PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 30 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 6 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 1591-модда билан тўлдирилсин:
«1591-модда. Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик
Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя қилмаслик, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 160-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«160-модда. Уй-жойларни қуриш қоидаларини бузиш ёки уй-жойларга доир мулк ҳуқуқларини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаслик
Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши, —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаслиги, —
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 245-модданинг биринчи қисмидаги «159, 160, 161» рақамлари «159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 161» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 264-моддадаги «164-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «1591-моддасида, 160-моддасининг иккинчи қисмида, 164-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 574-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 603-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) 86-моддасига қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
биринчи қисмнинг биринчи жумласидаги «юридик» деган сўз «фуқаролар ва юридик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фуқаролар ўртасида тузилган турар жой арендаси шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак»;
учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 59-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш чоралари жумласига давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмасдан, жисмоний шахсларга, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларга эса, ўттиз кундан кечиктирмасдан юбориладиган, солиқ тўловчи мажбуриятини бажариши зарурлиги ҳамда солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан кўриладиган чоралар тўғрисидаги талабнома киради»;
2) 61-модданинг:
биринчи қисми чиқариб ташлансин;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
биринчи қисмидаги «ушбу модданинг биринчи қисмида» деган сўзлар «ушбу Кодекснинг 63-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «биринчи ҳамда иккинчи қисмларида» деган сўзлар «биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 63-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ қарзи суммасини ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати тугаганидан кейин уч иш кунидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорларга эса, ўттиз кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим этилади»;
4) 84-модда:
олтинчи қисмидаги «кўчмас мулк ижараси шартномаси тасдиқланганлиги» деган сўзлар «кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт»;
тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи қисмлари тегишинча ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
5) 121-модданинг биринчи хатбошиси «участкаларидан» деган сўздан кейин «ҳужжатларсиз ёхуд» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 143-модданинг:
5-банди қуйидаги мазмундаги «е» ва «ж» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«е) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар;
ж) таътилга қўшимча ҳақлар»;
6-банди қуйидаги мазмундаги «л» кичик банд билан тўлдирилсин:
«л) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш»;
7-банди қуйидаги мазмундаги «о» кичик банд билан тўлдирилсин:
«о) ходимларга таътил учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланган ҳақ ва улар бўйича пуллик компенсациялар»;
7) 145-модда қуйидаги мазмундаги 57-банд билан тўлдирилсин:
«57) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ»;
8) 147-модда:
10 ва 21-бандлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
«261) ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўланадиган ҳақ»;
9) 148-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Баланснинг валютага оид моддалари қайта баҳоланганда олинадиган даромадлар, шунингдек чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш ёки олиш санасидан ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўланган санагача бўлган даврда ўзгариши муносабати билан юзага келган ижобий фарқ ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар сифатида қаралади»;
10) 155-модда:
учинчи қисмининг 9-банди «бундан фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ташиш мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ўн учинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда даромадлар хорижий банкларга ва халқаро банклараро телекоммуникация тизимларига тўланган тақдирда, солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома мавжуд бўлган давлатда хорижий банкнинг ёки халқаро банклараро телекоммуникация тизимининг доимий жойлашган ери борлиги фактини тасдиқлаш, агар бундай жойлашган ер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбаларидаги маълумотлар билан тасдиқланган бўлса, талаб қилинмайди»;
қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Агар солиқ суммаси мазкур модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси томонидан тўланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси мазкур суммани мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўн икки ой ичида бюджетдан қайтариш ҳуқуқига эга. Бунда Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси ушбу модда ўн еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда тўланган суммани қайтариш учун аризани ҳамда солиқ суммаси тўланганлигининг тасдиғини илова қилади»;
ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи қисмлари тегишинча ўн тўққизинчи ва йигирманчи қисмлар деб ҳисоблансин;
11) 164-модданинг учинчи қисмидаги «15-кунига қадар» деган сўзлар «10-кунидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 172-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлар»;
13) 173-модда:
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) йиллик иш якунлари бўйича мукофот»;
қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:
«7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар»;
14) 174-модда қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:
«13) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш»;
15) 177-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
16) 179-модда:
11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11) жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар, бундан:
қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);
яшаш учун мўлжалланмаган жойларни;
кетма-кет келадиган ўн икки ойлик давр ичида икки мартадан ортиқ битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар мустасно»;
17-бандидаги «депозит» деган сўз «жамғарма» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 32-банд билан тўлдирилсин:
«32) жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадлар, агар мазкур улушлар, пайлар ва акцияларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса»;
17) 181-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга;
жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга;
жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга»;
18) 218-модда учинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни экспортга реализация қилиш обороти мақсадида фойдаланиладиган, ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи товарлар экспортидан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади»;
19) 266-модда биринчи қисми 3-бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига муайян қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, қурилиш бошланганидан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради»;
20) 269-модданинг:
биринчи қисми биринчи хатбошисидаги «қийматига» деган сўз «ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми 1-бандидаги «халқ таълими» деган сўзлар «таълим» деган сўз билан алмаштирилсин;
21) 271-модданинг:
иккинчи қисмидаги «20» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «25» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
22) 277-модданинг ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни солиқ даври учун тўлаш ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади»;
23) 286-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ҳисобот даври учун ер солиғи тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
24) 294-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ даври учун ер солиғи тўлаш жисмоний шахслар томонидан ҳисобот йилининг 15 октябрига қадар амалга оширилади»;
25) 300-модданинг бешинчи қисмидаги «15» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин;
26) 306-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объектидир»;
27) 307-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекс 306-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бўйича ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида аниқланади, бироқ бу сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаслиги лозим»;
28) 308-модда:
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар»;
2 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчиларига, ички ишлар органларининг оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ходимларига хизматни ўташи (хизмат мажбуриятларини бажариши) муносабати билан тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловларга ягона ижтимоий тўлов ҳисоблаб чиқарилмайди»;
29) 310-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлаш ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга оширилади»;
30) 313-модданинг тўртинчи қисмидаги «тегишли объектлар учун белгиланган ставкалардан» деган сўзлар «тегишли объектлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
31) 317-модданинг тўртинчи қисмидаги «тегишли объектлар учун белгиланган ставкалардан» деган сўзлар «тегишли объектлардан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32) 347-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим бўйича ҳисоб-китоб фаолият амалга оширилаётган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига:
йил давомида тегишли рухсат гувоҳномасини (маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг қарорини) олган солиқ тўловчилар томонидан — рухсат гувоҳномаси (маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг қарори) берилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан;
фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар йили ҳисобот йилининг 15 январигача тақдим этилади.
Энг кам иш ҳақининг миқдори ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлаштирилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўлов муддатидан кечиктирмай тақдим этиши шарт».
5-модда. Ушбу Қонун 2012 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 1-моддаси 2012 йил 1 февралдан эътиборан амалга киритилади, 4-моддаси 28-бандининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 308-моддасининг 6-бандини чиқариб ташлаш ва ушбу моддани иккинчи қисм билан тўлдиришга доир қисми 2012 йил 1 августдан эътиборан амалга киритилади.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2011 йил 31 декабрдаги 253 (5420)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 декабрь,
ЎРҚ-313-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 556-модда)