Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
КЎМИР ШАХТАЛАРИНИНГ ЎТ ЎЧИРИШ СУВ ТАЪМИНОТИНИ МАРКАЗЛАШГАН ТАРЗДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2011 йил 5 январь 6/24/10-12643/6-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари)нинг тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Бошлиқ Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 декабрь,
378-сон
Ўзбекистон Республикаси
«Саноатгеоконтехназорат»
давлат инспекцияси бошлиғининг
2010 йил 30 декабрдаги
378-сонли
буйруғига
ИЛОВА
Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича
Йўриқнома
«Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича йўриқнома» Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) талабларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
1. Умумий қоидалар
1. Ҳар бир шахтадаги сувни олиш, сувни сақлаш ҳамда уни авария содир бўлган жойга етказиб бериш учун мўлжалланган ва ёйилган тарзда алоҳида жойлаштирилган муҳандислик-техник иншоотларнинг комплексидан иборат бўлган ўт ўчириш сув таъминотини бошқариш ўт ўчириш сув таъминоти ва назоратининг марказлашган тизими (кейинчалик матнда— СМН тизими) ёрдамида амалга оширилиши лозим.
2. СМН тизими шахтадаги оператив-диспетчерлик бошқарув тизимининг (ОДБТ) ташкилий қисми ҳисобланиб, шахтада меҳнат муҳофазасининг автоматлаштирилган бошқаруви тизими ривожланиши давомида эса, кейинчалик ОДБТ таркибига кириши лозим.
3. СМН тизимининг асосий вазифаси— ер усти ва ер ости объектларининг ўт ўчириш сув таъминоти тизими ишлаши учун оптимал шароитларни яратиш ва ўт ўчириш-суғориш қувури (ЎСҚ) тармоғидаги нуқсонларни тезкор аниқлаш ва ёнғин содир бўлгунига қадар нуқсонларни тузатиш йўли билан шахтада юз берган аварияни бартараф қилиш мақсадида тизимни тайёр ҳолда ушлаб туришдан иборат.
4. СМН тизими қуйидаги элементлардан иборат бўлиши лозим: ЎСҚ тармоғи параметрларини ўлчовчи ва сигнал берувчи қурилманинг ўрнатма қийматлари бўйича узоқдан етказиладиган сигналларни коммутацияловчи (йўналишларини ўзгартирувчи) приборлар; тизимдаги элементларнинг бир-бирига сигнал узатиши учун алоқа линияси; ахборотни дастлабки қайта ишлаш ва узатишнинг техник воситалари; ахборотни шакллантириш ва тақдим этишнинг техник воситалари.
5. СМН тизими автоматик бошқарувнинг мустақил контурига, яъни— машина ва механизмлар, шу жумладан тасмали конвейерлар бир вақтда ишга туширилиши ва ишлашини таъминловчи тизимга (блокировкасига) эга бўлиши мумкин.
6. СМН тизимининг бошқарув тузилмаси марказлаштирилган бўлиши мумкин, яъни: бир босқичли— ўт ўчириш сув таъминотини бошқариш ва назорат қилиш бошқарувнинг марказий пультидан амалга оширилади; икки босқичли— назорат ва бошқариш, асосий бўлмаган бир қатор функцияларни шахтанинг узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган бошқарув пунктларига ўтказган ҳолда, марказий пульт орқали амалга оширилади.
номарказлаштирилган— ўт ўчириш сув таъминотини назорат қилиш ва бошқариш шахта бошқармасининг таркибига кирувчи шахталарда жойлаштирилган бир нечта мустақил диспетчерлик бошқарув пунктларидан амалга оширилади.
7. СМН тизимидаги ахборотни танлаб олиш, узатиш ва тақдим этишнинг техник воситалари объектнинг электр, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаши лозим.
8. Шахтанинг СМН тизими билан жиҳозланиши лойиҳаловчи гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ёнғинга қарши (ЁҚ), автоматизация ва сигнализация, ОДБТ лойиҳалари асосида амалга оширилиши керак.
9. СМН тизимининг эксплуатацияси давомида горизонт, қанот, участка, қазиш жойини киритиш (сўндириш) ёки ЎСҚ тармоғида бошқа ўзгаришлар содир бўлган ҳолларда шахта ходимлари уч сутка ичида ушбу лойиҳаларга тузатишлар киритиши ва марказлашган назоратни ташкил қилишлари керак.
2. СМН тизимидаги ахборот
10. СМН тизимидаги диспетчерлик назоратининг ҳажми шахтанинг ер усти ва ер ости объектларидаги ўт ўчириш сув таъминоти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун етарли бўлиши лозим.
11. Диспетчерлик қурилмаларининг бошқарув пунктидаги ахборот жадвалда (1-илова) келтирилган ҳажмда берилиши керак.
12. СМН тизимидаги ахборот ҳажми ва бошқарув тузилмаси шахтанинг амалдаги (лойиҳалаштирилаётган) ер усти ва ўт ўчириш сув таъминоти билан белгиланади.
13. СМН тизимида билвосита ахборотни (масалан, ўт ўчириш сув таъминоти амалга оширилувчи қияликдаги (бремсбергдаги) сувнинг ҳисобланган босими бўйича, тозалаш қазиш жойи ва тайёрлов қазиш жойининг ўт ўчириш-суғориш қувури тармоғидаги ҳисобланган босим борлиги ёки ўт ўчириш насосининг ҳолати бўйича коллекторда ҳисобланган босим борлиги ҳақида хулоса чиқариш) ташкил қилинишига йўл қўйилмайди.
14. Ёнғиндан ҳимоя қилиш лойиҳасида (бўлимида) қуйидагилар белгиланади: СМН тизимидаги ахборот ҳажми, ўт ўчириш-суғориш қувури тармоғидаги ўлчов асбобларининг жойлашуви, уларнинг турлари, ўлчов чегаралари ва сигнал берувчи мосламасининг ўрнатма қийматининг ҳисобланган катталиги.
15. СМН тизимидаги ёнғиндан ҳимоя қилиш лойиҳаси (бўлими) амалга оширилиши давомида кон лаҳимларининг схемаси (режаси)да ва аварияни бартараф қилиш режасига (АБР) асосланган ер юзаси режасида 3-Иловада келтирилган шартли белгиларга мувофиқ ўлчов асбоблари ўрнатилган жойлар кўрсатилиши лозим.
3. Ўлчов асбоблари ўрнатиладиган жойлар
16. СМН тизимидаги ўлчов асбобларини ўрнатиш жойлари стационар (ўт ўчириш-суғориш қувурининг магистраль тармоқларида) ва кўчма (ўт ўчириш-суғориш қувурининг участка тармоқларида) бўлиши мумкин.
17. Кўчма ўлчов асбоблари жойлашувини ўзгартириш участка қайта ишланганидан кейин, стационар ўлчов асбобларининг жойлашуви эса— ЎСҚ тармоғи ўзгариши давомида амалга оширилади.
18. Ўрнатилиш жойларидаги ўлчов асбоблари ўт ўчириш сув таъминоти қувурига бевосита ёки автоматик ўт ўчириш қурилмасининг ҳаракатга келтирувчи линияси (тармоғи) орқали уланиши мумкин.
19. СМН тизимидаги ўлчов асбобларини жойлаштириш учун автоматик ўт ўчириш қурилмасининг ҳаракатга келтирувчи линияси (тармоғи)дан фойдаланиш чекланган бўлиши лозим, сабаби ундан олинадиган ахборот (ЎСҚ тармоғидаги сув босими назорати, автоматик ўт ўчириш қурилмасининг иш режими, ёнғин ва ҳк.) кўп функцияли бўлади.
20. Ёнғиндан ҳимоя қилиш лойиҳаларида (бўлимларида) ЎСҚ тармоғида ўлчов асбобларининг ўрнатилиш жойлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ ЎСҚ тармоғининг гидравлик ҳисоб-китоби схемаларида кўрсатилади, матнда эса-уларнинг параметрлари (жадвал кўринишида) берилади.
21. Объектларда ўлчов асбоблари жадвалга мувофиқ жойлаштирилади (2-илова)
4. Ахборотни тақдим этиш усули
22. СМН тизимидаги диспетчерлик қурилмаларида ахборот фойдаланувчи учун қулай бўлган «оч ранг» ёки «тўқ ранг» шчит бўйича ёруғлик ва товуш сигналлар кўринишида шакллантирилади.
23. Келаётган ахборот шахтанинг ўт ўчириш сув таъминоти объектининг «норма» ва «авария» каби икки ҳолатларини тавсифлаб бериши лозим.
24. Объектнинг «норма» ҳолатида— диспетчерлик қурилмаларининг «оч ранг» шчитидаги сигналлар қизил рангдан бошқа исталган, кўпроқ, яшил рангда бир текисда ёниб туради; «авария» ҳолатида, шу жумладан ахборот каналида бузилиш рўй берганида— «оч ранг» ва «тўқ ранг» шчитлар бўйича қизил рангли сигналлар липиллаб ёна бошлайди.
25. «Авария» ёруғлик сигнали диспетчерлик қурилмаларида квитирланиши* 1 мумкин бўлган товушли сигнал билан бирга берилиши лозим.
* 1 квитирланиш— ўз-ўзидан қайтарилувчи қурилма ёрдамида сигналнинг ўчирилиши.
26. Авария сигналининг, нуқсон бартараф қилингунига қадар бир маромда ёниб туриши шартида, липиллаб ёнишини квитирлашга йўл қўйилади.
27. Диспетчерлик қурилмаларидаги символларнинг аниқланиб олиниши объектнинг мнемосхемаси ёки шильдиклардаги* ёзувлар ёрдамида амалга оширилиши керак.
*Шильдик— маълумот туширилган кўрсаткич ўрнатилган рамка.
28. Агар диспетчерлик қурилмалари битта хона (диспетчерлик пункти)да жойлаштирилган бўлса, у ҳолда маълумот икки ёки ундан кўпроқ диспетчерлик қурилмаларида кўрсатилиши мумкин.
29. Диспетчерлик қурилмаларида маълумотнинг тақдим этилиш усули ОДБТ лойиҳаси (бўлими) ёки шахтанинг автоматлаштирилган бошқарув тизими (АБТ) билан белгиланади.
30. Бошқарув пункти (БП) аппаратини СМН тизимининг диспетчерлик қурилмаси сифатида ишлатишга йўл қўйилади.
31. Жорий ахборот АБТнинг чиқариш қурилмаларига фойдаланувчи томонидан берилган сўров бўйича берилади. Огоҳлантириш сигнализацияси автоматик равишда шаклланиб, авария сигнали ЭҲМ га тушганида кўрсатилиши лозим.
32. Шахтанинг ОДБТ ва АБТ тизимларида ахборот реал вақт масштабида кўрсатилиши керак.
33. Шахтанинг СМН ва ўт ўчириш сув таъминоти тизимларида юзага келган барча бузилишлар шакли 5-Иловада келтирилган Китобда рўйхатга олиниши лозим.
5. Ахборотни танлаб олиш, узатиш ва тақдим этишнинг техник воситалари
34. СМН тизимидаги ахборотни танлаб олиш, узатиш ва тақдим этиш бўйича техник воситаларнинг турлари ОДБТ, АБТ, автоматизация ва сигнализация лойиҳаси (бўлими)да, шахтанинг ЁҚ лойиҳаси (бўлими)да қабул қилинган ечимлар асосида белгиланади.
