Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 6-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ ҳайвонот парклари ( боғлари) ва цирк ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Қоидалар Ҳайвонот парклари (ҳайвонот боғлари) ва циркларга (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимларини синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар, йиртқич, агрессив ва ёмон хулқли ҳайвонларни сақлаш ҳамда ишлаш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни белгиланган талабларга мувофиқ режалаштиришга, ташкиллаштиришга ва хавфсиз бажаришга тўла жавобгардир.
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
24. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
26. Ходимлар махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан белгиланган тартибда бепул таъминланиши лозим.
28. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
29. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналар ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
32. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
33. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
34. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
35. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
36. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
38. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси, Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
хоналарда рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарнинг, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаш;
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
40. Ташкилот ходимлари барча устки кийим, пойабзал, бош кийим ва шахсий нарсаларни гардеробда (кийим алмаштирадиган махсус хона) қолдириши, иш жараёни бошланишидан олдин ва тугаганидан сўнг қўлларини ювиши, тоза санитар кийимини кийиши ва кийими ифлосланганда алмаштириши ҳамда иш жойларида овқат истеъмол қилмасликлари лозим.
41. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабларига мос бўлиши керак.
42. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
43. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
44. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
45. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
46. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
47. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м ён томонларида деворча ва тўсиқлар бўлиши лозим.
49. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
50. Ҳовлидаги ҳожатхоналарни озода сақлаш, мунтазам дезинфекция қилиш, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
51. Ташкилот жойлашган майдон бутун чегара бўйлаб тўсилган бўлиши, унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
52. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
53. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
54. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига жавоб бериши керак.
55. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
56. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши керак.
57. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
59. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
60. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
61. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
62. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
63. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
64. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
66. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслик лозим.
67. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21о С, ўртача оғир ишда 17о С ва оғир ишда 16о С дан паст бўлмаслиги керак.
69. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
70. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
71. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
74. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.
75. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабига мос бўлиши лозим. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
76. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
77. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
78. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда) тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
79. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
80. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ички сиртини ёритиш учун кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
81. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабел ва электр ўтказкичлар қўлланиши лозим.
83. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
84. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларнинг уланиши тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
86. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони, сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
87. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
88. Ташкилот атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
89. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
90. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва контейнерлар билан таъминланиши, контейнерлар чиқиндилардан бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
93. Ташкилотларда ҳайвонлар ва паррандалардан ҳимояланадиган барча зарурий воситалар мавжуд ва улар соз бўлиши лозим.
94. Ходимлар иш бошлашдан олдин барча ҳайвонларнинг ўз жойидалигига, қафаслар, вольерлар, барьерлар, ҳайдаш воситалари, тиргаклар (қулфлар) ва бошқаларнинг мавжудлигига ва созлигига ишонч ҳосил қилишлари лозим.
95. Йирик туёқли ҳайвонлар, фил, йирик йиртқичлар, заҳарли илон, тимсоҳ, туяқуши ва бошқаларга ҳайвонот боғида бир вақтда камида 2 та ходим хизмат қилиши лозим.
96. Ҳайвонларга хизмат қилиш вақтида чекиш, овқатланиш, инвентарларни тузатиш ва уларга ёзиш ҳамда бошқа чалғитувчи ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.
97. Иш жойига ва ҳайвонларга хизмат қилишда ёрдам кўрсатиш учун бегоналарнинг киришлари тақиқланади.
98. Ҳайвонларга бош кийимсиз, сочни маҳкам боғламай (берет, косинка киймасдан) хизмат қилиш тақиқланади.
99. Ихота ва барьерларга огоҳлантирувчи тахтача устига ушбу ёзувлар илинган бўлиши шарт: «Барьерга тирмашиб чиқманг», «Ҳайвонларни ғашига тегиш ва овқатлантириш тақиқланади».
100. Ҳайвонларнинг тўсатдан ўз жойларидан ташқарига чиқиб кетишини олдини олиш мақсадида ҳайвонот боғида йиртқич, шохли, йирик кемирувчилар, йирик қушлар, маймунлар, крокодиллар, бўғма илонлар, филлар ва бошқа турдаги хавфли ҳайвонлар сақланадиган ҳар бир объектни тегишли анжом ва жиҳозлар жамланмаси бўлиши лозим.
101. Ҳайвонларни хоналардан чиқариш ва ёш ҳайвонларни қўлга олиш, сайлга олиб чиқиш ёки бирор ерга олиб кетиш фақат хизмат бўйича бошлиқнинг рухсати билангина амалга оширилиши лозим.
103. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
104. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
105. Бинолар ва хоналарнинг портлаш жиҳатдан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари» га мувофиқ ҳар ҳолат учун алоҳида аниқланиши лозим.
106. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
109. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва асбоб-ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
110. Портлашни олдини олиш учун машина ва агрегатларининг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
111. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
112. Бинолар ва хоналар учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
113. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
114. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2006 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидаларга риоя қилиниши керак.
115. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоб-ускуналари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
116. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган ёпиқ ҳолатда бўлиши шарт.
118. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолатда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус мосламаларда ўрнатилиши лозим.
119. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, ҳимояловчи ерга улагичлар, электр двигателларнинг ишлаш режими ташкилотнинг муҳандис -электриклари томонидан мунтазам кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
120. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун жавобгар шахснинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
122. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши керак. Ҳаво қувурларининг материалдан тайёрланган фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва тўр ер билан уланган бўлиши шарт.
123. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар билан ҳимояланган бўлиши керак. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва аниқланган носозликлар бартараф этилиши керак. Бундан ташқари, ҳар доим момақалдироқдан сўнг яшин қайтаргичларнинг элементлари текшириб турилади.
124. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши керак.
125. Туяқуш ва казуарлар сақланадиган хоналарга кириш ман этилади. Улар сақланаётган хоналарда кўчирма ускуналар, ёнма-ён қафаслар бўлиши лозим.
128. Сувда сузадиган қушларга ғоз, ўрдак, оққуш, казарка ва бошқаларга хизмат қилишда ёз пайтларда ҳовузда, кўлда, каналда, бассейнда хизмат қилувчи ходим қайиқ, қутқарув белбоғи ва чамбарак, арқон, дастаси узун чангак билан таъминланган бўлиши керак.
129. Қушларни овқатлантиришда қулайлик учун асбоб-ускуналар, ҳовузларда махсус кичкина кўприклар бўлиши лозим.
131. Сувда сузувчи йирик қушларга хизмат қилишда қанотлари ва тумшуқлари зарбидан сақланиш чоралари кўрилиши лозим.
132. Тўтиқушларни (майда турларидан ташқари) қўлдан овқатлантириш, елка, бош ва тиззаларга қўйишга ҳамда уларга панжара ва тўрлар орқали қўл узатишга рухсат берилмайди.
133. Судралиб юрувчилар билан ишлашда уларни заҳарли эканлигини, мускул кучи, тишлаш қобилияти, тимдалаши, думи билан кучли зарба бериши, бўғиш ва бошқа хавфи борлигини ҳисобга олиш лозим.
136. Ҳовузлар қирғоқларининг баландлиги 1,2 м дан кам бўлмаган мустаҳкам девор билан ўралган бўлиши лозим.
137. Тимсоҳларни қўлдан овқатлантириш, ҳовуздан овқат қолдиқларини қўл билан чиқариб олиш ва уларни қирғоққа ташлаш тақиқланади.
138. Тимсоҳларни бошқа жойга кўчириш ва олиб ўтишда мустаҳкам қути, қулай тутқичли замбилдан ёки чуқур брезентли тўр халтадан фойдаланиш лозим.
139. Кутилмаганда ва шиддатли зарба беришдан ҳимояланиш учун ўткир мугузли пластинка (тахтача), ёғоч қалқонлар, дастаси узун найза ёки ҳайдайдиган воситаларни қўллаш тавсия этилади.
140. Тимсоҳларни тутишдан олдин ёки уларни жойида фиксация қилиш зарурияти туғилганда ҳовуздан сув бутунлай чиқарилиши ҳамда тумшуғининг кўринишини чегаралаш учун уларни устига юмшоқ намли мато ёки каноп (сурп) ёпиш лозим.
141. Тимсоҳларга қараш жойларида бир-бирига қарама-қарши бўлган 2 та кириш эшиги бўлиши лозим. Тозалаш вақтида эшиклар очиқ бўлиши шарт.
142. Заҳарли калтакесакларга хизмат қилиш пайтида худди заҳарли илонларга хизмат қилгандек хавфсизлик талабларига риоя қилиш лозим.
143. Майда заҳарсиз 1,5 м гача узунликдаги илонларга хизмат қилишда тозалаш асбобларидан, маҳкамлаб қўйилган даста, қисқичли тўр халталардан фойдаланиш лозим.
144. Ўрта заҳарсиз 1,5—2,0 м узунликдаги илонларга хизмат қилишда кўчирма ускуналар, ҳимоялаш асбоб-ускуналари ва ҳимоялаш кийимларидан фойдаланиш лозим.
145. Катта заҳарсиз илонларни террариумда боқишда уларга бир вақтнинг ўзида 2 киши хизмат қилиши керак.
147. Йирик илонларни хоналарда сақлашда иккита кириш-чиқиш эшиклар қарама-қарши томондан бўлиши лозим.
148. Йирик илонларни фиксация қилиш вақтида уларни бошини бўйнигача (доирасида) маҳкам ушлаб олиш лозим.
149. Илонларни зўрлик билан мажбурий сунъий озуқани оғиз бўшлиғига қўлларини киргизиб озиқлантириш мумкин эмас, бунинг учун медицина ёки ветеринария зондлари ва қисқичларни қўллаш лозим.
150. Заҳарли илонлар (калтакесаклар)ни сақлаш учун ҳамма хоналарда махсус мустаҳкам синмайдиган ойналар ва ҳимояланиш тўрлари бўлиши лозим. Заҳарли илонларни тўрлар ва панжаралар орқали ойналарсиз кўрсатиш тақиқланади.
152. Террариум ва бошқа хоналарни тозалашдан олдин заҳарли илонлар (калтакесаклар)ни сақлаш учун белгиланган бошқа жойга кўчирилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
153. Заҳарли илонларни сақлаш учун ҳамма террариумлар ва бошқа хоналарга ёнма-ён қўшни кўчирма хоналарнинг бўлиши, мустаҳкам зулфин, эшикча, мўри қопқоғи ва бошқалар бўлиши лозим.
154. Ҳалок бўлган заҳарли илонлар (калтакесаклар)ни хоналаридан чиқариб олиш, уларни ички ёришни эҳтиёткорлик билан бажариш ва заҳарли тишларидан жароҳатланишнинг олдини олиш лозим.
Хоналарнинг томошабинлар залида ва хизмат қилиш хоналарида ҳамма террариум ва қафасларга «Диққат, эҳтиёт бўлинг, заҳарли илонлар (калтакесаклар)!» огоҳлантирувчи ёзувлар осиб қўйилиши лозим.
155. Ҳам қуруқликда ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар (қурбақа, чўлбақа, тритон, саламандр ва бошқалар) ўзидан суюқлик ва сўлак ажратиб чиқаришини инобатга олган ҳолда, уларни парваришлашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозим.
156. Ҳам қуруқликда ҳам сувда яшовчи ҳайвонларни бошқа жойга ўтказишда резинали қўлқоплар, хоналарни тозалашда чўтка, куракча, қашлағич ва бошқа ускуналардан фойдаланиш лозим.
Ҳам қуруқликда ҳам сувда яшовчи ҳайвонларга хизмат қилишда (баҳайбат саламандрлар, тошбақалар ва бошқалар), уларнинг тишлашидан ҳимояланиш воситалари (тўрсимон тўр халта, қалпоқлар) қўлланилиши лозим.
157. Ўткир тишли, тиканли сузгичли балиқларни бошқа жойга ўтказиш, ишлаб чиқариш ҳамда илмий мақсадда ёки даволаш тартиби (процедураси) фақат тўр халта ёрдамида бажарилиши керак. Зарурият юзасидан уларни қўлга олишда ҳимояланган қўлқоплардан фойдаланиш лозим.
160. Аквариумларда хизмат қилаётган ходимга ёритувчи ва қизитувчи асбоб-ускуналарни ишлатиш, аквариумда ҳавони тўлдиришнинг хавфсиз усуллари ўргатилган бўлиши лозим.
161. Ҳайвонот боғи ва циркларда умуртқасизларни парвариш қилишда мавжуд хавф-хатар даражаси бўйича, яъни заҳарли бўлиши, чақиш ва тишлаш қобилияти борлиги, бацилла тарқатиши ва бошқалар тўғрисида хизмат қилувчи ходимлар огоҳлантирилиши лозим.
162. Ҳайвонот боғи ва циркларда умуртқасиз ҳайвонлар учун хоналар, уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб мустаҳкам бўлиши ва хизмат қилувчиларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланиши лозим.
163. Ҳайвонот боғи ва циркларда умуртқасиз ҳайвонларни парвариш қилиш учун ҳайвонот боғининг махсус ажратилган штат ходими уларнинг биологияси билан танишган бўлиши ҳамда унга хизмат қилиш хусусиятларини билиши керак.
164. Ҳайвонот боғи ва циркларда умуртқасиз ҳайвонларнинг чақишига қарши зардоб ва бошқа дори-дармонлар бўлиши керак. Бош ветеринар врач ва тиббиёт мутахассислари билан келишган ҳолда дорилар рўйхати белгиланиши лозим.
165. Йиртқич ҳайвонлар сақланаётган жойларга кириш тақиқланади. Ҳайвонот боғида мавжуд хавфли ҳайвонларнинг рўйхати тузилиши лозим.
167. Хавфли ҳайвонларни овқатлантираётган ходимда махсус айри, найза ва бошқа асбоблар-ускуналар бўлиши ва уларнинг узунлиги уларга яқинлашмасдан овқатлантиришга имконият яратиши лозим.
168. Қўлга ўргатилган ҳайвонларни парваришлаш учун уларни машғулот пайтида мунтазам ишлайдиган ходимларгагина рухсат этилади.
169. Иш бошлашдан аввал ҳайвонларни баланд лекин, ёқимли овозда чақириб диққатини жалб қилиш, уларни ҳуркитмасдан мулоқотда бўлиш, хатти-ҳаракатини кузатиб туриш керак.
170. Хизмат жойидаги ўтиш йўллари, даҳлизлар ва бошқа майдонлар ҳайвонлар сақланадиган қафасларга туташ бўлиши, хизматчиларнинг ҳайвонларга қарашига халақит бермаслиги, уларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини таъминлаши зарур.
171. Ҳайвонларни тутиш, фиксациялаш, қафасга жойлаштириш ва бошқа шу каби хавфли ҳаракатлар тажрибали мутахассис раҳбарлигида амалга оширилиши керак.
172. Ёввойи ҳайвонларни тутишда тўрлар, тузоқлар, сиртмоқлар, арқонлар, транспортировка қафаслари, тутиш йўлаги, ҳаракатланувчи камералар ва махсус мосламалар ишлатилиши лозим.
174. Ҳайвонларни фиксациялаш учун қўлланиладиган стационар ускуналар асосий хонада ёнма-ён жойлашган бўлиши, ҳайвонлар танасини горизонтал ва вертикал сиқа олиши лозим. Ускуналарнинг бош қисми учли ва ғовакли бўлиши мумкин эмас.
175. Фиксациялаш қурилмаларини амалда қўллаш олдидан уни ҳар томонлама, айниқса унинг механик қурилмалари ва қулфлари текширилиши керак.
176. Цирк ходими трюк бажаришда вужудга келадиган хавфли ҳолатларни, улардан чиқиш йўлларини билиши лозим.
179. Акробат-сакровчилар сакрашдан аввал тахта ёки трамплинда етарли даражада амортизация борлигини текшириб кўришлари лозим.
180. Ижрочи велосипед ёки мотоциклда ишлаш чоғида мувозанат йўқотилса машинани ёнга ташлаб мушакларни таранглаштириб ўзини йиқилишга тайёрлаши лозим.
182. Совуқ хонада машқлар узоқроқ бажарилади. Иссиқ пайтларда ва намлик юқори бўлганда машқлар қисқартирилиши мумкин.
183. Чиқишдан аввал 40 — 45 минут давомида манеж инспектори машқ бажараётган ходимларга шароит яратиб бериши лозим.
185. Кўчма майдонлар, клублар ва бошқа жойлардаги чиқишларда ҳайвонлар саҳна ёки эсктра (очиқ саҳна)да яқинидаги алоҳида хоналарда жойлаштирилиши лозим.
186. Йиртқич ҳайвонларни манежларга олиб чиқиш ва улар билан ишлаш пайтида улар боқилаётган хонадан манежгача бўлган ўтиш жойларида бегона шахслар ва бошқа чиқишларда иштирок этувчи ходимлар туриши ман қилинади. Томошабин залига ўтиш жойларида махсус либос кийган контролёрлар ёки ҳайвонларга қарайдиган ходимлар туриши лозим.
187. Отларни манежга чиқишга тайёрлаш (нўхталаш, оёғига дока ўраш ва бошқалар), шунингдек уларни манежгача ва отлар турар жойигача кузатиш ишларини от ўргатувчи ёки берейтор (отга қаровчи) томонидан амалга оширилиши лозим.
188. Отларда чиқишлар кўрсатишга томоша раҳбари томонидан эгар, узанги ва қоринбоғининг созлиги текширилганидан кейингина рухсат этилади.
190. Кўчма циркларда отлар билан тезликда томоша кўрсатиш чоғида отлиқлар баландлигида уларнинг талабларига кўра мачталарга юмшоқ амортизация берувчи (поролон, хашак) қоплар ўрнатиб қўйилиши лозим.
191. Фақатгина тажрибали пассировкачилар бўлгандагина отлиқларга лента ва ҳалқалар билан ишлашга рухсат этилади.
192. Хавфли ҳайвонлар билан кўрсатиладиган томошалар улар билан машғулот ўтказиш вақтидагига мос ўтказилиши лозим (бунда ҳайвонлар ўрганиб қолган либосларда ходимлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар улар билан муносабатда бўлади, ҳайвонлар ўрганиб қолган реквизит, гилам йўлакчалар ва бошқалардан фойдаланилади).
193. Манеж қафаси ичида фойдаланиладиган реквизит қулай ва енгил, тумба ва пирамидалар мустаҳкам бўлиши лозим. Ҳайвон ўргатувчининг ишораси бўлмаса қафасдаги реквизитни жилдириш мумкин эмас.
194. Мушуклар оиласига мансуб бўлган йиртқич ҳайвонлар билан машғулот ва чиқишлар манеж қафасининг ҳар қандай жойида турган ҳайвон ўргатувчига дарҳол ёрдам беришни таъминловчи шароитда ўтказилиши керак. Бунинг учун қафаснинг ташқи томонида бутун томоша ёки машғулот давомида ўқланган отиш қуроли ёки электр ухлатиш қурилмаси билан қуролланган махсус ўқитилган ассистент навбатчилик қилиб туриши керак. Булардан ташқари манеж қафасининг икки томонида узун паншаха, найза, олов, шунингдек уч атмосферадан кам бўлмаган босимли суви бўлган ўт ўчириш мосламаси доимий тайёр туриши лозим. Ҳайвон ўргатувчининг ўзида ҳам ҳимоя қуроли бўлиши керак.
198. Айиқ тўсиқ ёнида бўлганда ҳайвон ўргатувчи ёки берейтор уни арқонда ушлаб туриши ва етакловчи арқон занжир ёки мустаҳкам қайишдан тайёрланган бўлиши керак.
199. Ўргатилмаган айиқлар билан машғулотлар учида ҳалқаси бўлган, бамбук таёқчалари ичидан ўтказилган арқонлар билан ўтказилиши лозим.
201. Бир неча заҳарли илонлар билан ишлаётганда томоша кўрсатишдан бўшаган илонларни манежнинг ўзида бевосита мустаҳкам яшикларга солиш ва беркитиб қўйиш лозим.
аъзоларни бўлиб ташлаш, ёнувчи суюқликларни, тирик жониворлар ёки бошқа хавфли нарсаларни ютиш билан боғлиқ трюкларни бажариш;
204. Мотопойга атракционларида, манежларида ва саҳна майдонларида мотоцикл ва автомобилларни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ходимларга берилиши лозим.
205. Хавфли ҳайвонлар билан ишлашда камида бир йиллик тажрибага эга бўлган ходимларга рухсат этилиши лозим.
206. Кучли жисмоний оғирлик талаб этиладиган томошаларни намойиш этувчи ходимларнинг машғулотлари ва чиқишлари орасидаги танаффус камида уч соат бўлиши лозим.
208. Мотопойгаларда айрим ходимларнинг чиқишлари миқдори кунига йигирма сеансдан ортмаслиги керак. Агар сеанс ўн минутдан ортиқ давом этса, уларнинг миқдори камайтирилиши ҳамда мотопойгачи ходимларга сеанслар орасида йигирма минут танаффус берилиши лозим.
210. Хавфли ёки баландликда ижро этиладиган трюклар тўр, лонж, илмоқ, матлар ва бошқа ҳимоя мосламаларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши керак.
211. Ходимлар танасининг кўп қисмини қоплайдиган гримлаш кунига икки мартадан ортиқ бўлмаслиги, терининг кўп қисмини ( 20 %дан кўп) грим билан қоплаш томошадан 30 минут аввал амалга оширилиши, томоша тугагач танадаги грим олиб ташланиши керак.
213. Манеж ва унинг устидаги ҳаракат одатда унинг устидан қаралганда соат стрелкасига қарши бажарилиши керак.
214. Реквизитлар ва цирк ускуналарининг барча айланадиган мурватлари тебранганда ва марказдан қочганда тушиб кетмаслиги учун яхшилаб маҳкамланиши ва ҳимояланиши зарур.
215. Маълум бир ходим тишлаши учун мўлжалланган тишлагични ўзга ходимлар томонидан қўлланилишига йўл қўйилмайди.
217. Акробатик томошаларни машғулот қилиш ва ишлаш манежда гилам ва унга 6х6 м йўлак ҳамда 1,5 м дан кам бўлмаган узунлиги 16 м бўлган югуриш йўлаги бўлгандагина рухсат этилади.
218. Турникчилар кафтлари қавариб кетмаслиги учун мустаҳкам чармдан ясалган қўлқопдан фойдаланиши керак.
219. Турник, трапеция, ҳалқа ва бошқа шунга ўхшаш цирк ускуналарида машқ бажаришда уларнинг устидаги намлик қуритилиши керак.
220. Цирк раҳбарияти ходимларнинг баландликларда бажариладиган машғулот ва чиқишларида йиқилишдан ҳимоя қилиш ҳамда юмшоқ йиқилишларини таъминлаш чораларини кўриши лозим.
221. Ходимларни ҳимоялаш тури ва усуллари иш берувчи тайинлаган комиссия томонидан белгиланади. Комиссия хулосаси цирк ускунаси ёки ижодий паспортга киритилади.
222. Уч ва ундан ортиқ метр баландликдан ижрочиларни тушадиган жойига камида иккита пассировкачи қўйилиши лозим.
226. Ҳимоя камаридан фойдаланишдан аввал унинг созлиги, ишончлилиги, мустаҳкамлилигига ишонч ҳосил қилиш керак.
227. Ҳимоя камарида турган ходимлар чарм қўлқопдан фойдаланиши ва унинг бошқа учига оёқ қўймаслигига риоя қилиниши лозим.
228. Ҳимоячи ҳимояланувчининг ҳаракати ритмига қараб ҳимоя камарини осилиб кетиши ва ортиқча таранглашишига йўл қўймаслиги лозим.
229. Ижрочи бирдан тушиб кетса ҳимоя камари аста-секин тортилиши лозим. Пассировкачилар доимо сергак туришлари лозим.
230. Гуруҳли томошаларни ҳимоялаш ва пассировкалаш пайтида ҳар бир пассировкачи ўз бурчи ва жойини аниқ билиши керак.
231. Сальто ижро қилаётган ходимларни акробатик сакрашга ўргатишда ҳимоя камари билан ҳимоя қилиши керак, пассировкага аниқ бажаришдан кейин ўтилади.
232. Томоша пайтида трюкдаги шерикларни ҳимоялаш (манежга кириш ва бошқалар) томоша раҳбари ва манеж инспектори билан келишган ҳолда ишончли пассировка билан алмаштирилиши мумкин.
234. Мачта билан бириктирилган рен ҳалқасида трюк бажаришда таёқ юқориси марказий ҳимоя камарига маҳкамланиши, ходим оёқлари эса айланаётган рен ҳалқасига ишончли қилиб бириктирилиши зарур.
235. Музда фигурали учувчи ходимлар учун пойабзал оёғининг ҳажмини ҳисобга олиб танланади. Трюк ва дуэт томошаларида банд бўлган ходимларни ташкилот раҳбарияти буюртма асосида тайёрланган пойабзаллар билан таъминлаши лозим.
237. Ташкилот раҳбарияти ходимларни муз майдони ортига ўтаётганда ёки аксинча ҳаракатланаётганда бир-бирига халақит бермайдиган шароит яратиши керак.
238. Ходимларнинг чиқишлари учун мўлжалланган муз майдони текис бўлиши лозим. Тирналган, туртилиб кетадиган, дарз кетган бўлмаслиги керак.
239. Муз майдонига қаровчи ва унга хизмат кўрсатувчи ходимлар, реквизиторлар, либосчилар ва гримчилар махсус иссиқ ва сирпанмайдиган пойабзал билан таъминланиши лозим.
243. Ташкилот раҳбарияти ходимларнинг умумий ва жисмоний тайёргарлигини, шунингдек фигурали учишда уларнинг касб маҳоратини ўсишига шароит яратиши зарур.
245. Саҳна ва атракционларда чиқишлар қилишдан олдин уларнинг носозликлари текширилиши ва люклари ёпилиши зарур.
246. Саҳна машинисти ёки унинг учун жавобгар бўлган масъул ходимнинг рухсатисиз ходимлар безак ёки софитларни кўтариб тушириши, ҳалқалар ва ёритиш ускуналари ёнига бориши тақиқланади.
247. Безаклар, радуга, арка, саҳна орти, ён, орқа безаклар, пардалар ва ёритиш ускуналарининг жойлашуви ходимлар ишига халақит бермаслиги керак.
248. Ҳар бир мотопойгачи ходим якка фигурали ва жуфт бўлиб учиш учун алоҳида трюк мотоциклларига эга бўлиши зарур.
249. Трюк машиналарини заправка қилиш учун этил спирти қўшилмаган тоза авиация бензинидан фойдаланиш лозим.
250. Мотопойгачи ходимнинг ихтисослигидан келиб чиқиб қуйидаги трюкларни ижро этишга рухсат берилади:
фигурали-акробатик ҳаракат (арабеска, қўлларини ёйиб туриш, кўзини бойлаб, байроқ билан ҳайдаш ва бошқа трюклар);
251. Жуфт бўлиб ҳайдаш фақат тажрибали мотопойгачи ходимларга рухсат этилади. Икки ёқлама ҳаракатда ҳаракат баландлигини сақлаган холдагина рухсат этилади.
252. Мотоциклда уч ёки ундан ортиқ ижрочилар билан трюклар бажарилганда покришкалар ободокларга уч жойидан қўшимча қисқичлар билан маҳкамланиши керак.
253. Барабанни яхшилаб шамоллатгандан кейингина мотопойгачи ходимларни қайта чиқишларига рухсат берилиши лозим.
мотопойгачиларнинг инерцион оғирлигини тўрт марта ортиқча қилиб юбориш (яъни тезликни 60 км/с дан ортиқча қилиб юбориш);
257. Асбоб-ускуналарни ростлаш ва мойлаш ишлари асбоб-ускуна ишлашдан бутунлай тўхтаганидан сўнг амалга оширилиши лозим.
ходимлар соз, ўткирланган ва ишлаб чиқаришнинг тегишли шароитларига мос асбоб-ускуналар билан таъминланиши;
асбоб-ускуналарнинг тўғри сақланиши ва синчковлик билан кўрикдан ўтказилишини ҳамда носоз асбоб-ускуналардан фойдаланмаслик.
259. Асбоб-ускуналарни сақлаш учун ҳар бир ускуна ва дастгоҳ ёнида иш шароити бўйича зарур қути ёки шкафчалар бўлиши керак.
262. Асбоб-ускуналарнинг асосий қисмларини ишончли ушлаш ва қисиш, шунингдек кесувчи асбоб-ускунага материалларни тўғри узатиши ҳамда узатиш пайтида силжиб ва қийшайиб кетмаслигини таъминлаши керак.
263. Асбоб-ускуналарга деталларни ўрнатиш, қистириш ва ечиш қўлда бажариладиган мосламалар конструкцияси, кўрсатилган операцияларни бажариш учун тўла хавфсизликни, шунингдек қириндиларнинг эркин чиқиши ва асбоб-ускуналардан уни осон олиб ташланишини таъминлаши керак.
264. Ҳар бир асбоб-ускуна ёқиш ва ўчириш учун ишончли мосламаларга эга бўлиши, улар иш ўринларида қулай ва хавфсиз фойдаланишни таъминлаши ҳамда ўз-ўзидан уларнинг ишлаб кетмаслик эҳтимолининг олди олиниши лозим.
266. Қайта ишланаётган детал ва асбоб-ускуналарни қотириш учун барча мосламаларнинг конструкциялари ишончли қотирилиши ва иш давомида ўз-ўзидан буралиб чиқиб кетмаслик эҳтимолининг олди олиниши керак.
267. Асбоб-ускуналар ишлаётган вақтда уни тозалаш, артиш, созлаш ёки гайкаларни тортиш, занжирларни кийдириш ва ифлос нарсаларни олиб ташлаш тақиқланади.
268. Асбоб-ускуналардаги қисқичларнинг ўқи орасидаги масофа ишлов берилаётган детал ўлчамига мувофиқ бўлиши ва қисқичларнинг детални ишончли қисиб туришини таъминлаши керак.
270. Юк ортиш ва тушириш ишлари ва юкларни жойлаштириш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
271. Юк ортиш ва тушириш механизмларига ўрнатилувчи сим арқон (канат)ларни синов юки билан кўздан кечириш ва синовдан ўтказиш механизмни умумий текширувдан ўтказиш билан бир пайтда амалга оширилиши лозим.
Юк ортиш ва туширишдаги арқон (канат)лар ва асбоб-ускуналар мавсум бошланиши арафасида доимий равишда синовдан ўтказилиши ҳамда натижалар синалувчи канат қўлланилаётган мослама паспортига киритилиши керак.
273. Асбоб-ускуналарнинг айрим қисмлари ва мурватларини алмаштириш техника хавфсизлиги муҳандиси рухсати билангина амалга оширилиши лозим.
275. Асбоб-ускуналар маҳкамланадиган жойлар фойдаланиш учун қулай ва мустаҳкам бўлиши лозим. Бу жойлар цирк ходимларининг кузатувлари учун қулай бўлиши керак.
276. Асбоб-ускуналар ва жиҳозларни маҳкамлаш учун мўлжалланмаган жойлардан (тўсиқлар, бўртма жойлар ва бошқалар) фойдаланиш тақиқланади.
277. Полларда жойлашган ускуналар ва жиҳозларни маҳкамлаш жойлари уларнинг юзасидан пастроқ бўлиши ва қопқоқ билан ёпилиши зарур. Люк қопқоқлари текис бўлиши керак.
278. Асбоб-ускуналарни илиш учун ҳалқаларда 150 мм дан кам бўлмаган диаметрли астар тагига жойлашган қувурдан 2 та ҳалқаси бўлиши керак.
279. Гумбазда ташқи ва ички томонидан цирк ускуналарини маҳкамлаш учун махсус тешик очилган ҳалқа ёки қувурлар бўлиши керак.
280. Ўтиш жойларининг деворларига ускуналар, ҳимоя камарлари ва бошқаларни тортиш учун маҳкамланган ҳалқали қозиқлар ўрнатилади.
281. Кўчма ва очиқ жойларда ишлайдиган циркларда мачталар, фермалар ва мачта масофали пўлат арқонлар, тортиш учун жойлар, якерлар ва бошқа ерга қоқилган металлар ускуналар илиш учун жой вазифасини ўташи мумкин. Кўчма циркларнинг техник паспортларида цирк ускуналарини осиш пайтидаги тахминий оғирлик кўрсатилган бўлиши лозим.
282. Арқон тортиш қурилмалари (талреп, полиспаст) бўйлаб арқонларни таранг тортилганда калтароқ бўлган қўшимча (ҳимоявий) арқонлар ўрнатилади. Полиспастни тортишда арқон иплари бир-бирига тегиб қолмаслиги ва аралашиб кетмаслигига эътибор бериш лозим.
283. Бир юзада уч ёки ундан ортиқ арқонларни бирлаштириш ўргимчаксимон траверс орқали амалга оширилиши керак.
284. Арқон ва тугунларнинг учини мустаҳкамлаш фақат тажрибали мутахассис томонидан бажарилиши лозим.
монеждан юқори стержен четигача 245 дан 255 см гача, стержен ва шарнир маркази орасидаги узунлик 240 см бўлиши;
турникларнинг тортилиши, ҳалқаларнинг осилиши ва бошқалар фақат пўлат арқонларга ва занжирларга осиб бажарилиши керак.
288. Батут рамкасининг барча ён томони юмшоқ мато билан қопланиши керак. Тўрни тўқишда четки қисмлари ипларининг ранги ёрқинроқ рангда қилиниб унинг марказий қисми ажралиб туриши ва тўр бутун рамка бўйлаб текис тортилиши лозим.
289. Телескопик бирлашмаларда мурватларнинг ўзаро силжиши агар бу назарда тутилмаган бўлса, ортиқча тебранишга эга бўлмаслиги керак.
290. Кўтарилиш ва тушиш учун арқонлар, шунингдек кордепареллар пахта ёки синтетик арқонлардан 25—28 мм қилиб эшилиши зарур.
292. Сакрайдиган тахта ва трамплинлар ёрилмаган, бутоқсиз бўлган қаттиқ навли ёғоч тахталардан ёки пластикали ойнадан қилиниши керак.
293. Велосипед, ролик учун пол, тўшама ва столлар, шунингдек муз майдонлар яхлит ва текис бўлиши лозим.
294. Ижрочилар (акробат, сувга шўнғувчилар ва бошқалар) кирадиган ва чиқадиган кўприк, трамплин ва тахта йўлаклар резина билан ёки бошқа сирпанмайдиган материал билан қопланиши керак.
295. Одамларни кўтаришга мўлжалланган қўл билан айлантириладиган чиғирлар фақат айланганда кўтариб туширадиган хавфсиз дастакка эга бўлиши шарт.
296. Қилич, ханжар, рапира ва бошқалар бутафория (ясама) бўлиши лозим. Уларнинг ҳақиқийсини ишлатишга тиғи ўтмаслаштирилиши ва ёй ўқи учи юмшоқ қилинган ҳолда рухсат этилади.
297. Циркларда марказий ҳимоя камарлари ва цирк ускунаси билан ишлайдиганлар фавқулодда ҳолатларда зарур бўладиган авария арқон зиналар бўлиши лозим. Муқим циркларда булардан ташқари 4х4 м ҳажмдаги ҳимоя тўри бўлиши керак.
298. Ҳимоя камарларига талаблар, томошалар ва трюкларни ижро этиш хусусиятларини ҳисобга олган холда бажарилиши лозим.
299. Бир лонжга осиладиган юкларнинг оғирлиги 700 кг дан ошмаслиги керак, ишчи ҳолатида белбоққа тушадиган куч эса, 1500 кгс дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
301. Ҳимоя мосламаларининг металл қисмлари ва мурватлари (лонж ҳалқаси, тўқаси ва бошқалар) занглашга қарши қопламадан бўлиши зарур.
302. Ҳимоя тўрининг ўлчами ҳар қандай ҳолатда ходимни ҳалокатлардан асрай олиши, дорбоз учун 6 м, гуруҳли учишлар учун 5 м ва якка тартибда учиш учун 4 м дан кичик бўлмаслиги лозим.
303. Тўр ёки унинг тортилиш баландлиги энг кўп ходим тушганда тўр ва манеж тўшамаси орасида 1 м масофа қолиш даражасида чўзилиши мумкин.
305. Икки ёки ундан ортиқ кишилар парвозини ушлаб қолиш учун занжирлар пўлат арқонга махсус хом теридан ишланган белбоққа маҳкамланган бўлиши зарур. Белбоғларда ҳимоя тугмачалари бўлиши лозим.
306. Бамбук, перш ва бошқа цирк ускуналарининг оёқ ва қўл тугунлари унча катта бўлмаган пўлат арқонлар билан эҳтиётланиши керак.
307. Курашчилар гилами юмшоқ, текис ва тўла тиқинланган бўлиши керак. Брезент тўшамалар қўлланилмайди. Тўшамаларда тешиклар ва қўпол чоклар бўлишига йўл қўйилмайди. Тўшама тортилганда букланган ёки тиришган бўлмаслиги керак.
311. Сакровчи акробатларнинг машғулот ва чиқишлари 12 м узунликдаги гимнастика йўлакчаси ва 6х6 м ҳажмдаги манеж гиламида амалга оширилиши лозим.
312. Цирк ускуналари, юк кўтариш қурилмалари ва сақлагич мосламаларни бу мақсадга мўлжалланмаган қурилма мурватларига осиш ва тортиш тақиқланади.
313. Клублар, театр ва бошқа саҳна майдонларида цирк ускуналарини осиш ва маҳкамлаш жойлари бу майдонлардан фойдаланиш бўйича масъул ходимлар билан келишилиши лозим.
315. Шифтдаги арқон ўтказиладиган тешиклар уларни эркин ўтиши ва ҳаракатланишига халақит бермайдиган бўлиши керак.
316. Илгич арқонлар, тортма мурватлар ва ускуналарининг ўзи ҳам электр ускуналари ва ёритиш қурилмаларининг ток ўтадиган қисмларига тегиб қолмаслиги ва ходимлар трюкларини хавфсиз бажаришига тўсқинлик қилмаслиги зарур.
318. Цирк ускуналарини осишда арқонлар саккиз шаклидаги тугунлар ёки ҳаракатдаги тиғлар билан эшилади. Тугуннинг ўзи ускуна осиладиган қувур ёки тўсиннинг ён томонида бўлиши зарур. Арқонларнинг бўш қолган учлари сиртмоқ қилиб букиб юмшоқ сим билан боғланади ёки қисиб қўйилади.
319. Осилган ёки ўрнатилган ускуналарнинг маҳкамлигини таъминлаш учун манежга симметрик жойлашган ва ҳисоб-китобга мос келадиган қилиб бир хил бурчакда тортилган кўп миқдордаги арқонлардан фойдаланилади.
320. Штамбертлар, мостиклар, трапециялар, турниклар ва бошқа ускуналар горизонтал кўринишда осилиши керак.
322. Мотоцирк атракциони механиги ҳар бир сеансдан аввал бакда ёнилғи борлигини, мотоцикл занжири таранглигини, шиналарда керакли босим мавжудлигини, мойни оқмаётганлигини, шунингдек покришкалар ҳолатини кўздан кечириши лозим. Рама ва унинг барча қисмлари ҳолатига алоҳида эътибор бериш керак.
324. Резина маҳсулотларни (амортизация ишлари ва бошқалар) иситиш асбоблари яқинида, қуёш нури тушадиган ва мой тегадиган жойда сақлаш тақиқланади.
326. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими, уларнинг паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши лозим.
327. Ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашни қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
328. Пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилувчи таъмирлаш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
330. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал, таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўриқдан ўтказилиши лозим.
333. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
334. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг ўрнатилиши хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ходимлар баландликда ишлаш учун ҳимоя камарларидан фойдаланишлари шарт.
335. Барча таъмирлаш ишлари ташкилот раҳбари томонидан тайинланган шахсларнинг раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
336. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жой ва барча ўтиш жойлари белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши лозим.
337. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи мосламалар ўз жойига ўрнатилиши лозим.
338. Ташкилотларни (хоналарни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
339. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(339-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
340. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишилган.