Театр артистлари театр санъатини ривожлантириш ва тарғиб қилишга катта ҳисса қўшаётганликларини, уларнинг республика ёш авлодини маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялашдаги хизматларини инобатга олиб, шунингдек ижодкор ходимларнинг моддий таъминотини янада яхшилаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг театрларида ишловчи артистлар учун 1993 йилнинг 1 декабридан бошлаб мансаб окладларининг 25 фоизи миқдорида маошларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу Фармонга мувофиқ мансаб окладларига устама ҳақ белгиланадиган театр ходимлари тоифаларининг рўйхатини тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги мазкур устама ҳақларни жорий этиш билан боғлиқ сарф-харажатларни пул билан таъминлаш манбаларини аниқласин.