Ўзбекистон Республикасини «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) мувофиқ буюраман:
1. Таркибида водород сульфиди юқори бўлган нефть, газ ва газ конденсат конларини ишлатиш ва қидирув ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 31 декабрдаги 292-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Мазкур Йўриқномадаги талаблар қатлам флюидлари ҳажмида 6% гача водород сульфиди бўлган нефть, газ ва газ конденсат конларини лойиҳалаштириш, текшириш, ташкил қилиш фаолияти билан боғлиқ корхона ва ташкилотларда бажарилиши мажбурий бўлиб, шу билан бирга мазкур корхона ва ташкилотларда буюртмачи (кейинчалик объектлар) ҳисобланган илмий-текшириш ва лойиҳа-конструкция ташкилотларида ҳам бажарилиши шарт.
2. Таркибида водород сульфиди бўлган объектларга бошқа ташкилотлардан ишчилар таклиф қилинганда, буюртмачи-корхона раҳбарининг биринчи ўринбосари (бош муҳандис) томонидан тасдиқланган иш жойи ва турини ҳисобга олган ҳолда газниқоб ва огоҳлантирувчи асбоблар борлигини таъкидлайдиган билим доирасидан хабардор қилинишлари ва ўрганишлари зарур.
3. Ҳар бир объектда буюртмачи-корхона раҳбарининг биринчи ўринбосари (бош муҳандис) томонидан тасдиқланган газдан хавфли иш ва жойлар Рўйхати тузилиши лозим.
4. Водород сульфиди ажралиб чиқиши мумкин бўлган вазият билан банд гуруҳлар водород сульфиди борлигини аниқлайдиган асбоблар билан, гуруҳ аъзолари эса алоҳида ҳимоя воситалари (АҲВ) ва НОАҲВ билан таъминланишлари зарур.
5. Ҳар бир объектда водород сульфиди ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган фалокатларни бартараф қилиш режаси тузилади. Режа қуйидагиларни ўз ичига олади:
6. Иш доирасидаги ҳаво таркибида водород сульфиди мумкин бўлган миқдордан (МБМ) ошиб кетганини билгандан сўнг:
ЎзҲҚ келгунига қадар юз бериши мумкин бўлган фалокатни бартараф қилиш режасига биноан заҳарли газлар билан тўйинган жойларда дастлабки чоралар кўрилиши зарур.
7. Ишлаш доирасидаги ҳаво таркибида водород сульфидининг мумкин бўлган миқдори ГОСТ 12.1.005 билан белгиланган 10mg/m3 ни ташкил қилади.
8. Лойиҳада кўзда тутилган қатлам намуналарини РД 52.04.186 бўйича танлаб олиш, тегишли намунаолгич асбобларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бунда ишчилар АҲВ-да бўлишлари лозим.
9. Водород сульфиди ажралиб чиқаётган вазиятда фалокат ҳолатида ишлаётган ишчилар нафас олиш аъзолари, кўзлари ва териларининг очиқ қисмини водород сульфиди таъсиридан ҳимоя қилиш учун махсус кийим кийишлари шарт (илова 1*).
10. Махсус кийимларни сақлаш хонасида ҳаво алмашиб туриши ва иккита ёнма-ён хонадан иборат бўлиши керак. Биринчиси — махсус кийимни ечиш ва сақлаш учун, иккинчиси — газниқобни ечиш ва шахсий кийимларни сақлаш учун.
11. Корхона (ташкилот) раҳбарияти водород сульфиднинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги аризага мувофиқ (2-илова*), объект атрофида, тозалаш-ҳимоя (ТҲЦ ) доирасида ҳамда коннинг ташқи чегараларида аҳолини ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиши зарур.
12. Юз бериши мумкин бўлган фалокатларни тезлик билан бартараф қилиш ва конларда ишлаш, текширишда одамларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида «ЎзҲҚ, фалокат ҳолатлари бўйича маҳаллий маъмурий органлар ҳамда корхона (ташкилот)лар билан биргаликда иш олиб борган ҳолда аҳолини, йўловчи ва ишчилар ҳимоясини, хавфли жойдан кўчирилишини ташкил қилиш режаси « ишлаб чиқилади ва расмий тартибга биноан тасдиқланади.
13. Ишлаб чиқариш объектлари майдони ва бинолар жойлашуви технологик режадаги қоида ва меъёрларга мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳага мос келиши керак.
14. Ишлаб чиқариш объектлари, бино ва иморатлар водород сульфид ажралиб чиқиши мумкин бўлган манбанинг шамол қараган томонига (шамоллар йўналишини кўрсатадиган чизмага мувофиқ, ГОСТ 16350) жойлаштирилиши керак.
15. Бинолар жойлашуви берк ва яримберк майдонлар пайдо бўлишига йўл қўймаслиги лозим. Бинодан чиқишнинг асосий йўллари асбоб-ускуналарга қарама-қарши томонга йўналтирилган бўлиши зарур.
16. Ишлаб чиқариш майдонида яхши кўриниб турадиган шамол йўналишини аниқловчи мослама ўрнатилган бўлиши керак (конус, флюгер).
17. Ишлаб чиқариш майдони, шунингдек биноларида лойиҳада кўзда тутилмаган ертўла, ўра, чуқурлик ва бошқаларнинг бўлиши мумкин эмас.
18. Ишлаб чиқариш объектлари, газдан хавфли жойлар ва улар билан ёнма-ён майдонлар, шунингдек озиқ-овқат ташиладиган катта йўллар ҳам бевосита хавфсизлик белгилари билан белгиланиши зарур.
19. Дам олиш ва овқат тайёрлаш хоналари қудуқ оғзидан 200 m дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.
20. Бурғулаш ускуналари биносида водород сульфиди мумкин бўлган миқдорга 10 mg/m3 етганда датчик орқали ёқилувчи, ҳавони тозалаб алмаштириб турадиган қурилмалар ўрнатилиши керак.
21. ГОСТ 12.1.014 бўйича водород сульфиди ажралиб чиқаётган ёки тўпланиши мумкин бўлган жойларда ҳаводан намуна олиш газниқоб билан амалга оширилади.
Намуна танлаб олиш ишларини бажараётган лаборатория ходими ёнида назоратчи (иккинчи ишчи) бўлиши лозим.
22. Ишчи ходимлар вақти-вақти билан келиб турадиган биноларда, хонанинг ташқи томонидан қўл билан ёқиладиган ҳавони шамоллатиб тозалайдиган ва газдан огоҳлантирувчи қурилма ўрнатилиши зарур.
23. Асбоб-ускуна ва назорат-ўлчаш асбоблари буюртмачи ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ўзаро тасдиқланган техник вазифаларга мос равишда танланиши керак.
24. Бурғулаш, қазиб олиш, йиғиш, тайёрлаш объектларида ишлатиладиган нефть транспортлари ва газ асбоб-ускуналарида, ҳисоблаш асбоблари, қулфлайдиган қисмлар, водород сульфид, карбонат ангидридли газ ва бошқа зарарли моддалар билан боғланадиган асбобларда ишлаб чиқарган завод томонидан шу муҳитда ишлатилиши мумкинлигини тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт) бўлиши зарур.
25. Технологик асбоб-ускуналарда, қазиб олиш, йиғиш тармоғидаги қувур узатгичларда, ҳамда нефть-газ тайёрлаш ва ташишда ишлатиладиган кўтарувчи қувурларда емирилишни олдини олувчи махсус қоплама ёки техник усуллардан фойдаланиш керак.
26. Таркибида водород сульфиди бўлган суюқлик сиғими (резервуар) масофадан бошқариладиган суюқлик баландлигини ўлчайдиган ва пастки қисмидаги намуна оладиган, суюқлик баландлигининг юқори чегарасидан огоҳлантирувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.
27. Аввал водород сульфиди билан алоқада бўлган барча асбоб-ускуналар, бурғулаш қувурлари, қувур ўтказгич ва бошқалар қайта ишлатишдан олдин ҳар хил емирилиш воситалари қолдиқларидан тозаланиши, нуқсонўлчагичда кўриб чиқилиши зарур.
28. Водород сульфиди бор бўлган шароитда ишлайдиган асбоб-ускуналар, уларнинг қисмлари ва туташган жойлари таъмири уларни кучсизлантириб, ювилгандан (буғланган) кейин амалга оширилади.
29. Ишлаб чиқариш объектларида ишни хавфсиз олиб бориш, ишчилар ва аҳолини ҳимоя қилиш талаблари таркибида юқори даражада водород сульфид бўлган нефть ва газ конларида тарқатилади, бунинг оқибатида махсус ҳимоя воситалари керак бўлади. Бундай конларга чегараси ҳисоблаш йўли билан белгиланган тозалаш-ҳимоя доираси ўрнатилади ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан ҳаво таркибидаги водород сульфиднинг фалокат пайтидаги тарқаши 30 mg/m3 дан кўп бўлмаган миқдорига қараб тасдиқланади.
30. Лойиҳалаштириш техник вазифасида, бошқа йўналишлар билан бир қаторда коннинг флюид қатламидаги водород сульфид миқдори кўрсатилиши шарт.
31. Коннинг тузилиш лойиҳасида газга тўйинган доирадаги ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолини фалокат ҳолатида газ ва ёнғин хавфсизлиги билан таъминлашнинг асосий техник ва ташкилий масалаларини ёритиб берувчи «Ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва фойдаланишда газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлими бўлиши керак.
33. Биринчи қидириш қудуғининг қатлам флюиди таркибида юқори даражада водород сульфиди борлиги аниқланса, бу майдондаги кейинги қидириш қудуқларида чуқурлаштириш ва бурғулаш ишларига тозалаш-ҳимоя воситалари ўрнатилгандан кейингина рухсат берилади.
34. Коннинг тузилиш лойиҳасида газдан хавфсиз оролчалар, ишчи ва аҳолининг биргаликда ҳимоя қилиш воситалари, атроф-муҳитни газга тўйинганлик назорат станцияси, газдан хавфсиз постлар, шамол конуслари ҳамда назорат ўтказиш жойлари кўрсатилган бўлиши зарур.
35. Лойиҳа ҳужжатларида ер ости бойликлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари кўрсатилади.
36. Пирофор ётқизиқлар, шлам ва кернлар ёниб кетмаслиги ёки инсонларни заҳарламаслиги учун тозалаш назорати органлари, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда кўмиб ташланади.
37. Коннинг тузилиш лойиҳасига асосланиб, коннинг бутун чегараси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилади, шу билан бирга назорат қилувчи органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти билан келишилади.
38. Қудуқлар қурилишини лойиҳалашда барча турдаги ишларнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига асосланиб иш кўрилади. Синовчи қудуқлар қурилиши учун лойиҳа ҳамда фойдаланиладиган қудуқлар қурилиши учун намунали лойиҳа «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси тасдиғидан ўтиши керак.
таъсир йўқотувчи асбоблар, бурғулаш эритмасидаги водород сульфид таъсирини йўқотиш технологияси ва усуллари;
40. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш аҳоли жойлари хавфсизлигини таъминлаш, сув ва ердан тўғри фойдаланиш, ерусти ва ерости сувлари, ҳаво ҳавзаларини нефть маҳсулотлари, кимёвий реагентлар билан ифлосланишини олдини олишни кўзда тутади. Улар:
ерости ва ерусти сувининг таркибини кузатиб турувчи назорат бўлими тармоғини ташкил қилишни ўз ичига олади.
41. Ишлаш доирасида ҳавога водород сульфид ажралиб чиқиши мумкин бўлган конларда, технологик қурилма, парк ҳовузлари, бурғулаш қурилмалари ва бошқа жойларда газдан огоҳлантирувчи кўчмас автоматлар ёрдамида атроф-муҳитни назорат қилиб туриш керак. Кўчмас автомат ускунасидан ташқари ҳаво муҳитини вақти-вақти билан текшириш учун керак бўладиган кўчиб юрадиган газдан огоҳлантирувчи асбоблар ҳам ишлатилади.
42. Кон объектлари майдонидаги атроф-муҳит вазиятини назорат қилиш автоматик тарзда амалга оширилиши керак бўлиб, бу диспетчер бўлимида, газдан қутқариш хизмати ёки Ҳарбийлаштирилган қисм кўрсаткич датчикларида намоён бўлиши лозим.
44. Ўлчанган натижалар «Ҳаво таркибидаги водород сульфиднинг назорати қайд дафтари»га киритилади (3-илова*). Водород сульфидининг хавфли тўпланиш даражаси аниқланса, зудлик билан одамларни заҳарланишдан огоҳлантирувчи чоралар кўрилиши ва корхона маъмурияти хабардор қилиниши керак.
45. Водород сульфид тўпланиш даражаси хавфли бўлган жойларда қуйидаги хавфсизлик чоралари кўрсатилиши зарур:
шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда газга тўйинган доирани огоҳлантирувчи белгилар билан белгилаб қўйиш;
46. Водород сульфид билан тўйинган доирада бартараф қилиш ишлари олиб борилгандан сўнг ҳаво таркиби қайта текширилади, текширув натижалари назорат қайд дафтарига киритиб қўйилади (4-илова*).
47. Қудуқ бурғулашни қудуқ қурилиши учун смета-лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлгандан сўнг бошлаш мумкин. Қудуқ қурилиши конни ишга тайёрлаш лойиҳа тизимидаги асосий босқич ҳисобланади.
таркибида водород сульфид ва бошқа қатлам флюидлари борлигини ҳисобга олган ҳолда қудуқ кесими бўйича қатлам босими ва ҳарорати;
таркибида водород сульфид пайдо бўлиши мумкин бўлган қатлам флюидлари билан боғлиқ геологик асоратлардан огоҳлантиришни ҳисобга олган ҳолда, қудуқ ичига ўрнатадиган ва бурғулаш асбоб-ускуналарининг тури ва белгиси;
49. Таркибида водород сульфид бўлган қатламни очишдан олдин бурғулаш корхонаси комиссиясининг ЎзҲҚ вакили билан биргаликда бурғулаш қудуғини текширади ва қудуқ тайёрлиги акти тузилади.
50. Агар одамлар ҳаёти учун хавф соладиган ёки очиқ фаввора отилишига олиб келадиган носозлик топилса, кейинги ишлар тўхтатилади.
51. Таркибида водород сульфид бўлган флюид қатламларни очишдан олдин (устки қатламдан 50 — 100 m ичкарида):
ҳавонинг водород сульфиди билан тўйинганлигини назорат қиладиган қурилма созлигини текшириш, алоҳида ҳимоя воситалари (АҲВ) ҳамда газнинг сўрилиши, чиқиш тармоғининг борлиги ва тайёрлигини текшириш;
қудуқларда бурғулаш ишларини олиб борувчи ишчиларнинг барчаси билан содир бўлиши мумкин бўлган фалокатни олдини олиш бўйича қўшимча йўриқлар ва ўқув машқлар ўтказиш;
бурғулашда водород сульфид ва бошқа заҳарли моддаларни кучсизлантирадиган кимёвий реагент ва воситалар захирасининг бўлиши;
фалокат ҳолатида хавфли доирадан ишчиларни олиб кетиш йўлини белгилаш ва транспорт билан таъминлаш лозим.
52. Таркибида водород сульфид бўлган қатламларни ковлаб боришда бурғулаш эритмасини қўшимча кучсизлантирувчи (нейтрализатор) билан қайта ишлаш зарур.
53. Бурғулаш жараёнида доимий равишда бурғулаш эритмасидаги водород ионлари таркибини текшириш зарур. Водород ионлари камайиб кетиши қатламдан водород сульфид оқиб чиқишининг кўпайиб кетишига олиб келади.
54. Қатламни очиш бевосита бурғулаш бошлиғи ёки жавобгар шахс ҳамда ЎзҲҚ вакили иштирокида амалга оширилади.
55. Мустаҳкамловчи қувурларни цементлаш бўйича ишлар амалдаги қудуқларни маҳкамлаш йўриқномасига мувофиқ олиб борилади.
қувурлар ораси очиқ жойидаги флюидлар айланишини олдини оладиган нефть, газ ва сув қатламларини ишончли ажратишни;
мустаҳкамловчи қувур ташқарисидаги цемент тошларининг юқори даражада ишончлилиги ва унинг қатлам суюқлиги таъсиридан бузилишга чидамлилигини;
цемент эритмасининг маҳсулдор қатламга кириб кетишини олдини олувчи ер ости ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажаришни таъминлайди.
56. Цементлаш бўйича ишлар цемент қотгандан сўнг ишлатиладиган қувурларнинг зичлигини синагандан кейингина тўхтатилади.
57. Маҳсулдор қатламларни синаш ЎзҲҚ билан келишилган ва белгиланган дастур асосида амалга оширилади.
58. Қудуқни синаш ишлари ўтказилаётганда, атрофга бегона шахс ва транспорт воситалари ўтишини текширувчи назорат тизими ташкил қилинган бўлиши лозим.
59. Намуна олиш асбоблари билан керн олиш ишлари ажратилган газниқоб ва резина қўлқопларда бажарилиши керак.
61. Керн сақлаш жойи доимий газдан огоҳлантирувчи ва ҳаво алмаштириб туриш тизими билан жиҳозланган бўлиши зарур.
62. Қудуқларда кон-геофизика тадқиқотлари (КГТ) олиб боришдан олдин, водород сульфид ажралиб чиқиш шароитида ишни фалокатсиз олиб боришга тайёргарлик кўрилади.
63. Қудуқнинг водород сульфидли қатлами очилганда КГТ ишлари ўтказиш геофизика корхонаси раҳбари билан буюртмачи ҳамда фаввора отилишига қарши кураш хизмати биргаликда тасдиқлаган режага биноан олиб борилади.
64. Ишлаш режасида кон-геофизика ускуналари, техникаси, механизмлари жойлашуви чизмаси, уларнинг тури, хавфли доира ҳажми, жалб қилинган одамлар сони кўрсатилиши ва уларга қўшимча:
иш доирасида ва бурғулаш эритмаси таркибида водород сульфид мавжудлигини назорат қилиш жадвали, назорат ўтказувчи ишчининг шахси кўрсатилганлиги;
бурғулаш эритмалари водород сульфидни кучсизлантирувчи ва емирилиш ингибиторлари билан қайта ишланганлиги ҳақида маълумот берилади.
65. Иш доирасида водород сульфиднинг хавфли тўйинганлик 10 mg/m3 дан юқори миқдори маълум бўлганда ишчилар тезда газниқоб кийишлари, бурғулаш эритмасини кучсизлантирувчи билан қайта ишлашлари керак бўлади. Кейин эса ҳаводаги водород сульфидга тўйинган газдан хавфли жойларни қайтадан ўлчаб кўрилади.
66. Юқоридаги ишлар олиб борилаётганда бу жараёнга тааллуқли бўлмаган ишчилар шамол бор бўлган хавфсиз томонга олиб ўтилади.
67. Ҳар бир гуруҳ кўчиб юрадиган газдан огоҳлантирувчи (ёки газни текширувчи) қурилма ва барча ишчиларга етарли газниқоб (яна битта ортиқча) билан таъминланиши керак.
68. Қудуқдан кўтарилаётган геофизик (каротаж) кабелдаги бурғулаш эритмаси тўхтовсиз тозаланиши ёки ювиб турилиши зарур.
69. Қудуқдаги ишлар тугагандан сўнг, бурғулаш эритмаси билан ифлосланган қудуқ асбоблари, ер устидаги ускуналар, геофизика лаборатория хонаси ва юккўтаргич сув билан яхшилаб ювилади, керак бўлса қўшимча емирилишга қарши ёки кучсизлантирадиган эритма билан ишлов берилади.
70. Қудуқларни ўзлаштириш (оқимни яратиш) ва гидродинамик тадқиқотлар (ГТ) олиб боришдан олдин объектнинг бош геологи, раҳбарнинг биринчи ўринбосари томонидан иш режаси тузилади ва ЎзҲҚ билан мувофиқлаштирилади.
Иш режасида мазкур объектда ишлайдиган ишчилар сони, уларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар, фалокатдан огоҳлантириш чоралари, иш доираси ҳаво таркибидаги водород сульфид миқдорини назорат қилиш жадвали, шу билан бирга кузатув асбоблари ва МБТ (мумкин бўлган тўйинганлик миқдори) кўпайиб кетганда кўриладиган эҳтиёт чоралари кўрсатиб берилади.
Иш режасига қўшимча машина, механизм, техник восита ва бошқаларнинг хавфли ва газга тўйинган майдондан шамол йўналишидан қатъи назар, чиқиш йўллари, тозалаш-ҳимоя доираси ҳамда аҳоли пунктлари жойлашуви чизмаси кўрсатилади.
71. Иш режаси билан қудуқ ўрганиш ва текширишга жалб қилинган барча ишчилар танишиб чиқадилар ва бу ҳақда имзо қўядилар.
72. Ҳаво ҳавзаси тозалигини таъминлаш ва зарарли чиқиндилардан тозалаш меъёрига бўлган талабларни бажариш, қудуқларни ўрганиш ва текшириш ишлари яқин атрофдаги аҳоли пункти, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги объектларидан фақат шамолга қарама-қарши йўналиш бўйлаб олиб борилиши керак.
73. Қудуқларни ўрганиш ва ГТ фақатгина куннинг ёруғ пайтида жавобгар шахснинг бошчилигида ўтказилади.
75. Фавворалаш қисмлари қарама-қарши йўналишда жойлашган иккита продувкага уланади. Ҳар бир тармоқ қудуқдан 100 m дан кам бўлмаган узунликда бўлиб, ёритувчи машъала (факел) уланган бўлиши зарур.
76. Фавворалаш қисмларига қувур ва қувур ташқи қисмида товуш пасайтириш тизими ўрнатилади. Пасайтириш тизими қайта очилиб-ёпилувчи қопқоқ билан таъминланади.
77. Қудуқларни ўрганиш учун ўрнатиладиган идишлар (ажратгичлар) ишга туширилишдан олдин техник текширувдан ўтказилиши лозим.
78. Қурилмалардан фойдаланиш жараёнида ишлаш босимининг ошишига, КИП ва А қурилмасини издан чиқишига, қопқоқнинг бузилишига олиб келадиган носозликлар топилса, қурилма тезлик билан қудуқдан ўчирилиши ва ундаги босим пасайтирилиши керак.
80. Қудуқ ёнида турган ички ёнув двигатели чиқиш қувурлари учқун сўндиргич билан таъминланиши керак.
81. Қудуқни ўрганиш ва ўзлаштиришда қудуқ оғзига, қувур ўтказгич, тақсимловчи пульт, ажратувчи қурилмалар ёнига газниқобсиз бориш ман этилади.
82. Тармоқда сурилувчи қопқоқларни очиш, лубрикатордан асбобларни чиқариш ва уларни текшириш газниқоб билан амалга оширилади.
83. Агар ўрганиш натижасида қатлам маҳсулдорлиги аниқланса ва шу намуна олиш оралиғига хос суюқлик оқими олинса, қудуқ ўзлаштирилган деб ҳисобланади.
84. Қудуқни ўрганиш ва ўзлаштириш ишлари тугагандан сўнг асбоб-ускуна, механизм ва иш кийимлари водород сульфидни кучсизлантирувчи махсус қайта ишловдан ўтказилади.
85. Ўрганишнинг якуний босқичида қудуқ майдонидаги иш доираси ҳаво таркибида водород сульфид миқдорининг назорати ўтказилади, шу билан бирга қудуқ оғзи ускуналари зичлиги тегишли акт ва расмий ҳужжатлар билан текширилади.
86. Қудуқлардан фойдаланиш деганда, уларнинг қатламдан юзага газ суюқликлари (нефть, конденсат ва сув) кўтарилишида ишлатишнинг техник жараёни тушунилади.
87. Водород сульфид мавжуд бўлган қудуқлардан нефть, газ ва сув намунаси олиш фақат насос-компрессор қувурлари ёрдамида амалга оширилади. Қувур ташқи бўшлиғидан намуна олиш тақиқланади.
88. Ерусти асбобларида фалокат ва продувка тизимлари (қудуқларда товуш пасайтириш учун), шунингдек, назорат-рўйхат ускунасининг ёқилиши имконини берувчи тескари клапанлар бўлиши лозим.
90. Қуйидагиларни ўз ичига олган қудуқ туби асбоблари бўлмаган қудуқлардан фойдаланишда фавворалаш усулини ишлатиш тақиқланади:
Текширилаётган қудуқларда баъзида қисқа муддатли ўзлаштириш ва ўрганиш ишларини қудуқ туби асбобларисиз олиб боришга рухсат берилади. Бунда фойдаланиш ва кўтариш қувурлари ингибиторланган бўлиши шарт.
91. Фойдаланиш жараёнида вақти-вақти билан ажратиш клапани текшириб турилади. Уни ўрнатиш ва ейилиб кетиши акт билан расмийлаштирилади.
92. Қудуқлардан фойдаланиш жараёнида, белгиланган техник тартибга мувофиқ фойдаланилаётган қувурларнинг техник аҳволи, ерости асбоб-ускуналарининг ишлаши, қудуқларнинг иш кўрсаткичларини текшириш назорати амалга оширади.
93. Агар қудуқ оғзи асбоб-ускуналари ёки алоқа тизимида нефть ва газ сизиб чиқаётгани сезиб қолинса, тезлик билан қудуқ оғзи мос келадиган сурилма қопқоқ билан ёпилади ва эҳтимоли бўлган фалокат ҳолатидан огоҳлантириш чоралари кўрилади.
94. Қудуқларни таъмирлаш ерусти ва тўлиқ таъмирга бўлинади. Таъмирлаш ишлари нефть ва газ саноатида амалда бўлган хавфсизлик қоидаларига, мувофиқ келадиган йўриқномага ҳамда ер ости ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилиши керак.
95. Қудуқларни таъмирлаш объектнинг жавобгар ишчиси бошчилигида ЎзҲҚ ва объект раҳбарининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган таъмирлаш ишлари режасига мувофиқ амалга оширилади.
96. Фавворалаш қисмларини ажратиш ишлари, режа тасдиқлангандан сўнг ва ЎзҲҚ дан рухсат олингандан кейин олиб борилади.
97. Таъмирлаш ишлари олиб боришдан олдин қудуқ водород сульфидни кучсизлантирувчи билан қайта ишланган, кўрсаткич ва солиштирма оғирлик учун зарур бўлган суюқлик билан бостириб қўйилиши керак.
98. Қудуқларни таъмирлаш фақат қудуқ оғзида водород сульфид ажралиб чиқмайдиган шароитда олиб борилади. Водород сульфид пайдо бўлиши билан қудуқни бостириш ва махсус реагентлар билан уни кучсизлантириш чоралари кўрилади.
99. Қудуқларни таъмирлаш пайтида унинг оғзига чизмага мувофиқ равишда отқиндига қарши ускуна (ОҚУ) ўрнатилади. ОҚУ ўрнатиш чизмаси ЎзҲҚ ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг маҳаллий органи томонидан тасдиқланган бўлиши зарур.
101. Қудуқларни фойдаланишга топширишни кутиш жараёнида, иш тармоғи кесишган жойи ва фавворалаш қисмлари ёпиқ бўлиши керак. Вақти-вақти билан қувур ташқи бўшлиғи босимининг ўзгаришини кузатиб туриш лозим.
диспетчер пулти ва масофадан бошқариш ускунасига уланган беркитувчи қисмлар ҳолатидан огоҳлантиришни;
қудуққа реагент узатишни; технологик кўрсаткичларда издан чиқиш фалокатидан огоҳлантириш ва мумкин бўлган фалокат ҳолатларида реагент узатишни тўхтатишни;
103. Қудуқни сақлаш учун уни кучсизлантирувчида қайта ишланган эритма билан тўлдирилади. Тешиш оралиғи устида 100 m дан кам бўлмаган баландликда цемент кўприги ўрнатилади. Кўтарилувчи қувур цемент кўприги устида 50 m дан кам бўлмаган баландликда кўтарилади ёки қудукдан бутунлай чиқариб олинади.
Цемент кўприги ўрнатилгандан кейин қудуқнинг қувур ва қувур ташқи бўшлиғи кучсизлантирувчида қайта ишланган эритма билан тўлдирилади.
104. Сақланаётган қудуқ қисмларининг сурилма штурвали бўшатилиши, сурилма қопқоқнинг сўнгги фланци товуш пасайтиргич билан таъминланиши, монометрлар ечилиши ва қисқа қувур оғзи зичланиб беркитилиши зарур.
105. Қудуқни тугатишда маҳсулдор қатлам бор қалинлиги бўйича ва яна қатлам шипидан 100 m баландда цемент кўприги билан тўсилади.
106. Цемент кўприги ўрнатишдан олдин, қудуқ водород сульфид мавжуд қатламларни очишдаги эритма зичлигига мос келадиган, кучсизлантирувчида қайта ишланган бурғулаш эритмаси билан тўлдирилади.
107. Кўприк ўрнатишда ишлатиладиган тампонлаш материаллари емирилишга чидамли бўлиши, қудуқ қурилишида таркибида водород сульфид бўлган қатлам оралиғидаги мустаҳкамловчи қувурларни цементлаш учун кўзда тутилган техник лойиҳадаги талабларга мос келиши керак.
108. Цемент кўприкларининг ҳозирлиги ва мустаҳкамлигини бурғулаш асбоб-ускуналарини тушириш орқали текширилади. Тайёр кўприкнинг прессланиш босими, фойдаланиладиган қувурлар прессланиш босимига тенг.
109. Тугатиш ишларининг охирида, қудуқ оғзи емирилишга чидамли қувур бошчаси ва юқори босим сурилма қопқоғи билан, шунингдек қувур ва қувур ташқи бўшлиғи босимини назорат қилувчи тармоқ билан жиҳозланади. Қудуқ оғзи атрофининг 2 х 2 m майдони ажратиб ўралади. Тўсиққа қудуқнинг тартиб рақами, қудуқни бурғулаган кон ва ташкилот номи, бурғулаш тугаган сана, шунингдек водород сульфиддан огоҳлантирувчи «Хавфли, водород сульфид!» деб ёзилган тахтача илиб қўйилади.
110. Тугатиш ишларидан сўнг бир ой, олти ой ва шу тариқа давомли бир йилда бир мартадан кам бўлмаган тарзда қувур ва қувурлараро бўшлиғининг босим назорати ўтказилади. Шу билан бирга қудуқ оғзи атрофи ва унга яқин пастликларнинг ҳаво таркибида водород сульфид мавжудлиги ўлчанади. Назорат ва ўлчаш натижалари акт билан расмийлаштирилади.
111. Нефть ва газ тайёрлаш қудуқлари ва ишлаб чиқариш майдонларидаги қурилмалар ажратилган бўлиши керак. Бу майдонда одамлар,транспорт воситалари ва бошқа техникалар учун назорат-ўтказиш тартиби ташкил қилиниши зарур.
114. Нефть буғи ва газ таркибида бўлган водород сульфиднинг ишлаб чиқариш биноларига кириши эҳтимоли бўлганда, иш бошлашдан олдин водород сульфидни МБМ (10 mg/m3) гача тушириш учун бино белгиланган тартибда шамоллатилади.
Ишлаб чиқариш бинолари умумий оқиб кирувчи-тортувчи механик ҳаво алмаштириш қурилмаси билан таъминланган бўлиши зарур.
Бехосдан водород сульфид кириши мумкин бўлган ишлаб чиқариш бинолари доимий газ текширувчида тўсилган механик ҳаво алмаштиргич билан таъминланиши лозим.
115. Шамоллатиш тизимининг отувчи ва ҳаво тўсувчи шахталари икки тарафлама жойлашуви ифлосланган ҳаво тўсиғини бартараф қилиши керак.
116. Ҳаво алмаштириш қурилмаларини ёқиш ва ўчириш бинонинг ташқарисидан амалга оширилиши керак (бошқариш тугмаси бинонинг кириш эшиги ёнида бўлиши зарур).
Ҳаво алмаштирилгандан 10 — 15 дақиқа ўтгач, бинога газниқоб ва индикатор (ёки газ текширгич) билан кириб водород сульфид миқдорини аниқлаш мумкин. Ҳаво муҳитининг газга тўйинганлик даражаси хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилгач, ишчи газниқобни ечиб ишга киришади, бунда иккинчи ишчи (дублёр) бинонинг ташқарисида бўлиши ва керакли ёрдамни беришга тайёр туриши зарур.
Ишчи бинонинг ичкарисида бўлган вақтда механик ҳаво алмаштириш қурилмаси бетўхтов ишлаб туриши керак.
117. Электр энергия ўчиб қолса ёки ҳаво алмаштириш тизими ишдан чиқса, барча ишлар тўхтатилиши, хизматчи ходимлар тезлик билан газниқоб кийиб бинони тарк этишлари ва бу ҳақда иш раҳбарига хабар бериб, фалокатни бартараф қилиш режасига мувофиқ иш кўришлари лозим.
Кам вақт оладиган ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар мос келадиган газниқоб билан бажарилиши керак. Бу ҳолда иккинчи ишчи (дублёр) очиқ эшик орқали ишлаётган ишчини кузатиб туради.
118. Таркибида водород сульфид бўлган муҳитни бир жойдан бошқа жойга қўйишда сальниксиз ҳаво кирмайдиган зич насосдан фойдаланилади. Насослар қолган суюқликни чиқариб ташлайдиган қурилма билан таъминланиши керак.
119. Нефть, газ ва газ конденсат тайёрлаш қурилмаларидаги оқова сувларни тозалаш ва кучсизлантириш зарур.
120. Таркибида водород сульфид бўлган нефть ва сувнинг фалокатли қуйилишида, уларни тезлик билан йиғиб кучсизлантирилади ва кўмиб ташлаш учун олиб чиқиб кетилади.
121. Асбоб-ускуна ва сақлагичларни кўриб чиқиш, тозалаш ҳамда таъмирлашдан олдин уларни бурғулаш ва сув билан ювиб ташлаш лозим.
122. Асбоблар ва махсус идиш ичида водород сульфид МБМ дан ошмаган ҳолда, фақат нафас олиш мосламаси билангина иш олиб бориш мумкин.
123. Таркибида водород сульфид бўлган нефтни сақлаш учун махсус идишларнинг ички юзасида емирилишга қарши қоплама бўлиши зарур.
124. КИП ва А асбобларининг ички юзасини водород сульфид таъсиридан ҳимоя қилиш ажратувчи суюқликлар билан амалга оширилади.
125. КИП ва А пневматик асбобларда таркибида водород сульфид бўлган газдан ишчи омил сифатида фойдаланиш тақиқланади.
126. Насос, компрессор, қулфлаш қисмлари ва бошқаларни ички юзасидаги туташтирувчи тугунларни ажратишдаги таъмирлаш ишларида уларнинг барчаси керосин ёки техник ювиш воситасида яхшилаб намланиши керак.
127. Сақлаш идишларини нефть, пирофор ва туб қолдиқлардан тозалаш механизациялаштирилган бўлиши ва жавобгар шахснинг бошчилигида ўтказилиши керак. Мазкур ишларни қўлда бажариш мумкин эмас.
128. Сақлаш идишларидан олинган пирофор қолдиқларни сақлаш майдони паркидан чиқариб ташлашдан олдин сувли қатламда сақлаб туриш ва ҳаво билан боғланишига йўл қўймаслик керак. Ушбу қолдиқлардан намуна олиш газниқобда бажарилиши лозим.
129. Чиқарилган газни ёқиш учун устун ( машъала тикка қувури ) баландлиги 10 m дан кам бўлмаслиги ва ишлаб чиқариш биноларидан 200 m, ишлаш жойидан 25 m аҳоли жойлари, яшаш иморатлари ҳамда магистраллардан 1000 m дан кам бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак.
130. Машъалани ўт олдириш автомат тарзда амалга оширилиши ва масофадан бошқарилиши керак бўлиб, ҳар бир машъалада тозаланган газни узатиб туриш учун навбатчи горелка бўлиши зарур.
131. Техник жараён ва ҳаракатларни бажаришда атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
қатлам флюидларини тайёрлаш ва йиғиш тизимини зичлаш ёрдамида таркибида водород сульфид бўлган нефть, газ ва сувнинг сирқиб чиқишини олдини олиш;
сақловчи идишлар, асбоб-ускуналар ва тизим йўлларини тозалаш оқибатида чиқариб олинган пирофор парафин-смолали чўкинди ва кирларни ёнғин хавфсизлиги ҳамда тозалаш назорати томонидан белгиланган жойга элитиш ёки қайта ишлашга тайёрлаш.
132. Нефть билан биргаликда чиқиб келадиган, шунингдек нефтни тузсизлантириш учун ишлатиладиган, таркибида водород сульфид мавжуд сувларни мажбурий тарзда кучсизлантириш ва тозалаш керак. Бу ҳолда сув оқадиган ва бошқа асбоб-ускуналарни водород сульфиддан емирилишини ҳимоя қилиш чоралари кўрилади.
133. Таркибида водород сульфид бўлган сувнинг фалокатли қуйилиб кетишида уни тезлик билан чуқурликка йиғиб кучсизлантирилади. Таркибида водород сульфид бўлган нефть сақлагичлар ва қувур узатгичлардан чиқарилган сув ҳамда чиқиндилар ёпиқ ариқлар орқали чиқариб юборилади.
фалокатли носозликларда технологик тизим ва қурилмадаги алоҳида асбобларни автомат тарзда ўчириш, фалокатли вазиятларда эса технологик воситаларни машъала тизимига ўтказиб юборишни;
технологик тизимларни масофадан тўхтатиш, навбатчи оператор бошқарув пултида ўрнатиш ва технологик воситаларни машъала тизимига ўтказиб юборишни;
технологик кўрсаткичлар ўлчамини масофадан назорати ва асосий технологик жараёнларни автомат тарзда тўхтовсиз рўйхатга олиш;
технологик кўрсаткичлар мумкин бўлган аҳамиятдан чиқиб кетганда автомат тарзда товуш ва чироқ билан огоҳлантириш ҳамда оператор пулти ва датчик қурилмасига огоҳлантирувчи товуш сигнали юборилишини таъминлашни назарда тутмоғи керак.
135. Нафас олиш органлари ҳимоя воситаларининг миқдори ва типи ҳар бир объект лойиҳасида кўрсатилган иш хусусиятига қараб белгиланади. Тозалаш-ҳимоя доирасида ажратилган нафас олиш воситаси (газниқоб) ишлатилиши керак.
136. Ажратилган нафас олиш воситаларидан водород сульфид ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган шароитларда кўзда тутилган ишлаб чиқариш технологияларининг иш жараёнидаги ходимлар фойдаланишлари мумкин.
137. Нафас олиш асбоблари катта-кичиклигига қараб танланади. Ҳар бир асбобга ишчининг исми-шарифи ёзилган ҳужжат ёпиштириб қўйилади. Ҳужжатда нафас олиш асбобининг созлиги ва кейинги ишлатилиш муддати кўрсатилган бўлиши зарур.
139. Газдан хавфли объектларда фалокат пайтида газдан ҳимоя қилувчи воситалар захираси бўлиши лозим. НОАҲВнинг фалокатда ишлатиладиган захираси махсус тезкор машиналарда, тамғаланган яшикларда сақланади ва таркибида қуйидагилар бўлади:
140. НОАҲВ миқдори ва сақланиш тартиби ЎзҲҚ ишчиси томонидан камида бир ойда бир марта текшириб турилади.
141. НОАҲВни вақтида алмаштириб туриш, фойдаланиш, техник муддатини кўриб чиқиш учун жавобгар шахсни корхона раҳбари муҳандис-техник ишчилар орасидан буйруқ билан тайинлайди.