Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ИМТИЁЗЛИ ШАРТЛАРДА ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАР, МУАССАСАЛАР, ИШЛАР, КАСБЛАР, ЛАВОЗИМЛАР ВА КЎРСАТКИЧЛАР РЎЙХАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома

I-боб. Умумий қоидалар

II-боб. Рўйхатларнинг қўлланилиши

III боб. Якунловчи қоида

1-сон ИЛОВА
Аниқ бир меҳнат шароитларида махсус стажни тасдиқловчи ҳужжатлар

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 41-моддасига асосан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашда махсус стажнинг йиғиндисини чиқариш (ўзаро ҳисобга олиш) Жадвали

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 11 - ва 12-моддаларига асосан талаб қилинган махсус стаж мавжуд бўлмаганда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия шартлари

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ–4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 377-модда) қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларининг қўлланилиш тартибини белгилайди.
1. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон Рўйхатларига (кейинги ўринларда – Рўйхатлар деб юритилади) мувофиқ айрим тоифадаги фуқаролар эга.
3. 1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида ишлаб чиқаришлар рўйхати кўзда тутилган. Мазкур ҳолатда ишлаб чиқариш деганда, Рўйхатларда кўзда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш тушунилиб, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан ташкилот тўлалигича ёки унинг бир қисми (цех, участка, бўлим) (кейинги ўринларда – ташкилот деб юритилади) шуғулланиши аҳамият касб этмайди. Рўйхатларда келтирилган касб (лавозим) бўйича имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияларни фақатгина тегишли ишлаб чиқариш мавжуд бўлгандагина тайинлаш мумкин. У мавжуд бўлмаганда имтиёзли шартларда пенсиялар тайинланмайди (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми «Металлни қайта ишлаш» XI-бўлимининг «Темирчилик-прессли ишлаб чиқариш» 2-бандида «қўл меҳнатига асосланган темирчилар» мавжуд. Темирчилик-прессли ишлаб чиқариш цехи (участка ёки бўлим) мавжуд бўлмаган ташкилотларда ишловчи темирчи имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқига эга эмас).
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмидаги «Умумий касблар» бўлимлари, шунингдек 2-сон Рўйхатнинг I-қисми «Металлни қайта ишлаш» XI-бўлими «Металлни қайта ишлаш бўйича бошқа касблар» 5-банди ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисми «Металлни қайта ишлаш» XV-бўлими «Металлни қайта ишлаш бўйича бошқа касблар» 12-банди, ушбу бўлим ва бандларда назарда тутилган ишлар қандай ташкилотларда амалга оширилишидан қатъи назар, қўлланилади (масалан: 3-сон Рўйхатнинг I-қисми «Умумий касблар» XXXIV-бўлимида кўрсатилган газ компрессорларига (ҳаволи компрессорлардан ташқари) хизмат кўрсатиш билан банд бўлган технологик компрессорларнинг машинистлари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига улар қаерда ишлашларидан қатъи назар (машинасозлик заводида, темир йўл транспортида, текстиль фабрикасида, металлургия заводида ва бошқа ташкилотларда), агар улар тўлиқ иш куни давомида газ компрессорларига хизмат кўрсатиш билан банд бўлгандагина, эга бўладилар. Мазкур ҳолат тегишли ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътилини бериш тўғрисидаги буйруқлар ҳамда иш ҳақини ҳисоблаш китоблари, ишларни бажариш тўғрисидаги нарядлар, иш ўринларининг аттестацияси натижалари ва бошқалар) билан тасдиқланиши лозим.
10. Мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатиб ўтилган ишчиларга, шунингдек ишчиларга имтиёзли шартларда пенсия тайинланиши учун аниқ бир вақт ёки мавсум давомида Рўйхатларда кўзда тутилган ишларда банд бўлиш талаб қилинган тақдирда, уларнинг ушбу ишларда банд бўлганлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (масалан: 2-сон Рўйхатнинг I-қисми «Тоғ-кон ишлари» I-бўлими 1-банди «г» кичик бандига асосан маркшейдерларга имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун улар ер ости ишларида бир йилда (ҳисобот даврида) иш вақтининг камида 50 фоизи билан банд бўлиши лозим. Ҳар қандай ҳолатда кўрсатиб ўтилган ишларда банд бўлиш тегишли ҳужжатлар (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат таътили бериш ҳақидаги буйруқлар, иш ҳақини ҳисоблаш китоблари, шахтага тушиш вақтини ҳисобга олиш журналлари ва бошқа ҳужжатлар) билан тасдиқланиши лозим.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (кейинги ўринларда – Низом деб юритилади) 70-бандига асосан, ходимларнинг айрим тоифалари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун (масалан: ишларнинг қизғин участкаларида ёки қизғин ишларда бандлик тўғрисида, муайян моддалар ёки хавфлиликнинг муайян даражаларига кирадиган зарарли моддалар билан ишлаш тўғрисида, ер ости ишларида бандлик тўғрисида, ишларни муайян усулда бажарганлик тўғрисида, муайян жойда ишларни бажарганлик тўғрисида ва шу кабилар) махсус стажни тасдиқлаш мақсадида фақат ташкилотнинг аниқлаштирувчи маълумотномалари қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Низомнинг 35-банди «ж» кичик банди иккинчи хатбошисига асосан, болани парваришлаш таътилида бўлиш даври (шу жумладан пули тўланадиган таътилда бўлиш) ёшга доир имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига қўшилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Низомнинг 58-бандига асосан иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида тўлиқ сақланмаган ёки қисман сақланган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар, туманлар (шаҳарлар)нинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) томонидан ташкил этиладиган иш стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.
31. Низомнинг 74-бандига асосан авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд ушбу Йўриқноманинг 30-бандида назарда тутилгандан бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.
34. Қонуннинг 11-моддаси «а» кичик бандига асосан меҳнат стажи мавжуд бўлганда (эркакларга камида 20 йил ва аёлларга камида 15 йил), шундан:
меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.
35. Қонуннинг 12-моддаси «б» кичик бандига асосан, меҳнат стажи мавжуд бўлганда (эркакларга камида 25 йил ва аёлларга камида 20 йил), меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшини эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.
36. Мазкур Йўриқноманинг 34 ва 35-бандларида кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиш шартлари ушбу Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, қутқарувчи бўлиб муайян дастур бўйича қутқарув ишларига тайёрланган ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, ташкилотларда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 41-моддасига асосан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашда махсус стажнинг йиғиндисини чиқариш (ўзаро ҳисобга олиш)
Т/Р
Ҳисобга олинадиган ишлар ва касбларТалаб қилинадиган махсус стаж

Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланадиган Рўйхатларнинг қисмлари

Рўйхатлар №№ 1, 2 ва 3 ва уларнинг қисмлариИшлар ва касблар тури
1.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари 25 йил1-сон Рўйхатнинг II-қисмиКўмир, руда ва бошқа фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича бевосита ер ости ва очиқ тоғ ишларида, шахта ва рудниклар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар.
2.1-сон Рўйхатнинг IV ва V қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари 25 йил1-сон Рўйхатнинг V-қисмиТеатрлар ва бошқа театр-намойиш корхоналарининг айрим тоифадаги артистлари
3.1-сон Рўйхатнинг IV — VI қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари30 йил1-сон Рўйхатнинг VI-қисми Театрлар ва бошқа театр-намойиш корхоналарининг айрим тоифадаги артистлари
4.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари ва 2-сон Рўйхатнинг II-қисмида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари

эркаклар:
умумий стаж— 20 йил махсус стаж — 10 йил.
аёллар:
умумий стаж — 15 йил махсус стаж — 7 йил 6 ой

2-сон Рўйхатнинг I-қисмиЕр ости ва ўта хавфли ва ўта оғир меҳнат шароитлари мавжуд ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар
5.1-сон Рўйхатнинг IV-қисми ва 2-сон Рўйхатнинг II-қисмида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари 20 йил2-сон Рўйхатнинг II-қисмиЦирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари
6.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I-қисмида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.

эркаклар:
умумий стаж — 25 йил махсус стаж — 12 йил 6 ой.
аёллар:
умумий стаж — 20 йил махсус стаж — 10 йил

3-сон Рўйхатнинг I-қисмиЗарарли ва оғир меҳнат шароитларида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчилар
7.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I, VII ва VIII (Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари) қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.25 йил3-сон Рўйхатнинг VII-қисми Инвалид болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбиявий колониялар ўқитувчилари
8.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I, VII ва VIII (Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари) қисмларда кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.25 йил3-сон Рўйхатнинг VIII-қисми Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари
9.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми, 3-сон Рўйхатнинг I, VII, VIII ва IX-қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари. 30 йил3-сон Рўйхатнинг VIII-қисми Шаҳарда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари
10.1-сон Рўйхатнинг I ва II-қисмлари, 2-сон Рўйхатнинг I-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I, VII ва VIII (Қишлоқ жойларда жойлашган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларининг врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари) қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари.25 йил3-сон Рўйхатнинг IX-қисми Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари ишчилари (эркаклар)
11.1-сон Рўйхатнинг I-қисми, 2-сон Рўйхатнинг I қисми ва 3-сон Рўйхатнинг I ва IX-қисмларида кўзда тутилган ишлар ва касблар турлари. 20 йил3-сон Рўйхатнинг IX-қисми Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органлари ишчилари (аёллар)
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 11- ва 12-моддаларига асосан талаб қилинган махсус стаж мавжуд бўлмаганда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия
2. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси, «а» банди 5-хатбошига асосан 2-сон рўйхат бўйича (ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароити мавжуд ишларда банд бўлган ишчиларга)
3. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, «б» бандига асосан 3-сон рўйхат I- қисми бўйича (зарарли ва оғир меҳнат шароити мавжуд ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчиларга)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази