LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сонли «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2859, 21.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561- модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 январдаги 6-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 17-модда) мувофиқ, шунингдек олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонини мақбуллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК, 107-сон қарори (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига илованинг 39-банди биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда 40-бандидаги «550» рақами «800» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.