Бозор механизми самарали ишлаши учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш зарурлигидан келиб чиқиб ҳамда хусусий мулкни ҳимоя қилиш мақсадида:
1. Республика ҳаётининг барча соҳаларида иқтисодий ислоҳотларни жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича Идоралараро Кенгаш ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Кенгашнинг тузилмасини, таркибини, мақомини ва унинг ижроия аппарати штатларини белгиласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат дастурини ишлаб чиқсин ҳамда кўриб чиқиш учун тақдим этсин, бунда саноат ва қурилиш тармоқларида хусусийлаштиришни амалга оширишга алоҳида эътибор берилсин. Унда қуйидагилар назарда тутилсин:
ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини фуқароларнинг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига эркин киришини таъминлайдиган очиқ турдаги жамиятларга айлантириш;
Республика кўчмас мулк савдоси биржасини ташкил этиш ҳамда хусусийлаштирилиши керак бўлган давлат объектларини у орқали сотишни амалга ошириш;
республика фонд биржасини ташкил этиш ҳамда унда хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг биринчи туркуми жойлаштирилишини таъминлаш.
«Ўздавжамғарма» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ташкил этилаётган ва қайта тузилаётган акционерлик жамиятларининг акцияларини чиқаришни ва уларнинг фонд биржасида жойлаштирилишини таъминласин.
3. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини, шунингдек, улар жойлашган ер участкаларини жисмоний ва юридик, шу жумладан, хорижий шахсларга хусусийлаштириладиган объектларни сотиб олишда улар фойдаланадиган маблағларнинг манбалари бўйича декларацияни улардан талаб қилмаган ҳолда танлов асосида хусусий мулк қилиб сотишга рухсат берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хусусий мулк асосида қурилаётган ва ташкил этилаётган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган жойларнинг энг нуфузли ва гавжум қисмларида жойлаштиришни назарда тутсинлар.
Бунинг учун тегишли маблағлар ва имкониятларга эга бўлганларнинг ҳаммасига зарур имтиёзлар, шу жумладан, кредитлар, шунингдек, хусусий корхона эгаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида давлат кафолатлари берилсин.
Барча давлат тузилмалари ва мансабдор шахслар Фармоннинг ушбу бандини сўзсиз бажаришни таъминласинлар, бунда хусусий мулкчилик ҳуқуқига нисбатан ҳар қандай тажовуз қонун билан қатъий ва аёвсиз бартараф этилиши назарда тутилсин.
давлатга қарашли бўлмаган мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ҳамда фуқароларнинг хусусий мулкка эгалик ҳуқуқларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгиласин. Кўрсатилган таклифлар директив органларга тақдим этилсин;
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Фуқаролик кодексларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этсинлар.
5. Ўзбекистон Республикасида валюта бозорини ривожлантириш ва муомаладаги мавжуд валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
халқаро банк амалиётида қабул қилинган нормаларга мувофиқ фоизлар тўлаган ҳолда жисмоний шахсларга чет эл валютасида счётлар очиш учун жойларда зарур шароитлар яратсин;
ўзининг «ВИЗА Интернешнл» дебит ва кредит карточкаларини муомалага чиқаришни ҳамда уларга ҳам Ўзбекистон Республикаси ичида, ҳам чет элда хизмат кўрсатишни тезлаштирсин;
банкларнинг нақд чет эл валютасидаги касса операцияларини ўз корреспондентлик счётлари тизими орқали марказлаштирилган тарзда хизмат кўрсатишга қабул қилсин.
6. Фуқароларнинг товарлар келтиришни ва ички бозорни тўлдиришни таъминлайдиган хусусий-тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама рағбатлантирилсин, майда улгуржи, шу жумладан, оилавий асосдаги савдо тузилмаларини ташкил этиш бутун чоралар билан қўллаб-қувватлансин.
Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва акционерлик-тижорат банклари тегишли гаров ёки кафолат шарти билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий ва чет эл валютасида кредит беришни амалга оширсинлар. Давлат муассасалари кўрсатилган тузилмаларни рўйхатга олишда ва банкларда уларнинг счётларини очишда мавжуд бўлган тўсиқлар ва сансалорликларни бартараф этсинлар. Адлия вазирлиги кўрсатилган масалалар бўйича низомни тасдиқласин.
Нақд чет эл валюталари ва МДҲ мамлакатлари пул белгиларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий фуқаролар томонидан республикага келтириш ва четга чиқариш бўйича чеклашлар бекор қилинсин, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно.
7. Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган қўшма корхоналар хорижий валютадаги тушумдан солиқ тўлашдан ва валютани Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотишдан, рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Молия вазирлиги ҳузурида, «Ўздавхазина»нинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги активларининг бир қисмини берган ҳолда, мамлакат ва хорижий инвестициялар суғуртаси бўйича «Ўзбекинвест» давлат компанияси ташкил этилсин.
Молия вазирлиги бир ой муддатда дастлабки устав сармоясини шакллантириш манбалари тўғрисидаги масалани ҳал этсин, Компания тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда хорижий инвестициялар учун энг қулай тартиб яратилиш назарда тутилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш жараёни соддалаштирилсин. Ушбу ҳуқуқлар 1-иловадаги давлат бошқарув органларига берилсин.
Бунда Ҳукуматнинг 1-иловага кирмаган айрим вазирликлар ва идоралар томонидан махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш ҳуқуқи тўғрисидаги илгари қабул қилинган ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда шуғулланиш махсус рухсатнома (лицензия)ни талаб этувчи фаолият турларини қисқартириш бўйича ҳамда мазкур Фармондан келиб чиқувчи қонун ҳужжатларини ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклифлар киритсин.
10. Белгилаб қўйилсинки, умумий саноат учун мўлжалланган маҳсулотларни ва халқ истеъмол молларини давлат томонидан харид қилиш ҳажмлари тасдиқланмайди, тақсимланмайди ҳамда етказиб берувчиларга ва истеъмолчиларга маълум қилинмайди.
Вазирлар Маҳкамаси давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини таъминлаш, давлатлараро битимларни бажариш ва экспорт мақсадлари учун ёқилғи-энергетика ва хом ашё ресурсларини етказиб бериш ҳажмларини аниқласин ва тасдиқласин.
11. Корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган товарлар ва маҳсулотларни сўм-купонларга сотиш бўйича товар-хом ашё биржалари иштирокида улгуржи ярмаркаларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётга жорий этилсин.
Шу тарзда сотиб олинган товарларни республика ташқарисига чиқариш учун тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, лицензия талаб қилинмайди ва бож пошлинаси олинмайди.
12. Вазирлар Маҳкамаси Комплексларининг раҳбарлари икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар тўғрисида таклифлар киритсинлар:
корхоналарнинг хўжалик фаолиятини бошқариш органи сифатида бозор муносабатларини ривожлантириш шарт-шароитларига жавоб бермаётган давлат концернларини тугатиш тўғрисида;
концернларни 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқарувчилар уюшмаларига айлантириш, ушбу уюшмалар тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, бунда уларнинг директив функцияларга эга эмаслиги, уларнинг асосий вазифаси бозор конъюнктураси ва маҳсулотлар маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилашдан иборат эканлигини назарда тутиш.
Давлат-акционерлик уюшмалари ва корпорациялари ўз уставларини «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонунга ва юқорида кўрсатилган талабларга мувофиқлаштирилсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хўжалик бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш ҳуқуқи берилсин.
13. Ҳокимликлар ва юқори бошқарув органлари томонидан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг молиявий ва хўжалик фаолиятига ҳар қандай аралашишга йўл қўйилмайди деб ҳисоблансин.
Ҳокимликлар томонидан туманлар ва шаҳарлар ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига ҳар хил бюджетдан ташқари жамғармалар ташкил этилиши қатъиян тақиқлансин.
14. Ўзбекистон Республикасига келтириладиган товарларнинг барча турлари импортига бож пошлиналари 1995 йил 1 июлга қадар бекор қилинсин.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандининг товарлар импортидан бож ҳақи олишни бекор қилишга оид қисмининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 19 июлдаги ПФ-1205-сон Фармонига мувофиқ 1995 йил 1 октябргача узайтирилган.
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республика ҳудудига келтириш тақиқланган товарлар (қимматли буюмлар) рўйхатини аниқласинлар ва уни республика божхона бўлинмаларига етказсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
16. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартиби соддалаштирилсин. Чет элга борувчининг аризаси ва тегишли хорижий давлатнинг келиш визаси чет элга бориш учун асос бўлади деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан ташқарига жўнаб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини компьютерлаштириш бўйича бир ой муддатда таклифлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси чет элга боришлари махсус келишишни талаб этувчи мансабдор шахслар рўйхатини ўн кун муддатда белгиласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур Фармонни бажариш бўйича тегишли қарорлар қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 январдаги 36-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 1994 йил 25 мартдаги 163-сон «Ташқи савдо операцияларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Радиоэлектроника ва электр техникаси саноати корхоналари уюшмаси — радиоэлектроника ва электр техникаси саноати концерни негизида
4. Машинасозлик корхоналари уюшмаси — машинасозлик концерни, «Қишлоқхўжаликмаш» концернининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ва тўқимачилик саноати учун машинасозлик концерни негизида
5. Автомобилсозлик корхоналари уюшмаси — «Қишлоқхўжаликмаш» концернининг автомобилсозлик корхоналари негизида
6. Рангли металлар қазиб олиш корхоналари уюшмаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси негизида
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3, 4, 5, 6—иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 19 июлдаги ПФ-1205-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 7-8-сон, 160-модда;)