Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
Буйруғи
БУҒ ВА ИССИҚ СУВ ҚУВУРЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХАВФСИЗ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2011 йил 23 декабрь 6-24/13-13134/6-сон]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократлик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 6 июлдаги 199-сон буйруғи билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2010 йилнинг 2 августидаги 6-24/23-6554/6-сон хулосасига кўра техник қоидалар ва нормаларга тегишли деб топилган) «Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари»нинг:
123-бандининг биринчи хатбошидаги «қонунчиликда ўрнатилган тартибда келишилган» сўзлари «белгиланган тартибда ишлаб чиқилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
275-бандидан «қонунчиликда ўрнатилган тартибда рухсатномаси бор бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгач кучга киради.
Инспекция бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 декабрь,
270-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 ноябрь,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи И. ЮЛДАШЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 ноябрь,
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 18 ноябрь,
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 11 ноябрь,
Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг раиси Г. ХАКИМОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 14 ноябрь,
«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Б. ТЕШАБАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 ноябрь,
«Ўзтрансгаз» АКнинг бош директори Т. ЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 декабрь,