35. Ахборотни қайта ишлаш, шакллантириш ва тақдим этиш воситалари сифатида «Саноатгеоконтехназорат» ДИ томонидан белгиланган тартибда кўмир шахталарида ишлатишга рухсат берилган диспетчерлик қурилмалари қабул қилинишлари лозим.
36. СМН тизими элементлари ўртасида сигналларнинг узатилиши телемеханика қурилмалари орқали ва рухсат берилган жойларда тўғри физик чизиқлар бўйича амалга оширилиши зарур.
37. Электр занжирларни бирлаштириш ва улаш норматив ҳужжатларнинг талабларига ва ускунанинг тегишли эксплуатацион ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши керак.
38. СМН тизимида портлашдан сақлаш даражаси ва тури «портлашдан ўта ҳимоя қилинган электр ускуна», «учқун чиқаришдан хавфсиз электр занжири», портлашдан ҳимоя қилиниш маркировкаси РОИ бўлган ва бир-бири билан боғланмаган иккита электр занжирли «сигнал берувчи манометр»дан (кейинчалик— манометр) ўлчов асбоби сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
39. Ўлчов диапазонининг танланиши ва сигнал берувчи қурилманинг ўрнатма қийматини ҳисоблаш 6-иловага мувофиқ амалга оширилади.
40. Объектда манометрнинг ЎСҚ тармоғи билан лойиҳа ва эксплуатация ҳужжатлари талабларига мувофиқ уланади.
6. Машина ва механизмлар блокировкаси
41. Машина ва механизмларни бошқариш тизимини жиҳозлаш бўйича талабларни бажариш учун ЎСҚ тармоғидаги сув босимини назорат қилувчи датчик сифатида 39-бандда келтирилган талабларга мос бўлган манометрни қўллаш тавсия этилади.
42. Манометрдаги сигнал берувчи қурилманинг конструкцияси уни назорат ва бошқарув тизимлари дискретли киришга эга бўлган иккита мустақил занжирда ишлатилишини таъминлаши лозим.
43. ЎСҚ тармоғида сув бўлмаганида ёки босим тушиб кетганида манометрнинг сигнал берувчи қурилмасининг контактлари тасмали конвейерни бошқариш блокидаги фавқулодда тормозлаш ҳамда лаҳим қазиш ва чиқариб олиш ускуналарини бошқариш станцияларини тўхтатишнинг электр занжирларига таъсир кўрсатиши керак.
44. Объектдаги ўт ўчириш сув таъминотининг нормал ҳолати тикланганида машина ва механизмлар бошқаруви занжирларининг бир-биридан ажратилиши айнан шу манометр ёрдамида бажарилиши керак.
45. Ёнғинга қарши ҳимоя лойиҳаси (бўлими)да ЎСҚ тармоғида сув босими ҳисобланган қийматдан пасайган ҳолатларда машина ва механизмларни ишга тушириш ва ишлашини блокировкалашни амалга оширувчи манометрлар белгилаб берилиши лозим.
46. «Автоматизация» лойиҳаси (бўлими)да манометрнинг сигнал берувчи қурилмасини машина ва механизмларнинг бошқарув блокларига уланиш схемалари ишлаб чиқилади.
47. Манометрни бошқарув блокларига улаш учун кўмир шахталарида қўлланишга рухсат берилган сим ишлатилади.
7. Якуний ҳолат
48. «Кўмир шахталарининг ўт ўчириш сув таъминотини марказлашган тарзда назорат қилиш ва бошқариш бўйича Йўриқнома» Ўзбеккўмир ОАЖ билан келишилган.
Ўзбеккўмир ОАЖ бош директори Х. Хурсанов
Иловалар
1-ИЛОВА

Маълумот

1

2

Ер юзасидаги объектлар

1. Шахта сув таъминоти манбалари:
1.1. Шаҳар сув таъминоти тармоғи1.1. Сув борлиги ҳақида
1.2. Насос, ўт ўчириш станциялари1.2. Насоснинг ҳолати (ёқилгани, ўчирилгани) тўғрисида
1.3. Насослар ишини бошқариш
2. Ўт ўчириш резервуарлари2. Ўт ўчириш зарур сувнинг ҳисобланган сатҳи тўғрисида
2.1. Ўт ўчириш учун зарур сувнинг ҳисобланган захира ҳажмини 5% га камайгани тўғрисида (бунда ўт ўчириш билан боғланмаган бошқа эҳтиёжларга сув олиниши блокировка қилиниши керак)
3. Ўт ўчириш насослари3.1. Сув босими борлиги тўғрисида
3.2. Насоснинг ҳолати (ёқилгани, ўчирилгани) тўғрисида
3.3. Насослар ишини бошқариш
4. Техкомплекс (саралаш)4.1. ЎСҚ тармоғида сувнинг ҳисобланган босими борлиги тўғрисида

Ер ости объектлари

5. Шахтага сув бераётган лаҳимлар5.1. ЎСҚ тармоғида сувнинг ҳисобланган босими борлиги тўғрисида
6. Ствол атрофи қўраси (руда қўраси)6.1. ЎСҚ тармоғида сувнинг ҳисобланган босими борлиги тўғрисида
7. Амалдаги қазиш майдони7.1. Шу каби
8. Тайёрлов қазиш жойи8.1. Шу каби
9. Қазиш жойи9.1. Шу каби
10. Шахта қанотлари10.1. Шу каби
11. Ер юзасига чиқувчи қия лаҳимлар11.1. Шу каби
12. Тасмали конвейерлар билан жиҳозланган асосий транспорт қазиш жойлари12.1. Шу каби
13. ЁҚ ҳимоя лойиҳасида махсус тадбирлар бўйича сув берилиши кўзда тутилган бошқа қазиш жойлари13.1. Шу каби
14. ЎСҚ тармоғида редукциялаш (ўзгартириш, камайтириш) узеллари14.1. Сувнинг ҳисобланган босими (қуйи чегара) борлиги тўғрисида
15. Ўт ўчиришда фойдаланиладиган насослар15.1. Сув босими борлиги тўғрисида
15.2. Насоснинг ҳолати (ёқилгани, ўчирилгани) тўғрисида
15.3. Насослар ишини бошқариш
2-ИЛОВА

Ўлчов асбоби ўрнатиладиган жой

1

2

1. Шаҳар сув таъминоти тармоғи1.1. Шахта сув таъминоти тармоғига кириш жойида
2. Ўт ўчириш насослари (ер юзаси ва ер ости)2.1. Босимли сув қувурларида
3. Техкомплекс (саралаш)3.1. ЎСҚ тармоғининг якуний нуқталарида
3.2. ЎСҚ тармоғидаги баландлик бўйича энг юқори белгиларга эга нуқталарида
4. Шахтага сув бериладиган лаҳимлар4.1. Этакда, туташиш жойидан 20 м масофада
5. Ствол атрофи қўраси (руда қўраси)5.1. ЎСҚ тармоғи горизонтга шаҳобланишидан олдин
6. Амалдаги қазиш майдони6.1. Қазиш майдонининг пастки ва юқори қисмларидаги шаҳобланиш жойларида
7. Тайёрлов қазиш жойи7.1. ЎСҚ тармоғи охирида
8. Қазиш жойи8.1. ЎСҚтармоғи охирида: вентиляция штрекида— қазиш жойидан 100 м дан узоқ бўлмаган масофада; конвейер штрекида —қазиш жойидан 50 м дан узоқ бўлмаган масофада
9. Шахта қанотлари9.1. Узоқ нуқталарда
10. Ер юзасига чиқувчи қия лаҳимлар10.1. Этакдан 20 метрлик масофа чегарасида
11. Тасмали конвейерлар билан жиҳозланган асосий транспорт қазиш жойлари11.1. Қазиш жойининг бошланиши ва охирида. Бир қазиш жойининг бошланиши иккинчисининг охири билан бир нуқтада бирлаштирилиши мумкин
12. Бошқа қазиш жойлари12.1. ЕҚ ҳимоя лойиҳасида кўзда тутилган жойларда
1 3. Редукциялаш (ўзгартириш, камайтириш) узеллари13.1. Чиқиш жойида (қуйи чегара)
3-ИЛОВА
СМН тизимидаги манометрларнинг шартли белгиланиши
Суратида — манометрнинг тартиб рақами. Махражида — бевосита ўт ўчириш қувурига ўрнатилган манометр.
Суратида — манометрнинг тартиб рақами. Махражида — автоматик ўт ўчириш қурилмасининг ҳаракатга келтирувчи линиясида ўрнатилган манометр.
1. Айлана диаметри 5 мм дан кам бўлмаслиги керак.
2. Ҳарфларнинг баландлиги 3 мм дан кам бўлмай, улар қизил бўёқ билан ёзилиши лозим.
4-ИЛОВА
СМН тизимининг ўт ўчириш қувури тармоғида манометрларнинг жойлашуви
5-ИЛОВА
34 б. учун шакл

ЁҚҲ КИТОБИ

Шахта _______________

БОШЛАНГАН ___________
ТУГАТИЛГАН ___________

(кун, ой, йил)

Объектнинг номланиши

Авариянинг, режа бўйича ишнинг таърифланиши

Қўлланилган чоралар

Ишни бажариш учун масъул шахс (лавозими, Ф.И.Ш.)

Иш бажарилгани ҳақида
қайд ёзуви,
масъул шахснинг имзоси

Китобни юритиш бўйича тушунтириш
Китобда шахтанинг ўт ўчириш сув таъминоти ва СМН тизимларида рўй берган авариялар ва режа бўйича бажариладиган ишлар қайд этилади.
Китоб ип билан тикиб боғланиши, муҳрланиши ва саҳифалари рақамланган бўлиши керак.
Китоб кон диспетчери томонидан тўлдирилади ва диспетчерлик пунктида сақланади.
Китобни тўғри юритиш ва ўз вақтида тўлдириш масъулияти шахтанинг техник директори (бош муҳандиси)га юкланади.
6-ИЛОВА
Ўлчов диапазонини танлаш ва ўрнатма қийматларни ҳисоблаш методикаси
1. Манометрнинг ўлчов диапазони берилган участканинг ЎСҚ тармоғидаги мумкин бўлган максимал босимдан каттароқ бўлган ўлчов чегараси бўйича белгиланади.
Манометрнинг ўлчов диапазонинг танлаш 1-жадвал бўйича амалга оширилади.

1-Жадвал

Диапазони, МПа (кгс/см2)

Ўлчов чегараси, МПа (кгс/см2)

0-1,0(10,0)

0,75 (7,5)

0-1,6(16,0)

1,2(12)

0-2,5 (25,0)

1,87(18,7)

0-4,0 (40,0)

3,0 (30,0)

0-6,0 (60,0)

4,5 (45,0)

0-10,0(100,0)

7,5 (75,0)

2. ЎСҚ тармоғининг берилган нуқтасидаги сигнал берувчи қурилма манометрининг ўрнатма қийматини ҳисоблаш ушбу участкадаги ўт ўчириш сув таъминотининг гидравлик параметрларига асосланган ҳолда бажарилади. Ўрнатма қиймат катталиги қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Руст = Рcmmaxm..н-0,025Диз, бу ерда
Рст — сув таъминотининг барча вариантлари учун ЎСҚ тармоғининг ушбу участкасидаги сувнинг максимал босими, МПа (кг/см2);
Рmaxm..н — технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланишида манометр ўрнатилишидан кейинги ЎСҚ тармоғининг ушбу участкасидаги босимнинг камайиши, МПа (кг/см2);
Диз - манометр ўлчов диапазонининг чегаравий қиймати, МПа (кг/см2).
Технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланишидаги босимнинг камайиши (Рmaxm.н.) ҳисоблаш орқали аниқланади: ушбу участкадаги технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланиши (м3/с), ЎСҚ тармоғининг ушбу участкасидаги тўлиқ гидравлик қаршилик (см25) ва маҳаллий қаршиликлар туфайли йўқотиладиган босим (10%) бўйича.
3. Мисол.
Тармоқнинг гидравлик ҳисоблаш схемаси бўйича диапазонни ва манометрнинг ўрнатма қиймати ҳисобланишини танлаш (4-Илова).
Берилган дастлабки маълумотлар:
Манометр ўрнатилган жой— йўлдаги қиялик этаги;
Манометрнинг тартиб рақами— 4.
ЎСҚ тармоғининг манометр ўрнатилган жойидаги сувнинг максимал ҳисобланган босими
Рст = 150 м (15 кгс/см2,1,5 МПа).
Технологик эҳтиёжлар учун сувнинг максимал сарфланиши туфайли босимнинг йўқотилиши
Рmaxm.н. = 10 м (1.0 кгс/см, 0,1 МПа).
1-Жадвалга мувофиқ манометрнинг ўлчов чегараси 1,87 МПа (18,7 кгс/см2) қилиб танлаб олинади ва ушбу қиймат бўйича манометрнинг ўлчов диапазони— 2,5 МПа (25 кгс/см2) белгиланади.
Манометрнинг сигнал берувчи қурилмасидаги ўрнатма қиймат катталиги
Руст = (15,0 - 1,0) - 0,025x25,0 = 13,375 кгс/см2.
Манометрнинг сигнал берувчи қурилмасининг кўрсатгичи шкала бўйича 13 кгс/см2 га тенг бўлган белги ёнига ўрнатилади.
4. ЁҚҲ лойиҳаси (бўлими)да СМН тизимида қўлланиладиган ҳар бир манометрнинг ўлчов диапазонини танлаш ва сигнал берувчи қурилмасининг ўрнатма қийматининг ҳисоб-китоблари бўйича натижалар (жадвал кўринишида) кўрсатилиши лозим.