04.12.2008 йилдаги 280-сон
Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг «Саноатконтехназорат» қоидалари, 04.12.2008 йилдаги 280-сон
Кучга кириш санаси
19.01.2009
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
4. Мазкур Қоидалар «Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг иш Қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сонли Қарорига Илова) ва «Автогазтўлдириш компрессор ва автогазтўлдириш станциялари тармоқларини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган ва суюлтирилган газга босқичма-босқич ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралдаги 30-сонли) Қарорни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
119. Аҳоли турар жойларида ер ости газўтказгичларини кўздан кечириб чиққанда, газқувурлари трассасида газ чиқишининг ташқи белгилари ва асбоблар бўйича аниқланиши, газўтказгичларнинг икки томонида 15 метргача масофада жойлашган ер ости инженер иншоотларининг (коммуникациялари) қудуқлари ва камераларида, назоратли қувурчаларида, биноларнинг ертўлаларида, шахталарда, коллекторларда, ер ости ўтиш жойларида асбоблар ёрдамида газ мавжудлигининг аниқланиши, девор усти кўрсатгичлари, электрокимёвий ҳимояланишнинг иншоот ва мосламаларининг ориентрини сақланганлиги аниқланиши; газ қувурлар ва қудуқларнинг қопқоқлари қордан, муздан ва лойлардан тозаланиши; тупроқнинг бўртиши, чўкиши, ўпирилиши ва эррозияга учраши, газўтказгичларда ёмғир билан ювилишининг (чўкиши) аниқланиши; газўтказгичларнинг бузилишларида эҳтиёт қилиниши кўзда тутилган қурилиш ишларида ишлаб чиқариш шароитлари назорат қилиниши лозим.