25.05.2012 йилдаги 6-сон
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ халқаро шартномалар шартнома, келишув, конвенция, протокол, меморандум, декларация ва ҳ.к. шаклларда тузилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро шартномани қўллаш масаласини ҳал этишда, қонунга кўра, («Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси) халқаро шартнома шартноманинг ўзида назарда тутилган ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида келишилган тартибда ва муддатларда кучга киришига доир қоидадан келиб чиқиш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.1. ЖК 12-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ шахснинг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида бўлиши-бўла олмаслиги масаласини аниқлашда, жиноятчиликка қарши кураш ва жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг юрисдикцияга оид қоидаларидан келиб чиқиш лозим.
Хусусан, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциясининг 7-моддаси қоидаларига кўра, чет эл фуқароси ёки Ўзбекистонда доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс республика ҳудуди ташқарисида содир этган жинояти учун, агарда, масалан, Ўзбекистонда бўлиб, бошқа давлат-Конвенция иштирокчисига ушлаб берилиши мумкин бўлмаса Ўзбекистон ЖК бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. Ўхшаш нормалар БМТ Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш тўғрисида 1988 йил 20 декабрдаги конвенциясининг 4-моддаси, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясининг 15-моддаси ва бошқа шартномаларда назарда тутилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Шуни назарда тутиш лозимки, ФПК 363-моддаси, ЖПК 592-моддаси мазмунига кўра, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида ҳуқуқий ёрдам ўзаролик принципига асосан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилаётган ишларни юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича, шу жумладан, суд томонидан ЖПК 4057, 420-моддалари тартибида эълон қилинган қидирув натижасида турган жойи аниқланган шахсни ушлаб туриш ва бериш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунда (ЖПК 593-моддаси) хорижий давлат ҳудудида жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров мазмуни ва шаклига нисбатан муайян талаблар белгиланган. Бундай сўров, жумладан, қуйидагиларни ўзида акс эттириши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қидирувда бўлган шахсни ушлаб туриш, қамоққа олиш, ушлаб бериш ва кўчириб келиш зарурияти тўғрисидаги масалани ҳал этишда, суд мазкур шахсга нисбатан жиноят ишни ЖПК 84-моддасига мувофиқ, тугатиш учун асослар бор-йўқлигини текшириши лозим. Агар иш бўйича мазкур моддада назарда тутилган асослардан бирортаси мавжудлиги аниқланса, суд жиноят ишини тугатишга нисбатан шахснинг розилигини олиш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органига Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали сўров юбориш билан чегараланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Халқаро ҳуқуқ нормалари ва ЖПК 600-моддасига мувофиқ хорижий давлат томонидан Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахс фақат ушлаб берилгунига қадар ўзи содир этган ва фақат бунга уни ушлаб берган давлат розилиги олинган жиноятлар учун жавобгарликка тортилиши ва жазоланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ишни кўриш пайтида судланувчига нисбатан Жиноят кодекси 59-моддасининг саккизинчи қисми ёки 60-моддаси қоидаларига мувофиқ жазо тайинлаш учун асослар аниқланса ва бунга хорижий давлат ваколатли органининг розилиги олинмаган бўлса, суд ЖПК 418-моддаси тартибида ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради ва материалларни мазкур масалани ҳал этиш учун прокурорга юборади.
Айни пайтда шуни назарда тутиш лозимки, судланувчининг ҳаракатларини Жиноят кодексининг енгилроқ жазони назарда тутувчи моддасига (моддаси қисмига) қайта квалификация қилиш, шунингдек айбловдан ЖКнинг бирор-бир моддасини чиқариш учун, агар халқаро шартномада бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, хорижий давлат ваколатли органининг розилиги талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тушунтирилсинки, ЖК 34-моддасининг бешинчи қисмига кўра, хорижий давлатлар судларининг ҳукмлари бўйича судланганлик ҳолати шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жавобгарликни ёки жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар, шу билан бирга жазони ижро этиш колония турини белгилашда инобатга олиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда ҳисобга олиниши мумкин. Бошқа барча ҳолларда хорижий давлат судининг ҳукми бўйича судланганлик ҳолатини суд фақат агар бу Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлсагина тан олиши мумкин.
14. Қонунда (ЖПК 602-моддаси) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарори устидан шикоят бериш ва уни суд томонидан кўришнинг алоҳида тартиби белгиланган. Бунда, агар шикоятни беришдан келиб чиқадиган процессуал муносабатлар мазкур норма билан тартибга солинмаган бўлса, суд ЖПК 551-бобида назарда тутилган тегишли нормаларга амал қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай шикоятни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ажрими устидан апелляция шикояти (протести) ЖПК 13-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.