1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2338, 2012 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 11-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқноманинг 4-банди саккизинчи хатбошидаги «дипломатик ваколатхона бошлиғининг транспорт воситаси бундан мустасно» сўзлари «CMD», «D», «UN» ва «X» серияли давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгилари бўлган транспорт воситалари бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.