PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 декабрь,
ПФ-4399-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 2012 йил 1 январдан киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони:
а) 7-бандида:
«5 йил муддатга» сўзлари «2018 йилнинг 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган янги тиббий жиҳозлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва тиббиёт ускуналарининг сарфланадиган материаллари 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сон Фармони 1-бандидаги «2012 йилнинг 1 апрелигача» сўзлари «2014 йилнинг 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сон Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПФ-4399-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган айрим фармонлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сон Фармонининг 5-банди*.
* 2012 йилнинг 1 январигача солиқ имтиёзларидан фойдаланган солиқ тўловчилар учун мазкур солиқ имтиёзлари, ушбу имтиёзлар берилган муддат ниҳоясига етгунча амал қилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 7 апрелдаги ПФ-4102-сон Фармони.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 558-модда)