Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
МЕРКАПТАНЛАРНИ ҚЎЛЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ»
Меркаптанларни қўллашда хавфсизлик ҚОИДАЛАРИ

I.Умумий қоидалар

II. Умумий хавфсизлик талаблари

1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш

2-§. Санитария ва гигиена

3-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар

III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар

1-§. Меркаптанларни қўллашда хавфсизлик талаблари

2-§. Меркаптанларни сақлашда хавфсизлик талаблари

3-§. Меркаптанларни газ тақсимловчи станциялар ва пунктларида қўллашда хавфсизлик талаблари

4-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари

5-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускуналарининг автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимларига хавфсизлик талаблари

6-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзага келганлиги ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари

7-§. Коррозиядан ҳимоялашда хавфсизлик талаблари

8-§. Лабораторияда меркаптанлар билан ишлашда хавфсизлик талаблари

IV. Ишлаб чиқариш қурилмалари, резервуарлари ҳамда асбоб ва ускуналарига қўйилган хавфсизлик талаблари

1-§. Ишлаб чиқариш асбоб ва ускуналарига қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари

2-§. Резервуарларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

3-§. Насосларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

4-§.Одоринизация қурилмасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари

5-§. Қувурларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

V. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 28-29-сон, 234-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ меркаптанларни қўллашда хавфсизлик тартибини белгилайди.
5. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
26. Ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналар ва қурилмаларда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган жавонларда жойлаштирилиши керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази