31.12.2011 йилдаги 352-сон
а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
а) иккинчи хатбошига «ишлаб чиқариш базалари» сўзларидан кейин «йўл-фойдаланиш ташкилотлари балансидаги (таъмирлаш-фойдаланиш корхоналари бинолари)» сўзлари қўшилсин;
б) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
в) олтинчи—ўн иккинчи хатбоши бешинчи — ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
г) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш — автомобиль йўлларининг айрим участкалари ва элементлари ишончлилиги ва қулайлилигини таъминлашга йўналтирилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадидаги тиклаш бўйича комплекс таъмирлаш ишлари. Бунда эскирган қоплама қисман қоплаш, унинг текислигини ва илашиш сифатларини тиклаш ва яхшилаш, йўл қопламаси, ер кўтармаси, йўл иншоотлари, автомобиль йўлларини жиҳозлаш ва ободонлаштириш, ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш элементларининг барча бузилишлари ва шикастланишларини бартараф этиш, шунингдек автомобиль йўлининг бутун узунлигида йил мобайнида амалга ошириладиган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг майда шикастланишларининг олдини олиш ва тузатиш йўли билан амалга ошириладиган фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаш бўйича комплекс таъмирлаш ишлари амалга оширилади».
3. IV бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. V бўлим матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Таъмирланаётган автомобиль йўлининг айрим участкаларида (йўлнинг икки қисми ўртасидаги оралиқ масофада — перегонларда) фойдаланиш жараёнида доимий равишда пайдо бўладиган шикастланишларни, йўл қопламасининг эскирган юқори қатламини бартараф этиш ҳамда автомобиль йўлининг айрим участкалари ва айрим йўл иншоотларининг дастлабки фойдаланиш сифатларини сақлаш, қопламанинг текислигини сақлаш, ер кўтармаси, тоннеллар, сув қочиргичлар, сунъий, ҳимоялаш, мустаҳкамлаш ва тартибга солиш иншоотлари, йўл жиҳозлари, дам олиш жойлари ва тарихий ёдгорликларга бориш йўллари, чиқиш ва кесиб ўтиш йўллари ҳамда автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг бошқа конструктив элементларининг шикастланган жойларини созлаш, шунингдек тошқинлар ва муз кўчишлари даврида уларни бузилишдан сақлайдиган профилактика ишларини бажариш жорий таъмирлашнинг вазифалари ҳисобланади.
5. 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
6. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: