Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.04.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда), 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон «Давлат харидлари тизимини оптималлаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида»ги, 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 47-сон, 487-модда) ҳамда 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. 29-банддаги «Сенати аъзоларининг» сўзлари «Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Сенати аъзоларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 33-банддаги «яратиш харажатлари» сўзларидан кейин «ҳамда 7 011 100 — 7 011 500 кичик бўлимларида кўрсатилмаган бошқа давлат бошқаруви органларига харажатлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. 35-банддаги «аъзолик бадали тўлови бўйича» сўзларидан кейин «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) нинг давлатлараро ташкилотларини молиялаштириш харажатлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. 45-банддаги «устувор йўналишларига харажатлар» сўзларидан кейин «бошқа харажатлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. 59-банддаги «бериладиган субвенциялар» сўзларидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бериладиган субвенциялар» сўзлари билан тўлдирилсин.
ўн учинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасидан» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
7. 62-банддаги «тайёрлаш ва амалга ошириш харажатлари» сўзларидан кейин «тижорат банкларининг устав капиталларини шакллантириш учун маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази харажатлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. 80-банднинг бешинчи хатбошисидаги «бошқа харажатлар» сўзларидан кейин «ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. 95-банддаги «ободонлаштириш харажатлари» сўзларидан кейин «шаҳарлар, туман ва қишлоқ марказлари, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктларидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш харажатлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
11. 108-бандда «сақлаш харажатлари» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси харажатлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. 118-банддаги «Мактаб таълими жамғармаси» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
бешинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
олтинчи хатбоши тегишинча ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
14. 136-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўнинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
ўн биринчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбошидаги «43 54 910 — 43 54 930» рақамлари «43 54 910 — 43 54 940» рақамлари билан алмаштирилсин;
16. 171-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат мақсадли жамғармаларига (46 41 240 элементи)» сўзларидан кейин «шунингдек бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга (46 41 250 элементи) ва давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига (46 41 290 элементи)» сўзлари билан тўлдирилсин.
17. 184-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(48 21 130 элементи)» сўзларидан кейин «мақсадли харажатлар (48 21 180 элементи)» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази