳолда бўлиши лозим.
70. Қолиплаш ва ўзак қоришмаларини тайёрлашнинг асосий жараёнлари, бошланғич материалларни ташиш максимал даражада механизацияланган бўлиши лозим.
71. Қоришма компонентларини бункер-дозаторлардан йўрғаларга юклаш механик тарзда, тўкмасдан амалга оширилиши лозим.
72. Енгил алангаланувчи суюқликлар идишларини очиш, ёнғин ва портлашдан хавфсиз жойларда, яшин ҳосил қилмайдиган асбоб билан амалга оширилиши керак.
73. Енгил алангаланувчи суюқликларни тўкиш ва қуйиш операциялари, яшин пайтида, электрпайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойларда ва учқун ҳосил қилувчи механик ва электр қурилмалари яқинида ўтказилмаслиги лозим. Хоналарда статик электрдан ҳимоя қилувчи мосламалар ўрнатилган бўлиши лозим.
74. Қуйиш мосламаларида эритмаларни қотиб қолганларини иситиш очиқ оловдан фойдаланилмаган ҳолда олиб борилиши лозим.
75. Иш вақтида конвейер ленталарини ёпишиб қолган қотишмалардан тозалаш автоматик тарзда ўтказилиши лозим. Қўлда тозалашни эса фақат механизмлар тўхтатилганидан сўнг ўтказиш лозим.
76. Бункерлар, йўрғалар, сепараторлар, транспортёрлар, қотишмани намловчи аппаратларнинг иш майдончалари, шунингдек кўприкчалар ва галереялар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ўтиш жойлари ва галереяларнинг иш майдонлари тўшамалари, қувурли ўтказгичлар, кран мосламаларидан бино, ферма қисмларигача бўлган масофа 2 м дан кам бўлмаслиги керак;
баландликда жойлашган майдонларнинг транспортёрлари ва агрегатлар орасидаги йўлак ва галереяларнинг эни 0.7 м дан кам бўлмаслиги шарт (транспорт воситаси ва механизмлар билан бевосита иш олиб бориш майдончалари энини ҳисобга олмаган ҳолда). Ўтиш жойлари ва иш майдонидаги тўшамалар яхлит ёйилган бўлиши керак;
ердан баландлиги 1 м бўлган бункер ва аралаштиргич яқинидаги иш майдончаларининг эни 1 м дан кам бўлмаслиги, иш олиб боришда қулай ва хавфсиз бўлиши керак;
қоришмалар тайёрлаш машиналари ва мосламалари галереяларига олиб чиқувчи зиналарнинг бурчаги 60° дан ортиқ бўлмаган ҳолатда эни 0.7 м дан кам бўлмаслиги керак.
Қолиплаш ва ўзак қоришмаларни, қуйишдан сўнг ҳосил бўлган металл чиқиндиларининг оғирлик босими остида қолиши кўзда тутилмаган майдончаларда йиғилиб қолиши тақиқланади.
77. Қолиплаш қурилмаларининг плиталарини қоришмалар чиқиндиларидан тозалаш механизациялаштирилган маҳаллий чанг тозалаш қурилмалари ёрдамида амалга оширилиши лозим.
78. Механизмлар қурилмаси, очиқ люклар ва ўчирилган шамоллатиш тизими остида ишлашига йўл қўймайдиган блокировкалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Барабанли элаклар юклаш учун мўлжалланган қабул воронкасига эга бўлган ҳимоя ғилофлари, шамоллатиш тизимига улаш учун патрубкалар ва хизмат кўрсатиш люклари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Элак ромининг майдонча билан туташганлигининг зичлигини таъминлаш учун унинг пастки қисми текис юзага эга бўлиши лозим.
79. Қолиплаш ва қоришмаларини тайёрлаш учун аралаштиргичлар ва машиналарнинг техник паспортига мувофиқ улар юклаш дарчаларига эга бўлган ҳимоялаш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
80. Намуналарни қўлда танлаб олиш усулида (конус ёки қошиқда) аралаштиргичлар тўхтатилган бўлиши лозим.
81. Аралаштиргичларга қотишмалар ва қўшимча моддаларнинг бошланғич компонентлари бункер-дозаторлардан тўкилиб амалга оширилади. Маҳсулот чиқариш қопқоқлари ва дозаторлар затворлари уларни хавфсиз очилиб ёпилишини таъминлаб берувчи механизмлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
82. Ликобли қориштиргичларнинг иш бўшлиғи шамоллатиш тизимига бириктириш учун чангдан сақловчи патрубкали қопқоқ билан ёпилган бўлиши лозим.
83. Парракли қориштиргичлар люкларининг эшиклари, ишчи бўшлиқдан чанг чиқиб кетмаслиги учун зичлагичларга, шунингдек агар ҳеч бўлмаса битта эшик очиқ бўлса қориштиргичлар ишини тўхтатувчи блокировкага эга бўлиши керак.
84. Парракли қориштиргичлар тўлдириш зонасида маҳаллий тортувчи шамоллатиш тизими кўзда тутилган бўлиши лозим.
85. Суюқ боғловчи композициялар қатламларга ажратилиб кетишининг олдини олиш учун фойдаланиладиган парракли қориштиргичлар тузилишларида қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим:
86. Аралашмани совитишга тайёрлаш учун даврий ҳаракатдаги муқим қурилмалар тузилишларида қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим:
тирқишларда ҳаво оқими ҳаракатининг 0,5 м/с дан паст бўлмаган тезлигини таъминловчи, бункерлардан ҳавони сўриб олувчи патрубкалари;
ортиш ва материал етказиб бериш зонасида ҳавони сўриб олиш учун мўлжалланган дозаторлар ва қориштириш камералари герметизацияси;
87. Қоришмалар тайёрлашда қотиргични эритиш учун мўлжалланган қурилмалар герметик бўлиши ва намуналарни хавфсиз тарзда олиш тизимини таъминлаб бериши лозим.
88. Лентали транспортёрлар ёки бункерли таъминлагичлар ва элаклар юклаш тирқишларини бириктириш жойлари, шунингдек эланган материалларни тўкиш жойлари ёпилган бўлиши керак. Ёпилган нарсалар шамоллатиш тизимига бириктирилган бўлиши лозим. Очиқ тирқишлардаги сўриб олинадиган ҳавонинг тезлиги 3 м/с дан кам бўлмаслиги лозим.
89. Қоришмани сақлаш бункерлари бункер ичига ишчилар йиқилиб тушмаслиги учун устки томонидан ҳимоя тўсиқлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
90. Лентали транспортёрлар ишлаётганда шундай блокировкаланган бўлиши керакки, бунда уларни пастга туширганда, тўхтатганда ёки авария ҳолларида ташиладиган материал уюлиб қолмаслиги лозим.
91. Зарарли моддалар ажратиб чиқарувчи материалларни узатиш учун мўлжалланган лентали транспортёрлар, сўрувчи шамоллатиш тизимига бириктирилган ёпиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
92. Қоришма тайёрлаш машиналари ва механизмларининг ишга тушиши ва тўхтатилиши технологик ҳужжатларга мувофиқ аниқ кетма-кетлик бўйича амалга оширилиши лозим.
93. Таъмирлаш, мойлаш, тозалаш ва ички кўриклар ўтказиш пайтида қоришма тайёрлаш машиналари ўчирилган бўлиши, электр схемалари эса қисмларга ажратилган бўлиши лозим.
94. Хизмат кўрсатувчи ходим лентали транспортёрларни кесиб ўтиш жойларида баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тўсиқли кўприкчалар ўрнатилиши лозим.
95. Қоришмаларнинг даврий харажати учун омборларнинг затворлари секин-асталик билан узатишни таъминловчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
96. Андоза ускуналарини тайёрлаш бўйича технологик жараён бир неча босқичдан иборат бўлиб, уларга арраланган материалларни тайёрлаш ва бўлакларга ажратиш, андоза ускунасини йиғиш, андозалар ва ўзак қутиларига ишлов бериш, қурилмани шпаклевкалаш ва бўяш киради.
98. Бўлиб берувчи дастгоҳларга тахталарни эни ва узунлиги бўйича бўлиш учун мўлжалланган узунасига ва кўндаланг арралаш қурилмалари киради.
99. Циркуляр дастгоҳда узунасига арралаганда арранинг орқа томонига қуйидаги талабларга жавоб бера оладиган ажратиб берувчи пичоқ ўрнатилади:
пичоқнинг аррага қаратилган қирраси, унинг энининг 1/5 қисмидан ортиқ бўлмаган тарзда ўткирланган бўлиши лозим;
пичоқнинг ўткирланган қисми ва ҳар қандай диаметрдаги арранинг орқа тишлари оралиғидаги масофа 10 мм дан ошмаслиги лозим;
пичоқни маҳкамлаш конструкцияси, арра алмаштирилганда уни тез ва енгил ўрнатилишини таъминлаши, шунингдек пичоқ доимо текисликда жойлашишини кафолатлаган бўлиши лозим;
арранинг диски устки томонидан сектори бўйича тишли, арра дискининг айланишига қарама-қарши йўналтирилган ҳимоя ғилофи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
100. Тахталарни кўндалангига арралаш учун қуйидаги талабларга жавоб бера оладиган маятник-дискли арралар ўрнатилиши лозим:
диск устки томонининг 2/3 қисми ғилоф билан ёпилган ва ишчи ҳаракатдан сўнг мустақил равишда бошланғич ҳолатга, стол зонасига қайтиб келадиган;
101. Ишлов берувчи дастгоҳларга лентали арралар, рандалаш, рейсмусли, фрезер, нусхалаш-фрезер, токарлик, вертикал-пармалаш дастгоҳлари киради.
102. Лентали арралаш дастгоҳи, махсус мосламаларни қўллаган ҳолда қирраларга бурчак остида ва турли эгри чизиқли йўналишларда ишлов бериш учун ишлатилади.
103. Дастгоҳ арра барабанини қириндилардан тозаловчи ҳамда лентанинг материалини узатиш томонига тушиб кетмаслигининг олдини олувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Узунлиги 400 мм, эни 50 мм, йўғонлиги 30 мм дан кам бўлган ярим тайёр маҳсулотларни рандалаш, қўлда узатишда фақат махсус дастак-итаргичлар ёрдамида амалга оширилиши лозим
105. Махсус шаблонларга материални ўрнатиб рандалашдан ташқари, турли хил эгри юзаларни рандалаш тақиқланади.
106. Рейсмусли дастгоҳ юзалари, берилган йўғонликкача рандалаш учун мўлжалланган узатувчи роликларга эга бўлган, назорат қилиб туриладиган пастки столга эга, рандалашнинг энг паст узунлиги 500 мм, йўғонлиги 5 мм, эни 600 мм бўлиши керак.
107. Фрезерли дастгоҳ турли хилдаги эгри чизиқли йўналишларда, тарновчалар, цапфалар қирраларига ишлов бериш учун мўлжалланган, стол шпиндельидан ва ечиб қўйиладиган чизғичдан иборат бўлиши лозим. Шпиндельга турли конфигурацияли фрезалар, пичоқлар ва турли шаклдаги дисклар маҳкамланиши керак.
Эгри чизиқли йўналтирувчи ёрдамида чизиқли деталларга ишлов беришда, материал мосламалар билан ҳам чизғичга ҳам столга сиқиб маҳкамланган бўлиши лозим.
108. Нусхалаш-фрезер дастгоҳлари шаблон бўйича андоза ва ўзак қутиларининг ички ва ташқи юзаларини мураккаб йўналиш бўйича ишлов беришга мўлжалланган.
109. Токарлик дастгоҳлари юзаси юмалоқ-цилиндр ва конуссимон-сферик шаклдаги деталлар тайёрлаш учун мўлжалланган. Оғир деталлар ўрнатилганда марказда, унинг бурчагига мос келувчи тирноқли ва чуқурлаштириш тирқишларига эга бўлган мустаҳкам металл тиргакли пластиналарни қўллаш зарур. Қиррали шаклга эга бўлган ярим тайёр маҳсулотларга айланиш жисмининг шаклини бериш учун уларни йўниш ёки арралаш лозим. Диаметри унчалик катта бўлмаган, 800 мм дан узун бўлган деталларга ишлов беришда тегишли люнет қўлланилиши лозим. Чархланган деталларни жилвир қоғоз билан тозалаш махсус дастаклар ёрдамида амалга оширилиш лозим.
110. Пармалаш дастгоҳлари деталлар ва ярим тайёр маҳсулотларда тирқишларни пармалаш учун мўлжалланган. Парма шпиндельга Морзе конуслари ва патронлар ёрдамида маҳкамланади. Бунда деталлар планкалар ёки ричаглар билан қисиб қўйилади.
111. Андоза ускуналарини тайёрлаш ва ишлов бериш жараёнини олиб борувчи технологик ходим ёғочга ишлов берувчи жиҳозларнинг барча турларида ишлаш кўникмаларини мукаммал ўзлаштирган бўлиши лозим.
112. Ёғочга ишлов бериш жараёнлари ГОСТ 12.3.042-88 «Ёғочга ишлов бериш ишлаб чиқариши. Умумий хавфсизлик талаблари» га мос келиши лозим.
113. Дурадгор-андозачилар якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳамда электр токи билан шикаст етказилганда ва жароҳат олганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлишлари, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича қоидалар ва йўриқномаларга риоя қилишлари лозим.
114. Ёғоч андозаларни ёпиштириш махсус жиҳозланган жойларда, ҳавони тортиб олиш мосламаси остида амалга оширилиши лозим.
115. Шиша матони бичиш ва пластмасса моделларга механикавий ишлов бериш учун мўлжалланган столлар, чангдан енгил тозаланадиган материалдан тайёрланган бўлиши ва маҳаллий ҳаво тортиб олиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
116. Компонентларни (қаттиқлаштиргичлар, тўлдиргичлар ва бошқа реагентлар) майдалаш ёпиқ турдаги чанг чиқармайдиган майдалагичларда, қаттиқлаштиргичлар билан смола қоришмасини тайёрлаш эса қорғичли герметик аппаратда амалга оширилиши лозим.
117. Жиҳоздан боғловчи материаллар қолдиқларини ювиш учун бензол, толуол, хлор тўрт углероди ва бошқа токсик эритмалардан фойдаланилмаслик лозим.
118. Қотмаган эпоксид смоланинг ортиқча оқиб қолган жойларини олиб ташлаш учун ташкилот технологик йўриқнома бўйича белгиланган эритмалардан фойдаланиши лозим.
119. Смола ва боғловчи компонентлардан қолган идишларни шамоллатиш тизими билан жиҳозланган махсус хонада механизациялашган ҳолда ювиш лозим.
120. Таркибида эпоксид смола мавжуд бўлган хом ашё ва боғловчи материаллар сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган махсус омборхоналарда сақланиши лозим.
121. Аппаратлар ва идишлар ичида таъмирлаш, тозалаш ва бошқа ишларни бажариш, барча жиҳозлар коммуникациялардан ўчириб ташлангач, технологик йўриқномаларга мувофиқ наряд-рухсатнома орқали амалга оширилиши лозим.
122. Силкинувчан қолиплаш қурилмалари виброизоляцияланган асосга ўрнатилиши лозим. Қоришмани зичлаштириш пайтида металл қуйиш қолипини ушламаслик лозим.
металл қуйиш қолипи ва андоза плитаси массасининг таъсири остида бириккан қисмларнинг ўз-ўзидан бурилишига йўл қўймаслик.
124. Осма столли машиналарда туширилган ричаглар стол бурилиши ва ер оралиғидаги тирқиш 150 мм дан паст бўлмаслиги ёки ричагнинг махсус тўсиқлари кўзда тутилган бўлиши лозим.
125. Осма столли машиналарда сиқилган ҳавонинг босими бирдан тушиб кетган ҳолда, шунингдек бурилиш вақтида, осма столнинг ўз-ўзидан бошланғич ҳолатга қайтиб келишини бартараф этувчи қурилмалар кўзда тутилган бўлиши лозим.
126. Бурилувчан столли ва аравачали машиналарда металл қуйиш қолипларини қабул қилиш учун аравачаларни машина остидан механизацияланган усулда ташиш лозим.
127. Бурилувчан пресс траверсли машиналарда траверснинг ишчи ҳолатини белгилаш кўзда тутилган бўлиши зарур. Пресс траверсларнинг бурилиши, бурилиш кучи 50 Н (5 кгс) ортиқ бўлса, механизацияланган бўлиши зарур.
128. Металл қуйиш қолипи ва ўзак юкланган аравачани қуритиш печлари камераларига олиб кириш ва уларни бўшатиш механизациялаштирилган бўлиши зарур.
129. Металл қуйиш қолиплари ва ўзакларнинг юзасини зарарли моддалар ажратадиган куйишга қарши бўёқлар билан қоплашни, ташкилотнинг технологик йўриқномасига мувофиқ, сўрувчи шамоллатиш тизими остида амалга ошириш лозим.
130. Қуритиш қурилмаси ёки тутун мўриси ичида (уларни ўчирилган ва совутилган ҳолатда) портлаш хавфсизлиги жиҳозлари ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиб, наряд-рухсатнома орқали иш олиб бориш лозим.
131. Газда ва электр энергия ёрдамида ишлайдиган қуритиш печларида технологик йўриқнома талаблари асосида иш олиб бориш лозим.
133. Металл қуйиш қолиплари мувозанатни ва хавфсиз илинтиришни, шунингдек уларни юк кўтариш мосламалари ёрдамида хавфсиз тарзда ташилишини таъминловчи мустаҳкам маҳкамланган цапфалар, қулоқчалар, дасталар, скобаларга эга бўлиши лозим.
Металл қуйиш қолипи бурилаётган ва жойлаштирилаётган пайтда такелажли (пўлат арқонли) мосламалардан узилиб кетиши (чиқиб кетиши)нинг олдини олиш учун цапфаларнинг учида ҳалқали боғлар бўлиши шарт.
134. Рольганглар орқали ташиладиган металл қуйиш қолиплари, қўллар улар оралиғида қисилиб қолмаслиги учун махсус мосламалар билан таъминланган бўлиши зарур.
135. Икки металл қуйиш қолипини бириктириш, мустаҳкам тўсиқли мосламалар ёки керакли юк билан амалга оширилиши зарур.
136. Умумий массаси 60 кг дан ортиқ бўлган ўзаклар (ўзак қутилари)ни ҳошиялаш механизацияланган бўлиши лозим.
137. Агар металл қолиплаш қурилмаларининг остида одамлар бўлса, металл қуйиш қолипларини илинтирилган ҳолатда созлаш ва пардозлашга рухсат этилмайди. Ушбу мақсадлар учун металл қуйиш қолиплари махсус тиргакларга туширилган бўлиши зарур.
138. Пневматик металл қолиплаш қурилмаларнинг ишга тушириш рукояткалари бехосдан ишлаб кетишини олдини олиш мақсадида тўсиқлар ва фиксаторларга эга бўлиши зарур. Рукояткаларни силжитиш кучи 39 Н дан ошмаслиги керак.
139. Металл қолиплаш қурилмаларига қоришма юклаш одатда бункерлар орқали амалга оширилади. Бункерли затвор ричаглари қолипловчи ишлайдиган жойда, хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойда жойлашган бўлиши зарур. Ричагдаги пасанги маҳкам мустаҳкамланган ва ёпилган бўлиши зарур.
140. Мосламалар, металл қуйиш қолиплари ва ўзаклар юзасидаги қум ва бошқа майда зарраларни чанг тортиш қурилмалари ёки чўтка-супургич билан тозалаш керак. Зарур ҳолларда, нафас олиш йўллари учун якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда, сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган алоҳида изоляцияланган камераларда сиқилган ҳавони ҳайдашга рухсат этилади.
141. Металл қуйиш қолиплари ва ўзакларнинг юзасини зарарли моддалар ажратадиган куйишга қарши бўёқлар билан қоплаш, ташкилотнинг технологик ҳужжатларига мувофиқ сўрувчи шамоллатиш тизими остида амалга оширилиши лозим.
142. Ўзак қутилари ва плиталар конструкцияси уларни жойлаштириш пайтида қулайликни таъминлаб бериши зарур. Ўлчамлари бўйича унификацияланган плиталарни қўллаш тавсия этилади. Пўлат арқонли занжирлар билан илинтириш учун тарновчага эга бўлмаган, тўлдирилган цапфали, қолипсиз, тиргаш панжаралари бўлмаган, букилган мустаҳкам штирли ўзак ва моделости плиталарни қўллашга рухсат этилмайди.
143. Ўзак қутилари, уларни қолипловчи силкиниш машиналарига мустаҳкам қилиб маҳкамлаш мосламаларига эга бўлиши зарур.
144. Ўзакларни қуритиш этажеркалари пўлат арқонли занжирларни илинтириш учун мустаҳкам илгакларга ва ўзакли плиталарнинг тушиб кетишига йўл қўймаслик учун тиргакли панжараларга эга бўлиши керак.
145. Оғирлиги 6 кг дан ортиқ бўлган ўзакларни тайёрлашда ўзакли машиналарнинг ўзаклари автоматик ва механик ажраладиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
146. Ўзак қутилари, андозалар, қолип ва ўзаклар юзасидан қум, чанг ва бошқа зарраларни тозалаш учун аспирация тизими ва шунга ўхшаш бошқа қурилмалар қўлланилиши лозим.
148. Қуритиш печлари (камералари)нинг эшиклари зич ёпилган бўлиши лозим. Қуритиш хоналари эшикларида маҳаллий сўрувчи мосламалар ўрнатилган бўлиши керак.
149. Қуритиш печларининг чуқурчалари баландлиги 1 м дан паст бўлмаган металл тўсиқлар билан тўсилган бўлиши ва қулай тушишга эга бўлиши зарур. Юкларни кранлар билан жойлаштириш мумкин бўлган зоналарда жойлашган чуқурчалар мустаҳкам панжаралар билан ёпилган бўлиши зарур.
150. Металл қуйиш қолипларини ерда ва ўзакларни қуритиш учун мангалдан фойдаланишга рухсат этилмайди. Ушбу мақсад учун электр иситиш ва газ билан иситадиган қуритиш қурилмаларини қўллаш, шунингдек бошқа замонавий қуритиш услубларини (металл қуйиш қолипи ва ўзакларни суюқ шиша билан СО2 қўллаган ҳолда кимёвий усулда қотириш, инфрақизил қиздиргич ва бошқаларни қўллаб юзасини қуритиш) қўллаш тавсия этилади.
151. Металл қуйиш қолиплари ва ўзакларни қуритиш ва музлатиш шундай усулда амалга оширилиши лозимки, бунда иссиқлик ва газлар ишчи зонага тушиб қолмаслиги зарур.
152. Металл қуйиш қолиплари ва ўзаклар тайёрлаш учун тайёр қоришма қиздирилаётган мосламада ёпиқ металл сиғимларда ёки бункерларда 30°С дан юқори бўлмаган ҳарорат остида сақланиши лозим.
153. Эритилган металлни қолипларга қуйиш жойига ташиш механизацияланган бўлиши ва аввалдан белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши зарур.
Суюқ металлни қолиплаш жойига етказиб бериш учун мўлжалланган ишчи воситалари, юк кўтариш механизмлари, иссиқликдан ҳимоя қилувчи экранлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
154. Металл қуйиш чўмичларини қуритиш ва таъмирлаш махсус стендларда ёки маҳаллий сўрувчи мосламалар билан жиҳозланган майдончаларда ўтказилиши лозим.
Металл қуйиш чўмичларини таъмирлаш ишлари уларни 45 °С дан юқори бўлмаган ҳароратгача совутилгандан сўнг амалга оширилиши лозим.
155. Таъмирлаш ходимларини йирик металл қуйиш чўмичларида ишлашга, осилиб турган шлак, металл ва футеровка қолдиқларидан тозалангандан сўнг рухсат берилади.
157. Печдан металлни чиқаришдан аввал новни футеровкасида нуқсонларнинг йўқлигини текшириш ва уни яхши қуритиш лозим.
158. Юк кўтариш механизмларидан фойдаланувчи металл қуйиш участкасининг ишчилари, ушбу қурилмалардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича ўқитилган ва тегишли гувоҳномага эга бўлишлари керак.
159. Металл қуйиш участкаларидаги кўприкли кранлар ва тельферлар кабиналари ёпиқ турда ва яхши шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
161. Металл қуйиш чўмичлари ва тигеллар, уларнинг сиғимларига қарамасдан, ички баландлиги 0,88 м дан ортиқ бўлмаган баландликда, суюқ металл билан тўлдирилган бўлиши лозим.
162. Металлни қолипларга қуйишдан аввал металл қуйиш чўмичлари нуқсонлар йўқлигига текширишдан ўтказилиши, қуритилган бўлиши ва технологик йўриқномада кўрсатилган ҳароратгача қиздирилган бўлиши зарур.
163. Кўтарма кранлар билан жойлаштириладиган, сиғими 0,5 т ва ундан юқори бўлган металл қуйиш чўмичлари металл ва шлак сачратмалардан ғилоф билан ҳимояланадиган, ўз-ўзидан тўхтайдиган, чувалчангсимон узатма ва буриш чегаралагичига эга бўлиши лозим. Буриш механизмининг созлиги ҳар гал металл қуйиш чўмичини металл қуйишга тайёрлашда текширилади.
164. Сиғими 0,5 т дан паст бўлган, чувалчангсимон узатмаларга эга бўлмаган кўтарма кранлар ёрдамида ҳаракатлантириладиган металл қуйиш чўмичлари, ағдарилиб кетишга йўл қўймайдиган тиргакли қурилмаларга эга бўлиши керак.
165. Эритилган металл билан тўлдирилган металл қуйиш чўмичларининг оғирлик маркази, вертикал ҳолатда айланиш ўқидан 50-100 мм паст бўлиши керак. Ушбу шарт, юк кўтариш қурилмалари билан кўтариладиган, доимий равишда маҳкамланган ва қўл замбилига қўйиладиган барча металл қуйиш чўмичлари ва тигеллар учун мажбурий.
166. Эритилган металл солинган металл қуйиш чўмичи ва тигелларни араваларга жойлаштиришда, аравачаларда уларнинг тўкилиб кетишининг олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.
167. Эритилган металл солинган металл қуйиш чўмичини жойлаштириш учун мўлжалланган юк кўтариш қурилмаларининг пўлат арқонлари ва занжирлари, шунингдек металл қуйиш чўмичлари траверслари, иссиқлик нури ва металл томчиларининг бевосита таъсиридан тегишли тўсиқлар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
168. Тузилиши тўхтаткич билан бўлган металл қуйиш чўмичлари ва улардан фойдаланиш қуйидаги талабларни қондириши лозим:
металл қуйиш чўмичининг чиқиш тешиги учун магнезит, графит ва юқори сифатли шамот ғиштдан тайёрланган стаканлар қўлланилиши лозим;
тўхтаткични ўрнатишдан аввал футероваканинг созлигини ва металл қуйиш чўмичининг қуруқлигини текшириш лозим.
169. Металл қуйиш чўмичидан металлни куйиш ёки тўкиш учун иккиламчи фойдаланишга тўхтаткич ва стакан аввалдан алмаштирилмасдан рухсат этилмайди.
170. Эритилган металлга тегиб турадиган жойларда металл қуйиш чўмичларида занг бўлмаслиги, металлга ботиришдан аввал улар қуритилган ва қиздирилган бўлиши зарур.
171. Эритилган металл билан ишлаб бўлгандан сўнг металл қуйиш чўмичларини сувли махсус ванналарда совутиш лозим.
172. Металлни тирқиш орқали чиқариладиган ҳар бир эритиш агрегатида, узунлиги 1,5 м дан кам бўлмаган, иккита штанга ва тирқишларни ёпиш учун қўшимча тиқин бўлиши лозим.
173. Металл қуйиш ишлари тугагандан сўнг шлак ва металл қолдиқларини қуруқ қутиларга ёки металл қуйиш чўмичига тўкиш лозим.
174. Қуймаларни қоқиш, қуйма ва қоқиб туширилган қоришмани ташиш ишлари механизацияланган бўлиши лозим.
175. Қоқиш панжаралари ёпилган бўлиши ва уларнинг конструкцияси маълум иш шароитлари билан белгиланиши керак.
176. Барча қоқиш участкалари аспирация тизими билан панжаралар эса ҳаракатланувчи ҳимоя мосламаси билан ёпилган бўлиши лозим.
177. Қоқиш панжараларини ишга туширилиши шамоллатиш тизими, қоқилган қоришма ва қуймани йиғиб олувчи транспортёрлар билан блокланган бўлиши лозим.
180. Қуймаларни қолиплардан қоқиб тозалаш металлнинг қолипдаги кристаллизацияланиш жараёни тугагандан сўнг ўтказилиши лозим. Қуймаларнинг қолипларда совитиш давомийлиги технологик ҳужжатлар билан белгиланади.
181. Қуймаларни тозалаш, жойларига олиб қайтиш, уларни тозалаш камераларига юклаш ва қурилмалардан тушириш механизацияланган бўлиши лозим.
182. Қуймаларнинг ортиқча қатламларини қўл машиналарида қирқиш ва тозалаш ишларини, ишчиларнинг учиб турган парчалардан ҳимоя қилиш учун доимий ўрнатилган ёки кўчма тўсиқларга эга бўлган махсус иш жойларида олиб бориш лозим. Қирқиш ва тозалаш ишларини қуймаларнинг ҳарорати 45 °С дан юқори бўлмаган шароитда ўтказилиши лозим.
183. Қуймаларни абразив айланали шлифовкалаш қўл машиналари ёрдамида тозалаш участкалари, ён томонлама чанг қабул қилиш қурилмаларига эга бўлган сўрувчи шамоллатиш тизими, полда ёки дастгоҳда панжаралар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
184. Пневматик қўл болғалари ГОСТ 12.20.010-75 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари системаси. Пневматик қўл машиналари. Умумий хавфсизлик талаблари» талабларига, маълум турдаги ва моделдаги (русумли) пневматик болғалар стандартлари ва техник шартларига мос келиши лозим. Қуйиш нуқсонларини қирқишда ишлатиладиган пневматик болғаларнинг тури технологик ҳужжатда белгиланади.
185. Қуймаларнинг ҳаво-ёйсимон ишлов бериш постлари алоҳида хоналарда ёки камераларда, бир текисда шимувчи эгри панеллар ёки ҳаракатланувчан ва кўчма фильтрли шамоллатиш тизими агрегатлари кўринишида ташкил этилиши лозим.
ишчи зонанинг тўлиқ ёпилиши, сўрилаётган ҳавонинг миқдори ва тозалаш иншоотларининг хили, стандартлар ва техникавий шартларда жиҳозларнинг хилларига қараб ўрнатилиши лозим;
шамоллатиш тизими ўчирилганда, питра отиш ва питра оқими аппаратларнинг ишлашига йўл қўймайдиган блокировка;
питра отиш жиҳозларнинг эшик ва пардаларининг очиқ ҳолатидаги ишини чекловчи блокировкага эга бўлиши;
187. Қуймалардан ўзакларни чиқариш ва ишлов берилган қолипли қоришмадан тозалашга мўлжалланган гидравлик камералар қуйидагиларни назарда тутиши лозим:
горизонтал юзада тозаланадиган қуймаларни буриш учун мўлжалланган узоқдан туриб бошқариладиган махсус мосламалар;
эшиклари очиқ ва шамоллатиш тизими ўчирилган ҳолда гидромониторнинг ишлашига йўл қўймайдиган блокировка;
190. Электргидравлик қурилма ўчирилганда ёки қурилма турадиган хонада эшиклар очилганда разрядли қаршилик орқали туташган конденсаторлар батареялари блокировкалари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тўлиқ зарядланган конденсаторлар батареясининг разрядланиш вақти 11 секунддан ошмаслиги лозим.
191. Электргидравлик қурилманинг тўйинтириш блоки тўғрилагичларида рентген нурларига эга бўлмаган элементлар қўлланилиши лозим.
192. Электргидравлик қурилманинг технологик қисми хизмат кўрсатувчи ходимларга зарарли омиллар (шовқин, вибрация, электромагнит нурлар) таъсирини бартараф этувчи ҳимоя тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
193. Электргидравлик қоқиш ўтказиладиган ванна титрашдан изоляцияланган асосда ўрнатилиши лозим. Чуқур ва ванна деворлари оралиғида 40 мм дан кам бўлмаган тирқиш қолдирилиши керак.
194. Электргидравлик қурилмадаги разрядли ҳаво оралиғи товушдан изоляцияланган шамоллатиш тизимли ғилоф билан ёпилади. Чиқарилаётган ҳавонинг ҳажми (м3/с) қурилма қувватининг 3 фоизга (Вт) тенг бўлган миқдорида қабул қилиниши лозим. Ҳаво ҳаракатининг йўналиши шарлар орасидаги электр разряди йўналишига перпендикуляр бўлиши лозим.
195. Электргидравлик қурилмалар тузилишида бошқарув пульти ва технологик жиҳоз орасида қаттиқ алоқа («акустик кўприкчалар» ) бўлмаслиги лозим.
196. Бошқарув пульти хонаси ва технологик қурилма орасидаги деворда ёки технологик қурилма ғилофида, бошқарув пультидан бутун технологик қисм яхши кўриниб туришини таъминловчи, кўриш дарчаси ўрнатилган бўлиши керак. Иккита дарчали кўриш дарчаси, пўлат сетка билан экранлаштирилган бўлиши ва хонанинг товуш изоляциясини ёмонлаштирмаслиги керак.
197. Бошқарув пульти, энергетик ва технологик қисмга олиб борувчи ҳар қандай эшикни очганда, электргидравлик қурилма ўчирилишини таъминлаши керак.
198. Паст босим остида кокилга қуйишда қисмларга ажраладиган металл қолиплар конструкцияси иккита ярим шаклни зич ҳолда бирикишини, уларнинг аниқ фиксацияси ва етарли мустаҳкамлигини, тиргакли қурилмалар эса қуйиш ва қотиш даврида ярим шаклларнинг мустаҳкам бирикишини (босиб маҳкамланишини) таъминлаши лозим.
199. Ярим шаклларни ажратиш қулфлари учун мўлжалланган кокиллардаги дастак ва ричаглар, ўзакларнинг итаргич ва каваклари, тузилиши ва жойлашиши бўйича, қўл бармоқлари ва панжалари қисилиб қолишига йўл қўймаслиги лозим.
201. Кокилларни электрда қиздириш учун кокилнинг ичида ёки плитада жойлашган иситувчи қаршилик элементлари 42 В дан ортиқ бўлмаган кучланишга ҳамда металлнинг тасодифан тегиб ёки сачраб кетишидан ҳимоялаш учун тўлиқ ёпиб қўйилиши лозим.
202. Сув билан совутиладиган кокиллар герметик бўлиши лозим. Қолип бўшлиғига сувнинг сизиб киришига рухсат этилмайди.
203. Кокилга металл қуйиш учун мўлжалланган металл чўмичлар ва қошиқларни металлга ботиришдан аввал қиздириб олиш лозим.
204. Кокилларни очиш ва қуймаларни итариш учун механизмлар конструкцияси, ушбу операцияларни ёрдамчи қўл воситалари қўлланилмаган ҳолда таъминлаши лозим.
205. Ўтиш жойлари ва техник қурилмалар остида конвейерларни жойлаштириш пайтида уларнинг пастки тармоғи сочилган материаллар тушиб кетишининг олдини олиш учун яхлит қоплама билан тўсилган бўлиши лозим.
206. Конвейерлар қурилмали барабанларининг ўқи қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун пол сатҳидан 1,5 м баландликда майдончалар ўрнатилган бўлиши шарт.
207. Конвейерларда занжирли, ременли, чувалчангсимон ва тишли узатмалар элементлари, бириктириш муфталари, узатма механизмларининг барабанлари, барабанлар, трослар ва чўзма қурилмалар юклари тўсилган бўлиши лозим.
Тўсиқлар конструкцияси ишқаланувчан қисмларнинг мойланишига ва подшипникларни тўсиқларни олмасдан қизиганини текшириб кўриш имконини бериши лозим.
208. Лентали конвейерлар барабанларига уланиб кетадиган ленталар участкалари ён томони бўйича барабандан 1 м дан кам бўлмаган ва барабан радиуси қўшган ҳолдаги масофада конвейер узунлиги бўйича тўсилган бўлиши лозим.
209. Конвейер лентаси ҳаракатланиш пайтида барабан ва роликли тиргаклар чеккаларидан силжиб чиқмаслиги лозим.
Конвейер лентасининг ён томонидан тушиб кетишининг олдини олиш учун ленталарнинг силжиб кетишининг олдини олувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши зарур. Лента ҳаракатини қўл билан махсус мосламаларсиз йўналтириш тақиқланади.
210. Лентанинг бир жойда айланишини бартараф этиш мақсадида қурилмали барабанга канифоль ёки бошқа материаллар сочиш тақиқланади. Ушбу камчилик лентани таранглаштириш натижасида бартараф этилиши лозим.
211. Доимий конвейерларнинг узунлигидан қатъи назар, авария ҳолатларида конвейер қурилмасининг узунлиги бўйича, ҳар қандай жойда тўхтатиш имконини берувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
212. Лентали конвейерлар лента ва барабанларни ёпишқоқ материалдан механикавий тозалаш учун махсус мосламаларга эга бўлиши лозим.
213. Конвейерлар электрдвигателларини тўйинтирувчи электр кабеллар шундай жойлаштирилиши керакки, бунда улардан ишончли фойдаланиш таъминланиши ва ўтиш жойлари тўсилиб қолмаслиги керак. Кабеллар термик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.
214. Қуруқ ва чангийдиган материаллар, юқори ҳароратли ва буғ ажратувчи материалларни, лентали конвейерларда ташишда юклаш ва тушириш жойлари герметизацияланган бўлиши, ҳамда иш зонасида чанг ва буғ таркиби рухсат этилган чегаравий меъёрдан ошмаслиги керак. Қуруқ кукунсимон чангийдиган материалларни ташишда лентанинг ишчи тармоғи тўлиқ герметизацияланган бўлиши керак.
215. Бир неча кетма-кет конвейерлар ёки бир технологик линиядаги бошқа жиҳоз билан боғлиқ бўлган конвейерлар бир вақтда ишлаган пайтида уларнинг электрдвигателлари блокланган бўлиши керак. Бунда:
конвейерлар ва жиҳозларни ишга тушириш ва тўхтатишни завод ҳужжатларида кўзда тутилган аниқ тартиб бўйича амалга ошириш;
жиҳоз ёки конвейер тўсатдан тўхтаб қолган тақдирда ундан аввалги жиҳоз ва конвейер ўчирилиши, кейингиси эса улардан ташилаётган материал тўлиқ тушириб олинганига қадар ишлашда давом этиши лозим.
218. Конвейерни ишга туширишдан аввал конвейернинг бутун узунлиги бўйича эшитиладиган 5 секунддан кам бўлмаган, товушли огоҳлантириш сигнали берилиши керак.
219. Конвейерлар ишлаган вақтда унинг бирор қисмини таъмирлаш ва қўлда тозалаш, шунингдек конвейер лентаси устида туриш тақиқланади.
220. Конвейер лентасининг эни 0,8 м дан ортиқ бўлган қурилмали ва чўзиш қурилмалари устида, таъмирлаш ишлари учун юк кўтариш воситалари кўзда тутилган бўлиши лозим.
221. Ғилофда элеваторларнинг ишини кузатиш учун эшиги маҳкам ёпиладиган кўриш дарчалари ўрнатилган бўлиши лозим.
223. Элеваторлар механизми, у тўхтаганда қайтишига йўл қўймайдиган тормозли қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
224. Техникавий қурилмалар (эритиш агрегатлари, суюқ металлга печдан ташқари ишлов бериш) учун асосий техникавий маълумотлар, хизмат муддати тўғрисидаги маълумотлар, кўрикдан ўтказиш муддати ва тартибидан иборат бўлган паспортлар тузилиши лозим. Техник қурилмалардан фойдаланишда уларнинг паспортига техник қурилмалар тузилишининг мукаммал ўзгаришлари ҳақидаги маълумотлар, мукаммал таъмирлов ўтказилганлиги ҳақидаги белгилар, содир бўлган авариялар ва шунга ўхшаш ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш бўйича қабул қилинган чоралар ҳақидаги маълумотлар киритилиши керак.
225. Совитиш тизимларидан сувнинг ёрилиб чиққанида эритиш агрегатларидан фойдаланишга рухсат этилмайди.
226. Эритиш печларининг ишчи майдонларида, шунингдек эриган металл ва шлак тушиши мумкин бўлган бошқа жойларда намлик бўлмаслиги керак.
227. Барча электрпечларда (қаршилик ҳисобига ишловчи тигель печларидан ташқари) шихтани тўлдириш, шихталаш, қўшилмаларни киритиш, эритилган металлни аралаштириш, шлакни олиб ташлаш ва намуна олиш жараёнлари иситиш элементларидан кучланиш олиб ташлангандан сўнг ўтказилиши лозим.
228. Металл ва шлак солинган чўмични кўтариш мосламасига илинтириб олингандан кейин технологик ҳужжатларга мувофиқ жавобгар шахс рухсати билан кўтариш лозим.
229. Шихта ва тўлдириш материалларини олиб келиш учун қўлланиладиган кўтарма кранлар ва махсус идишлар (контейнерлар, куракча, бункерлар, қутилар ва бошқалар), трослар ва юк кўтариш қурилмаларининг ҳолати «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
230. Эгилувчан қувур ўтказгичларни техник қурилмаларнинг штуцерлари ва патрубкаларига улаш ва ажратиш фақат беркитувчи арматура ёпиқ турган пайтда бажарилиши лозим.
231. Техник қурилмаларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган асбоб ва мосламалар конструкторлик ҳужжатлари бўйича тайёрланиши ҳамда стандартларга ва бажарилаётган ишга мос келиши ва соз ҳолатда бўлиши лозим.
232. Блокировакалар хавфсизлиги, сигнализация ва эритиш агрегатларининг ёнғинга қарши ҳимоя тизимлари иш қобилиятининг текшириш даврийлиги ва текширув натижаларини расмийлаштириш тегишли меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.
233. Механизмларни бошқариш органларига эга техник қурилмалар ва полдан қўл етмайдиган баландликда жойлашган ва доимий ёки даврий созлашни, кузатувни ва таъмирлашни талаб этувчи бошқа мосламалар муқим, олиб қўйиладиган, ташланма майдон ва зиналар билан таъминланган бўлиши лозим. Махсус майдонлар ва зиналар зинапоялари, тўшамаларининг юзаси сирпаниб кетмайдиган бўлиши лозим. Майдонлар баландлиги 1 м бўлган панжаралар билан тўсилган бўлиши, пастки қисми эса 1-2 м баландликдаги яхлит қопламага эга бўлиши лозим.
234. Технологик қурилма ва механизмларнинг барча очиқ айланувчи қисмлари (валлар, муфталар, тасмали, занжирли ва тишли узатгичлар, шкивлар ва бошқалар) яхлит, мустаҳкам ва механикавий шикастланишларга ва коррозияга чидамли тўсиқлар билан тўсилган бўлиши лозим.
235. Технологик қурилма ва механизмлар ишлаётган пайтда ҳаракатланаётган қисмларни таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек тўсиқларни олиб ташлаш ва мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги лозим.
238. Техник сабабларга кўра кўрсатилган ҳароратга эришиш имконияти бўлмаса, юқори иссиқлик манбалари (эритиш печлари, эритмалар, эритилган металл ва бошқалар) атрофида ишловчиларни қизиб кетишдан ҳимоя қилиш чоралари (экранлаштириш, сув-ҳаволи душлаш) кўзда тутилган бўлиши лозим.
239. Металл эритишда қўлланилаётган вагранка печлари ёпиқ турда бўлиши ҳамда чанг тозалаш, чиқаётган колошник газларини тўлиқ ёқиш ва газларни бир вагранкадан иккинчисига ўтказиш учун портлашдан ҳимояланган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Чиқаётган газлардаги углерод оксидининг миқдори 0,1 фоиздан, чангники 80-100 мг/м3 дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
241. Вагранка печининг корпуси герметик бўлиши ва иссиқликдан ҳимояланган махсус металл таянчга ёки (таъмирлараро цикл муддати 80 соат бўлган вагранка печлар учун) печь тубини механизациялашган тарзда очилишини таъминлайдиган сатҳдаги махсус майдончага ўрнатилиши лозим. Таъмирлараро цикли 80 соатдан кўп бўлган вагранка печларида эритма қолдиқларини чиқариб ташлаш учун шахтанинг остки қисмида туйнуклар бўлиши керак.
242. Вагранка печининг тубини очиш ва ёпиш тубнинг ўз-ўзидан очилишига йўл қўймайдиган қурилмани маълум масофадан туриб бошқариш тизими орқали амалга оширилиши лозим.
243. Вагранка печларининг колопшик қисмидаги майдончаларга олиб борадиган металл зинапоялар бўлиши ва уларда пастига баландлиги камида 0,14 м ёнлама яхлит қоплама ва баландлиги камида 1 м тўсиқ (панжара)лар ўрнатилган бўлиши керак
244. Колошник майдончаларининг ўлчамлари вагранкаларга эркин хизмат кўрсатишни таъминлаши лозим. Колошник майдончасининг хонасини қўшни хона (бўлинма)лардан алоҳида ажратиб қўйиш керак. Колошник майдончаси, вагранка ва кўтаргич шихтаси орасидаги тирқиш 50 мм дан ошмаслиги лозим.
245. Вагранка печлари лойиҳа ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ шихтани олиш ва тортиш учун қурилмалар, уни юклаш учун магнитли кўтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
246. Умумий дудбўронга эга бўлган вагранка печлари, улардан фойдаланиш тўхтаган пайтда газ трактидан ёпиб қўйилишини таъминлайдиган тиқинларга эга бўлишлари лозим.
247. Вагранка печининг барча фурмалари кузатиш дарчаси бўлган қайтарма рамка билан таъминланган бўлиши лозим. Фурмалар пол сатҳидан 1,5 м баландликда жойлашган бўлса, уларга хизмат кўрсатиш учун вагранканинг айланаси бўйлаб тўсиқли, эни камида 0,8 м металл майдончага эга бўлиши керак.
248. Эритиш жараёни кечаётган вақтда пуфлаш тўхтаб қолса, барча фурмали қопқоқлар дарҳол очиб қўйилиши керак.
249. Шлак туйнуклари, чиқарилаётган шлакнинг сачрашидан, ходимларни муҳофазалайдиган ҳимоя мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
250. Гранулалаш қурилмалари ва шлак чиқариш жойи маҳаллий тортиш шамоллатгичи билан жиҳозланган бўлиши лозим.
252. Чўян вақти-вақти билан чиқарилганда вагранка туйнукни очиш ва ёпиш учун ишлатиладиган асбоб билан жиҳозланган бўлиши лозим.
253. Вагранканинг фурма ва эритиш қисмини сув билан совитишда ғилофидаги сувнинг ҳарорати 80°С дан ортиқ бўлмаслиги керак.
254. Вагранка печининг сув билан совитиладиган ёпиқ тизими сувли ғилофда босим кўтарилиб кетишига ва унда буғ тўпланишига йўл қўймайдиган сақлаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
255. Сув билан совитиладиган вагранкалар совитиш суви узатилиши тўхтаганда ҳаво пуркагичларни ўчириб қўювчи блокировка қурилмасига эга бўлиши керак.
256. Кокс газли вагранкалар портлашга қарши клапанлар ва газ босими 0,5 кПа дан камайиб кетганда, унинг узатилишини автоматик тарзда узиб қўядиган сақловчи қурилмалар ҳамда ёруғлик ва товуш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
257. Чанг тозалаш ва чиқиб кетаётган вагранка газларини тозалаш тизимининг аппаратлари босимни 5 кПа (0,05 кгс/см2) гача пасайтирилишини таъминловчи портлашга қарши клапанлар билан жиҳозланиши керак.
258. Вагранкалар печь параметрлари назорат қилинишини таъминловчи назорат-ўлчов асбоблари билан ускуналанган бўлиши лозим.
259. Вагранкалардан шлакни ташиш, шихта қолдиқлари ва вагранкани тозалашда бўш калошани йиғиштириш жараёнлари механизациялаштирилган бўлиши керак.
260. Вагранкаларни таъмирлаш ишлари шихта ичидаги ҳаво ҳарорати 40°С гача совитилгандан (ҳаво пуфлагичдан ёки табиий тортиш кучидан ҳаво бериб) сўнг бажарилиши лозим.
261. Электрпечлар тутунли газларни чиқариш ва уларни чангдан тозалаш учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
262. Печь пойдеворининг конструкцияси ғилоф тубини ва оғдириш механизмини қулайлик билан кўрикдан ўтказилиши ва таъмирланишини таъминлаб бериши лозим. Металлни ғилоф туби орқали ўтказиш учун пойдеворда чуқурча (приямок) бўлиши лозим.
263. Электрқурилмали оғдириладиган ва тебранувчан электрпечлар оғдириш чеклагичига, ўзи тормозланадиган мосламалар ва печь металл чиқариш учун оғдирилганида, кучланишни қиздириш элементларидан автоматик тарзда узиш учун блокировка. Печь оғдирилишини ишга тушириш мосламалари шундай жойга ўрнатилиши керакки, бунда ундан печь ичидан чиқувчи суюқ металл оқими ва металл қуйилишида иштирок этаётган юк кўтариш қурилмаси ҳайдовчиси кўриниб туриши лозим.
264. Печни оғдириш учун гидравлик қурилма қўлланилган ҳолларда, гидравлик қурилмага эриган металл ва шлак тушмаслиги учун тегишли чоралар кўрилиши лозим.
265. Электрпечлар шчитлари ва пультларида печларни қиздириш элементларининг ишчи ҳолатини акс эттирувчи «Уланган» — «Узилган» ёруғлик сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши керак.
266. Электрпечни ёқиш (металлни қуритиш ва эритиш учун) навбатчи электрик томонидан кўрикдан ўтказилгандан сўнг технологик йўриқномага биноан бажарилиши лозим. Эритиш пайтида қувватни ёқиш ва ўчириш шчит ёки пультли бошқарувнинг ташқи томонига чиқарилган ўчириш мосламаси ёрдамида, электродларни кўтарган ҳолда амалга оширилиши лозим. Эритиш жараёнида электродларнинг ҳолати автоматлаштирилган бўлиши керак.
267. Электродларни ўрнатиш, печни кўриб чиқиш ва электродларга бевосита тегиб туриш билан боғлиқ бошқа ишлар, шунингдек тўсиқларни алмаштириш пайтида электр қувват ўчирилган бўлиши лозим.
268. Электродларни алмаштиришдан аввал металл нипелнинг кесилган қисми электродга тўлиқ бураб қўйилган бўлиши лозим.
269. Электродлар бош қисмининг ишончли мустаҳкамланганлиги доимий равишда текшириб турилиши лозим. У бўшаб қолган барча ҳолларда печни зудлик билан ўчириш лозим.
270. Электродларни электр тутгичларга маҳкамлаш ва бўшатиш механизациялашган бўлиши лозим. Электродларнинг қисқич механизмини бошқариш печь ёнида иш майдончасидан амалга оширилиши лозим.
Электродлар қубба тешикларида эркин ҳолатда ҳаракатланиши ва қубба тахламига тегиб кетмаслиги лозим.
271. Печь қуббасида электродлар учун тирқишлар иш хонасига газ ажралиб чиқишини камайтириш учун зичлаштириш ҳалқаларига эга бўлиши лозим.
272. Полдан етиб бўлмайдиган баландликда жойлашган ёйли печлар электродларни қулай ва хавфсиз тарзда алмаштириш учун зинапоялар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Электродларни алмаштириш кўтарма механизмлар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Иш майдончаларида ишлаётган ходимларни шлак ва металлни чиқариш учун печни навбатдаги қиялатиш ҳақида огоҳлантириш учун товушли-ёруғлик сигнализацияси ўрнатилган бўлиши лозим. Огоҳлантириш сигнали одамларнинг хавфсиз жойга чиқиб олишлари учун етарли бўлган вақт ичида берилиши лозим.
274. Иш майдончалари, периметри бўйлаб тўсиқлар билан тўсилган бўлиши лозим. Иш дарчалари яқинида панжарали тўсиқлар олинадиган бўлиши керак.
Печь оралиғининг иш майдончаси ва оғдириладиган печь майдончаси орасидаги тирқишлар печнинг ён томонларидан сиғими 50 т дан кам печлар учун 80 мм дан кўп бўлмаслиги, сиғими 50 т ва ундан юқори бўлган печлар учун эса 150 мм дан кўп бўлмаслиги зарур.
Металл шихтасининг суюқ металл юзасига қулаб тушишининг олдини олиш учун қияликлардан шихта бўлакларини ўз вақтида тушириш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
276. Газ кислородли горелкани ўрнатиш учун электрпечнинг юклаш дарчасига махсус панжара ўрнатилиши лозим.
аралашманинг ёниб кетишига ишонч ҳосил қилмасдан газ ва кислороднинг берилган харажатини ўрнатишга рухсат этилмайди;
горелкани ўчириш тескари тартибда амалга оширилади. Авария ҳолида биринчи навбатда кислород ўчирилиши лозим;
279. Шлакни чиқариб олиш учун иш майдончасининг тирқиши ечиладиган қопқоқ билан ёпиб қўйилиши керак.
280. Печдан металлни чиқариш учун тарновнинг тузилиши унинг металл билан тўлиб кетишига, шунингдек эритилган металлни чиқариш пайтида тарнов футеровкаси ва металлнинг ўтиш жойининг шикастланишига йўл қўймаслиги лозим.
Печнинг чиқариш тирқиши, эритилган металл чиқарилиб ва печь тўлдирилгандан кейин металл шихта эритилгунча ва суюқ металл пайдо бўлгунига қадар ёпиқ бўлиши лозим.
281. Чиқариш тарновига хизмат кўрсатиш учун унинг яқинида тўсиқ панжарали металл майдонча ўрнатилган бўлиши лозим. Майдончанинг устки қисми ғишт билан футеровкаланган бўлиши ва нотекисликларга эга бўлмаслиги керак.
282. Чиқариб олинган шлакни қабул қилиш учун шлак ковшлари ёки шлакдонлар қўлланилади. Шлакдонлар, уларни транспорт воситасида ташиш ёки ағдариш учун махсус мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
283. Шлакни қабул қилиб олиш учун ўрнатилган ковш ва шлакдонлар қуруқ, оловбардош ва ажратма қоплама билан қопланган бўлиши лозим. Печь остидаги пол, шунингдек чуқурчанинг туби шлакдонни ўрнатиш учун қуруқ бўлиши лозим.
284. Ковшлар ёки шлакдонлар шлак билан тўлдириб юборилмаслиги лозим. Кўпириб кетган шлак чўкмаси оловбардош ёки қуруқ қум билан тиндирилиши лозим.
285. Печларнинг сувни совитиш элементлари уларни ўрнатишдан олдин 1,5 Риш (совитувчи сувнинг иш босими) катталикдаги гидравлик синовдан ўтказилади.
286. Сув билан совитиш элементларини бирлаштириш алоҳида элементларни совитиш тизимидан узиб қўйиш имкониятини бериши керак.
287. Сув билан совитиладиган элементлардан қайтаётган сувнинг ҳарорати 50°С. дан ошмаслиги керак. Совитиладиган элементларни даврий равишда кўрикдан ўтказиб, зарур ҳолларда алмаштириб туриш лозим.
288. Печнинг барча совитиш элементлари ва ўтказиш узеллари герметик бўлиши лозим. Совитувчи сув узлуксиз тарзда узатилиб турилиши лозим.
289. Совитиш сувини узатиш ва қайтариш узелларини юклаш дарчаси ва чиқариш тарнови остида жойлаштирмаслик лозим.
290. Совитиш сувини узатиш тўхтатилганда ёки кўп сув кетган ҳолда ёки буғ пайдо бўлганда қиздириш элементларидан кучланишни олиб ташлаш лозим. Совитиш тизимидаги нуқсонлар бартараф этиб бўлингандан сўнг, жадал равишда буғ ҳосил бўлмаслиги ва портлаш хавфининг олдини олиш учун секин-асталик билан сув узатишни қайта тиклаш лозим. Электродлар ўтувчи қизиб кетган совитувчи қисмлар, совитиш сувини узатишдан олдин сиқилган ҳаво билан совутилган бўлиши керак.
291. Печь деворлари ёки тубининг ғилофи қизиб кетганлиги аниқланган тақдирда, эритиш пайтида қизиб кетганлигини бартараф этиш учун печь тўлиқ тўхтагунча бу жойлар сиқилган ҳаво ёки сув билан совитилиши лозим.
292. Электрпечь гумбази, енглар, оғдириш механизмлари ва печь устунларидаги таъмирлаш ишлари, шунингдек электр жиҳозлар, шлак ва қуйиш чуқурчаларини тозалаш ишлари кучланиш тўлиқ ўчирилганидан сўнг амалга оширилиши лозим.
293. Индукцион печнинг каркаси индуктор ўрамидан изоляцияланган бўлиши керак. Индукторга ток ўтказувчи кабеллар изоляцияланган ва тўсилган бўлиши лозим.
294. Печнинг электр юритмали оғдириш механизми, печь оғдирилишини чекловчи қурилма ва оғдирилаётган печни исталган ҳолатда дарҳол тўхташини, шунингдек печь оғдирилаётган вақтда электроэнергия таъминоти узилиши рўй берганда унинг тўхташини таъминлайдиган тўхтатиш (тормоз) қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Печни оғдириш механизми жойлашган хона ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ ёритилган бўлиши керак.
295. Кўтариб қўйилган печнинг остида жойлашган ускунани кўздан кечириш ва таъмирлашга фақат кўтарилган печь мустаҳкам ва барқарор махсус таянчлар ёрдамида қўшимча тарзда маҳкамлангандан сўнг рухсат этилади.
296. Индукторни совитиш тизимининг қувурчаси мустаҳкамликка ва зичликка камида 1,5 Риш гидравлик босим остида синовдан ўтказилиши керак.
297. Индуктор ва сув келтириш қувурлари орасидаги сув келтириш қисми резина матоли енг (шланг, қўлқоп)лардан ва диэлектрик материалдан ясалган бўлиши керак.
298. Совитиш сувининг печь индукторига узлуксиз келиши кўз билан кузатиб турилиши ҳамда сигнал берувчи асбоблар ва совитиш суви келмай қолганда печни автоматик равишда ўчириб қўювчи махсус асбоблар ёрдамида назорат қилиниши лозим.
Индукторнинг кириш ва чиқиш жойидаги совитувчи сувнинг ҳарорати муайян бир жиҳознинг паспорт маълумотларига мос келиши лозим.
299. Печнинг иш майдончаси бутун периметри бўйлаб пастки қисми баландлиги 0,14 м бўлган, яхлит ён қопламали тўсиқлар билан баландлиги 1.0 м панжаралар билан ўралган бўлиши керак. Печь яқинидаги иш майдончасининг поли электрдан изоляцияловчи тўшама билан қопланган бўлиши лозим.
300. Индукцион печларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган металл асбоблар диэлектрик материалдан тайёрланган электрдан изоляцияланган дастакларга эга бўлиши лозим.
301. Электр токидан шикастланиш ёки электр майдони таъсири хавфи билан боғлиқ ишларда ҳимоя воситаларини қўллаш лозим.
303. Электр печларининг тузилиши ва хизмат кўрсатиши «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
304. Иш майдончасидан 3,5 м баландликда жойлашган (печь трансформаторидан печь электродларига электр ўтказувчи) кабеллар пакети (кабеллар тўплами), хизмат кўрсатувчи ходимга бехосдан тегиб кетиш имкониятини келтириб чиқармаслик учун тўсиққа эга бўлиши лозим.
306. Электр печларини бошқариш пульти шундай жойлашган бўлиши керакки, бунда электр ёйи пульт операторининг кўзига таъсир этишига йўл қўймаслиги лозим.
308. Пульт хоналари нормал микроиқлим шароитларини таъминловчи шамоллатиш ёки ҳавони мўътадиллаш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
309. Бошқариш пульти таъминловчи электр станциялар билан бевосита телефон алоқасига эга бўлиши ва зарур сигнализация воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
310. Эритиш жараёнини бошлаш учун печни ёқишдан аввал пўлат эритувчи ҳамда механика ва электр хизматларининг жавобгар шахслари печь ускунаси, футеровкаси ва гумбазининг созлигини текшириб чиқишлари шарт.
Пульт операторининг печни ёқишига фақат пўлат эритувчидан печни ишга тушириш ҳуқуқини берувчи калит биркани олгандан сўнг рухсат этилади.
311. Қисқа муддатли ўчириш учун (қайта ишга тушириш, электродларни алмаштириш ёки улаш, электрод синиқларини олиш учун ва бошқалар) печь калит бирка олиб қўйилганда юқори вольтли улаб-узгичнинг ўчирилишини таъминлайдиган блокировка қурилмасига эга бўлиши лозим.
313. Металлни қолипга қуйишдан аввал марказдан қочма қуйиш қурилмасини текшириш учун уни салт юришда синаб кўриш лозим.
315. Марказдан қочма қуйиш қурилмаси айланаётган қолипдан суюқ металлни чиқариб юбормайдиган сачратмайдиган қурилмалар билан таъминланиши, шунингдек қурилмали механизмларнинг ҳаракатланадиган қисмини тўсиб турувчи тўсиқларга эга бўлиши лозим.
317. Габарит ўлчамлари ва марказдан қочма қуйиш қурилмаларнинг турларига қарамасдан барча металл қолипларни металл қолип ёрилганда ишчиларнинг ҳимоясини таъминловчи ғилофга солиб қўйиш керак.
318. Марказдан қочма қуйиш қурилмалари конструкцияси ғилоф ёпиқ бўлмаган ҳолатда шаклнинг айланишига йўл қўймайдиган блокировкани кўзда тутиши керак.
