Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ХЛОРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, САҚЛАШ, ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
ХЛОРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, САҚЛАШ, ТРАНСПОРТДА ТАШИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

I. Умумий қоидалар

II. Умумий талаблар

III. Электролиз усули билан хлор ишлаб чиқишда хавфсизлик талаблари

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Диафрагмен усулидаги электролиз

3-§. Симобли усулдаги электролиз

4-§. Хлорид кислота электролизи

5-§. Мембрана усулидаги электролиз

6-§. Суюлтирилган хлорни ишлаб чиқариш

IV. Технологик жиҳозлар, трубалар ва қурилмалар

V. Назорат, бошқарув, сигнализация ва автоматика тизими

VI. Суюлтирилган хлорни сақлаш

VII. Суюлтирилган хлорни тўкиш-қуйишни амалга ошириш тартиби

1-§. Умумий қоидалар

2-§. Вагон-цистерналарни суюлтирилган хлор билан тўлдириш тартиби

3-§. Суюлтирилган хлор бўлган вагон-цистерналарни қабул қилиб олиш ва бўшатиш

4-§. Контейнерлар ва баллонларни тўлдириш

VIII. Технологик жиҳозлар, трубалар ва қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш

IX. Суюлтирилган хлорни ташиш

X. Контейнер ва баллонлардаги суюлтирилган хлордан фойдаланишда истеъмолчи учун хавфсизлик талаблари

1-§. Истеъмолчиларга идишларга қуйилган хлорни етказиб беришни ташкил қилиш

2-§. Контейнер ва баллонлардаги суюлтирилган хлорни омборларга жойлаштириш ва ўрнатиш

3-§. Контейнер ва баллонларни қабул қилиб олиш ва бўшатишга қўйиладиган талаблар

ХI. Шахсий ҳимоя воситалари

XII. Авария ҳолатида қутқариш хизмати

XIII. Жавобгарлик

XIV. Якуний қоида

1-ИЛОВА (тавсия этиладиган)
Суюлтирилган хлор учун темир йўл цистерналарини тўлдириш ЖУРНАЛИ ШАКЛИ

2-ИЛОВА
Тўйинтирилган хлор буғларининг тенг (абсолют) босимининг ёпиқ идишдаги суюқликнинг ҳароратига боғлиқлиги

3-ИЛОВА (тавсия этилган)
Асосий ҳажмли ва иссиқлик алмашинувчи технологик жиҳоз ва трубаларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қўйиладиган ТАЛАБЛАР

4-ИЛОВА (тавсия этилган)
Хлорни ишлаб чиқиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ объектларни авария ҳолатида тегишли воситалар билан жиҳозлаш табели

5-ИЛОВА (тавсия этилган)
Баллон ва контейнерларда суюлтирилган хлорни ташишни амалга оширадиган автомобиль транспортини жиҳозлаш табели

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) Хлорни ишлаб чиқариш, сақлаш транспортда ташиш ва ундан фойдаланишда хавфсизлик Қоидалари»га асосланган ҳолда қайта кўриб чиқилган. Қоидалар ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият олиб бораётган ҳамда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига қарашли барча ташкилотлар учун мажбурийдир.
Мазкур Қоидалар «Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефть-кимё ва нефть-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидалари»га («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2009 йил 5 январдаги 01-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йил 19 январдаги 20-15-15/12-сонли хати) қўшимча тарзда қўлланилади.
в) юқорида кўрсатилган «а», «б» объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни тайёрлаш, монтаж қилиш, тузатиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда.
в) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига биноан (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) хавфли ишлаб чиқариш объектларини эксплуатация қилишдаги авария ҳолатларида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлиги учун жавобгарлик рискини суғурталаш ҳақидаги келишув;
11. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил, 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2000 йил, 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Электр билан таъминлашнинг ишончлилиги бўйича биринчи категориядаги истеъмолчиларга электролиз, хлор ва водород етказиб берадиган компрессорларнинг электр двигателлари, хлорни қуритиш колоннасида сульфат кислотанинг циркуляцияси учун насослар, хлорни ютиш тизими (санитар колонналари) орқали қоришма циркуляцияси учун насослар, мембранали электролизда тузли сувнинг циркуляцияси учун насослар, электр шлаклар учун насослар, элекролизга тузли сув етказиб берувчи насослар, элекролизга тузли кислотани етказиб берувчи насослар, суюлтирилган хлор учун насослар, сиқилган ҳаво учун компрессорлар, суюлтирилган хлор ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган музлатиш қурилмаларининг электр двигателлари, хлор тўлқинини маҳаллийлаштириш тизимида босимни кучайтириш учун насослар, авария ҳолатида ҳаво алмашиши тизимидаги вентиляторлар киради.
23. Электролиз залларида электролиз қурилмалари ва жиҳозларини ўрнатишда «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш Қоидалари» (ТФҚ) (рўйхат рақами 1383, 2004 йил, 9 июль, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-модда), «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги Қоидалари» (ТХҚ) (рўйхат рақами 1400, 2004 йил, 18 август, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-модда), «Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик Қоидалари» («Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси томонидан 2004 йил 13 февралдаги 84-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2004 йил 27 февралдаги 20-15-62/24-сонли хати), «Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефть-кимё ва нефть-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидалари» («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2009 йил 5 январдаги 01-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2009 йил 19 январдаги 20-15-15/12-сонли хати) ва мазкур Қоидаларнинг талаблари бажарилиши лозим.
28. Электролиз залларидаги электрли кўтариш қурилмалари «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш Қоидалари» (ТФҚ) (рўйхат рақами 1383, 2004 йил, 9 июль) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги Қоидалари» (ТХҚ) (рўйхат рақами 1400, 2004 йил, 18 август) талабларига биноан ердан изоляция қилиниши керак. Кран илмоғининг ердан изоляция қилиш даражасининг кетма-кетлиги сони учтадан кам бўлмаслиги лозим (илмоқнинг полиспастдан, арава рельсининг кўприкдан, кран рельсининг рельс ости конструкцияларидан).
Водородни қайта қуйиш бўлимида 33-бандда келтирилган тадбирлар олдиндан амалга оширилган ҳолда битта захира компрессорини ўрнатишга (компрессор ишламай қолганда водородни ўт олдиргичга тушириш амалга оширилишига) йўл қўйилади.
91. Суюлтирилган ва газ ҳолатидаги хлор учун мўлжалланган трубалар қуйидаги қўшимчалар инобатга олинган ҳолда СТҲ 11-76 «Технологик қувурўтказгичларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш Қоидалари» («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2009 йил 28 октябрдаги 211-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2009 йил 1 декабрдаги 6-15/23-9626/6-сонли хати) ҳамда ҚМҚ 3.05.05 «Технологик жиҳозлар ва технологик трубалар» талабларига жавоб бериши керак:
144. 140, 142 ва 143-бандларнинг талабларига жавоб бермайдиган ишлаб турган хлор омборларини реконструкция қилишда хлор хавфсизлиги бўйича ихтисослашган ташкилот томонидан тавсия этилган ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси билан мувофиқлаштирилган хлор омборлари хавфсизлигини ошириш бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим.
б) идиш ичидаги газларни чиқариб ташланадиган идишнинг ташқи томонидаги трубага (мазкур Қоидаларнинг 88-бандида кўзда тутилган ёпиш вентилларидан кейин) суюлтирилган хлорнинг газ линиясига ўтиб кетганлиги ҳақида хабар берувчи қурилма ўрнатилиши лозим.
161. Мазкур Қоидаларнинг 136-бандидаги «а», «б», «г» ва «е» кичик бандларига тегишли хлор омборлари ҳудудида, шунингдек алоҳида жойлаштирилган буғлантирувчи, хлор идишларини қайта юклаш пунктлари, тўкиш-қуйиш пунктлари ва хлор бўлган темир йўл вагон-цистерналари турадиган боши берк йўлларда авария ҳолатида хлор чиқишини автоматик тарзда назорат қилиш ва ҳимоя сув пардаси ёрдамида уни маҳаллийлаштириш ва (ёки) хавфсиз концентрацияга келгунга қадар тарқатиб юбориш тизими ёки қурилмалари кўзда тутилиши керак.
164. Хлор омборлари, тўлдириш станциялари, буғлантириш ва хлор сақланадиган хоналарда авария ҳолатларини маҳаллийлаштириш учун мазкур Қоидаларнинг 129-бандига биноан газ анализатори сигнали бўйича автоматик тарзда ёқиладиган авария вентиляцияси кўзда тутилиши лозим.
193. Вагон-цистернада ортиқча босим йўқ бўлса, 1 тоннадан ортиқ суюлтирилган хлор қолдиғи бўлса, мазкур Қоидаларининг 172-банди талаблари бузилганлиги аниқланса, вагон-цистернани тўлдиришга тайёрлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади ва бу ташкилотнинг масъул ходими томонидан журналга тегишли ёзувлар киритилади.
208. Истеъмолчилардан келиб тушадиган контейнерлар ва баллонлар мазкур Қоидаларнинг 172-банди талабларига жавоб бермайдиган идишларни аниқлаш мақсадида кўрикдан ўтказилиши лозим.
в) контейнер ва баллонларни жойлаштириш учун мўлжалланган майдонча кириш ва юклаш ишларини амалга ошириш учун қулай бўлиши ҳамда 289 ва 290-бандлар талаблари инобатга олинган ҳолда авария ҳолатида хлорнинг оқиб кетишини кузатиш аниқлаш ва маҳаллийлаштириш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим;
224. Эксплуатация қилишнинг муайян шароитларини инобатга олган ҳолда жиҳозлар ва трубаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш тартиби меъёрий-техник ҳужжатлар: «Кимё, нефть-кимё ва нефть-газни қайта ишлаш хавфли ишлаб чиқариш объектларида таъмирлаш ишларини бехатар олиб бориш тартиби тўғрисида Низом» («Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг томонидан 2008 йил 5 сентябрдаги 187-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2008 йил 17 сентябрдаги 20-15-318/10-сонли хати), ХҚ 13 — 43 «Портлаш-ёниш хавфи бор кимё, нефть- кимё ва нефть-газни қайта ишлаш корхоналари учун портлаш хавфсизлигининг умумий Қоидалари»нинг тегишли бўлимлари, «Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация Қоидалари» ва СТҲ 11 — 76 асосида белгиланади.
272. Базавий ва гуруҳларга бириктирилган хлор омборларининг ҳажми лойиҳа асосида мазкур Қоидаларнинг 137 ва 139-бандлари талабларини инобатга олиб ва ҳудуддаги барча истеъмолчиларни идишларга қуйилган хлор билан тезда таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Хлорни сўриб олиш қурилмасининг иши мазкур Қоидаларнинг 129-банди талабларига биноан авария вентиляцияси ёқилганда тўхташи лозим.
288. Омбор ҳудудида мазкур Қоидаларнинг 287-банди талабларига амал қилган ҳолда тўғридан-тўғри қуёш нурлари ва атмосфера ёғинларидан ҳимоя қиладиган очиқ томлар остида бўшатилган идишни сақлашга йўл қўйилади.
298. Контейнердан (баллонлардан) хлорни йиғиб олиш мазкур Қоидаларнинг 158-банди талабларига биноан кейинчалик буғлантирувчида буғлатиш шарти билан суюлтирилган ҳолда амалга оширилади. Хлор чекланган ҳолда истеъмол қилинганда газ ҳолатидаги хлорни тўғридан-тўғри идишдан йиғиб олишга йўл қўйилади. Бундай ҳолатда йиғиб олинадиган хлорни буғлантиришнинг талаб қилинадиган жадаллик даражасига табиий ёки мажбурий конвекция (циркуляция) ҳисобига олинадиган атрофдаги ҳавонинг иссиқлик оқими ёрдамида эришилиши лозим. Бу хлор билан хавфсиз тарзда иш олиб боришга ихтисослашган ташкилот билан мувофиқлаштирилган тегишли ҳисоблар ёрдамида асослаб берилиши керак.
302. Баллонлар ва контейнерлардан газ ҳолатидаги хлорни йиғиб олиш 298-банд талабларини инобатга олиб, қуйидаги шартларни бажарган ҳолда амалга оширилади:
323. Мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ хлор билан боғлиқ авария ҳолатларини бартараф этиш учун авария-қутқарув хизмати асосий воситалар билан жиҳозланиши лозим.
Т/Р

Цистерна
рақами

Цистернани навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш муддати

Рама ва юриш қисмининг соз ҳолати ҳақидаги хулоса

Цистернани герметиклигини текшириш ва кўрикдан ўтказиш муддати

Цистернанинг
характеристикаси

Ташкилот вакилининг цистернани тўлдириш мумкинлиги (мумкин эмаслиги) ҳақидаги хулосаси, имзо

Мазкур Қоидаларнинг 188 бандига мувофиқ цистернани тайёрлаш ва уни тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, имзо

Цистерна тўлдирилган сана

Хлор билан тўлдирилган цистернанинг оғирлиги, тонна

Қуйилган хлор массаси , тонна

Тўлдиришни амалга оширган шахснинг имзоси

Ташкилот ваколатли вакилининг тўлдирилган цистернанинг мазкур Қоидаларнинг 193-бандига мувофиқлигини тасдиқловчи имзоси, цистернага пломба қўйилган сана




Завод рақами

Қайд этиш рақами

Ҳажми (m3)

Паспорт бўйича идишнинг оғирлиги, тонна

Идишнинг фактик оғирлиги, тонна

Цистернадаги босим МРа

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

Т/Р

Жиҳоз номи

Иш таркиби

Муддатлари
(қандай муддат ичида)

1

2

3

4

1.



Суюлтирилган хлор омборлари (идишлар, ўлчов асбоблари ва буферли идишлар)



1.Техник кўрик:
а) ташқи ва ички текширувлар (изоҳ, 1-банд)
б) синов босими остида гидравлик синовларни ўтказиш

12 ой (ташкилот),
4 йил
«Саноатгеоконтехназорат»
давлат инспекцияси)
8 йил

2.Қобиқ қалинлигини ўлчаш

12 ой

3.Маҳкамлаш қурилмаси, муҳофаза клапанлари ва мембраналари, НСПваА қурилмаларини текшириш

12 ой

4.Сифонларни текшириш

12 ой

5.Зичликни синовдан ўтказиш

12 ой

6.Қобиқнинг ташқи қисми бўялган изоляциясини таъмирлаш

12 ой

2.


Хлор учун темир йўл вагон-цистерналари





1.Техник кўрик:
а) ташқи ва ички текширувлар (изоҳ, 1-банд)
б) синов босими остида гидравлик

12 ой (ташкилот),
4 йил
(«Саноатгеоконтехназорат»
давлат инспекцияси)
8 йил

2.Қобиқ қалинлигини ўлчаш

12 ой

3.Маҳкамлаш қурилмаси, муҳофаза клапанлари ва мембраналарини текшириш

12 ой

4.Сифонларни текшириш

12 ой

5.Қобиқ қалинлигини ўлчаш (изоҳ, 2-банд)

12 ой

6.Цистернанинг юриш қисми ва қозонининг маҳкамлаш қисмларини кўздан кечириш

Вагон-цистерна тўлдирувчи
ташкилотга етиб келганда

7.Деподаги таъмир

Ишлаб чиқарилгандан сўнг ҳар икки йилда ва кейинчилик ҳар йили

8.Капитал таъмир

Ишлаб чиқарувчи заводнинг техник шартларига мувофиқ, лекин 5 йилда камида бир марта

3.Хлор учун контейнер ва баллонлар1.Техник кўрик:
а) ташқи ва ички текширувлар
б) синов босими остида гидравлик синовларни ўтказиш

2 йил

2 йил

2.Қурилма, сифонларни текшириш ва бўяш (зарурият бўлганда)

Ҳар сафарги тўлдиришдан олдин

4.

Конденсатор элемент


1.Труба ва труба ичидаги бўшлиқларни ечиб олиш ва ювиш ҳамда зарурият бўлганда конденсатор элементларини таъмирлаш ва алмаштириш

12 ой

2.Қурилмаларни текшириш ва таъмирлаш, тагликларни алмаштириш

12 ой

3.Изоляцияни таъмирлаш, бўяш

12 ой

4.Зичлик синовини ўтказиш (изоҳ, 2-банд)

12 ой

5.



Буғлантирувчи, ресивер, ахлатларни тозаловчи, фильтр



1.Тозалаш

6 ой

2.Ишчи босимда сиқиш

6 ой

3.Таъмир (зарурият бўлганда алмаштириш)

6 ой

4.Маҳкамлаш қурилмалари, муҳофаза клапанлари, мембраналарни текшириш, тагликларни алмаштириш

12 ой

5.Қобиқни таъмирлаш ва бўяш

12 ой

6.


Суюлтирилган ва газ ҳолатидаги хлор трубалари

1.Ташқи кўрик

12 ой

2.Маҳкамлаш қурилмалари, муҳофаза клапанлари, мембраналарни текшириш

12 ой

3.Фоанцли бирикмалар тагликларини алмаштириш

Фланцли бирикмалар ҳар сафар ечилганда амалга оширилади

4.Зичлик синовини ўтказиш (изоҳ, 2-банд)

12 ой

5.Танлаб олиб текшириш

Ишлаб чиқаришга киритилгандан сўнг 2 йилдан кейин, кейинчалик 4 йилдан сўнг

6.Мустаҳкамлик ва зичлик синовларидан ўтказиш

Танлаб олиб текшириш ўтказилганда

1.Авариявий ишларни амалга ошириш учун индивидуал ҳимоя воситалари:
Изоляция қиладиган нафас олиш аппаратлари (шунингдек ўз-ўзини қутқариш воситалари);
100 фоизли газ ҳолатидаги хлор ва суюлтирилган хлор тўкилиб кетишидан ҳимояланиш учун мўлжалланган герметик ҳолатдаги изоляция костюмлари;
Қутқарув камари;
Капронли арқон, узунлиги 20 m.

(4 — 6 комплект)

2.Хлор оқиб чиқишини маҳаллийлаштириш ва бартараф қилиш учун жиҳозлар, мосламалар ва асбоблар комплекти:
Махсус ҳимоя сув пардасини ташкил қилиш учун мўлжалланган кўчма қурилмалар.
Баллондан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун «А» комплекти:
авариявий баллон учун футляр;
баллон маҳкамлагичидаги герметик ҳолатни таъминловчи қопқоқ;
баллон қобиғидан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун тезда ўрнатиладиган қурилма.
Контейнердан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун «Б» комплекти:
контейнернинг маҳкамловчи қурилмаси учун герметик ҳолатни таъминловчи қопқоқ (ишлатиладиган ҳар бир идиш тури бўйича ёки универсал);
контейнер қобиғидан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун тезда ўрнатиладиган қурилма.
Темир йўл (автомобиль) цистернаси ва бакидан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун «В» комплекти:
цистернанинг маҳкамловчи қурилмасидаги герметик ҳолатни таъминловчи қопқоқ;
цистернанинг муҳофаза клапанидан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун герметик ҳолатни таъминловчи қурилма;
цистерна, бак қобиғидан хлор оқиб чиқишини бартараф қилиш учун тезда ўрнатиладиган қурилма.
Эксплуатация қилинадиган хлор трубаларининг барча диаметрлари учун тез ўрнатиладиган хомутлар.
Трубаларнинг фланцли бирикмаларининг барча диаметрлари учун пўлат беркитгичлар (паронитли тагликлар билан)
5 дан 20 mm гача бўлган ёриқларни ямаш учун қўрғошинли конус қопқоқлар.
Гайкали калитлар комплекти (маҳкамланувчи бирикмаларнинг барча ўлчамлари учун).
Газ калитлари № 1 ва № 2.
Слесарь асбоби (болға, ўйгич, эгов, дрель пармалари билан, арра, монтаж учун пичоқ).
3 — 5 mm қалинлик ва 500x500 mm ўлчамдаги паронит.
5 mm қалинлик ва 200x200 mm ўлчамдаги қўрғошин.
Барча турдаги маҳкамлаш бирикмалари учун болт ва гайкалар тўплами.
3 — 5 mm қалинлик ва 300x400 mm ўлчамдаги резина.
3 — 5 mm диаметрга эга пўлат сим (куйдирилган).
Вентиллар учун сальникли қоплама (графланган асбест).


Камида 5 дона






















15 m

3.Аккумляторли фонарь (хлор ишлаб чиқариладиган ва бошқа портловчи объектлар учун портлашдан хавфсиз тарзда ишланган).
1.Транспорт воситаси ва идишни таъмирлаш учун асбоблар тўплами.
2.Жойидан қўзғалиб кетишидан сақлаш учун устунча.
3.Авария ҳолатида тўхташ белгиси ёки қизил рангли ёниб-ўчувчи фонарь.
4.«Кириш тақиқланади!» иккита белги.
5.Баллон ёки контейнерларни автомашина кузовига маҳкамлаш учун қурилма ва мосламалар.
6.Тортиш (буксирга олиш) учун пўлат сим.
7.Хлор оқиб чиқишини кўрсатиб турувчи кўчма ёки индивидуал индикатор.
8.Дори-дармон қутиси.
9.Иккита махсус конструкцияга эга кўчма чанглатувчи қурилма.
10.«А» ёки «Б» комплекти (мазкур Қоидаларга 4-илова).
11.Мобиль оператив алоқа воситалари.
12.Хлор тўлдирилган контейнерларни ташувчи автомобиллар махсус контейнерларни маҳкамловчи қурилмаларга эга бўлиши лозим.
13.Тўлдирилган, суюлтирилган хлорни ташувчи шахслар қуйидаги нафас йўллари ва терининг минимал индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим:
фильтрловчи газга қарши воситалар (противогаз),
изоляция қиладиган нафас олиш аппаратлари,
изоляция қиладиган костюмлар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази