Ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб:
1. Охирги йил ўқиётган талабалар ва аспирантлар — бутун ўқиш давридаги аълочилар ҳамда тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари таъсис қилинсин.
Бу стипендиялар сони қуйидагича белгилансин: талабалар учун ҳар бири талабанинг ўртача стипендияси миқдоридан уч карра кўп бўлган 10 та; аспирантлар учун — ҳар бири аспирант стипендияси миқдоридан икки карра кўп бўлган 5 та.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Улгуриши аъло даражада бўлган ва ижодий ишда қатнашадиган учинчи ва ундан юқори курсларнинг талабалари учун қуйидаги Давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника факультетлари учун — Беруний номли, тиббиёт факультетлари учун — Ибн Сино номли, гуманитар факультетлар учун — Навоий номли,табиёт факультетлари учун Улуғбек номли.
Стипендиялар сони таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар бир минг нафар талабасига икки карра кўп миқдордаги битта стипендия ҳисобидан белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, фан ва техника давлат қўмитаси, Олий Аттестация комиссияси 20 кун муддат ичида талабаларга давлат стипендияларини бериш тўғрисидаги Низом ва Тартибни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсинлар.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий ўқув юртини тамомлаганларидан кейин кириш имтиҳонларисиз аспирантурага қабул қилинадилар ҳамда ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси:
— мактаб ёшлари орасида вақти-вақти билан турли республика мусобақаларини ўтказсинлар, ёшларнинг халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар;
— 20 кунлик муддат ичида мактаб ўқувчилари орасида республика олимпиадалари, конкурслари ва мусобақаларини ўтказишнинг Низоми ва Тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсинлар.
— I—V ўринларни олган ғолибларга талаба стипендияси миқдорининг ўн каррадан олти каррагача кўп бўлган халқаро мукофотлар;
— I—II—III ўринларни олган ғолибларга талаба стипендиясининг уч—икки—бир карра кўп бўлган республика мукофотлари белгилансин:
7. Белгилаб қўйилсинки, халқаро ва республика мусобақаларининг ғолиблари бўлган битирувчи синфларнинг ўқувчилари олий ўқув юртларининг биринчи курсларига кириш имтиҳонларисиз, тест синовларидан ўтказилмай қабул қилинадилар ва хорижий мамлакатларнинг ўқув юртларига юбориладиган гуруҳларга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ҳар йили ана шу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:
— уларга белгилаган стипендия жамғармаси доирасида олий ўқув юртларининг тақдимномаларига кўра ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Ўзбекистоннинг ақлий ва маънавий бойлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига бир ярим баробар ҳажмли махсус стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқи берилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 20 кунлик муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин.