Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» Давлат унитар корхонасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг Устави иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига биркитилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, Муассис топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзга, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Амир Темур кўчаси, 7-уй.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ» деб аталади) фаолиятини, шу жумладан «Ангрен» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар ва хизматлардан фойда олиш Дирекция фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
(11-банднинг «1» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида «Ангрен» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
(11-банднинг «2» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «3» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини «Ангрен» ЭИЗнинг Маъмурий кенгашига тақдим этиш;
(11-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асоан 41 кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42) Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Ангрен» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига асоан 42 кичик банд билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган объектлардаги кўчмас мулкни Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
(11-банднинг «5» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
(11-банднинг «6» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
7) Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
8) қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда инвестициялаш тўғрисидаги битимларни ҳамда фаолият кўрсатмай турган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни сотиш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш ҳақида Маъмурий кенгаш қарорлари асосида судга даъво аризалари билан мурожаат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «9» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Дирекция Муассисга ва Тошкент вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда — маъмурий кенгаш) ҳисобот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекция томонидан ўзига берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битишувларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
«Ангрен» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Ангрен» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига кўра Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги услубларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
Дирекция томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Директор «Ангрен» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ангрен» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Дирекциянинг устав фонди «Ангрен» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мулклар ва бошқа активлардан иборат бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бинолар ва ишноотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек давлат корхонасининг соф фойдасидан давлат бюджетига Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган ажратмалар тўлангандан кейин Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Маъмурий кенгаш қарорига кўра фойдаланилади.
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатишга йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
42. Дирекция Муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам унинг ташқарисида ҳам, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
43. Дирекциянинг филиаллари ва ваколатхоналари унинг номидан Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият кўрсатади.
44. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ваколатхоналар ва филиаллар Дирекция томонидан тасдиқланган Низом асосида ҳамда ҳудудида ўзлари жойлашган мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади.
45. Дирекция филиали ёки ваколатхонасининг раҳбари Маъмурий кенгаш билан келишган ҳолда Директор томонидан тайинланади ва у берган ишончнома асосида фаолият кўрсатади, ишончнома ушбу раҳбар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилган тақдирда Директор томонидан бекор қилиниши керак.
46. Дирекция томонидан ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг мажбуриятлари бўйича Дирекция жавоб беради.
47. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
48. Дирекцияни тугатиш Дирекциянинг фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.