23.07.2012 йилдаги 227-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2019
Ҳужжат 23.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва уларнинг мазкур соҳада фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон қарорига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш бўйича Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳининг (кейинги ўринларда Идоралараро ишчи гуруҳи деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.