PDF-файлидаги расмий манба
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 31 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1279-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 28 апрелдаги 3, 67-сонли «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1279-7, 05.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 130-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг 2003 йил 27 сентябрдаги 05-20-401, 14 ва 01/23-55-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 1279, 2003 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 декабрь,
25-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 30 декабрь,
15-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 574-модда)