Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда) ва ЎзР ВМ нинг 2004 й., 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) мувофиқ талаблари гуруҳли бурғқудуқларни қуриш ва уларни ишлатиш орқали нефть конларини ўзлаштириш билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларга тааллуқли ва саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият олиб бораётган барча ташкилотлар учун мажбурийдир.
4. Гуруҳли бурғқудуқлар майдонларини тайёрлаш, бурғқудуқларни қуриш, конларни жиҳозлаш ва ишлаш бўйича лойиҳавий ҳужжатлар таркиби ва тузилиши Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва ШНК 1.03.01-08 «Корхона, бино ва иншоотларни капитал қурилиши бўйича лойиҳавий ҳужжатлар таркиби, ишлаб чиқилиши, келишиш ва тасдиқлаш тартиби» талабларига жавоб бериши зарур.