Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «ФУҚАРО ВА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ АВИАЦИЯ АЭРОДРОМЛАРИни ФОЙДАЛАНИШнинг меъёрларига ЯРОҚЛИЛИКни БАҲОЛАШ услуби» АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИНИ (ЎЗР АҚ-158) ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган. 2012 йил 3 февраль, 6-24-1136/6-сон]
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи парвозларнинг аэродром-техник таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатларини ИКАОнинг стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини фойдаланишга яроқлилик меъёрларига биноан баҳолаш услуби» авиация қоидалари* (ЎР АҚ-158) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қоидалар матни рус тилида берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва келишилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 декабрь,
156-сон