Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН 2012 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2011 йил 14 декабрдаги 01/16-703, СГ-2-1/7-4029 ва ТГ/08-01 -32-14/791 -сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарорининг 3-банди ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилнинг 1 январидан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1 -иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3-илова берилмайди.
2. «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонаси (Ш.М.Собиров): Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.
2.1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар» тўғрисидаги 315-сонли қарорининг 1-банди «в»моддасига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонасига ўз вактида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 151/4-18-сонли «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги 851-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 31 декабрь,
851-сон
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги 851-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари
т/рФаолият тури коди (ХТУТ)Ижарачиларнинг фаолият туриБир йиллик энг кам ставкаси 1 кв.м/сум
Саноат
1.13 100Кимё саноати2 200
2.13 300Нефткимё саноати2 200
3.14 100Машинасозлик2 200
4.14 200Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати2 200
5.14 300Ҳисоблаш техника воситалари саноати2 200
6.14 400Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги1 600
7.14 500Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги1 600
8.14 600Енгил, озиқ-овқат саноати учун ва маиший асбоблар машинасозлиги1 600
9.14 710Санитар-техник ва газ жиҳозларини ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш2 200
10.14 800Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш2 200
11.14 900Машина ва жиҳозларни таъмирлаш2 200
12.14 780Машинасозликнинг бошқа тармоқлари2 200
Ўрмончилик, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати
13.15 100Ёғоч тайёрлаш саноати2 200
14.15 200Ёғочни қайта ишлаш саноати2 200
15.15 300Целлюлоза-қоғоз саноати2 200
16.16 100Қурилиш материаллари саноати2 200
Енгил саноат
17.17 100Тўқимачилик саноати2 200
18.17 200Тикувчилик саноати2 200
19.17 300Тери, мўйна ва пойабзал саноати2 200
20.17 900Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари2 200
Озиқ-овқат саноати
21.18 100Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)2 200
22.18 200Гўшт ва сут саноати2 200
23.18 300Балиқчилик саноати2 200
24.19 200Ун-ёрма саноати2 200
25.19 220Комбикорм саноати1 600
26.19 700Саноатнинг бошқа тармоқлари2 200
Саноатнинг бошқа тармоқлари
27.21 100Тиббиёт асбоблари саноати2 200
28.21 200Полиграфия саноати7 000
29.19 740Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш2 200
Қишлоқ хўжалик
30.21 100Ўсимликшунослик (жумладан, иссиқхона хўжалиги) 1 га1 400 000
31.21 200Чорвачилик1 600
32.21 300Балиқ етиштириш1 600
33.22 300Ветеринария хизмати2 200
Транспорт ва алоқа
34.51 111Оммавий ер усти темир йўл транспорт воситалари5 500
35.51 121Транспорт инфраструктураси автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари)5 500
36.52 100Почта алоқаси4 500
37.52 200Курьер алоқаси5 500
38.52 300Электро -радио- уяли ва пейжинг алоқаси15 000
Қурилиш
39.60 000Қурилиш4 000
40.60 000Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари4 000
Савдо ва умумий овқатланиш
41.71 100Улгуржи савдо8 500
42.71 200Чакана савдо13 000
43.71 300Умумий овқатланиш8 500
44.71 200Китоб дўконлари1 000
45.71 400Маданий - маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш8 500
46.71 500Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик13 000
47.80 000Моддий техник таъминоти ва савдоси8 500
48.82 000Информацион- ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш9 500
49.82 100Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш9 500
50.82 100Кўчмас мулк билан9 500
51.84 300Реклама, вакиллик хизматлари8 500
52.84 400Аудиторлик фаолияти8 500
53.84 500Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари8 500
54.87 100Таҳририят ва нашриётлар4 500
55.87 300Металлолом ва иккиламчи ҳом ашёни йиғиш ва тайёрлаш4 500
56.90 100Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)4 500
57.90 220Меҳмонхона хўжалиги10 000
58.90 300Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари 5 500
59.90 300Сартарошхона , суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш7 000
60.90 300Ломбардлар9 500
61.90 300Хаммомлар15 000
62.Сауналар30 000
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот
63.91 510Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот7 000
64.91 600Дам олиш ва туризм7 000
65.91 611Маданий кўнгил очар марказлар9 000
66.91 700Жисмоний тарбия ва спорт3 000
67.71 212Дорихона муассасалари*, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари7 000
Таълим
68.92 100Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (ўқув курсларини киритган ҳолда)6 000
69.92 200Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш6 000
70.92 310Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)2 500
71.Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш (ошхона ва ёрдамчи хоналари билан бирга)4 000
72.92 400Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун) 2 500
73.93 000Маданият ва санъат13 000
74.93 132Кўргазмалар7 000
75.93 160Маданият ва дам олиш боғлари6 000
76.93 170Ботаника ва ҳайвонот боғлари6 000
77.93 620Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари22 000
78.95 000Илм-фан ва илм-фан хизматлари4 000
Молия-кредит фаолияти
79.96 000Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти8 500
80.96 100Банк фаолияти13 000
Фаолиятнинг бошқа турлари
81.96 200Суғарталаш8 500
82.97 800Суд ва адлия муассасалари5 500
83.97 820Адвокатлар коллегияси ва маслаҳатхоналари5 500
84.98 000Жамоат бирлашмалари2 200
85.80 200Омборхоналар8 500
86.Давлат мулкини давлат ташкилотларига офис учун ижарага бериш 4 000
87.Мулкни хусусий ташкилотларига офис учун ижарага бериш15 000
88.Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари8 500
89.Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш8 500
90.Ер ва тупроқ хусусиятлари тадқиқот лабораториялари4 000
91.Нон-булочка маҳсулотларини ишлаб чиқариш8 500
*Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сонли Йиғилиш баённомасининг 11-бандига асосан ҚТП қошида фаолият юритаётган барча эгаликдаги дорихона муассасалари учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ноль қийматдаги ижара ҳақи қўлланилади.
**Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 02/12-57-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ва узоқ манзилларда жойлашган гарнизонларда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
Тошкент шаҳар Давлат мулкини, ижарага бериш маркази директори Ш.М. Собиров
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 31 декабрдаги 851-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби
Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:
1. Ҳудудий зоналар коэффициенти - Кз. (Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)
1-зона -1.06-зона - 2.6611-зона - 3.73
2-зона - 1.22 7-зона - 2.80 12-зона - 3.93
3-зона - 1.738-зона -2.9513-зона -4.11
4-зона -1.889-зона - 3.2414-зона - 4.37
5-зона -2.1210-зона - 3.49
2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:
2.1 .Бинонинг қурилиш тури бўйича(Кқ):
- алоҳида турган бино -1.0
- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8
- ярим ертўла, ертўла - 0.6
- чердак, болхона - 0.5
2.2. Туташган ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3
2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлиги (Кт):
- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7
- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)
- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани- 0.5
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко)
бунда:
Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;
Эс - 1 -иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектлар бўйича Департамент ва ижарачи ўртасида тузиладиган икки томонлама шартномаларда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун, ижара тўловидан қўшимча 30 фоиз миқдорида тўловлар киритилади.
Тошкент шаҳар Давлат мулкини ижарага бериш маркази директори Ш.М. Собиров