Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг
Буйруғи
КЎМИР ШАХТАЛАРИДА АЭРОГАЗ НАЗОРАТИ ТИЗИМИ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2009 йил 10 декабрдаги 6-15/23-9916/6-сон]
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Инспекция бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 12 ноябрь,
228-сон
Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 12 ноябрдаги 228-сон буйруғига
ИЛОВА
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича
йўриқнома
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича Йўриқнома (қуйида матнда «АГН бўйича Йўриқнома») Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидаги босқичларда кўмир шахталарида бажарилиши мажбурий бўлган аэрогаз назорати тизими бўйича меъёрлар ва талабларни белгилайди:
тузиш (жиҳозларни, ташкилий ва ахборот таъминотини, компьютер дастурларини ишлаб чиқиш);
лойиҳалаш;
монтаж;
фойдаланиш.
АГН тизими бўйича Йўриқнома қуйидагилар учун қўлланилмайди:
дегазация тизимига;
шахта ҳавосини кондициялаш тизимига;
қудуқларда, чуқурчаларда кон газининг таркибини назорат қилиш бўйича махсус аппаратга;
аэрогаз назоратининг кўчма асбобларига.
АГН тизими бўйича Йўриқномани ишлаб чиқиш қуйидагиларга асосланган;
шахта атмосферасини, ишларни, вентилятор ва газ сўриб чиқарувчи қурилмаларни, маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини бошқариш, ҳамда шлюзлардаги вентиляция эшикларининг ҳолатини назорат қилиш бўйича қўшимча талабларни жорий қилиш зарурати;
кўмир шахталарида компьютер технологияларидан ва улардан фойдаланишнинг ижобий тажрибасидан фойдаланган ҳолда атмосферани назорат қилиш учун янги услубларнинг ва замонавий техник воситаларнинг пайдо бўлиши;
кўмир ташкилотлари томонидан, ҳисоблаш техникаси ёрдамида аэрогаз вазият тўғрисида узлуксиз маълумот олиш, олинган маълумотларни қайд қилиш, тўплаш ва фойдаланишга ёрдам берувчи аэрогаз назорати тизимларини сотиб олиш имкони.
АГН тизими бўйича мазкур Йўриқнома қуйидагиларни кўзда тутувчи қоидаларни ўз ичига олади:
АГН тизимида замонавий компьютер тизимларидан фойдаланиш;
конларда хавфсиз аэрогаз режимини таъминловчи қурилмалар ва жиҳозларни (вентиляторлар, шлюз вентиляция эшиклари, газ сўриб чиқарувчи қурилмалар ва ҳ.к.) назорат қилиш ва бошқариш бўйича аввалги тарқоқ вазифаларни битта яхлит мажмуага бирлаштириш;
маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган турли техник воситалардан фойдаланиш;
вазифалар сони ва назорат қилувчи параметрларни, шунингдек АГН тизимларидан фойдаланиш доираларини кенгайтириш.
АГН тизими бўйича Йўриқнома масофали марказлашган назорат бўйича қуйидаги талабларни ўз ичига олади:
шахта атмосферасида метан ва бошқа газларнинг таркиби;
боши берк конларда ва чуқурлик майдонларида ҳавонинг сарфланиши;
асосий вентилятор қурилмалари ва маҳаллий шамоллатиш вентиляторларини (МШВ) бошқариш бўйича ишлар;
шлюзларда вентиляция эшикларининг ҳолати;
газ сўриб чиқарувчи қурилмаларнинг ишлари.
АГН тизими бўйича Йўриқномада куйидагилар келтирилмаган:
қўлланилган жиҳознинг завод ҳужжатларида мавжуд бўлган таърифи ва техник тавсифлари;
жиҳозларни жойлаштириш схемаси.
I боб. АГН тизимининг вазифаси, таркиби ва фойдаланиш доираси
1. АГН тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:
кон атмосферасига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген хавфларни жорий (тезкор) аниқлаш мақсадида кон атмосферасининг параметрлари (газ концентрацияси, ҳаво ҳаракатининг тезлиги, ҳарорат, босим, намлик) устидан узлуксиз марказлашган кузатув олиб бориш;
кон атмосферасининг параметрларини меъёрлаштириш ёки қазиш ишларини тўхтатиш йўли билан меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш;
техника хавфсизлиги бўйича комплекс умум-шахта тадбирларини ишлаб чиқишда, кон чуқурларига юбориладиган ҳаво миқдорини аниқлашда, шунингдек шахталарнинг газ ҳосил қилиши бўйича тоифасини аниқлаш учун маълумотларни сақлаш ва улардан кейинчалик фойдаланиш.
2. АГН тизими таркибига қуйидаги техник воситалари кириши керак:
шахта атмосферасининг таркибини ва параметрларини назорат қилиш датчиклари;
ҳаво сарфланишини автоматик назорат қилиш аппаратураси;
ҳаво сарфланишининг теленазорат қилиш аппаратураси;
маҳаллий шамоллатиш вентиляторларининг ишларини автоматик назорат қилиш ва телебошқариш аппаратураси;
шлюзларда вентиляция эшикларининг ҳолатини марказлашган назорат қилиш аппаратураси;
назорат қилинаётган объектда ер ости чуқурларида авария ҳолати тўғрисида овозли огоҳлантириш ва (ёки) чироқли сигнализация қурилмалари;
портлашдан ҳимояланган таъминот манбалари (жумладан АГН тизимини авария ҳолатида электр билан таъминлаш учун электр токининг кимёвий ва бошқа манбалари);
ер ости назорати ва бошқаруви станциялари;
учқунга хавфли ва учқунга хавфсиз занжирларни ажратиш учун тўсиқлар;
юзада телеўлчов приемниклари устунлари.
АГН тизими таркибига юзага ўрнатиладиган кўп функцияли ўзгартиргичлар ва компьютерлар ҳам кириши мумкин.
Коннинг АГН тизимининг аниқ таркиби саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳа ва техник ҳужжатлар билан белгиланади.
3. АГН тизими бошқарувчи буйруқларни аниқланган хавфли вазиятларни меъёрлаштирувчи механизмларга (қурилмаларга) жўнатишни, ёки, авария вазиятида — назорат қилинаётган майдонда ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиб қўйилишини таъминлаши керак.
4. АГН тизими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
ҳар бир ишлаб чиқариш майдончаси бўйича хавфсизлик ҳолати ва назорат қилинадиган параметрлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, жўнатиш ва диспетчер пунктига тақдим этиш учун воситаларни техник таъминлаш;
келиб тушган маълумотларни АГН муҳандис-оператори ва кон диспетчери учун ўзлаштиришга қулай бўлган шаклга келтириш учун ахборот таъминоти;
маълумотларни фойдаланувчиларга етказиш, қарорларни қабул қилиш ва бажариш, тизимни ишлайдиган ҳолатда сақлаш учун ташкилий таъминот.
5. АГН тизимининг техник таъминоти олинган маълумотларнинг тўлалиги, ҳақиқийлиги ва бир хиллигини таъминловчи воситаларни ўз ичига олиши керак.
6. АГН тизимининг ахборот таъминоти кон диспетчерлари томонидан, авария ҳолати юзага келганида эса — аварияни бартараф этиш бўйича масъул раҳбар томонидан муносиб қарор қабул қилишга имкон берувчи тартибга солинган назорат натижаларини ўз ичига олиши керак.
7. АГН тизимининг ташкилий таъминоти ишда қатнашувчи ишчиларнинг рўйхатини, шунингдек АГН тизимига ходимларнинг муносабатини ва уларнинг ўзаро муносабатини белгиловчи лавозим йўриқномаларини ўз ичига олиши керак.
II боб. АГН тизимига бўлган талаблар
§ 1. Хавфли ва зарарли газларнинг таркибини назорат қилиш
8. АГН тизим орқали мажбурий равишда метан гази бўйича тоифадан юқори бўлган ва кўмирнинг (жинснинг) ва газнинг тасодифий чиқиндиси бўйича хавфли бўлган III тоифадаги шахталарнинг кон атмосферасидаги метан концентрати устидан назорат олиб борилади. Кислород ва хавфли газлар (углерод оксиди, углерод диоксиди, водород, водород сульфид, азот оксидлари, азот диоксиди, олтингугуртли ангидрид) зарурат туғилганда истеъмолчи билан келишилган ҳолда назорат қилиниши мумкин.
9. Гази бўйича тоифадан юқори бўлган ва кўмирнинг (жинснинг) ва газнинг тасодифий чиқиндиси бўйича хавфли бўлган III тоифадаги шахталарда метан таркибини стационар аппаратура билан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
узунлиги 10 м дан ортиқ бўлган боши берк иншоотларнинг туббўйи бўшлиқларида ва иншоотларнинг узунлиги 50 м дан ортиқ бўлганда чиқувчи оқимларда;
агарда иншоотларда электр энергиясидан фойдаланилса ва метан ажралиб чиқса;
иншоотларнинг боши берк қисмида кўчма подстанция бўлса — подстанцияда;
агарда иншоот тебрантирувчи портлаш режимидаги бурғулаш-портлатиш ишлари ёрдамида амалга оширилса — электр энергиясининг қўлланилишидан қатъи назар;
метаннинг қаватли тўпланиши бўйича хавфли бўлган, узунлиги 100 м дан ортиқ бўлган боши берк иншоотларда, агарда уларда электр энергияси фойдаланилса — қўшимча равишда эҳтимолли тўпланиши мумкин бўлган жойларда;
тўсатдан отилиб чиқиши бўйича хавфли бўлган қатламларни ишлашда, шунингдек тозаловчи ва боши берк иншоотлардан ҳаво оқими чиқувчи иншоотларда вентиляторларни ўрнатишда электр двигателли МШВда;
пасаювчи шамоллатишда, навбатдаги шамоллатишда, шунингдек бехосдан кўмир ёки газ чиқариш бўйича хавфли бўлган қатламларни тозаловчи иншоотда вентиляция оқимининг ҳаракат йўналишидан қатъи назар, электр энергиясидан фойдаланган ҳолда ишланганда тозалаш иншоотларига келиб тушадиган оқимларда;
электр энергияси қўлланилаётган тозаловчи иншоотларнинг чиқиш оқимларида, ва кавлаш майдонларнинг чиқиш оқимларида, электр энергиясидан фойдаланишдан қати назар;
машина ва электр жиҳозлари учун ҳавонинг чиқиш оқимлари ёрдамида шамоллатиладиган камераларда; меъёрий кончилик ижроси электр жиҳозларини ва умумий мақсаддаги электр жиҳозларини ўрнатиш жойларида;
бехосдан кўмир ва газ чиқариши бўйича хавфли бўлган шахталар ва қанотларнинг чиқиш оқимларида;
газни сўриб олувчи қурилмаларнинг аралаштирувчи камераларида (аралаштиргичларида);
газни сўриб олувчи вентиляторларнинг камераларида.
10. Электр энергиясидан фойдаланган ҳолда тик қатламларни ишловчи, бехосдан кўмир ва газ чиқариши бўйича хавфли бўлган шахталарда, 9-бандда кўзда тутилган назоратга қўшимча равишда, электр энергияси фойдаланилаётган кавлаш майдонларининг кирувчи оқимларида стационар аппарат ёрдамида метан концентрацияси назорат қилиниши керак.
11. Газ режимига ўтказилган вертикал стволларни ковлаб киришда ёки тешиб киришда метан концентрациясини стационар автоматик асбоблар ёрдамида назорат қилиш стволдан чиқувчи вентиляция оқимида, ўтиш полкаларида ва сўриб олувчи камераларда амалга оширилиши керак.
12. Метан таркибини назорат қилиш бўйича стационар аппаратуранинг датчиклари қуйидаги жойларга ўрнатилиши керак:
боши берк иншоотларнинг туббўйи бўшлиқларида — том остида оралиғи забойдан вентиляция қувур ўтказгичига қарши тарафидан 3 — 5 м масофада;
қатлам тўпламларини назорат қилиш учун — боши берк иншоотнинг тубидан 20 — 30 м масофада;
боши берк иншоотларнинг чиқиш оқимларида — иншоот оғзидан вентиляция қувур ўтказгичига қарши тарафга қоплама остида 10 — 20 м масофада;
кўчма подстанцияларда — подстанциядан вентиляция қувур ўтказгичи тарафга қоплама остида 10 — 15 м масофада;
электр двигателли МШВ да — тўсатдан газ ёки кўмир чиқариш бўйича хавфли бўлган қатламларни қазишда боши берк иншоотнинг туби тарафидан 10 м масофада ва бошқа боши берк иншоотлардан чиқаётган ҳаво оқими кирадиган иншоотда ўрнатилганда, вентиляция оқимининг келиши тарафидан МШВ олдидан 3 — 5 м масофада;
пасаювчи шамоллатишда тозалаш иншоотларининг кирувчи оқимларида — иншоотнинг кесишининг юқори қисмидаги лавадан лавага қарши тарафга кўпи билан 5 м масофада. Тўсатдан кўмир ёки газ чиқариш бўйича хавфли бўлган қатламлардаги тозалаш иншоотларини кўтарилувчи шамоллатишда — лава ҳамда тақсимлаш пункти ўртасида лавадан 50 м дан ортмаган масофада;
тозалаш иншоотларининг чиқиш оқимларида — лавадан чиқиш қисмига қарши тарафдаги девордаги тозалаш тубидан 10 — 20 м масофада;
тозалаш тублари ортидан ўчириладиган боши берк вентиляция иншоотларида маҳаллий тўпланишларни назорат қилиш учун — иншоотнинг устки қатлами остида, иншоотнинг лавадан чиқиш тарафига қарши тарафдаги деворида;
кавлаш майдонларининг чиқиш оқимларида — вентиляция штреки бошланишида қиялик, бремсберг ёки оралиқ квершлаги тарафидан 10 — 20 м;
кавлаш майдонларининг кирувчи оқимларида — майдонга оқим кирадиган жойдан 10 — 20 м;
ҳаво оқими кавлаш майдонларининг ташқарисига чиқадиган иншоотларда — уларни майдонларнинг вентиляция штреклари билан улаш жойларидан 10 — 20 м ва уни вентиляция штреки билан боғлаш жойидан кўпи билан 10 м масофада;
ҳавонинг чиқувчи оқимлари билан шамоллатиладиган машина ва электр жиҳозлари учун камераларда — камерага кириш тарафдаги томда, камерага кирувчи вентиляция оқими тарафидан;
газ сўрувчи қурилмаларнинг аралаштирувчи камераларида — камеранинг чиқиш тешигидан иншоот деворидаги вентиляция оқими аралаштириш камераси жойлашган тарафга йўналиши бўйича;
газ сўрувчи қурилмаларнинг камераларида — газ сўрувчи вентилятор устидаги томда.
13. Метан таркибини назорат қилишнинг стационар автоматик аппаратураси метан таркиби қуйидаги даражада белгиланишида электр энергиясидан ўчиришни амалга ошириши керак:
2.0% — боши берк иншоотларнинг туббўйи бўшлиғида, шунингдек вертикал стволлардаги ўтиш ва оралиқ полкаларида;
1.0% — боши берк иншоотларнинг чиқиш оқимларида, шунингдек вертикал стволларнинг чиқиш оқимларида;
1.0% — тозалаш иншоотлари ва кавлаш майдонларининг чиқиш оқимларида;
1.0% — боши берк иншоотларда ўрнатилган кўчма электр подстанцияларида;
1.0% — вертикал стволларнинг сувни чиқариб ташлаш камераларида;
0.5% — кавлаш майдонлари ва тозалаш иншоотларининг кириш оқимларида, шунингдек электр двигателли МШВ олдида;
газланишнинг олдини олиш учун МШВни ўчириш учун датчикларни 1.0% га созлашга рухсат этилади, бунда кирувчи оқимдаги метан концентрацияси 0.5% дан ортиб кетса боши берк ва тозалаш иншоотларининг барча электр приёмникларидан автоматик равишда кучланиш узилади;
1.0% — кавлаш майдонларининг ташқарисида вентиляция штреклари уланиш жойларида ҳавонинг пасаювчи оқими бўлган иншоотларда;
1.0% — ЦПП олдида кавлаш майдонлари ташқарисига ҳаво оқими чиқувчи иншоотларда;
1.0% — ҳавонинг чиқиш оқими билан шамоллатиладиган машина ва электр жиҳозлар камерасида;
2.0% — кон иншоотларида метаннинг қатламли ва бошқа маҳаллий тўпланишларини назорат қилишда;
1.0% — газ сўрувчи қурилмаларнинг аралаштирувчи камераларида, кавлаш майдонларининг вентиляция иншоотларида ва кавлаш майдонларининг ташқарисидаги иншоотларда;
1.0% — газ сўрувчи қурилмаларнинг камераларида.
14. Стационар автоматик аппаратурадан телеўлчов зарур ҳолларда АГН оператори пультига исталган датчикдан чиқарилиши мумкин. Ўзиёзар қурилмада ёки компьютер хотирасига ёзган ҳолда қуйидагиларда ўрнатилган датчиклардан телеўлчов мажбурий равишда чиқарилади:
кавлаш майдонлари ва боши берк иншоотларнинг чиқиш оқимларида;
тўсатдан кўмир ёки газ чиқариш бўйича хавфли бўлган конларда — қўшимча равишда қанотлар ёки коннинг чиқувчи оқимларида;
тозалаш тублари кетидан ўчириладиган боши берк вентиляция иншоотларида, метанга бойлиги 3 м/дақ ва ундан ортиқ бўлган кавлаш майдонларида;
тебранма портлатиш режимида бурғулаш-портлатиш услубида ўтказиладиган боши берк иншоотларнинг туббўйи қисмида, узунлиги 50 м дан ортиқ бўлган боши берк иншоотларда, узунлиги 20 м дан ортиқ бўлган, эгилиш бурчаги 10° бўлган кўтарилувчи боши берк иншоотларда;
газ сўрувчи қурилмаларнинг аралаштириш камераларида;
тоғ жинсларини торпедалаш бўйича ишларни бажаришда қудуқларда. Тебранувчи портлатишда ва тоғ жинсларини торпедалашда метан таркибини назорат қилишнинг узлуксизлиги, уларда кўрсатилган ишларни бажариш пайтида кучланиш узилмаслигини таъминлаган ҳолда датчиклар билан таъминланиши керак.
15. Телеўлчовларни ҳам ўзиёзар қурилмаларга, ҳам техник эслаб қолиш воситаларига чиқариш ва ахборотни ҳисоблаш техникасидан фойдаланган ҳолда намойиш қилишга рухсат этилади.
16. Амалдаги кон иншоотларида бошқа хавфли ва зарарли газларни автоматик назорат қилиш зарурати ҳар бир муайян ҳолда лойиҳа ҳужжати билан белгиланади.
17. Метан ва бошқа газларнинг таркибини назорат қилувчи стационар аппаратнинг датчиклари, шунингдек ҳаво сарфи датчиклари ўрнатилган жойларда, ҳаво сарфи таркибини ва ўлчовини текшириш ойига камида бир марта ўтказилади.
Метан таркибини назорат қилиш бўйича стационар аппаратуранинг носозлиги аниқланса, муҳандислик-техник ходимлар, бригадирлар бу ҳақда дарҳол кон диспетчерига хабар бериши ва ишни тўхтатиши зарур.
18. Углерод оксидининг датчигини ўрнатиш жойи ва уларнинг остона қурилмалари конга хизмат кўрсатаётган ВГСЧ командири билан келишилади, лекин ҳажми бўйича 0.0017% дан ортиб кетмаслиги керак.
Келишилган остона қурилмаларига етганда АГН тизими томонидан огоҳлантирувчи овозли сигнал берилиши керак.
19. Янги ишга туширилган АГН тизими учун углерод оксиди таркиби тўғрисидаги маълумот юзага АГН муҳандис-операторига узатилиши керак. АГН тизими томонидан электр энергиясини автоматик ўчириб қўйиш зарурати ҳар бир муайян ҳолда лойиҳа билан белгиланади.
20. Заряд камераларида водород датчиклари зарядлаш жараёнида унинг максимал концентрацияси энг эҳтимолли бўлган жойларда ўрнатилади. Қурилма 0.5% га созланади. Шу даражага етганда заряд камерасидаги кучланиш автоматик равишда узилиши керак. Янги ишга туширилган АГН тизимлари учун водород таркиби тўғрисидаги маълумот юзага АГН оператори пультига узатилиши, авария ҳолларида эса овозли ёки чироқли сигнал билан бирга узатилиши керак.
21. Ходимлар турган ёки туриши мумкин бўлган иншоотларнинг ҳавосида кислороднинг таркиби камида 20% (ҳажми бўйича) бўлиши керак.
Иш жойларидаги ҳамда кавлаш майдонларининг ва боши берк иншоотларнинг чиқиш оқимларидаги руда ҳавосида углерод диоксиди (карбонат ангидрид гази) таркиби 0.5% дан ортмаслиги керак.
Бошқа зарарли ва хавфли газларнинг датчикларини созлаш куйидаги чегаралардан ортмаслиги керак:
азот оксиди (азот диоксидига ҳисоблаганда) 0.00025% ҳажми бўйича;
азот диоксиди 0.00010% ҳажми бўйича;
олтингугурт ангидрид 0.00038% ҳажм бўйича
водород сульфид 0.00070% ҳажм бўйича
§ 2. Хавфсиз аэрогаз режимини таъминлаш учун қурилма ва жиҳозларни назорат қилиш ва бошқариш
Асосий вентилятор қурилмалари
22. Асосий вентилятор қурилмалари масофали бошқариш ва назорат қилиш аппаратлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
23. Масофали бошқариш ва назорат қилиш аппарати билан жиҳозланмаган мавжуд асосий вентилятор қурилмалари машинист томонидан бошқарилиши керак.
24. Масофали бошқариш ва назорат қилиш аппарати техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилиши керак. Бунда қуйидаги имкониятлар таъминланиши керак:
вентилятор қурилмасининг машинисти томонидан ҳажм бўйича назорат қилиш;
иш вентиляторидан захира вентиляторига ва аксинча ўтиш;
ҳаво оқимини реверсиялаш.
25. Асосий вентилятор қурилмасини масофали бошқариш ва назорат қилиш пульти коннинг диспетчер пунктида туриши керак.
26. Асосий вентилятор қурилмасининг навбатчи машинисти ёки бу қурилмани масофали бошқариш ёки назорат қилиш пультига хизмат қилувчи шахс вентилятор қурилмасининг ишлашини ҳисобга олиш китобини юритади, вентилятор қурилмасининг ишини ҳисобга олиш китобини компьютер ёрдамида юритишга рухсат этилади.
Боши берк иншоотларни шамоллатиш учун маҳаллий вентиляторлар
27. МШВ узлуксиз ишлаши ва коннинг диспетчер пунктидан автоматик теленазорат ёки телебошқарув аппарати ёрдамида бошқарилиши керак. Бунда автоматик теленазорат ёки телебошқарув аппарати ёрдамида қуйидагилар таъминланиши керак:
иш ва захира МШВ ишини назорат қилиш;
уларни тўхтатиш бўйича овозли ва чироқли сигнал бериш;
иш МШВ дан захира МШВ га ва аксинча ўтиш имконияти.
28. МШВ тўхтатилган ёки вентиляция бузилган ҳолларда боши берк иншоотлардаги ишлар тўхтатилиши, электр жиҳозларидаги кучланиш эса автоматик равишда ўчирилган бўлиши керак.
29. Газ бўйича III тоифали ва ундан юқори бўлган конларда 100 метрдан ортиқ бўлган боши берк иншоотлар захира электр таъминотли МШВ билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
иш ва захира МШВни электр токи билан таъминлаш турли кўчма майдон ер ости подстанциялари (КУЕП) (трансформаторлар)дан ёки иш ва захира МШВни электр билан таъминлаш иккита чиқиш қисмига эга бўлган ва иш МШВ тармоғи узилганда захира МШВ нинг автоматик равишда ишга тушишини таъминловчи битта КУЕПдан амалга оширилиши керак;
захира МШВнинг электр тармоғи, автоматик включателлар ёрдамида КУЕПнинг бошқа электр приёмникларидан ажратилган бўлиши керак.
30. Газ бўйича хавфли бўлган барча шахталарнинг электроэнергия ва шамоллатувчи МШВ ёрдамида ўтказилган боши берк иншоотларда, вертикал қудуқлар ва шурфлардан ташқари, ҳаво сарфини автоматик назорат қилувчи аппаратура қўлланилиши керак.
Газ бўйича III тоифа ва ундан юқори бўлган конларда электр ўтказмали МШВнинг ишларини автоматик назорат қилиш ва телебошқариш аппаратураси қўлланилиши керак.
31. Боши берк иншоотларда ҳавони назорат қилиш датчикларини жойлаштириш ва ўрнатиш тартиби қўлланилаётган аппаратуранинг техник ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Шлюзлардаги вентиляция эшиклари
32. Газ бўйича III тоифа ва ундан юқори бўлган конларда, диспетчер пунктида турган масофали назорат қилиш пультидан, кон майдонларининг қаноти, панели ва гуруҳига келиб тушувчи вентиляция оқимларини қисқаришини олдини олиш учун мўлжалланган шлюзлардаги вентиляция эшикларининг ҳолатини марказлаштирилган назорати амалга оширилиши керак. Марказлаштирилган назоратли вентиляция эшикларининг аниқ рўйхати вентиляция қилинадиган майдон ва хавфсизлик техникаси бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади ва коннинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
33. Қазиш майдонларидаги вентиляция эшикларининг ҳолатини назорат қилиш тизими, шлюзлардаги ҳавонинг вентиляция оқимини қисқариши пайтида мувофиқ объектларга электр энергиясини узатишга тўсқинлик қилувчи электр таъминоти схемасини блокировкасига эга бўлиши керак. Бунда диспетчер пунктига қуйидагилар келиб тушиши керак:
шлюздаги ҳар бир эшикнинг ҳолати тўғрисида маълумот;
шамоллатиш режимининг бузилганлиги ҳақида сигнализация (овозли ёки чироқли);
шамоллатишнинг бузилган режимида объектда электр энергияси борлиги тўғрисидаги сигнализация.
Қазиш майдонларида ҳаво сарфини назорат қилиш
34. Газ бўйича III тоифа ва ундан юқори бўлган конларда қазиш майдонларидаги ҳавонинг сарфланиши бўйича марказлаштирилган теленазорат қўлланилиши керак. АГН операторининг пультидаги телеўлчов қуйидагиларга ўрнатилган датчиклардан олиниши керак:
қазиш майдонларининг чиқиш оқимларида;
тасодифан газ ва кўмир ажратиб чиқариш бўйича хавфли бўлган шахталарнинг қазиш майдонларининг кирувчи оқимларида қўшимча равишда.
35. Ҳаво сарфини назорат қилиш оқим тезлиги датчиклари ёрдамида эгри услуб билан амалга оширилади. Бунда иншоотнинг датчик ўрнатилган жойидаги кесими АГН тизимини эксплуатация қилиш хизмати томонидан назорат қилиниши керак. Ҳаво оқимининг тезлигини назорат қилиш датчиклари қуйидагиларда ўрнатилиши керак:
қазиш майдонларининг чиқиш оқимларида — вентиляция штрекининг бошланишида ходок, қиялик, бремсберг ёки оралиқ квершлаг билан бириктириш жойидан 10 — 20 м;
қазиш майдонларининг кириш оқимларида — майдонга кираётган оқимнинг кириш жойидан 10 — 20 м.
36. Диспетчер пунктига қуйидаги маълумотлар етказилиши керак:
ҳаво оқими тезлиги датчикларидан маълумотлар;
кираётган ҳаво миқдори белгиланган миқдордан кам бўлган пайтда чироқли ёки овозли сигнализация.
Сиртқи ёки ер ости газ сўриш қурилмалари
37. Метанни қазилган бўшлиқлардан изоляция қилинган ҳолда кавланган майдонларнинг ташқарисига қувур ўтказгичлар орқали ёки газ сўриш қурилмалари орқали чиқариб ташлаш қуйидаги талабларни бажарган ҳолда амалга оширилади:
захира электр таъминотига эга бўлган захира газ сўриш қурилмаси;
газ сўриш қурилмаларини метан таркибини автоматик назорат қилиш датчиклари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади;
газ сўриш қурилмалари асосий вентилятор қурилмаларига тенглаштирилади ва мазкур Йўриқноманинг 22—26-бандлари талабларига мувофиқ жиҳозланиши ва хизмат кўрсатилиши керак.
§ 3. АГН тизимининг техник воситалари мажмуаси
38. АГН тизимининг техник воситалари мажмуаси конда стационар равишда ўрнатиладиган маълумотлар йиғиш воситалари (датчиклар), назорат ва бошқарув воситалари, маълумотларни йиғиш ва диспетчер пунктига узатиш воситалари, диспетчер пунктида маълумотларни қабул қилиш, тақдим этиш ва сақлаш воситаларидан таркиб топиши керак.
39. Конда ўрнатиладиган барча АГН тизимининг техник воситаларидан фойдаланиш учун кон ёки шахта «Саноатконтехназорат» ДИ дан рухсат олган бўлиши лозим.
40. АГН тизими (вазифасига қараб) маълумотлар тўплашнинг қуйидаги асосий воситаларини ўз ичига олиши керак:
метан концентрациясини ўлчаш датчиклари (М);
ҳаво оқими тезлиги ёки ҳаво сарфини ўлчаш датчиклари (С);
углерод оксидининг концентрациясини ўлчаш датчиклари (ОУ).
41. АГН тизимининг ер ости қисмини электр таъминоти портлашдан ҳимояланган электр манбалари томонидан таъминланиши керак.
Электр энергиясини кон тармоғидан узатиш танаффусларида портлашдан ҳимояланган электр манбаларининг кимёвий ёки бошқа электр манбалари АГН тизимининг ер ости қисмини камида 8 соат узлуксиз ишлашини таъминлаши керак.
42. Асосий датчик ишдан чиққан ҳолларда (информацион сигнал бўлмаса), АГН тизими, агарда бу лойиҳада кўзда тутилган бўлса, ҳимояланаётган объектнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиш учун сигнал бериши керак.
43. АГН тизими ўзининг функционал имкониятларини кенгайтирувчи, олинган маълумотларнинг ҳақиқийлигини, шунингдек ишларни олиб боришнинг хавфсизлигини таъминловчи маълумотлар йиғишнинг қўшимча воситаларига эга бўлиши мумкин. Уларга куйидагилар киради:
углерод диоксидининг концентрациясини ўлчаш датчиги (СО);
кислороднинг концентрациясини ўлчаш датчиги (К);
водороднинг концентрациясини ўлчаш датчиги (Н);
олтингугурт ангидридининг концентрациясини ўлчаш датчиги (SO);
водород сульфиднинг концентрациясини ўлчаш датчиги (HS)
азот диоксидининг концентрациясини ўлчаш датчиги (NO)
атмосфера босимини ўлчаш датчиклари (Р);
депрессияни ўлчаш датчиклари (Р);
ҳароратни ўлчаш датчиклари (Т);
намликни ўлчаш датчиклари (W);
чанглик датчиклари (Z);
чиқинди хавфи датчиклари (А):
портлаш датчиклари (В);
тутун датчиклари (S).
44. Авария вазиятларида, мазкур Йўриқномага мувофиқ ўрнатиладиган АГН тизими датчиклари ёки улар билан боғлиқ бўлган ер ости назорат ва бошқарув станциялари назорат қилинаётган майдонда ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиб қўйиш қурилмасига бевосита сигнал узатиши керак.
45. АГН тизимида маълумотларни йиғиш ва узатиш воситалари датчиклар ва диспетчер пункти билан алоқани таъминлаш учун кабель линиялари ва портлаш хавфи бўлган ҳудудларда ўрнатиладиган учқунга хавфсиз ҳамда учқунга хавфли занжирларни ажратиш учун барьерлардан таркиб топиши керак. Қурилма таркибига қўшимча равишда қуйидагилар кириши мумкин:
кўп симли алоқа линияларини кам симли линияларга ўзгартириш учун концентраторлар (жумладан микропроцессорли ҳам);
маълумотларни кам симли алоқа линиялари бўйича узатиш учун телемеханик модемлар;
маълумотлар ретрансляторлари ва тармоқлагичлари.
46. Маълумотларни қабул қилиш, тақдим этиш ва сақлаш воситалари алоқа линияларидан келиб тушган сигналларни маълумотни тақдим этиш ва сақлаш учун яроқли маълумот сигналига ўзгартириш учун хизмат қилувчи қурилмалардан таркиб топиши керак.
47. Маълумотларни қабул қилиш қурилмаси сифатида электрон блоклардан, жумладан микропроцессорли блоклардан фойдаланишга, маълумотларни таҳлил қилиш, тақдим этиш ва сақлаш қурилмаси сифатида эса компьютерлардан фойдаланишга рухсат этилади.
48. АГНнинг компьютерлаштирилган тизимларидан фойдаланганда, электр энергиясини улаш буйруғидан ташқари, зарур буйруқларни назорат ва бошқарув объектларига автоматик равишда узатишга рухсат этилади.
49. АГН тизимида назоратнинг узлуксизлигини таъминлаш учун компьютерларнинг захира электр таъминоти кўзда тутилган бўлиши керак.
50. АГН тизимида маълумотларни тўплаш автоматик равишда, узлуксиз ёки циклик режимда, назорат қилинаётган параметрга мурожаат қилиш оралиғи билан амалга оширилади:
асосийсига (40 б.) — кўпи билан 100 с;
қўшимчасига (43 б.) — кўпи билан 5 дақ.
51. АГН тизимининг маълумот узатиш воситалари диспетчердан бошқарув сигналларининг, маълумотлар йиғиш циклида «пуск» — «стоп» кўринишида биринчи навбатда ўтишини (5 с дан ортиқ бўлмаган вақт ичида) таъминлаши керак.
52. АГН тизимида маълумотлар йиғишни техник воситаларининг, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиш буйруқларини тузиш ва бериш учун жавобгар бўлган воситаларнинг созлигини текшириш (назорат қилиш) кўзда тутилган бўлиши керак. Синаш автоматик равишда ва узлуксиз амалга оширилиши керак. Мазкур талаб «Метан» мажмуаси учун қўлланилмайди.
53. Иш жойларини ва ишлаб чиқариш объектларини АГН воситалари билан тўла жиҳозланганлиги бўйича, шунингдек АГН тизимининг эксплуатация қилиш хизматини жиҳозлар, асбоблар ва ускуналар билан шайлаш жавобгар корхона маъмуриятининг вазифаси ҳисобланади (4-илова).
§ 4. АГН тизимидан олинадиган ахборот
54. Диспетчер пунктига келиб тушадиган кон атмосфераси ҳолати тўғрисидаги ахборот қабул қилиш учун қулай ҳолда, назорат натижаларини ҳар хил изоҳлашни олдини олган ҳолда тақдим этилиши керак. У ҳужжатларни тузиш ва журналларни юритиш ҳамда сақлаш учун қулай бўлган шаклда берилиши керак.
55. Авария ёки авария вазияти тўғрисидаги ахборот овозли ёки чироқли сигналлар билан бирга берилиши керак.
56. Ҳужжатларни юритиш, хавфли тенденцияларни аниқлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш, маълумотларни тақдим этиш компьютер воситалари орқали амалга оширилиши мумкин.
57. Магнит дискларда ёки ташувчи воситаларда сақланадиган ва электрон кўринишда тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар) қоғозда тузилган ҳужжатларга тенглаштирилади.
58. Асосий назорат датчикларидан олинган жорий ахборотлар мажбурий равишда сақланади (40 б.). Маълумотларни сақлаш учун тўплаш оралиғи, уларни сақлаш муддати ва шакли назорат тизими лойиҳасида белгиланади. Бунда маълумотларни тўплашнинг оралиғини сақлаш 1 дақиқадан ортмаслиги, сақлаш муддати эса — камида 1 йил бўлиши керак. Архивни тузишда қуйидагилар кўрсатилиши керак: архивланган параметр ва назорат пунктининг номи, олинган сана ва вақт. АГН тизимида сақланаётган ахборотни қоғозга чиқариш имконияти таъминланган бўлиши керак.
59. Назорат қилинаётган параметрларнинг ҳолатини ифодалаш учун компьютерлардан фойдаланилганда қуйидаги талабларга амал қилиш керак:
назорат қилинаётган параметрнинг ҳолати қуйидаги ранг билан ифодаланиши керак: қизил — белгиланган меъёрга етганда (авария ҳолати);
сариқ — белгиланган меъёрнинг 90% даражасига етиб келганда (авариядан олдинги ҳолат);
кўк — белгиланган меъёрнинг 90% даражасидан кам бўлганда;
назорат қилинаётган параметрнинг авария ҳолати тўғрисидаги ахборот экраннинг махсус чиқарилган ойнасида акс эттирилиши ва видеограммалар алмаштирилганда (автоматик равишда ёки талаб бўйича) доим операторнинг кўриш доирасида қолиши керак;
назорат қилинаётган параметрнинг авария (авариядан олдинги) ҳолати овозли сигналлар билан бирга берилиши керак;
назорат қилинаётган параметрнинг авария ҳолати тўғрисида хабарни қабул қилиб олган АГН муҳандис-операторининг ҳаракатлари унинг лавозим йўриқномалари билан тартибга солиниши керак.
60. АГН тизимини синаш натижаларини акс эттириш экраннинг махсус чиқарилган ойнасида кўрсатилиши керак. АГН тизими элементларида бирон бир носозликни аниқлаш, шу элементлар билан назорат қилинадиган барча параметрлар бўйлаб авария сигналларининг автоматик равишда юзага келишига олиб келиши керак.
61. АГН тизимини дастурий таъминлашда дастур доираларига ишнинг моҳиятини ўзгартириш ва уни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ бўлган рухсатсиз киришлардан ҳимояланган бўлиши керак.
62. АГН тизими орқали олинган коннинг иншоотларидаги аэрогаз вазият тўғрисидаги жамланма ахборот корхонанинг раҳбарига, корхонанинг бош муҳандисига, ВТБ майдон бошлиғига, ишлаб чиқариш майдонларининг раҳбарларига юборилиши керак.
63. Ўзиёзар ускуналар ва журналларда (5.1, 5.2., 5.3., 6-иловалар) ёзилган ёки компьютер хотирасида тўпланган ахборотлар АГН тизими билан жиҳозланган барча кон иншоотларида ишларини бажарадиган майдонлар ва кон хизматлари томонидан оператив ишларда фойдаланилади. ВТБ майдони эса, метан концентрациясининг ошиши сабабларини аниқлаш, уни меъёрлаштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек тизимнинг ишлашида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўлланилади.
Операторнинг журналида қайд қилинган, ўзиёзар қурилмаларнинг тасмаларида ёки компьютерлар хотираларида ёзилган ахборотлар ҳаво сарфини ҳисоблаш ва коннинг метан бўйича тоифасини аниқлаш учун зарур бўлган майдонларнинг мутлоқ метанга бойлигини аниқлашда ишлатилади.
III боб. Лойиҳалаш, монтаж қилиш, эксплуатацияга топшириш
64. АГН тизими мавжуд (янги, реконструкция қилинаётган) кон лойиҳасининг мустақил бўлими (қўшимча) сифатида лойиҳаланиши керак. АГН тизимининг лойиҳаси «Саноатконтехназорат» ДИ ҳудудий органи билан келишилади ва лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
65. Кон, қазиб олиш майдонлари, горизонтлар, блоклар, панелларнинг АГН тизимини ишга тушириш қурилиш (реконструкция қилиш) лойиҳасининг мувофиқ бўлими асосида амалга оширилади.
66. Қазиб олиш майдонлари, тайёрлаш иншоотлари ва қазиб олиш майдонидан ташқарисида ўтказилган камераларнинг АГН тизимини ишга тушириш қазиб олиш майдонлари паспортларининг мувофиқ бўлимлари, ер ости иншоотларини ўтказиш ва маҳкамлаш асосида амалга оширилади.
67. Кон ишларининг ривожланишига қараб лойиҳанинг мувофиқ бўлимига белгиланган тартибда тасдиқланган қўшимчалар киритилади.
Аппаратнинг жойлашиши бўйича кон-техника ва кон-геологик шароитларнинг ўзгариши, қўшимча назорат нуқталарининг киритилиши ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлган бирон бир ўзгартириш киритилса, аэрогаз назорати (АГН) хизматининг механиги уч кунлик муддат ичида схемага тузатиш киритади, уни коннинг бош энергетиги билан келишади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Бир йилда бир марта, тузатишлар киритилганига қарамасдан, АГН тизими лойиҳасининг бўлими қайта кўриб чиқилиши ва қайта тасдиқланиши керак.
68. Назорат қилинаётган объектларда метан датчиги ишга тушиб кетганда электр жиҳозларини ўчириш схемаси шундай тарзда лойиҳаланиши керакки, электр энергияси истеъмолчиларининг метан таркибининг белгиланган меъёрдан ортиқ ҳудудларида жойлашган ёки жойлашиши мумкин бўлганларини танлаб ўчириши керак.
Газланганлик сабабли ҳимоя ишлаб кетганидан кейин назорат қилинаётган объектнинг электр жиҳозларини қайтадан ёқиш газсизлантириш чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилиши керак.
69. АГН тизими аппаратурасини лойиҳа бўйича монтаж қилиш, АГН тизимига техник хизмат кўрсатиш вазифаси юклатилган ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ёки коннинг ўз кучи билан амалга оширилади.
70. АГН аппаратурасини конда монтаж қилишда ёки жойлаштиришда куйидаги кредолар бажарилиши керак.
71. Кон муҳитининг параметрларини назорат қилиш датчиклари кон иншоотларида уларни эксплуатация қилиш бўйича заводнинг қўлланмаларига мувофиқ монтаж қилинади. Тайёрлаш иншоотларида датчиклар кон туби тарафидан мустаҳкамлаш иншоотининг периметри бўйича туртиб чиққан қисмининг ҳимояси остида бўлган ҳолда ўрнатилади.
72. Ер ости назорати ва бошқарув станциялари ва электр токининг портлашдан ҳимояланган манбалари тақсимлаш пунктида ўрнатилиши (майдон ёки марказлаштирилган подстанцияда) ва назорат қилинаётган объектдан кучланишни узганда улар ишлаш ҳолатида қоладиган тарзда уланиши керак.
73. Авария ҳолати тўғрисида хабар берувчи сирена одамлар туриши эҳтимоли бўлган жойларда (боши берк конларнинг туб яқини бўшлиқларида, тозалаш тубининг штрек билан боғланган жойи, юклаш пункти ва ҳ.к.) ўрнатилади.
74. Ҳаво оқимининг тезлигини назорат қилиш датчиклари иншоотларнинг тўғри чизиқли майдонларида, ёнбош жинсларга мустаҳкамлаш қурилмаси билан маҳкам ёпишган ҳолда жойлаштирилиши керак. Иншоотда камида 15 В масофада (В- иншоот кенглиги), ўзгартиргичдан олдин ва ундан кейин камида 10 В масофада вентиляция оқимининг йўналиши бўйича унинг кесишишининг маҳаллий тиқилинчлар бўлмаслиги керак.
75. АГН тизимини эксплуатацияга топшириш-қабул қилиш кон бўйича буйруқ асосида тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия таркибига мажбурий равишда бош муҳандис, бош энергетик, ВТБ майдони бошлиғи, АГН хизмати механиги, ишлаб чиқариш майдонларининг (хизматларининг) бошлиқлари, ва маҳаллий кон-техника инспекциясининг вакили киритилиши керак. АГН тизимини эксплуатацияга қабул қилишда қабул қилиш-топшириш акти расмийлаштирилади (2-илова).
76. Янги майдонларни (қазиш, тайёрлаш ва ҳ.к.) ишга туширишда АГН тизимини эксплуатацияга қабул қилиш объектни кон бўйича буйруқ асосида тайинланган комиссия томонидан қабул қилиш билан бир пайтда амалга оширилади.
IV боб. АГН тизимини эксплуатация қилиш
1 §. Умумий қоидалар
77. ВТБ майдонида АГН тизимига хизмат кўрсатиш учун шу майдоннинг механиги раҳбарлигидаги махсус аэрогаз назорати гуруҳи тузилади. Гуруҳ жойлаштириш схемасига ўз вақтида тузатиш киритиш, аппаратуранинг ишга яроқлилиги ва тўғри жойлаштирилганлигини назорат қилиш, текшириш ва созлаш, уни тасдиқланган техник хизмат кўрсатишга, таъмирлаш ва давлат текширувига топширишни таъминлайди (жумладан АГН тизимини диспетчерлик жиҳозлаш).
78. Агарда кон иншоотларида бегона ташкилотлар томонидан қазиш ишлари олиб борилаётган бўлса, аппаратурага хизмат кўрсатиш кон АГН гуруҳи томонидан амалга оширилади.
79. Аппаратура, кабеллар ва пломбаларнинг тўғри ўрнатилганлиги, тўлалиги ва сақланиши, АГН тизимини фойдаланишга топширгандан кейин ўз вақтида кўчириш бўйича жавобгарлик, бундай АГН тизими жиҳозлари ҳудудида жойлашган бўлинманинг бошлиғи зиммасига юклатилади. Смена давомида метан датчиклари ва ўчирувчи қурилмалардан тўғри фойдаланиш ва доимий ишлаши юзасидан шахсий жавобгарлик майдонларнинг кон усталари зиммасига юклатилади*.
* Назорат қилинаётган объектнинг электр жиҳозларига кучланишни узатиш фақат метан концентрациясини аппаратнинг ишлаш даражасидан пастга туширилганидан кейин рухсат этилади.
Боши берк иншоотларда, бундан ташқари, аппаратнинг тўлалиги ва сақланиши бўйича, уни тўғри жойлаштириш ва ўз вақтида кўчириш бўйича жавобгарлик ҳам бригадир зиммасига юклатилади.
80. Иншоотларида метан датчиклари ва (ёки) углерод оксиди (ўзи ёниб кетишга мойил бўлган қатламларни қазиб олиш билан шуғулланувчи конларда) ишлатилаётган майдонларнинг кон усталари уларнинг кўрсаткичларини кўчма назорат асбоблари кўрсаткичлари билан ҳар ойда солиштиришлари ва тафовут пайдо бўлган ҳолларда эса, телефон орқали бу ҳақда муҳандис-операторга хабар беришлари шарт.
81. Майдонлар бўйича наряд олиб борувчи шахслар АГН тизими операторидан ўзининг объектларидаги газ ҳолати билан тилхат орқали танишиб чиқиши керак.
82. Конда камида тўртта хонадан: кондан берилган аппарат билан ишлаш учун хона (тозалаш, ажратиш, таъмирлашга тайёрлаш), аппаратни таъмирлаш, созлаш хонаси, конда техник хизмат кўрсатиш бўйича ташкилот томонидан бажариладиган ишлар учун хонадан иборат бўлган АГН тизимига хизмат кўрсатиш устахонаси жиҳозланган бўлиши керак. Ҳар бир хонанинг майдони бир пайтда ишлаётган ҳар бир хонага 10 — 12 м нисбатда, лекин камида 20 м этиб белгиланади.
АГН тизимининг диспетчерлик жиҳози ва АГН муҳандиси-операторининг иш жойи алоҳида бинода ёки диспетчер хонасида жойлаштирилади.
83. ВТБ участкасида АГН тизими бўйича қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
тизим лойиҳасининг (лойиҳага қўшимчанинг) мувофиқ бўлими;
вентиляция схемаси, датчикларнинг жойлашиши, таъсир қилиш объектлари ва чилангарларнинг йўналишлари кўрсатилган ҳолда;
белгиланган техник хизмат ва текширувлар жадвали;
АГН тизимидан фойдаланиш журнали;
АГН тизими операторининг журнали;
ўзиёзарлар ёки бошқа маълумотларни қайд қилувчи қурилмаларнинг тасмалари (масалан, принтерларнинг);
компьютерли назорат бўлганда маълумотлар тўлдирилган магнит ташувчилар. Ҳужжатлар камида бир йил сақланади.
84. Назорат пунктларининг кўчирилиши, уларнинг миқдори ортиши ёки камайиши ёки (ва) назорат қилувчи параметрларнинг алмаштирилиши билан боғлиқ бўлган ўзгартиришлар ВТБ майдони бошлиғи томонидан кон вентиляцияси схемасига ва лойиҳасига киритилиши, коннинг бош энергетиги, мувофиқ майдоннинг бошлиғи ва механиги билан келишилиши ва бир кун муддат ичида коннинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.
85. АГН тизими бўйича техник ҳужжатларни магнит ташувчиларда сақлашга рухсат этилади.
86. АГН тизимининг ишлаши натижасида олинган руда атмосфераси ҳолати тўғрисидаги назорат маълумотларига бирон бир ўзгартириш киритиш тақиқланади. АГН муҳандиси-операторининг журналида йўл қўйилган хатоларни тузатиш ВТБ майдонининг муҳандис-техник ишчисининг (бошлиқ, бошлиқ ўринбосари) имзоси билан тасдиқланади.
§ 2. АГН гуруҳининг таркиби ва мажбуриятлари
87. АГН гуруҳи таркибига йўналиш электр чилангарлари, навбатчи электр чилангарлари, хизмат кўрсатиш бўйича электр чилангарлар, муҳандис-операторлар киради.
АГН гуруҳи ходимлари ишларининг ҳажми, уларнинг сони ва малакаларини аниқлаш учун асос бўлиб эксплуатация бўйича меъёрий техник ҳужжатлар, шунингдек АГН тизими бўйича мазкур Йўриқнома хизмат қилади. Кўрсатилган ҳужжатларда кўзда тутилмаган ишларнинг ҳажмини аниқлаш хронометраж кузатувлар асосида амалга оширилади. «Метан» мажмуаси, тезлик ва ҳаво йўналишларини ўлчагичлар (ТХЙЎ), маълумотлар қабул қилиш таянчлари (СПИ-1) ва «Ветер» телемеханикаси аппаратуралари ёрдамида АГН тизими фойдаланилаётган конларда ходимларнинг сони қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
йўналиш бўйича иккита электр чилангарлар;
смена бўйича битта навбатчи электр чилангар;
20 та метан датчиклари учун битта электр чилангари;
кон иншоотларида 10 та теленазорат ва ҳаво сарфи аппарати тўпламига битта электр чилангари;
10 та комплект ИСНВ аппаратига битта электр чилангари;
«Ветер» телемеханика аппарати тўплами сони бештагача бўлганда битта электр чилангари;
телебошқарув ва телесигнализация (ТУ-ТС) тўпламлари сони бештагача бўлганда битта электр чилангари;
СТИ-1 ахборот қабул қилиш таянчлари сони бештагача ва «Ветер» телемеханика аппаратларининг пультлари иккитагача бўлганда битта муҳандис-оператор.
Компьютерлаштирилган АГН тизимлари учун хизмат кўрсатувчи ходимларнинг таркиби ва сони эксплуатация бўйича қўлланма асосида муайян тизим учун белгиланади. Бунда ходимларнинг сони қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
битта гуруҳ раҳбари;
йўналиш бўйича иккита электр чилангарлар;
смена бўйича битта навбатчи электр чилангар;
20 та датчик учун битта электр чилангари;
смена бўйича битта АГН муҳандис-оператори.
88. Эксплуатация майдонларининг ишчиларини тайёрлаш АГН механиги томонидан 3-иловада кўрсатилган дастурларга мувофиқ олиб борилади.
89. АГН гуруҳининг АГН тизими аппаратураларига хизмат кўрсатиш бўйича ишчиларининг мажбуриятлари ишлар рўйхати билан белгиланиб, унга қуйидагилар киради:
тизимга кирувчи аппаратуранинг созлигини кундалик кўздан кечириш ва текшириш;
назорат қоришмалари ёрдамида кўрсаткичлар аниқлиги ва ишлашини кундалик текшириш;
ишдан чиққан жиҳозларни алмаштириш;
тизим таркибига кирган жиҳозларни таъмирлаш ва кейинчалик уни давлат текширувидан ўтказиш;
ўрнатилган техник хизмат кўрсатиш;
аппаратни давлат текшируви учун тайёрлаш;
ҳужжатларни юритиш.
Аппаратураларни кўздан кечириш, уларнинг яроқлилигини текшириш ва калибрлаш эксплуатация бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
90. АГН гуруҳи ишчилари орасида, улар жавобгарликка эга бўлган мажбуриятлар қуйидаги тарзда тақсимланади.
АГН механиги гуруҳ ишларини ташкиллаштиради ва уни бошқаради, ўз вақтида барча белгиланган ишларнинг олиб борилишини ва аппаратураларнинг текширилишини, гуруҳ электр чилангарларининг йўналишлари схемасини тузилишини, лойиҳа бўлимларига, давлат текширувларининг графикларига тузатишлар киритилишини таъминлайди.
Йўналиш электр чилангарлари йўналиш бўйича кундалик (коннинг ишламайдиган кунларидан ташқари) ва ойлик назорат олиб борадилар, шунингдек регламент ишларини бажаради, зарур ҳолларда эса монтаж ишларига жалб қилинади.
Навбатчи электр чилангарлар АГН муҳандиси томонидан аниқланган носозликларни (датчикнинг ишламай қолиши, кабел узилиши, аппаратнинг ишламай қолиши) тезкор бартараф этиш билан боғлиқ ишларни бажаради, зарур ҳолларда монтаж ишларига жалб қилинади.
Хизмат кўрсатиш бўйича электр чилангарлар махсус таъмирлаш ташкилотига тақдим этиш билан боғлиқ бўлмаган аппаратларни таъмирлайди, юзадаги датчикларни регламентли текширувдан ўтказади, алмаштириш ёки таъмирлашга берилган датчикларни алмаштиради, давлат текширувига тайёрлашда зарур ишларни бажаради, зарур ҳолларда кондаги жиҳозларни монтаж қилиш ва текширишга жалб қилинади.
АГН муҳандис-оператори АГН тизимининг ишлаши устидан кузатув олиб боради. Кузатувлар ҳажми АГН тизими лойиҳаси билан белгиланади ва мазкур Йўриқноманинг 8, 22-37-бандлари талабларига мувофиқ келиши керак.
АГН муҳандис-оператори йўналиш чилангарлари томонидан наряд бўйича ишларнинг бажарилишини кузатиб боради.
Муҳандис-оператор АГН тизими хабарларини баҳолайди ва кон диспетчерига кон иншоотларидаги барча газланиш ва уларга узатилаётган ҳавонинг миқдори камайганлиги ҳолатлари тўғрисида, вентиляторларнинг ва газ сўрувчи қурилмаларнинг ҳолатлари тўғрисида, электр жиҳозларининг ўчиб қолишлари тўғрисида хабар беради.
Олинган маълумот асосида кон диспетчери ўзининг иш жойи таркибига кирувчи пультдан хавфсиз аэрогаз режимини ушлаб туришни таъминловчи қурилма ва жиҳозларни бошқариш бўйича қарор қабул қилади.
Бунда АГН муҳандис-операторининг журналида, маълумот қайси датчикдан олинганлиги, назорат қилинаётган объектда электр жиҳозини автоматик равишда ўчириш учун сигнал бериш ҳолати, иш тўхтатилиши сабабли бекор туриш давомийлиги кўрсатилган ҳолда мувофиқ ёзув киритилади.
Муҳандис-оператор ўзининг тезкор ишида кон диспетчери ва смена бошлиғига бўйсунади.
§ 3. АГН тизимини эксплуатация қилиш ва текшириш қоидалари
91. АГН гуруҳи электр чилангарлари учун йўналишлар схемаси АГН механиги томонидан ярим йил учун тузилади ва коннинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланади. Конда аппаратураларни жойлаштиришда ўзгартиришлар киритилса, йўналишлар схемасига бир кун ичида тузатиш киритилиши керак.
92. Таъмирлаш сменасида кундалик текширишда АГН чилангари қуйидаги ишларни амалга оширади:
датчик корпусларининг, кабелларнинг бутунлиги бузилганлигини, уларнинг ишончли уланганлигини ва ерлатилганлигини, пломбаларнинг борлигини, иншоотда датчикларнинг тўғри жойлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида аппарат ва кабелларни ташқи кўздан кечириш;
ишлаб чиқарувчи завод томонидан эксплуатация бўйича қўлланмада кўрсатилган йўл билан сигнализациянинг ишлашини текшириш ва метан датчикларини ўчириш учун буйруқ бериш. Кўрсатилган текширув бўйича талаб юқори кучланишли тақсимлаш қурилмаларида (РУ) ишловчи ва канотнинг, горизонт ва коннинг кўп босқичли тармоғи ишлаб кетганда токдан узувчи метан датчиклари учун қўлланилмайди. Бу датчикларнинг ишлашини текшириш ойлик текширув билан ва имкон қадар юқори кучланиш аппаратурасининг регламентли текшируви билан қўшиб амалга оширилади. Текширувда кон энергетика хизматининг электр чилангари иштирок этиши керак.
93. Ойлик текширувда метан датчиги кўрсаткичларининг тўғрилиги, сигнализациянинг ишлаши ва ўчирилиши уни дастлаб тоза ҳаво билан (зарур ҳолларда «ноль»га тўғриланади), кейин эса метан концентрацияли назорат қоришмаси билан продувка қилиш орқали амалга оширилади. Текширув текшириш газ қоришмалари (ТГҚ) ёки тайёрланган метан-ҳаволи қоришмалар ёрдамида амалга оширилади. Метан-ҳаволи қоришмани тайёрлаш услуби 7-иловада кўрсатилган.
94. АГН тизимидан ва муайян техник воситалардан фойдаланиш бўйича қўлланмада кўзда тутилган АГН тизимини текширишнинг бошқа турлари ва регламентли ишлар ҳам бажарилиши керак.
95. Регламентли техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлар АГН механиги томонидан бир йилга тузилган ва коннинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ бажарилади.
96. АГН муҳандис-оператори йўналиш электр чилангарлари томонидан ҳар бир кўздан кечириб чиқиш натижалари бўйича журналга (5.1.—5.3.-иловалар) аппаратуранинг ҳолати тўғрисида ёзув киритади, ўзиёзар асбобларнинг ва ўлчагичларнинг кўрсаткичларини телефон орқали йўналиш чилангарларига берилган датчик кўрсатмалари билан солиштиради. Телеўлчовлар натижалари ҳар ойда муҳандис-операторнинг журналига киритилади (6-илова). АГН тизими муҳандис-операторининг журналини юритиш учун компьютердан фойдаланиш мумкин.
АГН муҳандис-оператори навбатчиликка киришганда ўзиёзарларнинг барча тасмаларига, сана ва аниқ вақтни кўрсатган ҳолда, белги қўяди. Тасмаларда ўзиёзарнинг стрелкаси бирдан ўзгарган ҳолларда (тепага сакраш ёки тушишда) ҳам белгилар қўйилади, сабаби кўрсатилади, аппаратуранинг ишлаб кетиш вақти, аппаратнинг кучланиш йўқ бўлганлиги ёки шикастланганлиги сабабли қанча вақт ўчиб турганлиги ёзилади.
Смена давомида муҳандис-операторнинг журналига (6-илова) сигнализация қайси датчикдан олинганлиги, электр энергияси ўчганлиги ёки ўчмаганлиги (қайси вақтда), электр таъминотининг узилиши давомийлиги тўғрисида маълумот киритилади.
§ 4. Кон юзасидаги объектларни текшириш
97. Назорат объектлари — кон дегазация тизими вакуум-насос станцияларининг (ВНС) иншоотлари ва бойитиш фабрикалари (кўмирни дастлабки бойитиш бўйича коннинг юза қурилмалари).
98. Кон дегазация тизимининг вакуум-насос станцияларида:
а) метан датчиклари машина залида ва КИП биносида иншоотларнинг юқори қисмида ўрнатилади;
б) «Метан» мажмуасининг сигнализация аппарати (ер ости назорат станцияси) станциянинг энергоблоки ўрнатилган жойга ўрнатилади;
в) метан таркиби 1% га етганда аппаратура мажбурий шамоллатишни ёқишга буйруқ, овозли ва чироқли сигнализация бериши керак;
г) вакуум-насос станцияларида ўрнатилган метан датчикларини кундалик текширишни ВНС машинисти томонидан амалга оширишга рухсат этилади. Хизматларнинг бошқа турлари АГН гуруҳи томонидан амалга оширилади.
99. Бойитиш фабрикаларини жиҳозлашда (кўмирни дастлабки бойитиш бўйича конларнинг юзадаги қурилмалари):
а) метан датчиклари дозалаш, тўплаш (аккумуляция қилиш) ва юклаш бункерларининг бункер усти иншоотларида ўрнатилади;
б) овозли сигнализация қурилмалари ишчиларнинг энг кўп тўпланадиган жойларида ўрнатилади;
в) «Метан» мажмуасининг сигнализация аппарати (ер ости назорат станцияси) газланиши эҳтимоли бўлган ҳудудларда ўрнатилади;
г) назорат қилинаётган нуқтада параметрлардан бири белгиланган меъёрдан ортиб кетганда аппаратура авария вентиляциясининг ёқилишига ва назорат қилинаётган бинода электр жиҳозининг ўчирилишига буйруқ бериши керак.
V боб. Якуний қоида
100. Мазкур «Кўмир конларида аэрогаз назорати тизими бўйича Йўриқнома» «Ўзбеккўмир» ОАЖ билан келишилган.
Бош директор Х. ХУРСАНОВ
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
1-ИЛОВА
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати (АГН) тизими бўйича лойиҳа ҳужжатларига талаблар қуйидагилардан иборат:
АГН тизимининг лойиҳа ҳужжатлари метан таркиби ва ҳаво сарфини узлуксиз назорат қилиш зарур бўлган барча иншоотларда аппаратураларни ўрнатишни кўзда тутиши керак. Янги конни лойиҳалашда ва реконструкция қилишда АГН тизимининг лойиҳа ҳужжатлари умумий лойиҳанинг асосий қисми сифатида ишлаб чиқилади. Янги ишга туширилган майдонни жиҳозлаш лойиҳага махсус ишлаб чиқилган қўшимча бўйича олиб борилади.
Лойиҳалаш учун дастлабки маълумотлар қуйидагилардан иборат:
лойиҳаланган давр учун кон вентиляцияси схемаси;
коннинг электр таъминоти схемаси ва вентиляция схемасига киритилган ер ости кабель тизими схемаси;
газ бўйича тоифаси, табақаларнинг метан таркиби ва иншоотларнинг метанга бойлиги; табақаларнинг бехосдан отилиб чиқиш, суфляр ажралиб чиқиш ва газ тешиб чиқиши бўйича хавфларини ўз ичига олувчи коннинг қисқача таснифи;
тозалаш ва тайёрлаш ишлари технологияси.
Лойиҳа график кием ва тушунтириш маълумотларини ўз ичига олиши керак.
АГН тизимини ер ости жиҳозлаш лойиҳасининг график қисми, унда назорат пунктларининг жойлашган жойи ва датчикларнинг турлари, электр манбаларини кон электр тармоғига улаш жойлари ва, агарда бу назарда тутилган бўлса, авария вазиятларида назорат қилинаётган объектларда электр таъминотини автоматик равишда узиш вазифасини бажарувчи коммутация аппаратларини ўрнатиш жойлари, хавфсиз аэрогаз режимини таъминлаш учун ускуна ва жиҳозларнинг жойлашган жойлари кўрсатилган ҳолда вентиляция схемаси кўринишида ифодаланиши керак.
Лойиҳанинг график қисмида барча ўрнатилган датчикларнинг (тури кўрсатилган ҳолда), концентратларнинг, коммутация аппаратларининг (бошқариш манбалари кўрсатилган ҳолда), блокловчи ускуналар рўйхати жадвал шаклида кўрсатилиши керак.
Лойиҳанинг график қисми алоҳида майдонлар учун схемалар тўплами сифатида ифодаланиши мумкин.
Назорат датчиги тури вентиляция схемасида, мазкур Йўриқноманинг 40, 43-бандларида кўрсатилган белгисига мувофиқ кўрсатилади, унга датчикнинг тартиб рақами қўшилади ва, агарда ер ости назорати станцияси фойдаланилаётган бўлса, чизиқчадан кейин концентратнинг тартиб рақами кўрсатилади (масалан М1-1, М2-1, С1-1).
Назорат қилинаётган объектнинг ишлаб чиқариш фаолиятига тўсқинлик қилувчи коммутация аппаратига таъсир, бошқарув қайси назорат датчигидан келаётганлиги кўрсатилган стрелкалар билан ифодаланади.
Лойиҳа доирасида стационар аппаратураларнинг ва узлуксиз ва номунтазам ишлайдиган кўчма ускуналарнинг оптимал нисбати масаласи ҳал қилиниши керак.
Тушунтириш маълумотида қуйидагилар кўрсатилади:
ишлаб чиқариш қуввати тўғрисида, газ бўйича тоифа тўғрисида, табақаларнинг тасодифий отилиб чиқиши хавфи тўғрисида, нефть ва газ ажралиб чиқиши хавфи тўғрисида, назорат қилинаётган кон иншоотларига узатилаётган ҳаво миқдори тўғрисида маълумотларни ўз ичига олувчи кон таснифи;
тозалаш ва тайёрлаш ишларини олиб бориш технологияси;
мавжуд ва лойиҳаланаётган кавлаш ва тайёрлаш майдонларининг, назорат тизими билан жиҳозланадиган бошқа иншоотларнинг рўйхати;
конни ер ости кабель тармоғи орқали электр билан таъминлаш схемаси.
Тушунтириш маълумотига аппаратура, кабель ва жиҳозларнинг таснифлари илова қилиниши керак.
Лойиҳалашда электр жиҳозлари жойлашган, газланган атмосферада қолиши мумкин бўлган иншоотларда АГН аппаратураси ёрдамида ҳимоя заруратига асосланиш керак. Аппаратни жойлаштириш ва улаш схемасини ишлаб чиқишда асосий қоида назоратнинг узлуксизлиги тамойилига амал қилиш ҳисобланади. Бу дегани, электр жиҳозини ўчиришига буйруқ бера туриб, назорат қилувчи аппаратуранинг ўзи ёнган ҳолда қолиши керак.
Тасодифан кўмир ёки газ отилиб чиқиши бўйича хавфли бўлган табақаларни электр энергиясини қўллаган ҳолда кавлашда, янги оқимда жойлашган электр жиҳозларини манбадан узиш мажбурий равишда кўзда тутилади.
Бу шароитларда ҳимояни поғонали схема бўйича қуриш зарур, бирон бир тақсимлаш қурилмаси олдида жойлашган датчик бу қурилмаларни ҳимоя қилганда, бу қурилмани ва кабель линияларини навбатдаги тақсимлаш қурилмасигача ҳимоя қилади ва навбатдагисидан куч олади. Масалан, лаванинг тақсимлаш пункти олдидаги датчик кўчма подстанциядан қувват олади ва унгача бўлган барча электр жиҳозларини ўчиради, подстанция ўзининг олдида жойлашган ва майдон подстанциясидан қувват оладиган датчик орқали ҳимояланади ва ҳ.к.
Кон иншоотларида АГН тизими жиҳозларини жойлаштириш
Қазиш ва тайёрлаш майдонларида АГН тизими жиҳозларини жойлаштириш схемалари мазкур Йўриқноманинг I—IV бобларида ва 1-иловасида кўрсатилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Тасодифан кўмир ёки газ ажратиб чиқариш бўйича хавфли бўлган табақаларни ишлашда датчикларни жойлаштириш шу билан фарқ қиладики, боши берк иншоотларда, тозалаш иншоотларининг кирувчи ва чиқувчи оқимларида тез ишловчи назорат қўлланилиши керак.
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
2-ИЛОВА
АГН тизимини эксплуатацияга топшириш-қабул қилиш
Акти

«___» __________ 20 й.

______________________________________________________________ шахтасида

(шахта, компания)

__________________________________________________ томонидан бажарилган лойиҳа бўйича

(лойиҳа ташкилоти)

_____________________________________________________ лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ АГН

(номи, инвентарь рақами, ишлаб чиқиш санаси)

тизим монтаж қилинди.
Монтаж ____________________________________________ томонидан бажарилди

(ким бажарди)

1. АГН тизими _________________________ кун давомида назорат синовидан ўтди.
2. АГН тизимининг жиҳозлари завод кўрсатмаларига мувофиқ қўшимча ишловдан ўтди.
3. Хизмат кўрсатувчи ходимлар эксплуатация қоидаларига ўргатилди.
4. АГН тизими ___________________________________ да эксплуатацияга топширилди.

Комиссия раиси:

(имзолар)
Комиссия аъзолари:
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
3-ИЛОВА
АГН гуруҳи ишчиларини эксплуатация қоидаларига тайёрлашнинг намуна дастури

Т/р

Мавзу номи

Соатлар сони

Изоҳ

1.Шахта атмосфераси ва ҳаво сарфини назорат қилиш услублари ва воситалари2
2.АКГ тизимининг техник воситалари4
3.Метан ва ҳаво сарфланишини назорат қилишнинг техник воситаларининг вазифалари, ҳаракатланиш принципи ва қурилиши8
4.Шахтада ускуналарни ўрнатиш жойи4
5.Шахтада аппаратурани монтаж қилиш қоидалари6
6.Эксплуатация шароитларида аппаратурани монтаж қилгандан кейин текшириш ва созлаш6
7.Ускунадан фойдаланиш қоидаси (профилактика, носозликларни бартараф этиш)4
8.Аппаратурани текшириш ва созлаш бўйича амалий машғулотлар. Машғулотлар иккитадан тингловчилар билан ўтказилади12
9.Якуний машғулотлар, имтиҳон топшириш билан6

Жами:

52

АГН тизимининг муҳандис-операторларини тайёрлашнинг намуна дастури

Т/р

Мавзу номи

Соатлар сони

1.Шахта атмосферасини назорат қилиш услублари ва воситалари, АГН тизимининг таркиби ва вазифаси2
2.Лавозим йўриқномасини ўрганиш2
3.Иш жойи жиҳозларига хизмат кўрсатиш, АГН тизимини эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш журналини ва муҳандис-оператор журналини юритиш6
4.Шахтада ускунани ўрнатиш схемаси ва АГН гуруҳи ходимлари билан биргаликда уни текшириш кетма-кетлиги2
5.Вентилятор қурилмалари, маҳаллий шамоллатиш вентиляторлари, газ сўриб чиқарувчи қурилмаларнинг ишларини назорат қилиш ва бошқариш аппаратларини қўллаш қоидалари18
6.Кон иншоотларини газсизлантириш қоидалари6
7.Иш жойида амалиёт (3 смена/ой)24
8.Якуний машғулотлар, имтиҳон топшириш билан6

Жами:

66
Эслатма: тингловчиларни ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўтказилади.
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
4-ИЛОВА
АКГ тизимини эксплуатация қилиш хизмати учун жиҳозлар, асбоблар ва ускуналарнинг
Намуна рўйхати

Т/р

Номи

Сони

Изоҳ

1.Метан концентрациясини ўлчаш датчикларининг яроқлилигини текшириш учун стенд. Завод йўриқномасига мувофиқ1
2.Ҳаво оқимининг тезлигини ўлчаш датчикларининг яроқлилигини текшириш учун стенд. Завод йўриқномасига мувофиқ.1
3.Метан тўлдирилган баллон (концентрацияси 95% гача) 40 л, 160 атм2
4.Манометр ва сарфни ўлчагичли газли редуктор2
5.Қаршиликлар магазини2
6.Қурама асбоб. 1.0 тоифали (ўзгармас ток), 1.5 тоифали (ўзгарувчан ток) ампервольтометр2
7.Қўлда ишлайдиган насос1
8.Кислородли тиббий ёстиқ2
9.Шахтада текширув метан-ҳаволи қоришмасини ташиш учун идиш5
10.Электрик кавшарлагич2
11.Радиомонтажчининг асбоблари тўплами2
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
5.1-ИЛОВА
«Метан» мажмуасини эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш
Журнали

Йўналиш рақами

Сана, смена, вақт

Ўрнатиш жойи ва рақами

Кўрсаткичлар, СН4 Текширув пайтида «Назорат» тугмасидан автоматик виключательни ўчириш ва сигнализациянинг ишга тушиши

Метан датчиги

Сигнализация аппарати

Телеўлчаш приемникларининг тиргаги

Интерферометр бўйича (ёки бошқа назорат асбоби)

Датчик бўйича

Сигнализация аппарати бўйича

Приемникнинг тиргаги бўйича

Сигнализация аппаратининг датчиги

Приемниклар тиргаги

Автоматик виключатель

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

жадвалнинг давоми

Объектда сигнализациянинг ишга тушиши ва автоматик виключатель ёрдамида метаннинг назорат концентрациясидан кучланишнинг ўчирилиши

Аниқланган носозлик ва уни бартараф этиш чоралари

Аппаратурани текшириш бўйича режали ишлар тўғрисида белги АКГ операторининг имзоси

АКГ электр чилангарининг имзоси

АКГ электр чилангарининг имзоси

Датчик

Аппарат

Ўчирувчи аппарат

14

15

16

17

18

19

20

21

Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
5.2-ИЛОВА
АГН тизимини эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш
Журнали

Сана (кун, ой, йил)

Тревога сигналининг қабул қилинган вақти (соат, дақ., сония)

Тревога сигналини аниқлаш вақти (соат, дақ., сония)

Датчик (тури, ўрнатилган жойи)

Авария сабабли ўчириш Аниқланган носозлик

Кимга хабар берилди

Бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар

1

2

3

4

5

6

7


Имзолар:
Операторлар ________________
ВТБ майдони бошлиғи ____________
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
5.3-ИЛОВА
АГН тизимини режали текшириш
Журнали

Сана, смена, вақт

Датчик рақами, тури ва уни ўрнатиш жойи

Кўрсаткичлар, ўлчов бирлиги

Берилган бошқарув буйруғини ўрганиш

Датчикни қоришмалар ёки солиштириш бўйича текшириш

Аниқланган носозлик ва уни бартараф этиш чоралари

Режали профилактика ишлари тўғрисидаги белги

АГН муҳандиси, оператори имзоси

АГН гуруҳи ишчисининг имзоси

ВТБ майдонининг масъул вакили имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
6-ИЛОВА
АГН муҳандис-операторининг
Журнали

Шахта, сана, смена

Датчиклар рақамлари

Номи. Ўрнатиш жойи

Асбобнинг соатли кўрсаткичи, ўлчов бирлиги

Газлаш бошланиш вақти

Газлаш тугатиш вақти

Смена бўйича ўртача белги

Смена бошланганидан кейин соат

Майдон тури

Майдон бошлиғи (имзо)

Муҳандис- оператор (имзо)

ВТБ майдони бошлиғи (имзо)

Смена бошлиғи (имзо)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Эслатма:
1. Газлашда газлашнинг бошланиши ва тугаши вақти устунида электр энергиясини узиб қўйиш даврининг бошланиши ва тугаши вақти кўрсатилади.
2. Ҳар ой тугаганидан кейин ВТБ бошлиғи ҳар бир қазиб олиш майдони учун қазиб олинган кўмир миқдори ва ойдаги иш кунлари сонини ёзиб боради.
3. Смена тугаши билан ВТБ майдони бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) смена бўйича ўртача концентрацияни қўяди.
Кўмир шахталарида аэрогаз назорати тизими бўйича йўриқномага
7-ИЛОВА
Метан датчикларини текшириш учун метан ҳаволи қоришмаларни тайёрлаш1
Услуби
1 Текширувни амалга ошириш учун тайёр текширув қоришмаларидан фойдаланиш мумкин.
Назорат метан ҳаволи қоришма (МХҚ) +1.0% ай. дан ортиқ бўлмаган хатолик билан тайёрланиши керак.
Қоришмани тайёрлашдан аввал резина ёстиқни тоза ҳаво билан шишириш зарур.
МХҚни тайёрлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1. Метанли баллондан (95% гача) газли редуктор ёрдамида ёстиққа оз миқдордаги газ юборилади (ёстиқ максимал ҳажмининг тахминан 1/50 қисми), кейин қўл насоси билан ёстиққа максимал ҳажмга етгунига қадар шиширилади.
2. Метан датчикларини текшириш учун стенд ёрдамида тайёр бўлган қоришмадаги метаннинг таркиби ўлчанади.
3. Кетма-кет яқинлаштириш услуби билан (ёстиқдан қоришманинг бир қисмини чиқариб ва метан ёки ҳаво қўшиб) метаннинг кўзланган таркиби билан қоришма олинади (назорат пункти учун ўрнатилган метан датчигининг ишлашига қараб 0.5 дан 2.3% гача).