Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 июндаги «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 243-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2001 йил 26 мартдаги «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 4-сонли қарорига мувофиқ ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларининг салон ички, ташқи ва устки қисмларида, метрополитен станциялари ҳудудида, ўтиш жойларида, троллейбус ва трамвай тармоғига тегишли мосламаларда реклама ва рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш масалаларини такомиллаштириш мақсадида, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг 2010 йил 18 ноябрдаги 5-10/370-сонли мурожаат хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш Тартиби» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспортида реклама ва ахборот фаолияти бўйича доимий Комиссиянинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2-илова берилмайди.
3. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш тарифлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш ҳақи жорий тарифларга» 2011 йил 1 январдан бошлаб қўлланиладиган тарифлар эса Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши муҳокамасига киритилиб, унинг қарорига асосан қўлланилиши инобатга олинсин.
4. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси (Ш. Муҳамеджанов), уюшма таркибида Тошкент шаҳар транспортида реклама ва ахборот фаолияти бўйича Комиссиянинг ишчи органи этиб «Toshtrans Reklama-Servis» корхонаси таъсис этилсин ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилсин.
5.Белгилансинки:
Реклама транспорт воситаларида, шу жумладан метрополитенда фақат уларнинг эгалари ёки мулкдорлари билан келишилган ҳолда ҳамда хавфсизлик талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.
Реклама жойлаштириш ва реклама узатувчи мосламаларни ўрнатишдан тушган маблағлар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари» «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси назоратида «Toshtrans Reklama-Servis» корхонаси харажатларини қоплашга, маълум қисми транспорт воситаларининг эгалари ёки мулкдорлари билан келишилган ҳолда уларнинг ҳисобига ўтказилади ва Тошкент шаҳар йўловчи транспорти инфраструктурасини ривожлантиришга йўналтирилади.
Тошкент шаҳар транспортида реклама ва ахборот фаолияти бўйича Комиссиянинг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш, мазкур комиссия қарорлари асосида «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш учун рухсатнома ҳужжатларини тайёрлаш ва аризачиларга бериш, уларни жойлаштиришдан тушадиган маблағларни жамлаш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, шунингдек реклама берувчилар билан алоқаларни амалга ошириш «Toshtrans Reklama-Servis» корхонаси томонидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Усмонов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Муҳамеджонов зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким А. ТЎХТАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 31 декабрь,
751-сон
Шаҳар ҳокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 751-сонли қарорига
1-ИЛОВА
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида реклама жойлаштириш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2000 йил 26 ноябрдаги 243-сонли қарори, 2010 йил 17 сентябрдаги «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг «Реклама жойлаштириш тўғрисидаги Тартибни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори асосланган бўлиб, Тошкент шаҳар транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
1. Умумий қоидалар
1.1. Транспорт воситаларида реклама-ахборот фаолиятини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонунига қатъий амал қилган ҳолда ва ушбу Тартиб асосида Тошкент шахар транспортида реклама ва ахборот фаолияти бўйича доимий Комиссияси (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) хамда унинг ишчи органи «Toshtrans Reklama-Servis» корхонаси (кейинги ўринларда «Toshtrans Reklama-Servis» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
1.2. Комиссия мажлисларини тайёрлаш, унинг қарорлари асосида транспорт воситаларида рекламаларни жойлаштириш ҳужжатларини расмийлаштириш, ушбу Тартибнинг татбиқ этилишини таъминлаш, реклама ва реклама воситаларини жойлаштиришни мониторинг қилиш, рекламаларни жойлаштиришдан олинадиган даромадларнинг тушумини таъминлаш ва реклама берувчилар билан шартномавий алоқаларни тиклаш ва Комиссия қарорлари асосида бошқа реклама бозорларига оид масалалар билан ишлаш Комиссиянинг ишчи органи — «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан амалга оширилади.
1.3. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга тегишли барча транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш ушбу Тартиб асосида фақатгина «Комиссия» ҳамда «Toshtrans Reklama-Servis» орқали амалга оширилиши шарт ва бошқа ҳар қандай учинчи ташкилотлар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар, Комиссиянинг қарорисиз ўрнатилган реклама ва реклама узатувчи мосламалар ноқонуний ҳисобланади, ноқонуний рекламани ўрнатган ташкилотлар ёки шахслар ҳаракатдаги қонунчилик доирасида жавобгар бўладилар.
1.4. «Toshtrans Reklama-Servis» раҳбари транспорт воситаларида реклама ўрнатиш ҳақида Комиссия раисига йилнинг ҳар чорагида бир марта умумий ёзма ҳисобот бериб туради.
2. Комиссиянинг мақсад ва вазифалари
2.1. Транспорт воситаларида реклама фаолиятини ривожлантириш, янада такомиллаштириш ва уни янги сифат босқичига кўтариш Комиссиянинг асосий мақсадидир.
Комиссиянинг вазифаларига қуйидагилар киради:
реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама тарқатувчилар, юридик ва жисмоний реклама агентликлари (кейинга ўринда— реклама тарқатувчи) билан алоқаларни йўлга қўйиш;
реклама тарқатувчилардан тушган буюртмаларни ўрганиш, паспортлар ва рухсатномалар бериш;
транспорт воситаларида реклама-ахборот фаолиятини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
тарифлар асосида амалга ошириладиган тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва транспорт воситаларида реклама жойлаштиришдан тушадиган маблағларни тўплаш;
маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркор (юридик ва жисмоний шахс)ларга ўз маҳсулотларини истеъмолчига тезроқ етказиш учун омил бўлувчи янги замонавий реклама воситаларини жойлаштириш учун қулайликлар ва шарт-шароитлар яратиш;
реклама бозоридаги реклама ишлаб чиқарувчилар, реклама ташувчилар, юридик ва жисмоний реклама агентликлари учун баробар қулайлик ва тенг имкониятлар яратиш;
йўловчиларга қўшимча реклама-ахборот таъминоти хизматларини йўлга қўйиш.
3. Комиссиянинг иш фаолияти
3.1. Комиссиянинг иш фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги 2000 йил 26 июнь 243-сонли Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»га қарори доирасида ташкиллаштирилади. Транспорт воситалари тизимида реклама фаолиятини назоратга олиш, таҳлил қилиш ва бу фаолият турининг тўғри ривожланиши учун керак бўлган имкониятларни сафарбар қилиш ва шарт-шароитлар яратиш Комиссиянинг иш фаолиятида асосий ўрин тутади.
3.2. Комиссиянинг иш фаолияти реклама берувчиларнинг буюртмаларига асосланган ҳолда ташкиллаштирилади ва қабул қилинган қарорларда ўз ифодасини топади.
3.3. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспортида реклама ва ахборот фаолияти бўйича Комиссия Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги реклама ва ахборот фаолияти бўйича Комиссияси вакили ҳисобланади. Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспортида реклама ва ахборот фаолияти бўйича Комиссия раисининг ўринбосари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги реклама ва ахборот фаолияти бўйича Комиссиясининг аъзоси ҳисобланади.
4. Асосий тушунчалар ва атамалар
4.1. Ушбу Тартибда «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган қуйидаги тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
4.1.1. «Рекламани жойлаштириш жойи» — Транспорт воситаларида (салони ичида, ташқи ва устки қисмида, ва ҳ.к), метрополитен станциялари ҳудудида, ўтиш жойларида, троллейбус ва трамвай тармоғига тегишли мосламалар ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга тегишли барча транспорт воситаларининг сўнгги бекатлар ичида (реклама майдони шаҳарга қарамаган ҳолда) махсус ажратилган ва белгиланган жой.
4.1.2. «Реклама жойининг паспорти» (кейинги ўринларда — «Паспорт») Комиссия қарори асосида реклама тарқатувчига маълум муддатга, маълум белгиланган жойга реклама мосламасини ўрнатиш учун белгиланган шаклдаги ҳужжат бўлиб, реклама мосламасини ўрнатиш шартлари ифодаланган техник ҳужжат ҳисобланади. Паспорт реклама кўринишини ўрнатиш учун асос бўмайди.
4.1.3 «Монтаж ишларини олиб бориш учун техник тасдиқнома» (кейинги ўринларда — «Тасдиқнома») — Реклама тарқатувчига маълум муддат ичида, маълум белгиланган реклама мосламасини унинг паспортида кўрсатилган жойга ўрнатиш ишларини олиб бориш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Тасдиқнома Комиссия томонидан реклама мосламасининг тайёр техник паспорти асосида тасдиқланиб, реклама тарқатувчига берилади.
4.1.4. «Реклама мосламасида рекламани жойлаштириш ҳуқуқининг берилганлиги тўғрисидаги рухсатнома» (кейинги ўринларда — «Рухсатнома») — Реклама тарқатувчига маълум муддатга, маълум белгиланган реклама мосламасига реклама кўринишини ўрнатиш мумкинлиги ҳақидаги ҳужжат. Рухсатнома Комиссия ишчи органи томонидан реклама мосламасининг тайёр техник паспорти асосида тасдиқланиб, реклама тарқатувчига берилади.
4.1.5. «Рекламани жойлаштириш шартномаси» (кейинги ўринларда — «Шартнома») — Комиссия номидан «Toshtrans Reklama-Servis» ва реклама тарқатувчи ўртасида транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш учун тузиладиган икки томонлама ҳуқуқий келишув.
4.1.6. «Ҳужжатларни тайёрлаш битими» (кейинги ўринларда — «Битим») — Рекламанинг техникавий воситаларини ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти, рухсатномаси ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаб бериш бўйича пуллик хизматларга «Toshtrans Reklama-Servis» ва реклама тарқатувчи ўртасида тузиладиган келишув.
4.1.7. «Бош келишув» — Мазкур Тартиб шартларига риоя этиш тўғрисида реклама тарқатувчи ва Комиссия номидан «Toshtrans Reklama-Servis» ўртасида тузиладиган келишув.
5. Транспорт воситаларида реклама мосламаларини жойлаштириш
5.1. Транспорт воситаларида реклама мосламаларини жойлаштириш фақат уларнинг эгалари билан келишилган ҳолда, реклама мосламаси паспорти мавжудлиги ҳамда хавфсизликка қўйилаётган талаблар ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган тақдирда амалга оширилади.
5.2. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг корхоналари ва уларнинг таркибий бўлинмаларига қарашли бўлган транспорт воситаларига реклама мосламаларини жойлаштириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш Комиссия қарорлари асосида белгиланган тартибда «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан амалга оширилади.
6. Транспорт воситаларида жойлаштириладиган реклама мосламаларига «паспорт» олиш тартиби
6.1 Транспорт воситаларида реклама мосламаларини жойлаштириш истагини билдирган ташкилотлар ёки шахслар «Toshtrans Reklama - Servis»гa реклама мосламасини жойлаштириш бўйича буюртма билан мурожаат этадилар. Буютрмага қуйидагилар илова қилинади:
реклама мосламаси жойлаштирилаётган транспорт воситасининг давлат рақами ёки реклама мосламаси жойлаштирилаётган аниқ манзил (дислокация);
реклама мосламаси транспортга ўрнатилган ҳолатида транспорт воситаси қандай кўриниш олишини тасвирловчи фотосурат;
жойлаштириладиган реклама мосламасининг техник кўрсаткичлари ва ўлчамлари (ҳажми, бўйи, эни, қалинлиги ва ҳоказолар) акс этган чизма.
6.2. Янги реклама мосламасини ўрнатиш учун «Toshtrans Reklama-Servis» 5 иш куни ичида буюртмада сўралаётган жойга бошқа реклама тарқатувчи буюртмасининг бор ёки йўқлигини ўрганиб чиқади, шунингдек сўралаётган жой бўйича аниқ ахборот тўплаш учун аризада кўрсатилган жойга чиқади. Агар сўралган жой бўш бўлиб, реклама мосламасини ўрнатиш учун техникавий имконият мавжуд бўлса, реклама жойининг техник ҳужжати — паспортини тайёрлаш ва масъул органлар билан келишиш хизмати учун тўлов битими ёзиб берилади. Буюртмачи 5 иш куни ичида битимда кўрсатилган тўловни тўлиқ амалга оширади ва шундан сўнг «Toshtrans Reklama-Servis» l ой муддат ичида ушбу реклама жойининг паспортини тайёрлаб беради», уни масъул органлар билан келишувдан ўтказади ва Комиссиянинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилади.
6.3. Агар реклама мосламаси жойлаштириладиган жойга бир вақтнинг ўзида бир неча буюртмалар берилса, «Toshtrans Reklama-Servis» ушбу буюртмаларнинг барчасини аниқ қабул қилинган вақти ва санасини кўрсатган ҳолда рўйхатга олади. Шундан сўнг қолган буюртмачиларга биринчи бўлиб буюртма топширган реклама тарқатувчига паспорт бериш жараёни бошланганлигини ёзма равишда маълум қилади. Мабодо паспорт бериш жараёнида биринчи бўлиб буюртма топширган реклама тарқатувчи маълум бир қонуний ҳужжатларда кўрсатилган қоидаларни ёки «Toshtrans Reklama-Servis» билан тузилган битим шартларини бузса, «Toshtrans Reklama-Servis» биринчи бўлиб буюртма топширган реклама тарқатувчига паспорт бериш жараёни тўхтатилганлиги ва бунинг сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда ёзма тарзда маълум қилади.
6.4. Буюртма «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан рўйхатга олиниб атрофлича ўрганилгандан сўнг реклама мосламасини транспорт воситаларида жойлаштиришга рухсат берилиши ёки рад этилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) ҳақидаги қарор Комиссиянинг навбатдаги мажлисида қабул қилинади.
6.5. Реклама мосламасига паспорт бериш жараёни якунига етганидан сўнг «Toshtrans Reklama-Servis» ушбу паспортни маълум тартиб рақами остида рўйхатга олади ва монтаж ишларини олиб бориш учун техник тасдиқномани тайёрлайди ва Комиссиянинг навбатдаги мажлисида тасдиқдан ўтказади.
6.6. Реклама мосламасини жойлаштириш учун паспорт ва тасдиқнома олингандан сўнг, реклама мосламаси эгаси ушбу реклама мосламасини ўрнатиш учун l ой муҳлатга эга бўлади. Агар реклама тарқатувчи ушбу 1 ой муҳлат ичида реклама мосламасини ўрнатишга улгурмаса, у «Toshtrans Reklama-Servis» билан тузиладиган қўшимча битим орқали ушбу мосламани жойлаштириш муддатини кўпи билан яна 1 ойга узайтириши мумкин.
6.7. Реклама мосламасини ўрнатиш, уни рисоладагидек техник ҳолатда сақлаш ишлари ва уни электр тармоқларига улаш учун (зарур ҳолларда) реклама тарқатувчи мустақил равишда транспорт воситасининг эгаси билан ушбу хизматлар учун алоҳида битим тузиш ҳуқуқига эга.
6.8. Буюртмадаги реклама мосламасини жойлаштириш рад этилган тақдирда ёки вақтинчалик тўхтатилганда Комиссиянинг қарорида рад этилганлиги ёки вақгинчалик тўхтатилганлиги сабаблари асосланган равишда, аниқ бўлиши керак ва ушбу қарорнинг нусхаси «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан буюртмачига 5 иш куни ичида тақдим этилади.
6.9. Буюртмадаги реклама мосламасини жойлаштиришга рухсат берилиши ҳақида Комиссия қарор қабул қилса, «Toshtrans Reklama-Servis» буюртмачи (реклама қурилмаси эгаси) билан қўшимча кўрсатиладиган хизматлар учун ўрнатилган тартибда битим тузади ва шартномавий ҳақ-ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида фаолият юритади.
6.10. Реклама мосламаси ўрнатилгандан сўнг «Toshtrans Reklama-Servis» ва реклама мосламасининг эгаси ўртасида шартнома тузилади ва реклама жойлаштирилганлиги ёки жойлаштирилмаганлигидан қатъий назар, реклама жойининг эгаси тасдиқланган тарифлар бўйича тўловларни амалга ошира бошлайди. Реклама жойининг эгаси бир йил давомида ҳар бир реклама жойида, реклама мосламаси билан боғлиқ техник носозликларни сақлаш ва ижтимоий реклама жойлаштириш учун 40 кунлик муҳлатга эга. Ушбу 40 кунлик муҳлат давомида реклама жойининг эгаси тўловлардан озод қилинади.
7. Транспорт воситаларидаги реклама мосламаларига реклама жойлаштириш учун «Рухсатнома» олиш тартиби
7.1. Транспорт воситаларидаги реклама мосламаларига реклама жойлаштириш истагини билдирган рекламачи «Toshtrans Reklama-Servis»гa буюртма билан мурожаат қилиши лозим. Буюртмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
реклама эскизи ва реклама матни;
реклама жойлаштириладиган мосламасининг паспорт рақами;
транспорт воситасининг давлат рақами;
реклама муҳлати;
агар маҳсулот сертификатланиши мажбурий бўлса, «Ўздавлатстандарт» ёки сертификатлаш ҳуқуқига эга идора томонидан берилган мувофиқлик сертафикатинииг нусхаси;
агар реклама қилинаётган фаолият турини лицензиялаш зарур бўлса, тегишли лицензиялар нусхаси.
7.2 Буюртма «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан рўйхатга олинади, ўрнатилган тартибда тўлиқ ўрганилади ва рекламани транспорт воситаларида жойлаштиришга рухсат берилиши ёки рад этилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) ҳақида қарор қабул қилинади. Айрим ҳолларда рекламага тааллуқли қўшимча ахборотлар талаб этилиши мумкин.
7.3 Буюртмадаги рекламани жойлаштириш рад этилган тақдирда ёки вақтинчалик тўхтатилганда «Toshtrans Reklama-Servis»нинг қарорида рад этилганлиги ёки вақтинчалик тўхтатилганлиги сабаблари асосланган равишда, аниқ ва равшан бўлиши керак ва ушбу қарорнинг нусхаси «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан буюртмачига тақдим этилади.
7.4 Буюртмадаги рекламани жойлаштиришга рухсат берилиши ҳақида «Toshtrans Reklama-Servis» ижобий қарор қабул қилса, рекламани жойлаштириш учун рухсатнома тайёрлаш хизмати учун «Toshtrans Reklama-Servis» ва буюртмачи ўртасида битим тузилади. Буюртмачи 3 иш куни ичида кўрсатилган тўловни тўлиқ амалга оширади ва шундан сўнг «Toshtrans Reklama-Servis» 5 иш куни ичида ушбу реклама рухсатномасини тайёрлаб беради.
7.5. Ушбу рухсатнома реклама тарқатувчига маьлум вақт давомида маълум реклама мосламасида рекламани жойлаштириш ҳуқуқини беради.
7.6. Маълум рекламани жойлаштиришга рухсат берилиши ёки рад этилиши (вақтинчалик тўхтатилиши) ҳақидаги «Toshtrans Reklama-Servis» қарори баҳсли вазиятларни келтириб чиқарган тақдирда, ушбу қарор Комиссиянинг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилиши ва қайта кўриб чиқилиши мумкин.
8. Буюртмаларни Комиссия томонидан ўрганиш куни ва муддати
8.1. Комиссиянинг иш фаолияти заруриятдан келиб чиққан ҳолда, аммо бир ойда камида бир марта (яъни l ойда 2 марта, ойнинг биринчи ва иккинчи ярмида) Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисда ўз аксини топади. Мажлисда унинг кун тартибида кўриладиган реклама тарқатувчиларнинг буюртмалари, мурожаатлари ёки бошқа баҳсли масалалар устидан маълум қарорлар қабул қилиниши мумкин.
8.2 Навбатдаги мажлис кунининг ўтказилиши Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланиб, унда доимий Комиссия таркибига кирувчи аъзолар ёки уларнинг вакиллари иштирок этишлари мумкин.
8.3. Реклама тарқатувчиларнинг буюртмалари ва мурожаатларини «Toshtrans Reklama-Servis» қабул қилиб, Комиссиянинг навбатдаги мажлисига ўрнатилган тартибда тақдим эгади.
8.4. Янги реклама мосламаларини ва ахборот узатувчи манбаларни транспорт воситаларига жойлаштириш ҳақидаги буюртмаларни «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан рўйхатга олиш ёки уни навбатдаги Комиссия мажлисига тайёрлаш ва қабул қилинган қарорлар асосида реклама тарқатувчига жавоб бериш жараёни учун муҳлат 10 иш куни миқдорида белгиланади.
8.5. Реклама тарқатувчиларнинг мавжуд реклама жойларига рекламани жойлаштириш ҳақидага буюртмаларини «Toshtrans Reklama - Servis» томонидан рўйхатга олиш, ўрганиш ва қабул қилинган қарорлар асосида, реклама тарқатувчига жавоб бериш жараёни учун муҳлат 5 иш куни миқдорида белгиланади.
8.6. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми қатнашганда қабул қилиниши мумкин. Комиссия қарорлари йиғилишда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссия қарорлари йиғилиш баённомалари шаклида расмийлаштирилади ва барча манфаатдор шахс ва ташкилотларга етказилади.
8.7. Буюртмаларни «Toshtrans Reklama-Servis» томонидан рўйхатга олиш ёки Комиссиянинг навбатдаги мажлисига тайёрлаш ва қабул қилинган қарорлар асосида реклама берувчига жавоб бериш жараёни учун юқоридаги 8.4., 8.5-бандларда белгиланган муддатлар фақат Комиссиянинг махсус қарори асосида ўзгартирилиши мумкин.
9. Транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш ҳақи миқдорлари
9.1. Рекламани транспорт воситаларида жойлаштириш ҳақи миқдорлари «Toshtrans Reklama-Servis» ва реклама тарқатувчи ўртасида имзоланган шартномада қайд этилган шартлар доирасида, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган тарифлар асосида амалга оширилади.
9.2 Рекламани транспорт воситаларида жойлаштириш ҳақи миқдори тарқатилаётган рекламанинг моҳияти, ҳажми, реклама жойлаштирилаётган транспорт воситалари турларидан, ҳаракат йўналишининг узун-қисқалигидан» йўловчиларнинг оқимидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади.
9.3. Реклама жойи эгаларидан транспорт воситаларида реклама жойлаштириш ҳақи қуйидаги вазиятларда олинмайди:
агар рекламачи реклама жойлаштирилган транспорт воситасининг бевосита эгаси бўлиб, ўз маҳсулоти ёки хизматларининг рекламасини жойлаштирса;
агар реклама ижтимоий соҳага тегишли ёт байрам табриги бўлса.
9.4. «Toshtrans Reklama-Servis» ўрнатилган тартибда, реклама тарқатувчиларга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишга ҳақлидир. Қўшимча пуллик хизматлар тарифлари «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси томонидан белгиланади.
10. Реклама тарқатувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10.1. Реклама тарқатувчи ва реклама берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳуқуқларга, шунингдек қуйидаги ҳуқуқларга хам эгадир:
реклама тўғрисида шартнома тузиш ҳақида оммавий таклиф (оммавий оферта) бериш;
реклама материалларини тақдим этишнинг ўлчам ва шаклларини мустақил белгилаш»;
қонунчиликда белгиланган тартибда реклама жойлаштиришга рад этилиши устидан шикоят қилиш.
10.2. Реклама тарқатувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
транспорт воситаларида рекламани жойлаштириш билан боғлиқ барча ҳаракатларини қатъий равишда Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонуни ва ушбу Тартибга мувофиқ амалга ошириш;
транспорт воситаларида реклама мосламасини фақат Комиссия рухсатномаси асосида жойлаштириш;
реклама мосламасининг амал қилиш муддатини узайтириш зарур бўлган вазиятларда кечиктирмаган ҳолда жойлаштириш муддати тугашига 5 кун қолганда узайтириш бўйича ариза тақдим этиш;
Комиссиянинг рекламани жойлаштириш муддатини узайтириш бўйича рад қарори олинган тақдирда 5 кун муддатда реклама воситасини олиб ташлаш;
кейинчалик рекламани жойлаштиришдан воз кечилган тақдирда ижро органини бу тўғрида хабардор қилиш ва рекламани жойлаштиришнинг тўланган муддати тугагунга қадар реклама воситасини олиб ташлаш;
реклама мосламаси ёки реклама ташқи кўриниши ёмонлашган тақдирда, хабар қилингандан сўнг 3 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда тиклаш ишларини ўтказиш;
реклама воситаларидаги реклама кўринишини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслик;
талаб қилинганида рекламачи ахборотларининг ҳаққонийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;
реклама қилинаётган маҳсулот ва хизматларга тегишли лицензия (фаолият мажбурий тартибда лицензияланиши лозим бўлса) ва сертификатни (фаолият мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлса) тақдим этиш.
11. Комиссиянинг ишчи органи — «Toshtrans Reklama-Servis»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
11.1. «Toshtrans Reklama-Servis» мазкур Тартибда кўрсатилган ҳуқуқлар ва қуйидаги қўшимча ҳуқуқларга эга:
суд органларига мурожаат қилиш;
қонунчиликда белгиланган ҳолатларда реклама тарқатувчидан тегишли лицензия ва сертификатларни талаб қилиш;
реклама тарқатувчиларга белгиланган тартибда «Toshtrans Reklama-Servis»нинг Низомида кўрсатилган қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш (монтаж ёки демонтаж ишлари, фотосуратлар тақдимоти ва ҳоказолар).
11.2. «Toshtrans Reklama-Servis»нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
реклама тарқатувчиларга ҳеч қандай тўсиқсиз рекламани жойлаштириш тартиби, шунингдек, рекламани жойлаштириш билан боғлиқ ва Комиссия фаолиятига тегишли бўлган бошқа масалалар бўйича маълумотларни бериш;
ҳақи тўланган рекламани жойлаштириш муддатининг тугагунига қадар томонларга боғлиқ бўлмаган ҳолда реклама олиб ташланса, реклама тарқатувчиларга фойдаланилмаган даврдаги пул миқдорини қайтариб бериш ёки қайта ҳисоб-китоб қилиб, бошқа реклама жойлаштириш ҳисобига ўтказиш;
мустақил равишда реклама-тижорат фаолиятини юритмаслик.
12. Реклама материалларини сақлаш муддатлари
12.1. Реклама тарқатувчилар рекламага тегишли ҳужжатларни муддати якунланган охирги кундан бошлаб камида 1 йил давомида сақлашлари шарт.
13. Ноқонуний рекламалар билан ишлаш тартиби
13.1 .Комиссиянинг рухсатномасисиз ҳар хил турдаги реклама жойлаштирилиши ноқонуний реклама ҳисобланади.
13.2. Ноқонуний реклама жойлаштирган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан чоралар кўрилади.
14. Низоли ҳолатларнинг ҳал этилиши
14.1. Рекламани жойлаштириш жараёнида юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
15. Реклама жойлаштириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик
15.1 «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида реклама воситаларини жойлаштириш Тартибини бузган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Шаҳар ҳокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 751-сонли қарорига
3-ИЛОВА
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарга қарашли транспорт воситаларида ва Тошкент метрополитенида рекламани жойлаштириш
тарифлари
Реклама мосламаси ўрнатиладиган жойлар Реклама мосламасининг тури Ҳажми (см) РамзиСони1 та реклама мосламасидан 1 ойга рекламани жойлаштириш тарифи (АҚШ долларида)

1. Ер транспорти воситаларида реклама қурилмаларида рекламани жойлаштириш

1.«Mercedes-Benz» автобус салонидаги ойналар тепасидаРеклама лавҳаси 27х47МА-1I дона2,25
2.«Mercedes-Benz» автобуси бортидаСтикерларБорт майдонига биноанМА-21 автобус125,0
3.«Mercedes-Benz» автобуси орқа ойнасида (кўча томонга қараб) Реклама лавҳаси (ечиладиган)210х40 МА-31 дона9,25
4.«Mercedes-Benz» автобуси салонидаги ойналар тепасида Реклама лавҳаси 70x40MA-41 дона6,25
5.«Mercedes-Benz» автобуси салонида МониторхххМА-51 дона31,0
6.«Исузо» автобуси салонидаги тепасига Реклама лавҳаси40x20ИА-11 дона2,0
7.«Исузо» автобуси салонида Тутқичлар64x11,5ИА-21 томони0,75
8.«Исузо» автобуси ҳайдовчисининг орқасидаги ойнадаПлакатлар (ечиладиган)38x52ИА-31 дона 3,75
9.«Исузо» автобуси ён тарафидаги бортиСтикерларБорт майдонига биноанИА-41 мидибус90,0
10.«Исузо» автобуси ён тарафидаги бортиСтикерларБорт майдонига биноанИА-51 мидибус90,0
11.«Tаtrа» трамвайининг кириш-чиқиш эшиклари тепасида (кўча томонга қараб)Реклама лавҳаси 120x30T-l1 дона 4,50
12.«КТМ» трамвайи салонида Тутқичлар 6.5x11.5T-21 дона 0,75
13.«Tatra» трамвайининг бортларидаСтикерларБорт майдонига биноанT-31 трамвай275,0
14.Трамвай ҳайдовчисининг орқасидаги ойнадаПлакатлар (ечиладиган)42x58T-41 дона 3,75
15.Микроавтобус бортларидаСтикерларБорт майдонига биноанМИ-31 микро-автобус90,0
II.Тошкент метрополитени станциялари ва метро вагонлари ичида Реклама қурилмаларида рекламаларни жойлаштириш
1.ВестибюлдаМослама42x61M-11 дона3,0
2.ВестибюлдаМослама30x42M-21 дона1,50
3.ВестибюлдаМослама300х500M-31 дона185,0
4.Ўтиш жойиМослама80х60M-41 дона6,0
5.ПлатформадаЁритиладиган мослама100x400M-51 дона50,0
6.ПлатформадаЁритиладиган мослама120x50M-61 дона7,50
7.ПлатформадаЁритиладиган мослама60x100M-71 дона7,50
8.Йўналишдаги деворлардаМослама120x240M-81 дона32,0
9.ЭкскалатордаЁритиладиган мослама60x40M-91 дона3,0
10.Ўтиш йўлидаКўрсатгичда90x150M-101 дона16,50
11.Ўтиш йўлидаКўрсатгичда200x400M-111 дона100,0
12.Ўтиш йўлидаКўрсатгичда160x500M-121 дона100,0
13.Ўтиш йўлидаКўрсатгичда350x65M-131 дона28,0
14.ВестибюлдаКўрсатгичда60x40M-141 дона3,0
15.ВестибюлдаЁритиладиган мослама120x180M-151 дона26,50
16.ВестибюлдаЁритиладиган мослама90x120M-161 дона13,50
17.ВестибюлдаЁритиладиган мослама150x300M-171 дона55,0
18.ВестибюлдаЁритиладиган мослама100x1500M-181 дона18,50
19.ВестибюлдаЁритиладиган мослама120x170M-191 дона25,0
20.Вагонлар ичидаТутқичлар 64x11,5M-201 томони0,75
21.Вагонлар ичидаРеклама лавҳаси12x48M-21Бир вагонда 1 дона1,40
22.Вагонлар ичидаРеклама лавҳаси36x52M-22Бир вагонда 1 дона1,50
23.Вагонлар ичидаРеклама лавҳаси27x47M-23Бир вагонда 1 дона1,50
24.Вагонлар ичидаРеклама лавҳаси42x61M-24Бир вагонда 1 дона3,0
25.Вагонлар ичидаРеклама лавҳаси51x57M-25Бир вагонда 1 дона3,0
26.Вагонлар ичидаРеклама лавҳаси80x60M-261 дона6,0
27.ПлатформадаМонитор xxxM-271 дона51,50
28.Вагон эшикларидаСтикер 24x40M-281 дона1,25
29.Станция чиқиш-кириш эшикларидаСтикер 27x47M-291 дона4,25
30.Кассаларда МосламаАжратилган майдонга биноанM-301 дона5,75
31.ВестибюлдаПризматрон 165x375M-311 тараф15,50
Изоҳлар:
1. Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган жойларга берилса, нархлар Комиссиясининг қўшимча қарори билан белгиланади.
2. Реклама мосламасини жойлаштириш тарифи бўйича тўлов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов тўланадиган кундаги курси бўйича амалга оширилади.
3. Юқори технологик ва динамик реклама қурилмалари (экран, табло, призматрон, роллерли ва бошқа ҳаракатланувчан қурилмалар, чироқли қутилар ва ҳоказолар)
4. Транспорт воситаларида реклама воситаларини жойлаштириш бўйича 1 йилдан кам бўлмаган тўловни ҳисоб-китобида 15%ли чегирма тақдим этилади.