LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2981-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича жамоат ташкилотлари ҳамда диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш мақсадида:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари аппарати тузилмасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, шунингдек уларнинг котибият мудирлари лавозимларини киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари зиммасига қуйидагиларни таъминлаш вазифаси юклансин:
миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни таъминлаш ва янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-экстремистик мафкуранинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг фаолияти ва баҳамжиҳат ҳаракатини мувофиқлаштириш;
маданий мерос объектларини сақлаш масалаларида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракати;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилояти ҳокимлиги тузилмасини янада такомиллаштириш ва унинг фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2006 йил 21 декабрдаги ПҚ-536-сонли Қарорининг:
ҳокимга бўйсунувчи «Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари – 1» катаги билан тўлдирилсин;
ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунувчи «Котибият мудири – 1» катаги билан тўлдирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2008 йил 3 октябрдаги ПҚ-970-сонли Қарорининг:
ҳокимга бўйсунувчи «Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари – 1» катаги билан тўлдирилсин;
ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунувчи «Котибият мудири – 1» катаги билан тўлдирилсин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 2-сонли қарорида:
ҳокимга бўйсунувчи «Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари – 1» катаги билан тўлдирилсин;
ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсунувчи «Котибият мудири – 1» катаги билан тўлдирилсин;