24.04.2009 йилдаги 197-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 17.06.2016
Ҳужжат 01.12.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Хўжалик судларининг эътибори Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлигига қаратилсин. Ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб юритилади) божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олаётган куни амалда бўлган БК ва бошқа қонун ҳужжатлари қўлланилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2. «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш товарнинг божхона баҳосини чиқаришнинг асосий усулидир (бундан буён матнда асосий усул деб юритилади). Низоларни ҳал этишда судлар Қонуннинг 18-моддасида назарда тутилган асосий усулни қўллаш учун шартлар ва уни қўллаш мумкин бўлмаган чекловлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши лозим.
3. Қонуннинг 17-моддасида товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини бирин-кетин қўллаш тартибида назарда тутилганига кўра асосий усулдан фойдаланиш имкони бўлмаганида, ҳар бир кейинги усул қўлланилади, агар олдинги усулдан фойдаланиш йўли билан божхона қийматини аниқлаб бўлмаса. Шу муносабат билан божхона органи судга олдинги усулларни қўллаш имкони йўқлигини асослантиришга мажбур. Шуни ҳисобга олиш керакки, ҳар қандай кетма-кетликда қўлланилиши мумкин бўлган қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш асосидаги божхона усуллари бундан мустасно ҳисобланади.
4. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Қонун 18-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асосий усулдан фойдаланиш мумкин эмас, башарти:
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 22 февралда 899-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини маълум қилиш ва текшириш Қоидалари» I бўлимининг 3-бандига мувофиқ олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш Қонуннинг 18—23-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқнома»да белгиланган усуллар бўйича декларант томонидан амалга оширилади.
Қонуннинг 13-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқнома»нинг 9.3-бандига кўра импорт қилувчи (декларант) божхона органининг қароридан норози бўлган ҳолда унинг устидан юқори турувчи божхона органларига, шунингдек судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
10. Агар декларант томонидан божхона органи талаб қилган маълумотлар тақдим этилмаган ёхуд маълум қилинган маълумотлар божхона қийматини етарлича асослантирмайдиган бўлса, ва шу муносабат билан божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант фойдаланган усулни қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида қарор қабул қилинганда, шунингдек божхона органининг бошқа усул асосида товарнинг божхона қийматини аниқлаш тўғрисидаги таклифи декларант томонидан рад этилганда, божхона органи декларация қилинаётган товарнинг божхона қийматини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 январда 390-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича Йўриқнома»да назарда тутилган тартибда декларантни бу ҳақда тегишли равишда хабардор қилган ҳолда мустақил аниқлаш ҳуқуқига эга.
11. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 55-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ низолашилаётган давлат органи ҳужжатининг қонунийлигини исботлаш мажбурияти ҳужжатни қабул қилган орган зиммасига юкланганлиги сабабли, божхона органи товарнинг божхона қийматини аниқлашда декларант томонидан таклиф этилган усулни қўллаш имкониятини истисно этадиган асосларнинг мавжудлигини исботлашга мажбур.
13. Судлар БК 93-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ БЮД қабул қилинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб у юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланишини назарда тутишлари лозим.
14.1. Судлар БКнинг 113-моддасида белгиланган божхона тўловларини бир йилда қайтариш муддати даъво муддати ҳисобланмаслигига, балки тўловчиларнинг божхона органларига ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш (бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш) тўғрисидаги аризалар билан мурожаат қилиш муддати эканлигини ҳисобга олишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 14 июлда 947-сон билан рўйхатга олинган «Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисида»ги Йўриқноманинг 2.1-бандига кўра тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш ёки улар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан бошлаб бир йил ичида бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисида божхона органига мурожаат этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14.2 БК 113-моддасининг иккинчи қисмига ҳамда юқорида кўрсатилган Йўриқноманинг 1.2-бандига кўра божхона тўловлари қайтарилганда улардан фоизлар тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. СК 69-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ божхона органлари товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган тартибда юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16.1. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвесторлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулкка нисбатан божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида» 2007 йил 6 декабрдаги 249-сон Қарорининг 2-бандига кўра хорижий инвесторлар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулк божхона божи солишдан озод этилиши бўйича имтиёзлар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга ҳам жорий этилганлиги инобатга олиниши лозим. Мазкур Қарорнинг 3-бандида юқорида кўрсатилган имтиёзлар 2008 йил 1 январдан бошлаб устав сармоясида хорижий инвесторнинг улуши камида 33 фоиз бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга нисбатан амал қилиши белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16.3 Шунингдек назарда тутиш лозимки, Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошисида ва «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган божхона божи тўлови бўйича имтиёз юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган истеъмол товарларига нисбатан татбиқ этилмайди, меҳмонхона хизматлари кўрсатиш учун олиб кириладиган истеъмол товарлари бундан мустасно (Қонун 33-моддасининг учинчи қисми).
17. «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасини қўллаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда инвестициялаш шарт-шароитининг ёмонлашганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиб олиш, мазкур Қонун, шунингдек «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган кафолатларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига 1-илова)да назарда тутилган бундай ёмонлашиш аломатларининг мавжудлигини аниқлаш лозим.
19. Судлар БКнинг 112-моддасига асосан инкассо топшириқномалари қўйилганда божхона органи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомнинг 44-бандига мувофиқ тўлов мақсадларида сўзсиз тартибда ундирилишига асос бўлган ҳужжатнинг (БЮД, текшириш далолатномаси, божхона органи хулосаси) рақами ва санасини кўрсатиши лозимлигини инобатга олишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21.4 Мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда СК 211-моддасининг 7-банди, Қонуннинг 33-моддаси биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ—3860-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 июнда 1688-сон билан рўйхатга олинган «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосланиш лозим.