LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» 2012 йил 6 январдаги ЎРҚ-319-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонининг:
иккинчи хатбошидаги «монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисидаги» сўзлари «рақобат тўғрисидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «товарлар (хизматлар, ишлар) бозорларида,» сўзлари «товар ёки молия бозорларида,» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатлари,» сўзлари «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари,» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 2 мартдаги ПҚ-1293-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги ҳамда унинг 2 ва 3-иловаларидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатлари» сўзлари «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.