Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 22.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда) 285-моддаси иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «ҳалол йўл билан топган пулига сотиб олган шахсга» деган сўзлар «инсофли эгалловчига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 137-модданинг ўзбекча матнидаги «кашфиётчиларга» деган сўз «ихтирочиларга» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 512-модда биринчи қисмининг ўзбекча матни «(рента тўловчига)» деган сўзлардан кейин «мулк қилиб» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 1056-модда еттинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «кашфиётларни» деган сўз «ихтироларни» деган сўз билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги 535-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
1) 13-модда қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
2) 19-модданинг иккинчи қисмидаги «йигирма тўрт ой муддатгача» деган сўзлар «уни санация қилиш муддатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги 123-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 215-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 3-модданинг биринчи қисмидаги «юридик ва жисмоний шахсларга» деган сўзлар «юридик шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «юридик ва жисмоний шахсларга» деган сўзлар «юридик шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «юридик ва жисмоний шахслар» деган сўзлар «юридик шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги «эллик» деган сўз «қирқ» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 34-модданинг ўнинчи қисмидаги «учинчи ва ўн учинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар» деган сўзлар «ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази