Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларининг тузилиши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, норматив техник ҳужжат сифатида эътироф этилган кундан бошлаб кучга киритилсин ва кўпайтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 3 ноябрдаги 239-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, сиқилган ҳаво ва инерт газдан фойдаланаётган хавфли объектлардаги стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларини ишлатишда саноат хавфсизлигини таъминлаш, ҳалокатлар, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган талабларни белгилаб беради.
1. Мазкур Қоидалар сиқилган ҳаво ва инерт газлардан фойдаланаётган ишлаб чиқаришларда стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларини лойиҳалаш, созлаш, ишлатиш, таъмирлаш, қайта жиҳозлаш, техник қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишда қўлланилади. Ишлаб чиқаришларнинг спецификаси ҳамда объектларда амалдаги махсус талаблар ва чеклашлар, компрессор қурилмалар учун ишлаб чиқилаётган лойиҳалаш, конструкторлик ва ишлатиш ҳужжатларининг тайёрланишида ҳисобга олинади.
2. Мазкур Қоидалар лойиҳаланаётган, янгидан тайёрланаётган ва қайта жиҳозланаётган стационар поршенли, ротацион ва винтли мойтўлдирилган ва қуруқ компрессор қурилмаларга, ҳамда қуввати 14 kW ва ундан юқори бўлган ишлаётган стационар қурилмаларга, босими 0,2 (2) дан 40 МРа (400 kgf/cm2) гача бўлган ҳаво ва инерт газларда ишлаётган ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларига тегишлидир.
3. Мазкур Қоидалар совутқичли ва кислородли компрессор қурилмалар ҳамда портлаш хавфи бўлган, заҳарли, радиоактив газлар ва ацетилен қатори газларида ишлаётган компрессор қурилмаларга тегишли эмасдир.
4. Мазкур Қоидаларнинг талабларига жавоб бермайдиган, ишлаётган стационар компрессор қурилмалари бор бўлган ташкилотларда, уларни хавфсиз ишлатишга қаратилган қўшимча тадбирлар ишлаб чиқилади. Қўшимча тадбирлар белгиланган тартибда келишилади ва тасдиқланади.
5. Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларини ишлатиш бўйича қўлланма, ишлаб чиқарувчи заводларнинг техник ҳужжатларига, технологик регламентларга, мазкур Қоидаларга ва саноат хавфсизлиги бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ равишда ишлаб чиқилади.
6. Янги ёки қайта жиҳозланаётган компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларининг ишлатишга қабул қилиниши белгиланган тартибда, мазкур Қоидаларнинг талаблари ва саноат хавфсизлиги бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади.
7. Компрессор қурилманинг биноси, унинг барча иншоотлари, ёғ пункти, машиналар, механизмлар, аппаратура, назорат ва автоматика асбоблари ҳамда ускуналарнинг жойлашуви мазкур Қоидаларнинг талаблари ва саноат хавфсизлиги бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
8. Компрессор қурилмалари хоналарида компрессорлар билан технологик ва конструктив жиҳатдан боғлиқ бўлмаган аппаратура ва ускуналарнинг жойлаштирилишига йўл қўймаслик лозим.
9. Агарда компрессорлар жойлаштирилаётган хоналарга қўшни бўлган хонада ускуналарнинг емирилишини келтириб чиқарувчи ва инсон организмига зарарли таъсир етказувчи, портлаш хавфи бўлган ва кимёвий хавфли ишлаб чиқаришлар бўлса, у ҳолда бу хоналарда компрессорларнинг жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
10. Айрим ҳолларда, унумдорлиги 10 m3/min гача, ҳаво босими 0,8 МРа (8 kgf/cm2) гача бўлган компрессор қурилмалар, ҳалокатлар ҳолатларида уларнинг йиқилмаслигини таъминлайдиган тўсинларнинг етарли даражада ҳисобланган мустаҳкамлиги ҳолларида, кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларнинг пастки қаватларида ўрнатилиши мумкин. Бу қурилмалар ишлаб чиқариш участкаларидан мустаҳкам, ёнмайдиган деворлар билан ажратилади.
Компрессор қурилмалари маиший, маъмурий бинолар, ертўлалар, ярим ертўлалари бинолар ва шунга ўхшаш бинолар остида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
11. Машина залидаги ўтиш жойлари компрессор ва электродвигателни монтаж қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш имкониятини таъминлаб, эни 1,5 m дан кам бўлмаслиги, ускуналар ва бинолар деворлари орасидаги масофа (уларнинг бўртиб турган қисмларигача) — l m дан кам бўлмаслиги лозим.
12. Компрессор қурилмаси хонаси полларини ёнмайдиган, емирилишга чидамли, юзаси текис, сирпанмайдиган, мойга чидамли материалдан тайёрлаш лозим.
Қувурўтказгичлар ГОСТ 14202-69 «Саноат корхоналарининг қувурўтказгичлари. Белги бўёқлари, огоҳлантирувчи белгилар ва маркировка қилиш шитлари» талабларига мувофиқ бўялган бўлиши лозим.
14. Компрессор қурилмаси хонасида компрессорлар, ёрдамчи ускуналар ва электр жиҳозларни таъмирлаш учун майдончалар бўлиши лозим. Компрессор қурилмасида таъмирлаш ишларини бажариш учун хоналарни тегишли юк кўтариш мосламалари ва механизация воситалари билан жиҳозлаш лозим.
15. Компрессор қурилмаси хонасида тозалаш материалларини ёпиқ ҳолда, асбоблар, қистирмалар ва ҳ.к ларни ҳамда бир ҳафталик мой захирасини сақлаш учун махсус жойлар бўлишини назарда тутиш лозим.
16. Компрессор қурилмаси хонасини саноат хавфсизлиги бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ вентиляция билан жиҳозлаш лозим.
17. Компрессор хонасидаги каналлар ва чуқурчаларни пол сатҳи билан тенг бўлган, олинадиган плиталар билан ёпиб қўйиш лозим. Ёпилмайдиган канал, чуқурча ва ўтиш жойларини, баландлиги 1 m дан паст бўлмаган, пастки қисмига 10 cm баландликда ёппасига металл қопланган панжаралар билан тўсиб қўйиш лозим. Майдончаларнинг поллари ва зиналарнинг поғоналарини рифланган пўлатдан тайёрлаш лозим.
18. Компрессор қурилманинг барча кувурўтказгичлари саноат хавфсизлиги бўйича меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларига жавоб беришлари лозим.
19. Компрессор қурилманинг машина залини тезкор алоқа воситалари, шу жумладан, диспетчерлик алоқа воситалари билан жиҳозлаш лозим.
20. Компрессорнинг иш ҳаракатидан келиб чиқадиган вибрация таъсирини камайтириш учун қуйидаги шартларга риоя қилиш лозим:
а) қўшни фундаментлар орасидаги майдончалар, фундаментга эркин тарзда таянадиган, қўйиладиган бўлиши лозим;
б) машинага бириктириладиган қувурўтказгичлар биноларнинг конструкциясига қаттиқ маҳкамланган бўлмаслиги лозим, зарур ҳолатда, бундай маҳкамланишларнинг қўлланиши керак бўлганида, тегишли компенсирловчи мосламалардан фойдаланишни кўзда тутиш лозим;
в) компрессорнинг цилиндрларини ускуналар билан бирлаштирадиган қувурўтказгичлар (буфер сиғимлар, оралиқ совутқичлар) деформацияларнинг компенсациясини таъминлаши лозим.
21. Ҳаво тортиш патрубкаларидаги сиқилишдан кейинги ҳар бир босқичда, ҳаво ҳарорати ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаларида кўрсатилган максимал миқдорлардан ошмаслиги лозим, технологик вазифадаги компрессорлар учун у технологик регламентларда кўрсатилган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим.
22. Унумдорлиги 10 m3/min дан кўп бўлган ҳаво компрессорларини сўнгги совутқичлари ва нам ёғ ажраткичлар билан жиҳозлаш лозим.
23. Компрессорлар, электродвигателлар ва бошқа механизмларнинг ҳаракатланаётган ва айланаётган барча қисмларининг олдини тўсиб қўйиш лозим.
24. Компрессорни ишга туширишда электродвигателни бўш ҳолатга келтириш учун, ҳаво йиғгич ёки газ йиғгичгача бўлган ҳаво тортиш линияларда (тескари клапанларгача) ҳаво ёки газни чиқариб юбориш учун ёпиқ арматурали индивидуал шохларни ўрнатиш ёки бошқа ишончли ҳаракатланадиган мосламаларни мўлжаллаш лозим.
а) ҳар бир сиқилиш босқичидан кейин ва компрессордан кейинги ҳаво тортиш линиясида ўрнатилаётган манометрлар билан ҳамда ҳаво йиғгич ва газ йиғгичларда охирги босим босқичидаги 30 МРа (300 kgf/cm2) сиқилишда ва ундан ҳам юқори кўрсаткич миқдорида иккита манометр ўрнатилиши лозим;
б) компрессорнинг ҳар бир поғонасида ёки оралиқ ва сўнгги совутқичларидан кейин ҳамда сувни тўкиш жойида ўрнатиладиган ҳамда сиқилган ҳаво ёки газнинг ҳароратини кўрсатувчи термометр ёки бошқа датчиклар билан. Ҳароратни ўлчаш стационар кўрсатувчи биметаллик ёки манометрик, ёки электр термометрлари билан амалга оширилиши лозим. Ҳароратни доимий (мунтазам) ўлчаш учун кўчма симобли термометрлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди;
Босимлар ва ҳароратларнинг белгиланган меъёрлардан четга чиқиш ҳолатида сигнализация билан таъминланган дистанцион назорат қилиш асбобларидан фойдаланиш ҳамда қайд қилувчи асбобларни қўллаш тавсия этилади.
27. Барча ўрнатилган назорат-ўлчов асбоблари «Ўзстандарт» агентлигининг талабларига мувофиқ давлат синовларидан ўтиб туриши лозим.
28. Ҳаво йиғгич ёки газ йиғгичларда диаметри 150 mm дан кам бўлмаган, аниқлик класси 2,5 дан паст бўлмаган манометрлардан фойдаланиш лозим.
29. Шундай шкалали манометрлардан фойдаланиш лозимки, қайсики иш босимда уларнинг стрелкаси шкаланинг уч бўлагининг ўртасида жойлашган бўлсин. Манометрнинг циферблатида иш босимига тўғри келадиган қизил чизиқ ўтказилиши лозим.
30. Манометрларни уч йўналишли кран билан таъминлаш лозим. Босимнинг 2,5 МРа (25 kgf/cm2) дан юқори бўлган ҳолатида уч йўналишли кран ўрнига, иккинчи манометрни улаш учун ёпиқ мосламали алоҳида штуцерни ўрнатишга рухсат этилади.
а) текширувчи сўнгги марта текширишда ўрнатган ва/ёки қўйган пломба ёки тамғаси шикастланган ёки йўқлигида;
в) манометрни ўчирганда унинг стрелкаси, шкаланинг ушбу манометр учун мумкин бўлган хатонинг ярмидан кўп бўлган ноль кўрсаткичига қайтиб келмаганида;
г) манометр кўрсаткичларининг тўғрилигига таъсир қилиши мумкин бўлган ойнасининг синиши ёки бошқа шикастланишлар мавжуд бўлса.
32. Ҳароратни ўлчашнинг ҳар бир нуқтаси алоҳида термометрга эга бўлиши лозим. Ўлчашлар нуқтаси лойиҳа томонидан белгиланади.
33. Ҳар бир компрессорга совутувчи сув узатилиши тўхтаганда, сиқилаётган ҳаво ёки газнинг ҳарорати йўл қўйиладиган даражадан ошиб кетганида, товушли ва ёруғли сигнализацияси ишга тушишини таъминловчи авариявий ҳимоя тизими ҳамда ҳаракатланиш механизмини мойловчи мой босими йўл қўйиладигандан пасайиб кетганида, автоматик равишда компрессорни тўхтатувчи ҳимоя тизими билан жиҳозлаш лозим.
34. Ҳимоялаш клапанларини совутилган ҳаво ёки газ участкасида, компрессорнинг ҳар бир сиқилиш босқичидан кейин ўрнатиш лозим. Агарда ҳар бир компрессор учун биргина ҳавойиғгич мўлжалланган бўлса ва ҳавотортиш қувурўтказгичида ёпиш арматураси йўқ бўлса, ҳимоялаш клапани компрессордан кейин фақатгина ҳаво ёки газйиғгичда ўрнатилиши мумкин.
35. Ҳимоялаш клапанларининг ўлчами ва ўтказиш имконияти шундай тарзда танланадики, бунда иш босими 0,3 МРа (3 kgf/cm2) гача ва шунча бўлганда, ундан 0,05 МРа (0,5 kgf/cm2) дан юқори бўлмаган, иш босими 0,3 (3) дан 6 МРа (60 kgf/cm2) гача бўлганда 15 фоиздан кўп бўлмаган ва иш босими 6 МРа (60 kgf/cm2) дан юқори бўлганда 10 фоиздан кўп бўлмаган босим вужудга келмасин.
36. Пружинали ҳимоялаш клапанларининг тарангловчи гайкалари пломбаланади, ричагли ҳимоялаш клапанларининг юклари эса маҳкамланади, металл кожухлар билан ёпилади ва пломбаланади.
Мунтазам хизмат кўрсатишни талаб қиладиган ускунанинг 1,8 m баландликдан юқорироқ жойлашувида, унга хизмат кўрсатишнинг қулайлиги ва хавфсизлиги учун мосламани мўлжаллаш лозим.
38. Компрессорни мойлаш ва қўлланадиган мойлар ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномаларига ёки ихтисослашган ташкилотнинг тавсияларига мос бўлиши лозим.
39. Компрессор мойининг ҳар бир партияси мойнинг физик-кимёвий хусусиятларини кўрсатувчи паспортга эга бўлиши лозим. Қўллашдан олдин, ҳар бир партиядан олинган мой лаборатория таҳлилидан ўтади.
40. Мойни машина залига ташиб келтириш, ҳар бир мой тури учун алоҳида мўлжалланган махсус идишлар (қопқоқли челаклар ва бидонлар, ва ҳоказолар)да амалга оширилади.
41. Компрессор мойини ташиш ва сақлашга мўлжалланган идишлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Идишларни озода тутиш ва мунтазам равишда қолдиқлардан тозалаш лозим.
42. Лойиҳа билан белгиланган зарур ҳолларда компрессор қурилмалар мойни марказлашган тарзда юбориш мосламалари ҳамда мойни аварияли тўкиш мосламалари билан жиҳозлайдилар.
43. Ишлатилган мойнинг қайта фойдаланишига фақатгина унинг регенерацияси ва лаборатория таҳлили ижобий натижаларидаги физик-кимёвий хусусиятларининг мойнинг техник ҳужжатларига мослиги ҳолларида рухсат этилиши мумкин.
45. Мой фильтрларини мажбурий мойлаш тизимида ва мой насосининг қабул қилиш сеткасини жадвалда белгиланган муддатларда, лекин икки ойда бир мартадан кам бўлмаган муддатда тозалаш лозим.
47. Компрессор қурилмаларини ҳаво ёки сувни совутишнинг ишончли тизими билан жиҳозлаш лозим. Совутиш тизимининг иш режими ишлатиш ҳужжатларининг талабларига мос бўлиши лозим.
48. Компрессор қурилмаларининг сувни совутиш тизимида ўсимлик ва механик қоришмаларининг 40 mg/1 дан юқори миқдорининг бўлишига йўл қўйилмайди. Сувнинг умумий қаттиқлиги 7 mg/1 дан кўп бўлмаслиги лозим. Агарда зарурий сифатдаги сув бўлмаса, компрессор қурилмалари совутиш тизимини сув тозалагичлар билан жиҳозлаш лозим.
49. Совутиш тизими устидан назорат қилиш учун компрессор ва совутқичдан қизиган сувни олиб кетувчи қувурўтказгичларда, кўзга кўринадиган жойларда қуйидагиларни ўрнатиш лозим:
а) ёпиқ совутиш тизими ҳолатида — шишали кузатув люклари ёки воронкали назорат жўмраклари бўлган проток релесини;
50. Сувни совутиш тизими ва компрессорнинг рубашкаларидан тўкиш учун тегишли тўкиш мосламаларини мўлжаллаш лозим.
51. Компрессор қурилма хонасидаги қувурўтказгичлар совутиш тизимининг тақсимланиши, асосан, каналлар (туннеллар)да бажарилади. Канал (туннель)ларнинг ўлчамлари, таъмирлаш ишларининг бажарилиши ва уларда жойлашган арматура ва совутиш тизимининг қувурўтказгичларига хизмат кўрсатиш учун қулай бўлиши лозим. Канал (туннель)ларда дренаж бўлиши лозим.
52. Ҳавони, ҳаво компрессори орқали тортиб (сўриб) олишни компрессор станцияси хонаси ташқарисида ер сатҳидан 3m дан паст бўлмаган баландликда амалга ошириш лозим.
Унумдорлиги 10 m3/min гача бўлган, машинасида ҳаво тозалаш фильтрлари ўрнатилган ҳаво компрессорлари учун ҳавони компрессор станцияси хонасидан сўриб олишга рухсат берилади.
53. Сўрилаётган ҳавони чангдан тозалаш учун компрессорнинг сўриб олувчи ҳавоўтказгичи унга атмосфера қолдиқларининг тушишидан ҳимояланган фильтр билан жиҳозланади.
Фильтр мосламасининг конструкцияси, унинг ёнига ўтиш, тозалаш ва қисмларга ажратиш учун хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаши лозим.
Компрессорга ҳавонинг сўрилиш жараёнида фильтрлаш мосламаси деформацияланмаслиги ва вибрацияланмаслиги лозим.
54. Фильтрлаш мосламалари индивидуал ёки бир неча компрессорлар учун умумий бўлишлари мумкин. Кейинги ҳолатда ҳар бир компрессор учун (таъмирлаш ҳолларида) унинг умумий сўриш қувурўтказгичдан ажратиб олиш имкониятини назарда тутиш лозим.
55. Сўрилаётган ҳавонинг катта миқдордаги чангланиши мумкинлиги ҳолларида, компрессор қурилмаларини, лойиҳалаш ҳужжатларига мувофиқ, фильтрлар ва бошқа махсус ускуналар билан жиҳозлаш лозим.
56. Сўнгги совутқичлар билан таъминланган компрессорларда, совутқич ва ҳавойиғгич қувурўтказгичлари орасида нам ёғ ажраткичлар бўлишини назарда тутиш лозим. Бир аппаратда сўнгги совуткичнинг ва нам ёғ ажраткичнинг бўлиши ҳам мумкин.
57. Чуқур қуритилган ҳавога эга бўлиш зарурати ҳолларида, охирги совутқичлардан ташқари, компрессорлар махсус қуритиш қурилмалари билан жиҳозланади. Совутиш қурилмалари ёрдамида намни музлатиб чиқариш услубида ишлайдиган қуритиш қурилмаларини компрессор қурилмасидан ажратилган хоналарда жойлаштириш лозим.
Заҳарсиз ва портлаш хавфи йўқ бўлган хладагентлардан фойдаланган ҳолда, намни қаттиқ сорбентлар орқали сўриб олиш услубида ишлайдиган қуритиш қурилмалари компрессор қурилмасининг машина залида жойлашиши мумкин.
58. Компрессор қурилмасидаги сиқилган ҳаво ёки газ босимлари пульсациясини текислаш учун ҳавойиғгич ёки газйиғгичлар (буфер сиғимлар)ни назарда тутиш лозим.
59. Ҳавойиғгич ёки газйиғгични компрессор қурилмаси биносидан ташқаридаги фундаментда ўрнатиш ва олдини тўсиб қўйиш лозим.
Ҳавойиғгичлар орасидаги масофа 1,5 m дан кам бўлмаслиги, ҳавойиғгич ва бино девори орасидаги масофа эса 1,0 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳавойиғгичнинг тўсиғи транспортда ёки пиёда ўтиш жойидан 2 m дан кам бўлмаган масофада жойлашиши лозим.
60. Асосланган ҳолатларда бир ҳавойиғгичга, ҳаво тортиш линиясида тескари клапанларни ва ёпиқ арматурани ўрнатиш билан бир неча компрессларнинг уланишига йўл қўйилади. Ҳаво тортиш линияларидаги ёпиш арматураси олдида ҳимоялаш клапанларини ўрнатиш лозим.
61. Ҳавойиғгичларни мунтазам кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш учун уларнинг ҳар бирини тармоқдан ажратиб олиш имкониятини назарда тутиш лозим.
62. Нам ёғ ажраткичлар ва ҳавойиғгичларни босим остида пуфлаб тозалашда, улардан чиқадиган мой ва сув, ишлаб чиқариш хоналари, бино деворлари ва атроф ҳудудни ифлосланишига йўл қўймаслик мақсадида, махсус жиҳозланган мосламалар (йиғгичлар)га ўтказилади.
63. Ишлатишнинг конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби лойиҳалаш ва ишлатиш ҳужжатлари томонидан белгиланади.
64. Ишлаётган компрессорларни (тўлиқ автоматлаштирилганларидан ташқари), уларга хизмат кўрсатишга рухсат берилган шахслар назоратисиз қолдириш мумкин эмас.
65. Компрессор қурилмаси хонасига бегона кишиларнинг кириши мумкин эмас: ташқарида, кириш эшиги олдида қурилмага хизмат кўрсатувчи персонални чақириш учун сигнализация ўрнатилади, ҳамда огоҳлантирувчи белгилар ва плакатлар осиб қўйилади.
66. Компрессор қурилмаси машина зали хонасида тез алангаланувчан суюқликларнинг сақланиши мумкин эмас.
67. Ҳар бир компрессорни ишлатиш олдидан, қурилма қўриб чиқилиши ва унинг созлигига ишонч ҳосил қилиш, мойлаш ва совутиш тизимлари текширилиши ва йўриқномага мувофиқлигини аниқлаб, ишга туширилади.
68. Ҳар сменада компрессор цилиндри ва сальникларини мойлашга сарфланадиган мой миқдорини назорат қилиш лозим. Мойлашнинг ҳар бир нуқтасига кетадиган мой миқдори завод йўриқномасида кўрсатилганидан ошмаслиги лозим.
69. Компрессор қурилмаларида мойлаш ёғи сарфланишининг ҳар сменадаги ёзув ҳисобини олиб бориш лозим.
70. Умумсаноат вазифасидаги компрессор қурилманинг, 1,2 МРа (12 kgf/cm2) гача босимда ишлаётган ҳимоялаш клапанларини, уларни босим остида мажбурий очилиши йўли билан ҳар суткада текшириб бориш лозим. 1,2 МРа (12 kgf/cm2) дан юқори бўлган босимда ишлаётган ҳимоялаш клапанларини текшириш муддатлари технологик регламент ва ишлатиш ҳужжатлари томонидан белгиланади. Ёпилишидан кейин клапанлар ўз герметиклигини сақлаши лозим.
71. Автоматик пуфлаб тозалашнинг йўқлигида, агарда завод йўриқномасида пуфлаб тозалашнинг янада қисқароқ даври кўрсатилган бўлмаса, намёғажраткичларни (оралиқ ва сўнггисини) қўлда пуфлаб тозалашни сменада икки марта ўтказиш лозим.
Сўнгги совуткич ва намёғажраткичнинг борлигида, компрессор қурилмасига кирувчи ҳавойиғгич ёки газйиғгичларни сменада бир мартадан кам бўлмаган муддатда ва уларнинг йўқлигида сменада икки мартадан кам бўлмаган муддатда пуфлаб тозалаш лозим.
б) агарда манометрлар компрессорнинг ҳар қандай поғонасида ҳамда ҳаво тортиш линиясида мумкин бўлганидан юқори босимни кўрсатаётган бўлса;
в) агарда ҳаракат механизмини мойлаш тизими манометри пастки чегарадан қуйироқ босимни кўрсатаётган бўлса;
г) совутадиган сувнинг келиши тўсатдан тўхтаб қолишида ёки совутиш тизимининг бошқа ҳалокатли носозлигида;
д) агарда компрессор ёки двигателда тақиллаган овоз, зарблар эшитилса ёки уларнинг ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган носозликлари аниқланган бўлса;
е) агарда сиқилган ҳавонинг ҳарорати ишлаб чиқарувчи заводнинг паспортида кўрсатилган мумкин бўлган чегара миқдори меъёридан юқори бўлса;
ж) лубрикаторлар ҳаракатининг тўғрилигини ва улардаги мой сатҳини. Йўриқнома томонидан белгиланган вақт оралиғидаги асбобларнинг кўрсаткичларини, лекин, улар ҳар икки соатдан кам бўлмаган вақтдан компрессор ишлашини қайд қилиш журналида белгилаб борилиши лозим.
Журналда компрессорнинг ишга тушиш ва тўхташ вақтини, тўхташ сабабини, аниқланган носозликларни, ҳимоялаш клапанлари ва манометрларнинг мунтазам текшириб борилиши натижаларини, конденсат ва мойнинг намёғажраткичлардан, ҳавойиғгичлардан ва бошқа сиғимлардан тўкилишининг ўтказилишини, хамда мой ва ҳаво фильтрларининг режадан ташқари тозаланишларини ёзиб бориш лозим.
74. Ҳаво тозалаш фильтрларини компрессор қурилмасини ишлатиш бўйича йўриқномада назарда тутилган муддатларда текшириб бориш лозим.
75. Компрессор қурилмаси ускуналарининг мунтазам равишда ташқи кўрикдан ўтказиб туриш, унинг ташқи юзалари чанг ва ифлосликдан тозаланиши лозим. Мой ва сувнинг оқиб кетиши, айниқса, мойнинг фундаментга тушишига йўл қўймаслик лозим. Оқиб кетишларнинг сабаблари аниқлангач, улар зудлик билан бартараф қилиниши лозим.
77. Компрессор қурилмасини таъмирлашнинг барча турлари режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
78. Ҳаво висцин фильтрларини 1000 h ишлагандан кейин, лекин икки ойда бир мартадан кам бўлмаган муддатда, тўпланиб қолган чангдан синчиклаб тозалаш ва қуритилгандан кейин висцин ёки шунга ўхшаш ёғлар билан мойлаш лозим. Фильтрни ювишни дизел ёқилғиси ёки иссиқ ишқорнинг кучсиз эритмасида, кейин уни яна сувда пухта ювиб олиш билан ўтказиш лозим.
Висцин фильтри ячейкаларини тозалаш ва мойлашни ўтказишни навбат билан, ва шу вақт оралиғида ўтказиш тавсия этилади-ки, бунда ҳар бир ячейкани тозалашга кетган тўлик давр 1000 h дан ошмасин.
79. Ҳаво компрессорининг куйинди йўқлигига текширилиши 1000 h ишлаганидан кейин, ундан кам бўлмаган муддатда текширилади. Жуда кўп куйинди ҳосил бўлиши ҳолатида, сабабини аниқлаб, уни бартараф этиш, барча клапан коробкаларини эса куйиндидан синчиклаб тозалаш лозим.
80. Ҳавойиғгичлар, намёғажраткичлар, оралиқ ва охирдаги совутқичлар ва барча поғонадаги ҳаво тортиш қувурўтказгичларни йўриқнома бўйича ёғ қолдиқларидан компрессорнинг 5000 h ишлаганидан кейин, бир мартадан кам бўлмаган ҳолатда ва металл емирилишини келтириб чиқармайдиган услубда тозаланиши лозим.
Ҳавоўтказгичлар ва аппаратларни тозалашни сульфанолнинг 3 фоизли эритмасида ўтказиш тавсия этилади. Тозалашдан кейин 30 min (ундан кам эмас) сиқилган ҳаво воситасида пуфланади.
Сиқиш соҳалари мойланмайдиган компрессор станциялари, ёки сиқилган ҳавони томчи туридаги мойдан махсус тозалаш назарда тутилган қурилмаларда ҳамда ҳавойиғгич ва ҳавоўтказгичларда ҳаво ҳарорати 50° С дан ошмаса, ҳавойиғгич ва ҳавоўтказгичларни кўрикдан ўтказиш ва тозалаш йилда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилади.
Ҳавойиғгичлар, намёғажраткичлар ва бошқа ускуналарни тозалаш учун ёнувчан ва тез алангаланувчан суюқликлардан фойдаланиш мумкин эмас.
81. Намёғажраткичлар, ҳавогазйиғгичлар ёки бошқа аппаратларни ички кўздан кечириш, тозалаш ёки таъмирлашда, уларни тегишли тармоқдан думли тиқинлар воситасида ажратиб олиб, у ерда қолган газ ёки ҳаводан тўлиқ бўшатиб, 10 min (ундан кам бўлмаган) вақт давомида тоза ҳаво воситасида пуфлаш лозим.
Ишлаётган ходимнинг аппаратнинг ичида бўлганида, унинг барча люкларини очиш ва аппаратни узлуксиз шамоллатиб туриш лозим.
Аппарат ичида ишлаш учун ходимни махсус кийим (комбинезон) ва ҳимояланган кўзойнак билан таъминлаш лозим. Аппаратни ички кўздан кечириш, тозалаш ёки таъмирлаш ишлари иккидан кам бўлмаган ходим томонидан ўтказилиши лозим, бунда бири ташқарида туриб, албатта, ичкарида ишлаётганнинг ҳолатини кузатиб туриши лозим.
82. Компрессор станцияси хонасида очиқ оловдан фойдаланиш мумкин эмас. Компрессор станцияси хонасида очиқ олов ва электрпайвандлашни қўллаб ўтказиладиган созлаш ва таъмирлаш ишлари, бу ишларни ўтказиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ олиб борилади.
83. Ҳар бир компрессор қурилма ёки бир турдаги компрессор қурилмалар гуруҳи қуйидаги техник ҳужжатлар билан таъминланади:
б) қувурўтказгичлар (сиқилган ҳаво ёки газ, сув, мой) схемалари билан, зулфинлар, вентиллар, намёғажраткичлар, оралиқ ва сўнгги совутқичлар, ҳавойиғгичлар, назорат-ўлчов асбоблари ҳамда электрокабеллар, автоматика схемалари ва ҳ.к. кўрсатилган ҳолда. Схемалар кўзга ташланадиган жойга осиб қўйилади;
г) компрессор қурилма таъмирланиши ҳисоби журнали (формуляри) билан, бунга пайвандланган чокларни текшириш натижалари ҳам киритиб борилиши лозим;
84. Қувурўтказгичлар бирикмалари учун прокладка материали сифатида намлик, мой ҳамда қувурўтказгичдаги газнинг ҳароратидан камида 50° С га юқори бўлган ҳароратнинг таъсирига чидамли бўлган материаллардан қўллаш лозим.
85. Ташқи ҳаво тортиш ҳавогазўтказгич қувурларнинг тузилишида уларнинг ички сатҳи музлаши имкониятининг олдини олиш лозим.
86. Қувурўтказгичнинг деформацияси ва унинг бирикмалари зичлигининг бузилишини олдини олувчи эркин ҳароратли кенгайиш имкониятини ҳамда у билан бириктирилган ускуналарга қаратилган қўшимча зўриқишнинг пайдо бўлишини назарда тутиш лозим.
87. Иссиқлик тарқатувчи аппаратлар ёнидан ўтказилган кувурўтказгичларни иссиқлик изоляцияси билан қоплаш лозим.
88. Қувурўтказгичларни электр кабель, электр ўтказгичлар ва бошқа электр ускуналардан 0,5 m дан кам бўлмаган масофада ўтказиш лозим.
89. Ҳаво ўтказгичлар қувурлар ва газ қувурларни чизиқли суважраткичлар томон 0,005 оғиш билан ётқизиш лозим. Конденсат ёки мой йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлган зона ва участкаларнинг вужудга келишининг олдини олиш чорасини кўриш лозим.
90. Қувурўтказгичларнинг сув ва мой тўпланиш имконияти бўлган айрим участкаларида, хизмат кўрсатилиши қулай бўлган автоматик ёки қўлбола равишда ҳаво пуфлаб тозалашга мўлжалланган чизиқли суважраткичларни ўрнатиш лозим.
Ҳаво ўтказгич қувурларда тўпланиб қоладиган мой ва сувни кеткизиш учун хизмат қиладиган ҳамма мосламалар мунтазам равишда текшириб борилиши лозим.
91. Ҳаво ўтказгич қувурларда, мой чўкиндиларининг тўпланишига ва ўз-ўзидан ёниб кетиш эҳтимолини келтириб чиқарадиган отвод ва штуцерларнинг бўлиши мумкин эмас.
92. Қувурўтказгичларда ўрнатилаётган арматуранинг ёнига, қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун ўтиш осон бўлиши лозим.
93. Юзасининг ҳарорати +45° С дан юқори бўлган ҳамда иш жойлари ва асосий ўтиш жойларида жойлаштирилаётган аппарат ва қувурўтказгичлар иссиқлик изоляциясига эга бўлишлари лозим. Компрессор цилиндрлари деворлари изоляция қилинмайди.
94. Вентиль, зулфин, клапанлар тўлиқ созланган бўлиб, ҳаво ёки газнинг келишини тез ва ишончли тўхтатиш имкониятини таъминлаши лозим.
Арматурани рақамлаш ва унга аниқ кўринадиган ҳамда маховиклар айланиш йўналишини кўрсатадиган стрелкаларни, шунингдек «очиқ» ва «ёпиқ»ни белгилайдиган стрелкаларни тушириш лозим.
95. Ускуналарни техник расмийлаштириш ва техник диагностика қилишни меъёрий-техник ҳужжатларга мувофиқ ўтказиш лозим.
96. Қувурўтказгичларнинг гидравлик синовида синаш босимини 5 min давомида тутиб турилиши лозим, ундан кейин босим иш босимгача пасайтирилади. Иш босимда қувурўтказгич кўздан кечирилади ва пайвандланган чоклар текширилади.
Агарда синов вақтида манометр бўйича босимнинг пасайиши содир бўлмаса, ҳамда пайвандланган чоклар, қувурлар, корпуслар, арматура ва ҳ.к.да ёриқлар, томчилаш ва терлаш белгилари аниқланмаган бўлса — синаш натижалари қониқарли ҳисобланади.
Ўтилмайдиган каналларда ётқизилган ва босими 10 МРа (100 kgf/cm2) дан юқори бўлган қувурўтказгичлар синовдан меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўтказилади.
Ташқи ҳавонинг салбий ҳароратида гидравлик синовлар иссиқ сувда, синовдан сўнг уни зудлик билан тўкиб ташлаш шарти билан ўтказилади.
97. Қувурўтказгични таъмирлаш вақтида унинг таъмирланаётган қисми икки томондан тармоқдан ажратилиши ва тўпланиб қолган мой чўкиндиларидан тозаланиши лозим.
Таъмирлаш ва тозалашдан кейин қувурўтказгичда қандайдир бошқа ёт буюмлар қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.