Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ–4436-сон Фармони 10-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ–1666-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг кучи «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида амалга оширилаётган фаолиятга дахлдор эмас».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда Ангрен саноат зонаси ишлаб чиқариш имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳни ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 4 августдаги Ф–3689-сон Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.