319. Марказдан қочма қуйиш қурилмаларига қуйиш жойлари, шамоллатиш тизимли панеллар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
320. Аспирация тизимлари чанг-газ-ҳаво аралашмалари кўринишидаги хавфли ва зарарли моддалар (газ, чанг, буғ ва аэрозоллар)ни улар ҳосил бўлган жойлардан чиқариб юборилишини ва ишлаб чиқариш бинолари иш ҳудуди ҳавосида бундай моддаларнинг миқдори ГОСТ 12.1.005-88 «ССБТ. Иш ҳудуди ҳавосига қўйиладиган умумий санитария-гигиена талаблари»да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
321. Ишлаб чиқариш хоналаридаги атмосфера ҳавосини чанг, газ ва бошқа зарарли моддалар билан ифлослантириш манбаи ҳисобланувчи технологик жараёнларга эга жиҳозлардан аспирация тизимларини ўрнатмасдан фойдаланиш тақиқланади.
322. Аспирация тизими қурилмаларини технологик жиҳозлар ишга туширилгунига қадар улаш, тўхтагандан сўнг эса ўчириш керак.
323. Аспирация тизими қурилмалари чанг, газ, буғ ва аэрозолларни уларни ҳосил бўлиш жойидан йўқ қилинишини шундай таъминлаши лозимки, бунда ушбу моддаларнинг ишлаб чиқариш хонасининг иш зонаси ҳавосидаги концентрацияси рухсат этилган меъёрдан ошмаслиги лозим.
324. Аспирация тизимларининг иш самарадорлигини инструментал текшириш камида бир йилда бир марта капитал таъмир ёки қайта қуриш ишларидан кейин ўтказиш керак.
325. Аспирация тизимларининг герметик элементлари ва жиҳозларини мунтазам равишда кузатиб бориш лозим. Носозликлар дарҳол бартараф қилиниши шарт.
326. Ишлаб чиқариш хоналаридан аспирация тизими қурилмалари ёрдамида чиқариладиган ҳавонинг ўрнини босиш учун ҳажми бўйича тенг бўлган ёки чиқарилаётган ҳавонинг ҳажмидан ошадиган ҳажми бўйича сунъий чиқариш йўлини кўзда тутиш лозим.
327. Металл қуйиш чўмичлари уларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган техникавий шартларга мос келиши лозим.
328. Металл қуйиш чўмичлари цапфаларининг ейилиши бошланғич ҳажмлардан 10 фоиздан ошмаслиги лозим. Цапфаларнинг ейилиши устидан доимий назорат ўрнатиш шарт.
329. Деворлари ва цапфаларни маҳкамлаш жойларида ўйиқлар ва ёриқларга эга бўлган, шунингдек деформация таъсиридан ва жисмида цапфанинг тебраниб туриши натижасида шаклини йўқотган қуйма қуйиш чўмичларни қўллаш тақиқланади.
331. Металл қуйиш чўмичининг тўкиш тутқичи унинг ҳошиясидан пастда бўлиши ва куйиндига эга бўлмаслиги лозим.
332. Юк кўтариш қурилмалари билан жойлаштириладиган металл қуйиш чўмичлари рухсат этилган оғирликка ҳисобланиши ва тайёрланганидан сўнг тайёрловчи ташкилотда, таъмирдан сўнг эса таъмирлаш ишларини бажарган ташкилотда синовдан ўтказилиши лозим.
333. Металл қуйиш чўмичлари цапфалари пўлатдан ясалган, тобланган бўлиши; ҳалқа ва цапфаларга эса термик ишлов бериш лозим. Ҳалқалар ва цапфаларнинг алоҳида қисмларини пайвандлашга рухсат этилмайди.
334. Барча металл қуйиш чўмичлари фақат махсус ажратилган жойларда ўрнатилиши лозим. Металл қуйиш чўмичлари ўрнатиладиган майдончалар текис ва тоза бўлиши лозим.
340. Техник ускуналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун мазкур Қоидалар талаблари татбиқ этилади.
341. Техник ускуналарга улардан фойдаланиш муддати давомида техник хизмат кўрсатиш лозим. Техник ускуналарни соз ҳолатда ушлаб туриш учун профилактик ишлар ўтказиш ҳажми ва муддати, ушбу ускуна учун техник ҳужжатда кўрсатилиши лозим.
342. Металл қуйиш цехларининг техник қурилмаларини таъминлаш, кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш ва тозалаш «Металлургия ишлаб чиқаришлари учун умумий хавфсизлик қоидалар» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йил 28 майдаги 20-15-195/12 сонли хатига мувофиқ техник ҳужжат деб топилган) талабларига мувофиқ белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
343. Металл қуйиш цехларида техник қурилмалар рўйхати тузилган бўлиши лозим. Уларни таъмирлаш эса бирка тизими қўлланилиб, наряд-рухсатнома расмийлаштирган ёки ташкилот томонидан тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши керак.
344. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлаш ишларини ўтказиш учун масъул бўлган шахслар, шунингдек ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи таъмирлаш ишлари ва чораларини бажариш тартиби ва кетма-кетлигини кўрсатиш лозим.
345. Барча турдаги таъмирлаш ишларини ўтказиш тартиби ва навбати, таъмирлаш бўйича технологик хариталар билан белгиланиши керак. Таъмирлаш бўйича технологик хариталарга қуйидаги чора-тадбирлар киради:
ортиш-тушириш жиҳозлари ва транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш; сув таъминоти; иситиш тизими; электр ёритиш;
346. Металл эритиш агрегатларини таъмирлашдан олдин зарур жойларда хавфсиз ўтиш йўлаклари белгиланиши лозим. Печь ва иш майдончаси оралиғи ёпилган ёки тўсилган бўлиши зарур.
347. Таъмирлаш ишларини ўтказишда конструкциялар, деталлар, қурилиш материаллари ва бошқаларни кўтариш ва жойлаштириш механизацияланган бўлиши ва улар йиқилиб тушишига йўл қўймайдиган усуллар билан амалга оширилиши зарур.
348. Печлар футеровкасини парчалаш тартиби ташкилотнинг ишларни хавфсиз олиб бориш чоралари кўзда тутилиши, шунингдек технологик йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
349. Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг металл эритиш агрегатлари, технологик ҳужжатларга мувофиқ қуритилган ва қиздирилган бўлиши лозим. Қуритиш тартибини назорат қилишни назорат-ўлчов асбоблари ёрдамида амалга ошириш лозим.
350. Металл қуйиш чўмичларини таъмирлаш, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
351. Металл қуйиш техник қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда, технологик қурилмаларни таъмирлаш бўйича ишларни олиб боришда, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома, шунингдек техник қурилмаларни таъмирлаш бўйича технологик йўриқнома талабларини бажариш лозим.
352. Таъмирлаш ишларини олиб боришда иш зонасини тўсиб қўйиш ёки «Кириш тақиқланади!» , «Таъмирлаш ишлари кетмоқда» ёзувлари туширилган огоҳлантириш плакатларини илиб қўйиш лозим. Агрегатлар бехосдан ёқилишдан ҳимоя қилинган бўлиши керак.
353. Ҳаракатланаётган механизмларга яқин жойда ишлаганда хавфли жойларни тўсиқлар, панжаралар ва бошқалар билан тўсиб қўйиш лозим.
354. Ёмон ёритилган жойларда иш олиб боришда 12 В кучланишга эга кўчма электр лампаларидан фойдаланиш зарур.
355. Хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун тўхтатилган техник қурилмалар, агрегатларни коммуникациялардан узиб қўйиш, электр энергияси манбаларидан ўчириш ва технологик материаллардан бўшатиш лозим. Техник қурилмаларнинг электр схемалари қисмларга ажратилган, ишга тушириш қурилмаларида ёки илинган рубильник дасталарига «Уланмасин — одамлар ишлаяпти» ёзуви туширилган плакатлар илиб қўйиш лозим.
356. Баландлиги 2 м дан ортиқ бўлган зинада техник қурилмаларни таъмирлаш билан боғлиқ ишлар бажарилганда, ишчилар сақлаш белбоғлари билан боғланадиган эҳтиёткорлик арқонларидан фойдаланишлари лозим.
357. Техник қурилмаларни синаш учун ишга тушириш, таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилгач ва барча ҳаракатланувчи қурилмалар тўсиқлари тиклангандан сўнг амалга оширилиши лозим.
358. Синаш учун ишга тушириш, созлаш, салт юришда ва юқори куч остида ишлаш, ҳар бир техник қурилма учун ундан фойдаланиш бўйича қўлланмада баён этилган хавфсизлик талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
359. Созлаш тартибида синаш учун ишга туширишда, барча блокировкаларнинг ишончли ишлаши, механизмларни автоматик режимда хавфсиз улаш кетма-кетлигини аниқлаб берувчи, учли ўчириш тугмачаларининг ейилиб кетиши текширилиши керак.
360. Мазкур Қоидаларга риоя қилмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти ва «Ўзбекистон металлургия комбинати» очиқ акдиядорлик жамияти билан келишилган.