Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
СТАЦИОНАР КОМПРЕССОР ҚУРИЛМАЛАРИ, ҲАВО ЎТКАЗГИЧ ҚУВУРЛАРИ ВА ГАЗ ҚУВУРЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ҲАМДА УЛАРДАН ХАВФСИЗ ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларининг тузилиши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари

I. Умумий қоидалар

II. Компрессор қурилмаларига нисбатан асосий талаблар

1-§. Умумий талаблар

2-§. Компрессорларни ўрнатиш

3-§. Назорат-ўлчов асбоблари ва аппаратуралар

4-§. Компрессорларни мойлаш

5-§. Компрессор қурилмаларини совутиш

6-§. Ҳавони тортиб (сўриб) олиш ва тозалаш

7-§. Нам-мой чиқарувчилар ва ҳаво йиғувчилар

III. Компрессор қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш

1-§. Хизмат кўрсатиш

2-§. Режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш

3-§. Техник ҳужжатлар

IV. Ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурлари. Умумий талаблар

V. Якуний қоидалар

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, сиқилган ҳаво ва инерт газдан фойдаланаётган хавфли объектлардаги стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларини ишлатишда саноат хавфсизлигини таъминлаш, ҳалокатлар, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган талабларни белгилаб беради.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази