Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎСИМЛИК ХОМ АШЁСИНИ САҚЛАШ, ҚАЙТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ПОРТЛАШ ВА ЁНҒИН ХАВФИ МАВЖУД БЎЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИ УЧУН САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ЎСИМЛИК ХОМ АШЁСИНИ САҚЛАШ, ҚАЙТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ПОРТЛАШ ВА ЁНҒИН ХАВФИ МАВЖУД БЎЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИ УЧУН САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар

II. Ташкилот ва мансабдор шахсларга нисбатан талаблар

III. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга нисбатан талаблар

IV. Портлаш хавфсизлиги бўйича умумий талаблар

1-§. Хоналар, бинолар ва иншоотларга нисбатан талаблар

2§. Ишлаб чиқариш жиҳозлари(техник қурилмалар)га нисбатан талаблар

3§. Масофадан туриб автоматлаштирилган ҳолда бошқариш, жиҳозларни блокировка қилиш ва ишини назорат қилиш

4§. Аспирация ва пневмотранспорт

5§. Иситиш ва вентиляция

6§. Электр қурилмалари

7§. Электростатик учқун хавфсизлиги

8§. Хом ашё ва чиқиндиларни транспортировка қилиш ва сақлаш

9§. Қурилиш-монтаж ишлари

V. Саноат хавфсизлиги бўйича умумий талаблар

1§. Ҳудудларнинг тузилиши ва сақлаб туриш

2§. Ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари

3§. Силослар, бункерлар

4§. Ертўлалар, тоннеллар, галереялар ва майдончалар

5§. Жиҳозларга нисбатан умумий талаблар

6§. Жиҳозларни жойлаштириш

7§. Жиҳозлардан фойдаланиш

8§. Дон қуритувчилардан фойдаланиш

9§. Силослар ва бункерларда ишлаш

10§. Юклаш-тушириш ва омбордаги ишларни бажариш

11§. Таъмир ишлари

12§. Механизациялашмаган қўл асбоблари билан ишлаш

13§. Пневматик асбоб-ускуналарда ишлаш

14§. Олов билан боғлиқ ишлар

15§. Ўсимлик хом ашёсини силослар, бункерлар ва омборларда сақлаш ўз-ўзидан ёниб кетишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

VI. Жавобгарлик

VII. Якуний қоида

ИЛОВА
Ўсимлик хом ашёси турлари ва уни қайта ишлаб чиқариш маҳсулотларининг рўйхати, уларга тегишли бўлган Қоидалар

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур «Ўсимлик хом ашёсини сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги Қоидалари» (бундан кейин – Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисидаги» қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда)га, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил. 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, ўсимлик хом ашёсини сақлаш, қайта ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларида портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, авария ҳолатлари ва ишлаб чиқаришда шикастланиш ҳолларининг олдини олиш ҳамда ташкилотларда авария ҳоллари оқибатларини локализация қилиш ва бартараф этишга йўналтирилган. Ушбу Қоидаларнинг иловасига мувофиқ ўз таркибида портлаш-ёниш хавфи бор ишлаб чиқариш объектларига (бундан кейин — хавфли ишлаб чиқариш объектлари) эга, уларда бир жойдан бошқа жойга кўчаётган, қайта ишлаб чиқилаётган ва сақланаётган ўсимлик хом ашёси ва унинг қайта ишлаб чиқилган маҳсулоти, портлаш хавфи бор чанг-ҳаво аралашмасини ҳосил қилиш имкони бор, ёндириш манбаидан портлаши, ўз-ўзидан ёниши ёки ёниши ва уни бартараф этгандан сўнг мустақил ёниши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларининг барча ташкилотларига Қоидалар тегишлидир
12. Хавфли ишлаб чиқариш объекти учун лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларига саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартиби ҳақидаги Низом»га (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрь 271-сонли қарорининг 4-иловаси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилади. Саноат хавфсизлиги декларацияси «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекциясининг меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади, аниқлаштирилади ҳамда саноат хавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказилади.
14. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизанинг ижобий хулосаси мавжуд ҳолларда «Саноат хавфсизлигини экспертиза қилиш тизими тўғрисидаги Низом» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрь 271-сонли қарорининг 2 иловаси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда)га мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектини Қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
в) ўша қаватнинг ўзидаги қўшни хонага юқорида «а» ва «б» бандларда кўрсатилган, чиқиш жойлар билан таъминланган бўлиши зарур, қурилиш меъёрлари ва қоидаларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
75. Мазкур Қоидаларнинг 6974-бандларида кўрсатиб ўтилган мосламалар ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан серияли ишлаб чиқарилаётган жиҳозларнинг комплектациясига киритилиши зарур.
91. Ишлаётган норийлардан фойдаланишда уларни назорат воситалари билан жиҳозланмагунча (мазкур Қоидаларнинг 69-банди), унинг барабанда пробуксовка қилиши ҳамда лента ва ковшларни норий қувури, головка ва башмак кожухига тегиши ҳолларини истисно этадиган даражада норий лентасининг тортилиши ва юришини созлаш таъминланиши зарур.
133. Электр қурилмаларидан фойдаланиш «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш Қоидалари» (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль;Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-модда), «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги Қоидалари» (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 18 август; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
138. Ишлаб чиқариш хоналаридаги портлаш ва ёнғин хавфи мавжуд зоналарида, мазкур Қоидаларнинг 127-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, электр иситиш асбобларидан фойдаланиш ман этилади
592. Силос ва бункерларга пастки люк орқали, юқоридан қандайдир жисмнинг тасодифан тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида, мазкур Қоидаларнинг 576-банди талабларига риоя қилиб, силос қопқоғининг юқоридаги кириш туйнуги ёпилган ҳолда киришга рухсат берилади.
657. Олов билан боғлиқ ишлар 13-55-09-сонли СТҲ «Портлаш хавфи ва портлаш-ёниш хавфи бор объектларда оловли ишларни хавфсиз олиб борилишини ташкил қилиш бўйича намунавий йўриқнома» («Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил 4 май 87-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йил 29 май 20-15-200/13 сонли хати) талабларига мувофиқ бажарилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази