Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ҚОРА ВА РАНГЛИ МЕТАЛЛАРНИНГ ЧИҚИНДИ ВА ҚОЛДИҚЛАРИНИ ҚАЙТА ЭРИТИШГА ТАЙЁРЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ИЛОВА
ҚОРА ВА РАНГЛИ МЕТАЛЛАРНИНГ ЧИҚИНДИ ВА ҚОЛДИҚЛАРИНИ ҚАЙТА ЭРИТИШГА ТАЙЁРЛАШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

І-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II-БОБ. ҚОРА ВА РАНГЛИ МЕТАЛЛАРНИНГ ТЕМИР-ТЕРСАК ВА ЧИҚИНДИЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

1-§. Техник қурилмаларга қўйиладиган умумий талаблар

2-§. Саралаш, жойлаш ва тахлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари

3-§. Портлаш хавфсизлигини назорат қилиш

4-§. Таркибида хавфли моддалар бўлган металл темир-терсакларини қайта ишлашда хавфсизлик назорати

5-§. Металл темир-терсакларни газ билан кесиш

6-§. Йирик габаритли темир-терсакни газ билан кесиб парчаларга бўлиш

7-§. Темир-терсакларни қайчиларда кесиш

8- §. Пакетлаш

9- §. Брикетлаш

10-§. Копёр ускунасида майдалаш

11-§. Чўян парчаларини майдалаш

12-§. Металл қириндиларини саралаш, майдалаш ва ёғсизлантириш

13-§. Темир-терсакларни портлатиб майдалаш

14-§. Қора металларнинг темир-терсакларидан рангли металл парчаларини ажратиб олиш

15-§. Шлак уйилмасини қайта ишлаш

16-§. Сепарация ускуналарида саноат чиқиндиларидан темир-терсакларни ажратиб олиш

ЯКУНИЙ ҚОИДА

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда кончиликда, ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сон «Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2004 йил, 7-сон, 64-модда) қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қора ва рангли металларнинг чиқинди ва қолдиқларини қайта ишлашга оид технологик жараёнларни олиб бориш ва техник қурилмалардан фойдаланишда саноат хавфсизлиги талабларини белгилайди.
2. Қора ва рангли металлар, темирбўлаклари ва чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш корхоналарини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш мазкур Қоидалар, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Металлургия ишлаб чиқаришлари учун умумий хавфсизлик қоидалари» («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 1 майдаги 85-сонли буйруғи билан тасдиқланган), саноат хавфсизлигига доир бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар, шунингдек амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган технологик лойиҳалаш нормалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
4. Қора ва рангли металларнинг темир-терсак ва чиқиндиларини қайта ишлаш техник қурилмалари (технологик ускуна, агрегатлар, машина ва механизмлар, техник тизим ва комплекслар, асбоб ва аппаратлар ҳамда бошқалар) «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Металлургия ишлаб чиқаришлари учун умумий хавфсизлик қоидалари», тегишли ускуналарни тузилиши ва бехатар ишлатиш қоидалари ҳамда ГОСТ ССБТ 12.2.003-91 «Ишлаб чиқариш ускунаси. Умумий хавфсизлик талаблари», ГОСТ ССБТ 12.2.049-80 «Ишлаб чиқариш ускунаси. Умумий эргономик талаблар», ГОСТ ССБТ 12.2.055-81 «Қора ва рангли металларнинг темир-терсак ва чиқиндиларини қайта ишлаш учун ускуналар. Хавфсизлик талаблари» ва бошқа давлат стандартлари ҳамда ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази