11.04.2008 йилдаги 70-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи, 11.04.2008 йилдаги 70-сон
Кучга кириш санаси
05.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 12.01.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 декабрдаги 03-38-144-сонли Баёнига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ бозорларда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш талабларини белгилайди.
1. Ушбу Қоидалар балиқ ва балиқ маҳсулотларини бозорларда сотувчилар, шунингдек бозорлардаги ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси ветеринария мутахассислари учун қўлланилади
Паразитларнинг личинкалари билан зарарланган балиқларни ушбу Қоидаларнинг 6- ва 7-бандларида кўрсатилгани сингари зарарсизлантиришнинг имкони бўлмаганда улар техник утилизация қилинади.